No icon

ФВВ «Қамчиқ» довонидаги вазият туфайли ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Куз-қиш мавсуми кириб келиши муносабати билан «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилиши (қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши) мумкин. Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишни сўради:

  • автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
  • довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
  • автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
  • «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада ошириш ва йўлларда тўхтаб дам олиш;
  • вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказиш.

Фикрлар

Яндекс.Метрика