No icon

Ўзбекистон аҳолиси суткада электр-энергия истеъмоли бўйича тарихий максимумга чиқибди – 213 млн киловатт/соат...

«Биз мутасаддилар биринчи иш кунимиздан истеъфога тайёр бўлиб ишлаганмиз. Лекин ҳамма истеъфога чиқиб кетаверса ким ишлайди? Биз ишимизни 24 соат олиб боряпмиз.Мана шу ноябр ойидагидек вазият олдин кузатилмаган. Мана ўтган суткада истеъмол бўйича биз тарихий максимумга чиқдик – 213 млн киловатт/соат. Бу 17 фоиз ўсиш деганидир», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. 

Шунингдек, вазир «Лукойл»дан қарз масаласига ҳам ойдинлик киритди.

«Ўз вақтида Ўзбекистоннинг «Лукойл»дан қарздорлиги тўғрисида нотўғри маълумот тарқалиб кетган. Бу қарздорлик «Ўзбекнефтгаз» қарздорлиги, яъни икки хўжалик субъекти ўртасидаги муносабат. «Ўзбекнефтгаз» учга бўлингандан кейин «Трансгаз» зиммасига олди, барча тўловлар жадвал бўйича кетяпти. Яъни «Ўзбекистон «Лукойл»дан қарздор» деган гаплар тўғри эмас», деди Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» мавзусидаги матбуот анжуманида.

Фикрлар

Яндекс.Метрика