No icon

Бухорода кучли ёмғир: кўчаларни сув босди (фото+видео)

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида ёғган кучли ёмғир натижасида кўплаб кўчаларда сув тўпланиб қолгани акс этган суратлар тарқалди.

Ҳудудда 8 апрель куни бошланган ёмғир бугун, 9 апрель куни ҳам давом этмоқда.

Суратларда кўриниб турибдики, айрим йўллар, аҳоли яшовчи уйлар олди бутунлай сувга тўлиб, автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган.

Бундай ҳолат Бухорода ўтган йили ҳам кузатилган, айрим тарихий обидалар сувга бўккани тўғрисида маълумотлар тарқалганди.

Фото: Bukhara Info

Фото: Bukhara Info

Ўзбекистонда апрель ойида кўп ёмғир ёғмоқда ва бунинг оқибатида шу вақтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида сув тошқинлари ва селлар кузатилмоқда.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика