No icon

Коронавирус: 13 сентябрь куни Ўзбекистонда 573 кишида касаллик аниқланди

13 сентябрь куни Ўзбекистонда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Коронавирус. 13 сентябрь куни ҳам аҳвол яхшиланмади

Фикрлар

Яндекс.Метрика