No icon

7 сентябрь куни Ўзбекистонда яна 312 кишида касаллик аниқланди

7 сентябрь куни Ўзбекистонда яна 312 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Жиззах ва Тошкент вилоятларда 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 317 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 975 нафар бемордан 41 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 027 нафар бемордан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

7 сентябрь куни еттита ҳудудда коронавирус қайд этилди

Фикрлар

Яндекс.Метрика