No icon

«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи​си лавозимидан кетди

«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи​си лавозимида ишлаб келаётган Ашрафхонов Баҳром Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Баҳром Ашрафханов 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида, 2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида республикада суғурта бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат молиясини бошқаришнинг ғазна ижроси тизимини республика ва маҳаллий бюджетларига жорий этиш, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ғазначилик тизимига ўтказиш жараёнларида фаол иштирок этган. 

Таъкидланишича, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий, савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшган. Шунингдек, 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига раҳбар​ бўлган Акмал Камалов​ ўрнини эгаллаганди.

Меҳнат фаолиятида Ашрафхонов нефт ва газни қайта ишлаш бўйича технологик жараёнларни чуқурлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт бозорларига чиқиш, нефт-газ соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларида фаолият юритган.

 

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика