No icon

Миллий валюта курсидаги ўзгаришларга изоҳ берилди

2018 йилда Марказий банкнинг курс сиёсати ички валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати асосида шаклланиб, валюта бозорида таклиф ошиб талаб пасайган даврда алмашув курсининг мустаҳкамланиши ва аксинча, талаб ошиб таклиф пасайган ҳолларда унинг пасайиши кузатилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар берди.

2018 йил мобайнида миллий валюта курси хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф шаклланишига таъсир этувчи мавсумий омиллар асосида ўзгариб келди.

Натижада, 2018 йил охирига келиб миллий валютанинг алмашув курси йил бошига нисбатан 2,7 фоизга (8 120 сўмдан 8 339 сўмгача) пасайиб, йил мобайнида курснинг минимал ва максимал миқдори ўртасида ўзгариши 7,3 фоизни (август ойида – 7 781 сўм, декабрь ойида - 8 348 сўм) ташкил этди.

Манба: xs.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика