No icon

Аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда коронавирусга оид сўнгги янгиликларни маълум қилди.

«Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим», деди Ҳабибулло Оқилов.

У карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлишини қайд этиб ўтди.

«Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда», дея таъкидлади штаб аъзоси.

Бундан олдинроқ 24 июндан Ўзбекистонда коронавирусга тест таҳлилини нодавлат тиббиёт муассасаларида ҳам топширишга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика