No icon

Узоқ ҳудудлардан келган академик лицей ўқувчилари уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади

Адлия вазирлигида академик лицейларда имтиёзли овқатлантиришни ташкил қилиш ҳамда харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга кўра:

Академик лицейлардан узоқ ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар (доимий яшаш жойи бошқа туманда (шаҳарда) бўлган, лицей ётоқхонасида ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар) уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади;

Ўқувчиларни имтиёзли овқатлантириш харажатларини қоплашга уларнинг ота-оналари бир ой учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида тўлов амалга оширади. Харажатларнинг қолган қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

Ижара асосида яшайдиган ўқувчилар уларнинг ота-оналари мурожаатларига асосан фақат бир маҳал, яъни тушликдан фойдаланиши ҳам мумкин. Бунда бир ойга тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бўлади;

Академик лицей ётоқхонасида яшайдиган ёки бошқа турар жойларда ижара асосида яшайдиган ўқувчилар рўйхати ҳар ўқув йилининг 10 сентябридан кечиктирмасдан лицей маъмурияти томонидан шакллантирилиб, директор буйруғи билан тасдиқланади ва ўқувчиларга имтиёзли овқатланиш карточкаси берилади.

Фикрлар

Яндекс.Метрика