No icon

«Бизнес учун энг яхши мамлакатлар» рейтингида Ўзбекистон 105-ўринда жойлашди

Ўзбекистон Forbes журналининг «Бизнес учун энг яхши мамлакатлар» (The best countries for business) рейтингида 105-ўринни эгаллади. Ушбу рейтинг мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми ўсиш кўрсаткичи, савдо баланси ҳамда аҳоли сони асосида тузилган, деб ёзади ЎзА. Рейтингнинг биринчи ўрнидан Буюк Британия жой эгаллаган бўлиб, кучли ўнталикка Швейцария якун ясаб берган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори ҳисобланган Хитой рейтингнинг 49-ўрнидан жой эгаллаган бўлса, Россия ушбу рейтингда 55-ўрнида қайд этган.

Ушбу рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари: Қозоғистон 65-ўрин, Қирғизистон 108-ўрин ва Тожикистон 124-ўриндан жой эгаллаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика