No icon

Яна 11 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами 2802 кишини ташкил қилмоқда

2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.  

Айни пайтда юртимизда 2314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, 475 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
«Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4 860 404 нафарга етди, шифо топганлар — 1 888 694 нафар, вафот этганлар — 318 693 нафар.
***

Ўзбекистонда 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 12 кишига ошиб, 2791 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқдаАйни вақтда 464 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда. Қайд этилган 12 та янги касалланиш ҳолатининг саккизтаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, биттаси Тожикистондан келиб, карантинга олинган, учтаси эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Кун давомида аниқланган касалланиш ҳолатлари сони 38 тани ташкил этди. Ушбу ҳолатларнинг олтитаси Навоий вилоятида, 14 таси Самарқанд вилоятида, қолган 18 таси эса Тошкентда аниқланган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилганидан буён 2314 киши (жумладан, 18 май куни 67 киши) соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 13 нафар бемор вафот этган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика