No icon

АҚШда Диснейлендга кетаётган болаларнинг ЙТҲга учраши оқибатида 5 нафар бола ҳалок бўлди

АҚШнинг Флорида штатида юз берган ЙТҲда ҳалок бўлган етти кишининг беш нафарини болалар ташкил қилган. Болалар Диснейленд хиёбонига кетаётган бўлган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Таъкидланишича, иккита юк машинаси ва учта енгил автомобиль иштирокидаги тўқнашув Алачуа округида юз берган.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болалар Луизиана черкови гуруҳи таркибига кирган. Унинг вакили гуруҳ ЙТҲга учраганини тасдиқлаган.

 

Манба: daryo.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика