No icon

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6272 нафарга етди (+56)

2020 йил 21 июнь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6272 (+56) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Бугун айни шу соатгача жами 87 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4377 нафарга етди. Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1876 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
***

Хитойнинг Чуцин тиббиёт университети олимлари коронавирус инфекциясининг ташувчилари устида дастлабки тажрибани ўтказди ҳамда саккиз ҳафтадан сўнг кўпчиликда антитана даражаси камайишини аниқлади, деб ёзади CNBC.

Фото: EPA

Олимларнинг сўзларига кўра, симптомларсиз коронавирус ташхиси қўйилган беморларда антитаналар тезроқ йўқолади.

«Ушбу натижалар популяцион иммунитет ишлаб чиқиш ҳамда коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозониш имкониятини шубҳа остига қўяди», — дейилади хабарда.

Олимлар симптомларсиз коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 37 та ҳолат ҳамда симптомлар билан касалланган 37 нафар беморни кузатиш натижаларига кўра шундай хулосага келган.

«Саккиз ҳафталик кузатувлар мобайнида 81 фоиз симптомларсиз касалларда ҳамда 62 фоиз COVID-19 симптомлари аниқланган беморда антитаналар миқдори камайгани аниқланган», — дейди олимлар.

Олимларнинг ҳисоблашича, қайта касалланиш эҳтимолини вақт кўрсатади. Симптомларсиз оғриган беморларда мустаҳкам иммунитет шаклланмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойга етиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, улар ҳозиргача вируснинг таъсир доирасини ўрганмоқда.

Фикрлар

Яндекс.Метрика