No icon

5 июнь куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4.00 дан иш бошлайди

Тошкентда жамоат транспорти 5 июнь куни Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан эрталабки соат 4.00 дан бошлаб йўналишга чиқади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилган.

Бу тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари ҳайит намозига ўз вақтида етиб бориши учун амалга оширилаётгани билдирилган.

Тошкентда ҳайит намози вақти соат 5.10 га тўғри келади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика