No icon

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

«Ўзгидромет» бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб деярли бутун сентябрь ва октябрь ойлари давом этган жуда узоқ қуруқ ҳаволи даврдан сўнг, кеча ниҳоят ҳақиқий куз ёмғирлари ёғиб ўтди. Ёмғир республика ҳудудига Кавказ томондан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида юзага келди. Кечаси ёмғир ёғди, бугун тонгдан эса Ўзбекистоннинг аксарият қисмида об-ҳаво очиқ бўлди. Фақатгина Фарғона водийси ҳудудларида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир кузатилди.

Ҳавонинг ҳарорати меъёрдан бироз пастроқ 12-17 даража оралиғида бўлди.

10 — 11 ноябрь кунлари мамлакатимиз ҳудуди совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлади, қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи ҳаво 13-18 даражагача исийди.

12 ноябрь куни об-ҳаво шароити яна ўзгаради. Волга бўйидан совуқ антициклон яна республикага кириб келади. Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Ёмғир давомида кундузи ҳарорат 8-13 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-5 даражага пастдир.

13 ноябрь куни ёмғир фақат Фарғона водийси ҳудудларида кузатилади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ атрофида бўлади, бу ҳам ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар меъёридан паст.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика