No icon

Электр энергиясида кузатилаётган кўплаб узилишларнинг сабаби нимада?

Электр энергиясида кузатилаётган кўплаб узилишлар бўйича баёнот берилди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Марказий Осиё ва Қозоғистонни боғловчи ягона энергетик тизимининг электр узатиш тармоқларида режадан ташқари содир бўлган узилишлар сабабли аварияга қарши автоматика ишлаган.

Энергетик қурилмаларга шикаст етмаслик учун ускунанинг технологик ҳимояси автоматик равишда ишлаган ва айрим  электр стансиялардаги энергоблоклар ўчирилди. Хусусан:

Тўрақўрғон ИЕСда қуввати 750 МВт дан 500 МВт гача,

Тахиатош ИЕСда 280 МВт дан 150 МВт гача,

Навоий ИЕСда 450 МВт дан 230 МВт гача,

Тошкент ИЕСда 370 МВт дан 180 МВт гача қувват камайган.

Шунингдек, Талимаржон ИЕСнинг умумий қуввати 900 МВт бўлган иккита БГҚлари ўчирилди.

Айни пайтда Талимаржон ИЕСда қурилмаларни ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда, қолган электр стансияларда иш режими қайта тикланган.

Мазкур ўчиш ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, - дейилади вазирлик баёнотида.

Манба: sof.uz

Фикрлар

Яндекс.Метрика