No icon

Ёш ҳамюртимиз халқаро фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистон илм-фан тараққиётида халқаро майдонда етук кадрларга эга эканлиги билан ҳам алоҳида эътироф этилади.  3-6 июнь кунлари Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида ўтказилган Рус тили ва адабиёти халқаро фан олимпиадасида юртимизнинг ёш вакили Бобурбек Эгамберганов махсус номинация бўйича ғолибликни қўлга киритди. 
Татаристон Республикасининг фан ва таълим вазирлиги томонидан ёш ҳамюртимиз – Бобурбекнинг салоҳияти эътироф этилиб, ҳудуд телеканалларида у ҳақида репортаж ҳам тайёрланди. 

Ушбу халқаро фан олимпиадасида 29 та мамлакат вакилларидан иборат 200 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
photo5462908752668764789.jpg

 

photo5462908752668764790.jpg

Фикрлар

Яндекс.Метрика