No icon

Долларнинг расмий курси бироз пасайди

Ўзбекистон Марказий банки 28 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 2,7 сўмга пасайди ва 10 207,69 сўмни ташкил этди. Евро эса 229,65 сўмга ошиб, 11 896,04 сўмга етди. Шунингдек, рубль курси ҳам 26 тийинга кўтарилиб, 142,37 сўмга тенг бўлди.

Фото: Марказий банк

Аввалроқ долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи ҳафта кўтарилиб, 10 210,39 сўмни ташкил қилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика