No icon

Олмаота—Тошкент трассасида ҳалок бўлган 11 кишидан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси

Жамбул вилоятининг Қордай туманида йўловчи автобуси ағдарилиши оқибатида ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги хабар берди.

Фото: Tengrinews

Шу билан биргаликда, Tengrinews нашри Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таяниб, аварияда ҳалок бўлган 11 кишидан 7 нафари Қозоғистон, 3 нафари Ўзбекистон фуқаролари эканлиги, бир кишининг фуқаролиги аниқланмаганини билдирди.

Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқароси тан жароҳатлари билан Ўтрор ва Қордайдаги шифохоналарга ётқизилган.

Ўтрордаги шифохонага ётқизилганлар:

Марҳамат Жуманиёзова, 1996 йилда туғилган, Хива шаҳридан;

Роҳила Аҳметова, 1994 йилда туғилган;

Шодлик Мақсудович Жабборов, Хива шаҳридан;

Отабек Абдуллаевич Матжонов, 1985 йилда туғилган, Қорақалпоғистондан;

Сардор Анорбой ўғли Ҳайдаров, 1994 йилда туғилган.

Қордайдаги шифохонага ётқизилганлар:

Исломиддинов Абухаттар ўғли, 1997 йилда туғилган;

Зоводбек Муҳаммаджонов, 1999 йилда туғилган.

Бош консуллик Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ҳодиса жойига зудлик билан консуллик ходими йўл олган.
***

2019 йил 20 апрел куни соат 05:09да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай туманидан ўтувчи «Чимкент-Олмаота» йўналишидаги автомобиль йўлининг 181 километрида салонида 49 нафар йўловчи бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учраган. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар фуқаро вафот этган бўлиб, улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган. Вафот этган фуқаролар: 1. Абдухаликов Ўринбой Мирхамид ўғли – 04.11.1993й.т. Тошкент вилояти Охангарон туманида истиқомат қилган. 2. Эрмекбаева Дилором Абдукаликовна – 22.12.1972й.т. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилган. 3. Калмуратов Алишер Сафарбаевич – 03.12.1988й.т. Тошкент вилоятида истиқомат қилган.

Шунингдек, 32 нафар фуқаролар, шундан 13 нафар Ўзбекистон фуқаролари турли даражада тан-жарохатлари олган, улардан 3 нафари оғир аҳволда. Жабрланган барча фуқаролар Кордай туманидаги шифохонага ётказилган. Воқеа жойига Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси ходимлари зудлик билан этиб боришган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ҳамкорликда барча зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига кўра Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакилларидан иборат ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия аъзолари воқеа жойига жабрланганларга ёрдам бериш ва йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини ўрганиш учун чиқишган. Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон томони билан келишган ҳолда вафот этган ва жабрланганларни ватанига қайтариш ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича топшириқ берилган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика