No icon

Коронавирус: 8 сентябрь куни Ўзбекистонда касалликка чалинганлар сони нисбатан ошди

8 сентябрь куни Ўзбекистонда 443 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Андижон, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида жами 304 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 44 418 нафар бемордан 41 898 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 160 нафар бемордан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

8 сентябрда коронавирусга чалинганлар кўпчиликни ташкил этди

Фикрлар

Яндекс.Метрика