No icon

МБ барча тижорат банкларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузмасликга чақирди...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Telegram’даги расмий канали орқали банк хизматлари истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди. Мурожаатда келтирилишича, тижорат банклари билан мижозлар ўртасида тузилган шартномаларни ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан шартномаларга ажратилган кредитлар ва қабул қилинган депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар киритилганлиги ҳолатлари аниқланган. Бу эса банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисобланади.

Бундай ҳолатларни бартараф этиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан барча тижорат банкларига тегишли кўрсатма берилган.

Кредит ёки депозит шартномангизда кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларни, шунингдек банк хизматлари учун белгиланган тарифларни бир томонлама ўзгартиришни назарда тутувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартларни бекор қилиш юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат этишингиз мумкин.

Шартнома шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича мижоз банкка мурожаат этилганда муаммолар юзага келса, у ҳолда Марказий банкининг банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона «Ишонч телефони» орқали мурожаат этиш мумкин бўлади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика