No icon

Самарқандда бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Каттақўрғон тумани Зарқўрғон маҳалласида яшаган тўрт кишидан иборат оила 2 январга ўтар кечаси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, оила бошлиғи суюлтирилган газда ишлайдиган, Эронда ишлаб чиқарилган иситиш қурилмаси сотиб олган ва уни ёқиб қўйиб ухлаган. Оқибатда ўзи, хотини ва 15 ёшли қизи, 13 ёшли ўғли вафот этган. 20 ёшли ўғли алоҳида хонада ётгани учун тирик қолган.

Каттақўрғондаги Эронда ишлаб чиқарилган печкалар билан савдо қилувчи дўкон ҳозирда ёпиб қўйилган.

Аввалроқ декабрь ойи охирида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида беш қиз бир кечада ис газидан заҳарланиб, вафот эди. Октябрь ойи охирида эса, Тошкентнинг Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика