No icon

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони кескин ошмоқда

2020 йил 28 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 (+135) нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 108 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.
 
Айни пайтда юртимизда 5329 (+89) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Бугун мамлакатимизда 266 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 247 нафари Карантин муассасаларида, 16 нафари аҳоли орасида (шундан 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида, 1 нафардан Тошкент вилояти ҳамда Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика