No icon

Сувнинг қиймати (фотогалерея)

Фотограф Эшли Гилбертсон UNICEF учун сувдан фойдаланиш бўйича маълумотлар тўплаш мақсадида Ҳиндистондан Боливиягача бўлган оралиқда олтита мамлакатни кезиб чиққанда, одамлардан улар кунига қанча сув сарф қилиши ҳақида сўраган. Кейин эса фотограф ўз қаҳрамонларини пластик идишлар билан суратга олган, деб ёзмоқда National Geographic.

Фотографнинг аниқлашича, баъзан аёллар ва болалар энг яқин сув манбаига етиб боргунича бир неча километрни босиб ўтишига тўғри келади. Water.org хайрия ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда аёллар ва болалар сув олиб келиш учун ҳар куни умумий ҳисобда 125 миллион соат сарфлайди.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика