No icon

Алишер Усмоновнинг хайрия маблағи юртдошларимизга етказиляпти

Юртимизда карантин даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, кўп болали оилаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ёлғиз кексаларни ва ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов томонидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хайрия маблағи ўтказилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Бу маблағ Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида 19 мингдан зиёд фуқарога 2,5 миллион сўмдан бўлиб берилмоқда.

photo_2020-05-21_21-58-01.jpg

“Миллий банк” АЖ томонидан очилган банк пластик карточкаларига туширилган пуллар берилиши бошланган дастлабки икки кунда Тошкент шаҳрида яшовчи 400 фуқарога етказилган. Шунингдек, Андижон вилояти Асака туманидаги 74 ва Марҳамат туманидаги 48 маҳаллада яшовчи 2000, Наманган вилояти Чуст туманидаги 70, Наманган туманидаги 54 маҳалладан 1000, Наманган шаҳридаги 102 маҳалладан 3000, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги 7 маҳалладан 200 фуқарога берилган пуллар уларнинг оғирини енгил қилиши шубҳасиз.
“Маҳалла” хайрия жамоат фондидан маълум қилинишича, хайрия маблағларининг манзилли тарқатилиши давом этмоқда.

photo_2020-05-21_21-58-10.jpg

Фикрлар

Яндекс.Метрика