No icon

​Ўзбекистон бренди Малайзияда тарғиб қилинмоқда

Ўзбекистонда ўнлаб мамлакатлар билан туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланган. Бир неча вилоят учун туризм соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Сайёҳлар учун қатор имтиёзлар ва қулайликлар яратилмоқда. 

 

Мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 октябрь куни қабул қилинган “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ватандошларимиз томонидан Малайзиянинг Куала–Лумпур шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятини намойиш этишда биринчи тарғибот ишларига старт берилди.

 

Тарғибот ишлари давомида шаҳар марказида юрган автоуловларга ёрлиқлар ёпиштирилди ва ватанимиз туризми салоҳияти ҳақида маълумот берадиган материаллар тарқатилди.

 

– “Мен Малайзияда маркетинг йўналишида ўз фаолиятимни олиб бораман, дейди маркетолог Исломбек Ибрагимов. Юртимиз туризм соҳасидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан шу ерда туриб ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш ниятида эдим. Қўмита вакиллари томонидан Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хориждаги ёшлар орқали тарғиб қилиш бўйича таклиф билдирилганида бу ердаги тенгдошларимиз билан ўз имкониятларимизни ўрганиб чиқдик.

 

Бунда автоуловларга ёрлиқларни жойлаштириш орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга келишдик. Шу орқали биз ҳам узоқ масофалардан туриб, юртимизга фойдамиз тегаётганидан хурсандмиз.

 

Агар хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар мамлакат туризмини янада ривожлантириш, кенгайтиришга оид таклифлар бўлса, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жамоат ташкилотлари ва чет элдаги диаспоралар билан ишлаш бошқармасига қўйидаги электрон почта орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Manba: uza.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика