No icon

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди. 

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди. 

Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Талабгорлар 2020 йил 15 мартга қадар доимий яшаш ҳудудида ташкил этилган ишчи гуруҳга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

✅ ариза (жойида тўлдирилади);

✅рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

✅паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, фуқаролар томонидан Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади. Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди! Ҳамюртларимиздан ўз хизматларини таклиф қиладиган турли фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирамиз. 

Фикрлар

Яндекс.Метрика