No icon

Давлат тест маркази имтиёзга эга абитуриентлар ҳақида ҳам маълумот берди

Жорий йил ОТМнинг бакалавриат босқичида ўқиш истагида онлайн ҳужжат топширган салкам 1,5 миллион абитуриентнинг 53,81 фоизи ёки 798 минг 608 нафари кундузги таълимда ўқишни хоҳлаб рўйхатдан ўтган. 648 минг 733 нафари (43,71 фоиз) сиртқи таълим шакли, 36 минг 744 нафари (2,48 фоизи) эса кечки таълим шаклини танлаган. Бу ҳақда 22 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.

«Дарё» мухбирининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази раҳбарияти иштирокидаги тадбирда имтиёзга эга абитуриентлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Улар қуйидагилар:

  • 9 нафар Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси;
  • 6 нафар «Тарбиячи» республика танлови ғолиби;
  • 3 нафар «Ниҳол» мукофоти совриндори;
  • 2 минг 493 нафар халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалари ғолиби;
  • 14 нафар Ёшлар ишлари агентлиги тавсияномасига эга бўлганлар;
  • 3 минг 133 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди (5 фоизлик);
  • 130 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган);
  • 2 минг 256 нафар ички ишлар органлари ходимлари фарзанди (3 фоизлик);
  • 49 нафар ички ишлар органлари ходимлари фарзанди (отаси (онаси) ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган);
  • 1 минг 29 нафар Темурбеклар мактаблари битирувчиси;
  • 365 нафар тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
  • 2 минг 973 нафар Сўх тумани ёшлари.

Тадбирда қўшимча қилинишича, хотин-қизлар учун 4 фоизлик грантга ҳозирга қадар 17 минг 970 нафар тавсиянома эгаларининг ҳужжатлари базага киритилган. Лекин бу борадаги ишлар тўлиқ якунланмаган.

Фикрлар

Яндекс.Метрика