No icon

Коронавирус: 14 сентябрь куни Ўзбекистонда 572 кишида касаллик аниқланди

14 сентябрь куни Ўзбекистонда соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 572 та ҳолат қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди, дея хабар берди ССВ.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида жами 524 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 995 нафар бемордан 44 526 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 071 нафар бемордан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Коронавирус. 14 сентябрь. Вазият жиддийлигича қолмоқда

 

Фикрлар

Яндекс.Метрика