No icon

Мингбулоқдаги нефть: Энергетика вазири ва вилоят ҳокими янгиликни ўзига хос тарзда нишонлади

Наманган вилоятидаги Мингбулоқ нефть конида олиб борилаётган инвестицион лойиҳалар доирасидаги синаш ишлари мобайнида илк нефть қазиб олингани хабар берилганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров янги нефтни юзларига суртиб, ушбу янгиликни нишонлашган. Тарқалган кадрларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси Баҳодир Сидиқовни ҳам пайқаш мумкин. 

Нефтчиларнинг айтишича, бу уларнинг «ўзига хос одати» ҳисобланар экан.

Маълумот учун, лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг энергетика ҳамкорлиги соҳасидаги энг йириги ҳисобланади ва «Бир макон — бир йўл» тарихий стратегия доирасида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, Мингбулоқ кони бир неча сабабларга кўра оддий эмас, деб саналади. Конни ишга туширишда асосий муаммолар қуйидагилардир: унинг ўта чуқурликда эканлиги (6000 м ва ундан ҳам ортиқ); юқори пласт босимлари (115 МПа’дан ортиқ), пласт ҳароратлари (168 даражадан ортиқ) ва бошқа омиллар.

Фикрлар

Яндекс.Метрика