No icon

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, 14—15 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз қуруқ ва иссиқ ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.

16 сентябрда республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Кун давомида бу оқим мамлакатимизнинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг 20-25 даражагача пасайишига олиб келади.

17—18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғирлар фақат республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрда жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, 25-30 даражани ташкил қилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика