No icon

Кўчмас мулкни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун етказилган зарарлар қопланади

«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига тегишли тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси муҳокама қилиш жойлаштирилган.
Norma хабарига кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни нотўғри рўйхатдан ўтказганлик учун моддий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Давергеодезкадастр (қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи) таклифи қабул қилинса, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар кўчмас мулк объектлари билан виждонан битим тузган тарафларга етказилган зарарларни қоплайдилар.
Маълумот учун: юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари амалга оширадилар.
Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори қоплаш учун асос бўлади. Тўловларни тўлашнинг умумий тартиби ва миқдорини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.  
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Фикрлар

Яндекс.Метрика