No icon

Ўзбекистонда ҳафта давомида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистонга 10—12 февраль кунлари Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массалари кириши кутилмоқда. Республикада об-ҳаво булутли, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, 10 февраль, душанба куни, республиканинг айрим жойларида ва 11—12 февраль кунлари тоғли туманларда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин.13 февраль, пайшанба куни, фақат Тошкент ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади.

10 ва 12 февралда республикада яна шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши кутилмоқда. 10 февраль куни ҳаво ҳарорати 8—13 даража илиқ, шимолда 0—5 даража илиқ бўлади.

11—13 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

14 февраль, жума куни, Ўзбекистон бўйича бироз танаффус билан об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февраль, шанба куни, Кавказ ҳудудидан кирадиган антициклон таъсири натижасида мамлакатда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Фикрлар

Яндекс.Метрика