No icon

Бир ҳафтада 2,1 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди

2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8 фоизга кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 536 та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22 фоизи  биринчи тоифадаги авторақамларга, 49 фоизи иккинчи ва 29 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 14 фоиз  улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Наманган ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12 фоиз ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 42 фоизга тенг.

Фикрлар

Яндекс.Метрика