No icon

ОТМларга ўртача кириш баллари маълум қилинди

Маълумки, бугун соат 15:00дан бошлаб мандат натижалари эълон қилина бошланди.  ДТМ хабарига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп).

Шундан:

- давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

- тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Танлов натижаларига кўра:

- давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;

- тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги тестларда саволлар 2 та фандан берилган. Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика