No icon

Ўзбекистонда совуқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб қоладими?

Мамлакатимизнинг шимолига Урал ҳудудидан салқин ҳаво оқими кириб келишни бошлади, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистонда ёғингарчилик, Устюртда эса биринчи қор ёғди. Ушбу жойларда ҳарорат 10-15 даража, Устюртда айрим жойларда 0 даражагача пасайди. Бу ҳақда Узгидромет хабар бермоқда.

Кечаси совуқ оқим республиканинг барча ҳудудларига тарқалди, мамлакатимиз бўйлаб ёмғир ёғиб, айрим жойларда жалага айланиб ҳарорат кескин пасая бошлади. Бугун ёғингарчилик тўхтайди, ҳарорат 8-10 даражани, шимолда 3-8 даражани ташкил қилади.

5 ноябрдан 9 ноябргача Ўзбекистонда совуқ антициклон ҳукмронлик қилади, об-ҳаво кам булутли бўлиб ёғингарчилик бўлмайди, фақат кечаси ва 5 ноябрь куни тонгда Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланиб туради.

Кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ, атрофида бўлади, 5-7 ноябрда илк кузги аёз кузатилади, кундузги ҳарорат 5-7 ноябрда 8-13 даража, 8-9 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика