No icon

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинасининг якуний синовлари БААда ўтказилади

Хитойнинг коронавирусдан бирданига иккита вакцина ишлаб чиқаётган China National Biotec Group (CNBG) компанияси БААда вакцина синовининг учинчи – якуний босқичини ўтказишга рухсат олганини маълум қилди.

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, компания ишлаб чиқилаётган иккита вакцинадан айнан қайси бири БААда синалишига аниқлик киритмаган.

Синовларнинг аввалги босқичларида CNBG’нинг иккала вакцинаси Хитойда 2 минг кишига киритилган. 

ОАВнинг эслатишича, айни вақтда дунёда коронавирусдан ўнлаб вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Бироқ улардан ҳали бирортаси синовларнинг учинчи босқичигача етказилмаган. Бу босқич учун минглаб иштирокчилар талаб этилади, тадқиқотлар эса вирус кенг тарқалган давлатда, яъни табиий муҳитда ўтказилиши лозим.

Хитойда эса айни вақтда кунига бор-йўғи бир неча ўнта касалланиш ҳолати қайд қилинмоқда. 

CNBG’дан ташқари, Хитойдан ташқарида вакцинани Clover Biopharmaceuticals ҳамда Sinovac Biotech Ltd компаниялари синовдан ўтказишга тайёрланган. Жумладан, Clover Biopharmaceuticals ишлаб чиқаётган вакцинанинг намуналарини Австралиядаги синовлар иштирокчилари олган, Sinovac Biotech Ltd эса вакцина синовининг учинчи босқичини Бразилияда 9 минг кўнгилли иштирокида бошлашни режалаштирган.

Манба: kun.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика