No icon

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев Сирдарё вилоятига 40 млрд сўм ажратяпти

Жорий йил 9 апрель куни асли келиб чиқиши ўзбекистонлик, ҳозирги кунда Қозоғистон Республикасида ўз тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган Фаттоҳ Шодиев делегациясини Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев кутиб олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда делегация аъзолари Фаттох Шодиев ташаббуси билан “Шодиев Халқаро фонди” жамғармаси томонидан Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, хусусан Сирдарё халқининг турмуш тарзини янада яхшилаш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун ҳомийлик ҳисобига 40 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилганлигини айтиб ўтди.

Бугун ажратилиши режалаштирилган маблағнинг қарийб 30 млрд. сўми вилоятимизнинг махсус ҳисоб рақамига келиб тушди.

Мазкур маблағлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилиши белгиланган вилоятимизнинг чекка қишлоқларини одобонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, автомобил йўлларини, оқова сув тизимларини мукаммал таъмирлаш бир сўз билан айтганда аҳолини турмуш тарзини яхшилаш учун йўналтирилади. Шунингдек, маблағнинг бир қисми муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Ховос туманида барпо этилаётган “Xovos city” қурилишига сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Фаттох Шодиев дастлабки иш фаолиятини Сирдарё вилоятидан бошлаган. Юртимизда мана шундай саҳоватпеша тадбиркор инсонлар сони кўпаяверсин.

Фикрлар

Яндекс.Метрика