No icon

Ноябрь ойида инфляция даражаси неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди

Ўзбекистон истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ноябрь ойида ўртача 2,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жорий йилнинг 11 ойидаги умумий инфляция эса 12 фоизни ташкил этди.

Ноябрь ойида хизматлар нархи 3,3 фоизга кўтарилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 1,2 фоизга ошди.

Маълумот учун, 2017 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика