No icon

Антикоррпуция агентлигига энг кўп мурожаат суд қарорлари устидан бўлмоқда ва...

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксари – суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар ва маҳаллий ҳокимликлар мансабдорлари устидан шикоятлардир. Агентлик вакилининг маълум қилишича октябрь ойи ҳисоботига кўра, октябрь ойида идорага фуқаролардан жами 275 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар қуйидагилар бўлган:

  • суд қарорларидан норозиликлар – 20,4 фоиз;

  • маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар – 7,6 фоиз;

  • ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётгани бўйича – 6,2 фоиз;

  • фирибгарлик жиноятлари юзасидан – 5,5 фоиз;

  • прокуратура қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани бўйича – 5,1 фоиз;

  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан – 5,1 фоиз.

Аввалроқ агентлик коррупция сабаб чет давлатларга чиқиб кетган активларни қайтариш бўйича Буюк Британия амалиётини ўрганаётгани хабар қилинганди.

Фикрлар

Яндекс.Метрика