No icon

Ҳукумат Uzbekistan Airways’га оид янги қарор қабул қилди

Uzbekistan Airways АЖ ваколатхоналарининг хорижда очилган ҳисоб рақамларининг амал қилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Uzbekistan Airways АЖнинг хориждаги ваколатхоналарининг барча тушумлари (эксплуатация харажатлари ва ваколатхоналарни сақлаш харажатларидан ташқари) мажбурий тартибда Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларга тушади. Шунингдек, Uzbekistan Airways АЖ ваколатхоналарининг эксплуатация харажатлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади

Фикрлар

Яндекс.Метрика