No icon

Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда қандай аломатлар сақланиб қолмоқда?

Коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа кўринишдаги аломатлар сақланиб қолмоқда? Ушбу саволга Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланган беморлар организмида тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби полиорган ўзгаришлар юзага келганлиги сабабли касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг (жизненный обем легких) 20-30% га камайиши, шунингдек, альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келиши туфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб системасида ҳам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин", дейди Отабеков.

Фикрлар

Яндекс.Метрика