No icon

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Юртимизда ҳаво кескин совуб, қор ва ёмғир ёғиши кутиляпти

«Ўзгидромет»  хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8-13° совуқгача, шимолда 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-15° га кам бўлиши кутилмоқда.

Манба: xabar.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика