-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Семизликни келтириб чиқарувчи омиллар

22 Марть 2017

Семизлик муаммоси айни вақтда бутун дунё олимларини ҳам қийнаётган масалалардан бири ҳисобланади.
 
1980 йилдан бери дунё бўйича семизлик ҳолати икки баробарга кўпайди. 2014 йилги маълумотларга кўра, дунё бўйича 18 ёшдан катта фуқароларнинг 1,9 миллиарди ортиқча вазндан, 600 миллиондан кўпроғи эса семизликдан азият чекади.

Буғдойнинг шифобахш хусусиятлари

20 Марть 2017
Баҳорни, хусусан, март ойини шукроналик ва соғинч билан кутишимизга қатор сабаблар бор. Энг аввало, қишнинг совуқ кунлари тугаб, баҳорнинг илиқ кунлари бошланади. Сўнг, 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами, ойнинг сўнгги кунларида эса Наврўз нишонланади.

«Соғлом авлод - юрт таянчи»

16 Марть 2017

 Косонсой тиббиёт коллежида «Интерспорт» газетаси ижодий жамоаси томонидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Саломатлик маркази» билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти кўмагида «Соғлом авлод - келажак пойдевори» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган «Соғлом авлод - юрт келажаги» деб номланган навбатидаги тадбир бўлиб ўтди.

Оламшумул кашфиёт - янги тишларни ўстиришнинг технологияси яратилди

14 Марть 2017

Америкалик профессор Жереми Мао оламшумул кашфиёт қилди – у янги тишларни ўстиришнинг технологиясини яратди. Бу технология эвазига яқин орада тиш шифокорига бориб, тишларни бурғилатишни эсдан чиқариш мумкин бўлади. Бу ҳақда Inforeactor нашри хабар бермоқда.

Депутатлар тиббиёт муассасалари фаолиятини муҳокама қилишди

14 Марть 2017

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат эътиборида бўлиб келмоқда, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати...

 

Қанд касалига қарши янги усул аниқланди

25 Февраль 2017

  Америкалик олимларнинг таъкидлашларича, очликни имитация қилувчи овқатланиш ошқозон ости бези ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради.

Меъёрида ухламаслик нималарга олиб келади?

20 Февраль 2017
Давр ўзгаришлари шунчалик тез суръатларда содир бўлмоқдаки, инсоният кўп нарсага улгуриш учун уйқудан ҳам воз кечмоқда, уйқусизлик касалига дучор бўлмоқда. Бу эса, сўнгги вақтларнинг ҳақиқий бош оғриғига айланишга улгурди. Биз ёшлигимизданоқ, уйқудан воз кеча бошлаймиз. Мактаб, коллеж, университетдаги таҳсилдан сўнг, иш, хизмат поғоналаридан кўтарилиш орзу-истаклари… буларнинг бари қўшимча саъй-ҳаракат билан бирга дам олиш вақтини қисқартириш, воз кечишни талаб қилади.

Ўзбекистон ва Россия онкология илмий марказлари ҳамкорлиги бошланди

18 Февраль 2017

Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Олимлар бедаво касаллик-саратонни мағлуб қилишди...!?

16 Февраль 2017

Тарихда биринчи марта инсон ҳаёти генетик муҳандислик туфайли омон қолди. Яна шуниси муҳимки, шифокорлар ҳужайра тузилмасини модификациялаш йўли билан замонамизнинг энг қўрқинчли касаллигини даволашга муваффақ бўлишди.

 

Саратон хавфини камайтирувчи энг оддий восита аниқланди

13 Февраль 2017

Маълумки, кўк чой аксилоксидантлар ва озуқавий моддаларга бой. У юрак-қон томир касалликлари, саратон хавфини камайтириш билан бирга вазн ташлашга ҳам ёрдам беради. Бу ҳақида "Ортодокс" тиббий нашри маълум қилди.

Тез тиббий ёрдамнинг чақирилган манзилга кечикиб бориши сабаблари ошкор этилди

11 Февраль 2017

  Аввалроқ, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборотт воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан “Пресс клуб” ташкил этилгани, кеча, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари иштирокида ток-шоу суратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. 

Туғруқхоналардаги ходимларнинг маошларини ошириш керак...

09 Февраль 2017

7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, соҳадаги камчиликлар ҳақида сўз юритган эди. 

 

Дорилар нархлари назорат қилинади ва...

08 Февраль 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

 

89 ёшли жарроҳ аёл ҳамон операциялар қилмоқда-я!

05 Февраль 2017
Агарда сиз ёшнинг улғайиши касбий фаолиятга ўз таъсирини кўрсатади, деб ҳисобласангиз, янглишасиз. Сабаби, орамизда кекса бўлса ҳам ўз ишини қойилмақом бажарувчи инсонлар бор. Улардан бири - Алла Левушкина. 

 

Гайморитнинг беш давоси

17 Январь 2017

ЛОР шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Улуғбек Эргашев тавсиялари:

Гайморит (юқори жағ бўшлиғининг яллиғланиши) кўпинча бурун бўшлиғига турли микроорганизмлар кириши натижасида юзага келади. Улар грипп вируси, стрептококк, стафилакокк, диплококк, кўк йиринг таёқчалари, анаэроб инфекциялар ва ҳатто ичак таёқчалари ҳам бўлиши мумкин. Шундай вақтда касалликнинг ўткир тури намоён бўлади.

Панкреатит - қанд касаллигини келтириб чиқарадими?

17 Январь 2017

Ёшим 60 да. Киндик атрофида, чап биқинимда санчиқли оғриқлар туради. Ошқозоним кўп безовта қилади. Айниқса, кузда ошқозон оғриғидан қийналаман. Баъзилар “Ошқозон касалликлари асабдан”, деса, бошқалар “Сизнинг касалингиз панкреатит бўлиши ҳам мумкин”, дейишаяпти.

Оловуддин Зиёев, Хатирчи тумани.

 

Смартфонларнинг инсон саломатлигига янги хавфи аниқланди

10 Январь 2017

Кореялик олимлар смартфон экрани қаршисида 3 соат ва ундан кўп вақтни ўтказувчи болалар Қуруқ кўз синдромига (ҚКС) чалиниши мумкин, деган хулосага келишди. Бу ҳақида Orthodox тиббий портали хабар берди.

Қулоқни пахтали чўпчалар билан тозаламанг

09 Январь 2017

Американинг отоларингология академияси қулоқлар гигиенаси бўйича янгиланган клиник қўлланмани чиқарди, деб ёзади TJournal.

Ўзбекистонда фармацевтика индустриал зоналари пайдо бўлади

07 Январь 2017

  Ўзбекистонда 4та фармацевтика индустриал зонаси (ФИЗ) ташкил этиш лойиҳаси таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган.

Организмни тозалашнинг синалган усуллари

14 Декабрь 2016

Инсон организми ҳар томонлама турли хил зарарли таъсирларга учрайди ва заҳарли моддалар билан ифлосланиб туради. Бунга йўл қўймасликнинг эса амалда иложи йўқ. Океан сувлари орасида ўз оролингизда истиқомат қилсангизгина тоза-покиза яшаш мумкин.

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун нималар қилиш лозим?

12 Декабрь 2016

Кўз мушаклари, ҳар қандай бошқа мушак каби машқ қилиб турилмаса, заифлашиб қолади. Adme.ru кўриш қобилиятини яхшилашнинг 9 синалган усулини тақдим этди.

Барчаси асаббуззарликдан! Асабни сақланг!

10 Декабрь 2016
Организмимиздаги ўзгаришларга ўзимиз сабабчимиз, десам ишонасизми? Аслида ҳам шундай экан-да. Айниқса, асабийлик оқибатида нафақат турли хасталиклар балки умримизни ҳам қисқартирамиз, дейди руҳшунослар.
 

Йўтал нимадан дарак беради ёхуд унинг келиб чиқиш сабаблари

21 Ноябрь 2016

Барча инсонлар йўталдан азият чекишади, лекин унинг сабабини билиш учун шифокорга мурожаат этувчилар сони жуда кам. Йўтал вақтинчалик характерга эга бўлиши мумкин, бироқ эътибор берилмаса, сурункали турига айланади. Ҳаттоки қисқа муддатли йўтал ҳам шифокор ёрдамида даволанадиган жиддий муаммолардан дарак бериши мумкин.

Танамизнинг ҳимоя механизми ҳисобланган ғайриоддий ҳолатлар

21 Ноябрь 2016

Бизнинг танамиз — бизга тушунарсиз бўлган кўплаб биологик жараёнлар ва тизимларнинг биологик бирикмасидан иборат. Ҳимоя механизми мажуми — шулар жумласидан. Танамиз бизларни зарар етказиши мумкин бўлган барча нарсадан кунига 24 соат, ҳафтада етти кун ҳимоя қилади.

Дунё бўйича қанча одам артериал қон босимидан азият чекади?

16 Ноябрь 2016

Сўнгги қирқ йил мобайнида, дунё бўйича юқори қон босимидан азият чекувчи инсонлар сони қарийб икки мартага ортиб, 1,1 млрд кишига етган. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда сўз юритилган.

Хурмонинг шифобахш хусусиятлари

16 Ноябрь 2016

Хурмо кўплаб фойдали микроэлементларга эга. Малакали шифокор-парҳезшунос Людмила Денисенко КП нашрига берган интервьюсида бу мева ҳақида шундай дейди: "Хурмодаги глюкоза ва фруктоза миқдорининг кўплиги туфайли унинг меваси билан чанқоқни қондириш мумкин. Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади".

Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати янгиланади

15 Ноябрь 2016
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг янгиланган рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Ҳужжат муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Соғлом оила - соғлом авлод ва соғлом халқ

14 Ноябрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 25 августда «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 365-сонли қарор қабул қилинди.

Саратонга қарши қимматбаҳо дорилар бефойда бўлиб чиқди

10 Ноябрь 2016

  Йирик инвестициялар ва инновацияларга қарамай, сўнгги ўн йил давомида тавсия этилган саратонга қарши янги дорилар беморларнинг яшаб кетишига таъсир қилмаслиги мумкин.

Умрни 60 фоизга узайтириш йўли топилди

02 Ноябрь 2016

Америкалик олимлар ўчирилиши умрни ярмидан кўпига узайтира оладиган генни топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Зика вируси Мьянмада ҳам бошландими?

29 Октябрь 2016

 Мьянмада илк бор Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда Global New Light of Myanmar газетаси маълум қилди

Яманда вабо бошланди

23 Октябрь 2016

  Яманнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли шаҳари бўлган Аданда вабо касалидан 9 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди маҳаллий ҳокимият журналистларга. 

Ортиқча вазн ақли заифлик белгисими?

18 Октябрь 2016
Америкалик тадқиқотчилар ортиқча вазн кекса кишиларнинг ақлий салоҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди. Бунда шамоллаш жараёнлари асосий роль ўйнайди. Аризона университети сайтида чоп этилган матбуот релизида олимларнинг хулосалари қисқача мақола кўринишида берилган.

Аччиқ қалампир саратонга қарши кучли восита эканлиги аниқланди!

12 Октябрь 2016

Америкалик олимлар саратон билан курашишда ёрдам берувчи воситани аниқлашди. Бу - аччиқ қалампир. The Telegraph шу ҳақда маълум қилди.

Қайси омиллар энг кўп аллергияни келтириб чиқаради?

10 Октябрь 2016
Франциялик олимлар аллергик ринит кўринишида пайдо бўлувчи энг кўп учрайдиган 5 сабабни аниқлашди. Француз экспертларининг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё миқёсида турли озуқавий аллергик реакциялар кузатилмоқда, улар тери касалликлари, тошмалар ва кўз яллиғланишига сабаб бўлади. Шунингдек аллергик реакция инсоннинг нафас олиш жараёнида ҳаводаги турли аралашмаларни ютиши натижасида ҳам кузатилади. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида маълумот берилди.

Тиббиётимизда пулик хизматлар миқдорини оширилади

08 Октябрь 2016

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги пуллик хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига сақланувчи койкалар фонди ва тиббиёт муассасаларининг ўтказувчанлик қувватини оширишни давом эттирмоқда. 2020 йилга қадар баъзи тиббиёт муассасалари тўлиқ ўзини молиялашга ўтади...

 

Бир йилда 15 йилга қаритувчи касаллик

04 Октябрь 2016

Бугунги кунда инсоният орасида янгидан-янги касалликларнинг пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, бу касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини ихтиро қилишга вақт, маблағ ва замонавий технологияларнинг барчаси бирдек етарли, деб бўлмайди. Баъзи давлатларда замонавий тиббий техника мавжуд, аммо маблағ йўқ, бошқаларида эса маблағ бор, аммо олимлар етишмайди.
 
Айни вақтда пайдо бўлганига бир асрдан ошган бўлсада ҳануз давоси топилмаган касалликлар жуда кўп.
 
Прогерия ёки ҳадчинсон гилфорд синдроми касаллиги ҳақидаги маълумотлар бундан 100 йил аввал пайдо бўлганди. Грек тилида “эски”, “кекса” маъноларини англатувчи прогерия генетик касаллиги ҳар 4-8 миллион чақалоқнинг биттасида учрайди. Касаллик қизлардан кўра, ўғил болалар орасида кўпроқ кузатилади. Бундан ташқари ҳадчинсон гилфорд синдроми асосан оқ танли халқларда учрайди. ҳадчинсон гилфорд синдромининг классик ва классик бўлмаган турлари бор.
 
Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда дунёда 65 нафардан кўпроқ шу касалликка чалинган болалар яшайди. Уларнинг 14таси АҚШда, 5 таси Россияда, қолганлари Европа мамлакатларида истиқомат қилади. Голливуд ижодкорлари томонидан суратга олингган “Бенжамин Баттоннинг ғаройиб қиссаси” фильми ҳам ушбу касалликка чалинган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.
 
Бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда Бангладешда прогерия генетик касаллиги билан дунёга келган болакай ҳақидаги маълумот тарқалди. Кўриниши 80 ёшли кишини эслатувчи бу болакай мамлакатдаги Булбария қишлоғида, камбағал фермер Бисважит Патро ва Парул Патролар оиласидатуғилди. Гарчи чақалоқнинг дунёга келиши атрофдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлган бўлсада, унинг онаси, қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, фарзандли бўлганидан бахтиёр эканини айтган. Ҳозирча онанинг ҳам, боланинг ҳам умумий аҳволи яхши, аммо прогерия ташхиси билан туғилган болакайнинг ҳаёти ҳар қачон хавф остида бўлади. Афсуски, фан нуқтайи назаридан бундай болаларнинг ўртача умри 13 йил деб белгиланган...
 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, прогерия генетик ва жуда кам учрайдиган касалликдир. Генетик жараён беморда қаришнинг 8-10 баробар тезлашишига олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, 1 йил ичида касаллик туфайли боланинг танаси, организми 10-15 ёшга “улғаяди”. Туғилганидан то 6-12 ойлик бўлгунига қадар, бу касалликка чалинган болаларнинг кўриниши ва ўсиши ўз тенгдошларидан фарқ қилмайди. Бироқ кейин уларда, прогериянинг белгилари пайдо бўла бошлайди. Тери аста-секин қуриб, буришади, сочлар тўкила бошлайди, суяклар мўртлашади, атеросклероз бошланади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Прогерия бўйнинг пастлиги, вазннинг ўта кичиклиги (уларнинг вазни 15-20 килограммдан ошмайди), тери қатламининг ўта юпқалиги , калласига нисбатан юзининг кичиклиги, даҳан суягининг ривожланмагани, овознинг баландлиги билан характерланади. 
 
Санаб ўтилган жараёнларнинг барчаси юз бергач, 8 ёшли боланинг кўриниши 80 ёшли кекса кишининг кўринишидан мутлақо фарқ қилмайдиган ҳолатга келади.
 
Табиийки, боланинг, гарчи у эндигина 8 ёшга кирган бўласада, организмдаги генетик ўзгаришлар туфайли ҳаётий ресурслари тугай бошлайди. Энг ҳайратланарлиси, айни касалликка чалинганларнинг барчаси бир-бирига жуда ўхшайди.
 
Олимлар томонидан прогерия касаллигига чалинганларнинг аксариятида тишларнинг иккинчи қатори чиқиши, терининг ўта юпқалигидан барча қон томирлар кўриниб туриши исботланган.
 
Бемор ўрта ҳисобда 13-14 йил умр кўради ва кексалик туфайли вафот этади. Бироқ организмдаги ўзгаришларга қараб, уларнинг баъзилари юрак хуружи, инсульт, инфаркт, атеросклероз касалликларидан нобуд бўлиши ҳам мумкин.
 
Ҳозирга қадар прогериянинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ аниқланмаган. Афсуски давоси ҳам топилмаган. Бироқ фанда касалликнинг ҳужайра мембрана қатламларидан бири бўлмиш ламин А оқсилининг кодировкаси учун жавоб берувчи “LMNA” генининг мутацияси туфайли пайдо бўлиши аниқланган. Шу билан бирга бу касаллик бир-бири билан яқин қариндош бўлган оилаларда туғилган болаларда кўпроқ учрайди. Бу эса у ген орқали ўтиши мумкин деганидир.
 
Бир неча кун аввал, Бангладешда туғилган гўдакнинг ҳаёти ҳам аслида хавф остида. Бироқ унинг ота-онаси фарзандига бор умрини хурсандчилик ва бахтда ўтказишига ёрдам бериши керак. Прогерия сабабли танаси кексаларники каби бўлишига қарамай, беморларнинг ақлий салоҳияти ўз ёшига нормал саналади. Шу сабаб, уларнинг билим олиши ва доимий равишда шифокор кўригида бўлиши, организмга қувват берувчи дори воситаларини ўз вақтида қабул қилиши учун шароит яратиш лозимдир.
 
Келгуси мақоламизда эътиборингизга дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи, прогерия касаллигига чалинган инсонлар ҳақида ҳикоя қиламиз. 

Саломатлик рейтингида МДҲ мамлакатлари орасида биринчимиз!

03 Октябрь 2016

Британиянинг нуфузли The Lancet тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Унга биноан, жаҳондаги 188 давлат ўртасида Ўзбекистон 55-ўринни эгаллади. Бу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткичдир, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Дунёда илк бор уч ота-онадан бўлган чақалоқ дунёга келди

28 Сентябрь 2016

Иорданиялик жуфтлик  бепуштликка олиб келувчи ўта кам учрайдиган касаллик билан оғриган эдилар. Улар америкалик олимларига фарзанд кўришга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди.

Ҳаёт давомийлигини узайтириш борасида фойдали маслаҳатлар

26 Сентябрь 2016

Quora сервиси фойдаланувчилари ҳаёт давомийлигини ошириш ва касалликлар хавфини камайтириш учун нима қилиш кераклигига доир тадқиқот ўтказишди. Экспертларнинг фикрича, нафақат истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати ва рационга эътибор бериш, балки "ижтимоий саломатлик"ка ҳам катта аҳамият қаратиш лозим - дўстлар билан муносабатларни қўллаб-қувватлаш, оилали бўлиш ва стрессларни четлаб ўтиш шулар жумласидандир. Қуйида энг кўп учраган жавобларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Жаҳон соғлиқ сақлаш рейтингида 55-ўриндамиз...

24 Сентябрь 2016
Ўзбекистон тиббиёт, ҳаёт ва соғлиқ билан боғлиқ барқарор ривожланиш индикаторлари бўйича мамлакатлар рейтингида 55-ўринни эгаллади. Индекс The Lancet тиббиёт журнали томонидан тузиб чиқилди...
 

Биологлар саратонга қарши янги восита ҳақида маълум қилди

09 Сентябрь 2016

Лондон университети олимлари инсон иммун тизимини ошқозоности бези саратонининг оғир шакли билан курашишга ундовчи IMM-101 номли янги воситани яратди.

Саратонни даволашда ёрдам берувчи нанороботлар яратилди

24 Августь 2016

Монреаллик (Канада) олимлар саратон хасталикларини даволаш самарадорлигини ошириб, кимё терапия оқибатларини камайтиришга ёрдам берадиган нанороботлар яратди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.

Ҳамюртимиз саратонга қарши ноёб дори воситаси яратди

10 Августь 2016

Олим, кимё фанлари доктори Зулфия Маҳмудовна Еникеева дунёда ўхшаши бўлмаган саратонга қарши ноёб дори воситасини яратди. Ушбу дори воситаси эътирофга сазовор бўлиши учун 16 йил керак бўлди.

33 нафар америкалик ҳарбийлар Зика вирусини юқтирди

04 Августь 2016

  Чет элда хизмат қилаётган 33 нафар америкалик ҳарбийлар Зика вирусини юқтирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Японларнинг узоқ умр кўриш сири нимада?

27 Июль 2016

Хабарингиз бор, кунчиқар юрт дунё миқёсида узоқ умр кечирувчилар ўлкаси сифатида эътироф этилади. Сизларга маълумки, айни пайтда бир асрни қаршилаган японияликлар сони 20 минг нафардан ошиб кетган. Бундан 40 йил муқаддам юз ёшдан ошган одамлар сони бор-йўғи юзтани ташкил этган. Яқин йиллар ичида бир асрлик довондан ўтганлар сафи 30 мингга етиши кутилмоқда.

Бразилияда саратонга қарши дорини инсонларда синаш бошланади

22 Июль 2016

Бразилияда саратонга қарши тажрибавий дорини синаш жараёни якуний босқичга ўтмоқда — яқин кунларда дорини кўнгилли беморлар қабул қила бошлайди.

Украинада илк бор механик юрак кўчириб ўтказилди

14 Июль 2016

 Украинада биринчи марта механик юрак кўчириб ўтказиш бўйича операция амалга оширилди.

Эрта тонгда ичиш тавсия этиладиган фойдали ичимлик

13 Июль 2016

Кунни бир чашка қаҳва ичиш билан бошлайсизми? Ёки қайноққина чойдан баҳра олишни афзал биласизми? Сизга бу ичимликлардан воз кечиб, лимонли илиқ сув ичишни маслаҳат берамиз. Нима учун дейсизми? Қуйида бунинг тўрт сабаби келтирилган.

Иммунитетни кўтарувчи гиёҳлар

08 Июль 2016

 Табиат бизга жуда кўп табиий бойликлар инъом этганки, биз улардан кундалик турмушимизда самарали фойдаланишимиз лозим.

Гепатит инсоният учун асосий хавф деб тан олинди

07 Июль 2016

ондоннинг Империя коллежи ва Вашингтон штати университети тадқиқотчилари вирусли гепатит бутун Ер шари бўйича ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан бирига айланганини аниқлади. Касаллик сил, безгак ва ОИВ билан битта қатордан ўрин олди.

Илк донорлик бачадони ўтказилган аёл иккинчи фарзандини кутмоқда

22 Июнь 2016

Швеция ва АҚШ мамлакатларида бачадонни кўчириб ўтказиш операцияси муваффақиятли амалга оширилган илк аёллардан бири иккинчи фарзандига ҳомиладор бўла олди. Аёлнинг бачадони жарроҳлар томонидан туғиш учун яроқсиз деб топилгач, уни олиб ташлашга мажбур бўлишган эди. Ўрнига эса донорлик бачадони кўчириб ўтказилди.

Белдаги оғриқдан қандай қутулиш мумкин?

20 Июнь 2016

Бел соҳасидаги оғриқлар деярли ҳаммага таниш, у ҳатто кўпчиликнинг доимий ҳамроҳига айланиб улгурган. Бироқ бу муаммони бартараф этишнинг  йўли бор - унча қийин бўлмаган машқлар ёрдамида, танангизга "қулоқ солиш" ва ўзингизни эҳтиёт қилиш йўли билан.

Зика вируси Россияга ҳам етиб келди

16 Июнь 2016

Россияда Зика вирусидан касалланиш билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова  журналистларга  маълум қилди.

Россияда ҳам Зика вируси аниқланди

15 Июнь 2016

Россияда Зика вирусидан касалланиш билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова  журналистларга  маълум қилди,  дея ТАСС ёзмоқда.

Ўтириш — янги чекиш турига ўхшайди, у жуда хавфли!

13 Июнь 2016

Сўнгги йилларда тик ҳолда ишлаш ғояси оммалашиб бормоқда. Танқидларга қарамай, бу ғоянинг ўзига яраша ижобий томонлари бор. Тикка ҳолатда ишлаганда ўтирганга нисбатан метаболизм тезлиги юқори бўлади: калориялар истеъмоли бир ярим марта кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, узоқ вақт ўтириш кўплаб касалликлар пайдо бўлишига ва мушаклар карахтлиги ҳамда атрофиясига сабаб бўлади.

Хитойда озиқ-овқатдан заҳарланган 60 киши шифохонага ётқизилди

11 Июнь 2016

Бугун,11 июнь куни Хитойдаги Хэкоу посёлкасида яшовчи 60 дан ортиқ фуқаро овқатдан заҳарланганликда тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилди

Инсон бошини кўчириш бўйича операция бўлиб ўтади

09 Июнь 2016

2017 йил декабрида инсон бошини кўчириш бўйича дунёда биринчи операцияни ўтказишни режалаштираётган италиялик жарроҳ Сержио Канаверо амалиёт Германияда бўлиб ўтишини айтди.

Олимларимиз томонидан ярани битказувчи янги восита кашф қилинди

07 Июнь 2016
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилдилар.

Туздан кўп парҳез қилиш хавфли эканлиги исботланди

23 Май 2016
Макмастерс университетининг Эндрю Менте бошчилигидаги олимлар гуруҳи кам туз истеъмол қилинадиган парҳезнинг организмга фойдали эмаслиги, аксинча унинг юрак-қон томир касалликлари хавфини оширишини исботлашди. Тадқиқот натижалари Lancet журналида чоп этилган.

Қандли диабет билан оғриганларга қулупнай кони фойда!

03 Май 2016

Бироз аввал, қулупнай мавсуми бошланиши муносабати билан ундан чиқаётган қуртлар ва уларнинг саломатлигимизга зарари ҳақида моқола чоп этган эдик. Мазкур мақоладан сўнг кўпчилик муштарийларимиз қулупнай истеъмол қилишга ҳадиксираб қолгани, ҳатто, фарзандларига ҳам қулупнайни ман қилишгани ҳақида изоҳлар ёзиб қолдиришди.

Ҳар қандай касалликни 20 дақиқада аниқловчи қурилма яратилди

25 Апрель 2016

Буюк Британия тадқиқотчилари жамоаси саноқли дақиқалар ичида турли касалликларни аниқлашга имкон берувчи чўнтак қурилмасини яратди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар бермоқда.

Тўрт оёқ ва тўрт қўлли чақалоқ муваффақиятли операция қилинди

19 Апрель 2016

Хитойнинг Гуанджоудаги тиббиёт марказларидан бирида ноёб жарроҳлик операцияси ўтказилди: шифокорлар тўрт оёқ ва тўрт қўл билан туғилган "ўргимчак" боланинг ортиқча оёқ-қўлларини кесиб ташлашди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

Сурункали оғиз қурушининг сабаби нимада?

06 Апрель 2016

Сурункали уйқусизликнинг бош мияга не чоғлик таъсири бор?

06 Апрель 2016

Қулупнайнинг фойдали хусусиятлари

05 Апрель 2016

Қулупнай – резавор ва тансиқ мева бўлиб, у иштаҳани очади, ошқозоннинг ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради. Қулупнай табиий пешоб ҳайдовчи восита бўлиб, организмдаги туз миқдорини нормаллаштиради. Ҳадемай шаҳримиз бозорлари қулупнайга тўлиб-тошади. Шу муносабат билан, қуйида сизни қулупнайнинг фойдали жиҳатлари билан таништирамиз.

Кашандалик иллатидан қандай қутулиш мумкин?

28 Марть 2016

Тамаки таркибида турли хил кимёвий моддалар мавжуд. Улардан бири никотиндир. Никотин одамни ўзига тез тобе қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам кўплаб кашандалар тамаки чекишда воз кечишлари жуда мушкул. Никотин асаб ва мушак ҳужайраларининг одатдаги фаолиятига халал беради. Никотин юрак уруши, қон босимини ошириб, инсульт келиб чиқиш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

Гвинеяда Эбола вирусидан тўрт киши ҳалок бўлди

20 Марть 2016

Гвинеяда қайтадан қўзғаган Эбола эпидемияси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Эболага қарши кураш бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи марказга асосланиб, «Корреспондент.net» нашри хабар берди

Вафот этганларнинг органлари марҳум рухсатисиз бошқа беморларга қўйилади

16 Марть 2016
Россия Конституциясининг 2016 йил 9 мартдаги қарорига биноан эндиликда вафот этган шахсларнинг ички органлари донорнинг тириклигидаги розилигисиз ёки унинг яқинларининг рухсатисиз ҳам беморларга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Novostivmire.com” нашри хабар берди.

Сочларнинг оқаришига сабаб бўлувчи ген аниқланди

02 Марть 2016

Эшитиш қобилиятингизни бепул синаб кўрмоқчимисиз? Марҳамат! (видео)

29 Февраль 2016

YouTube’даги "AsapSCIENCE" илмий канали барча интернет фойдаланувчиларга ўзларининг эшитиш қобилиятларини бепул синаб кўришни таклиф қилмоқда. Буни эса "Сизнинг қулоғингиз қанчалик қари" деб номланган товушли видеороликни кўриб амалга ошириш мумкин. Ушбу синов 20 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар учун мўлжалланган.

Олимларимиз камқонликка қарши самарали препарат яратишди

16 Февраль 2016

Доғистонда чўчқа гриппи жабрдийдалари 108 кишига етди

11 Февраль 2016

 Доғистонда чўчқа гриппи (H1N1) билан касалланган кишилар сони 108 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва инсон саломатлиги соҳасини назорат қилиш федерал хизмати («Роспотребнадзор»)нинг республика бўйича матбуот хизмати бошлиғи Лейла Тагирова маълум қилди.

Хитойда Зика вируси юқтирилган илк ҳолат қайд этилди

10 Февраль 2016

 Cиньхуа агентлиги хабарига кўра, Хитойда илк бор Зика безгаги билан касалланиш ҳолати қайд этилган. Айни дамда беморнинг аҳволи яхшиланмоқда. 

Шифокорларнинг иш ташлаши туфайли минглаб операциялар бекор қилинди

10 Февраль 2016

Гриппдан қандай ҳимояланиш мумкин?

08 Февраль 2016

Жорий йилда жаҳонда яна чўчқа гриппи тарқалиши билан боғлиқ гап-сўзлар кишиларни ваҳимага солди. Лекин, мутахассисларнинг таъкидлашича, гриппнинг ҳар қандай турида профилактика ва даволаниш чоралари бир хил.

Грузияда чўчқа гриппидан 10 киши ҳалок бўлди

07 Февраль 2016

 Грузияда йил бошидан буён чўчқа гриппи вируси (H1N1)дан ҳалок бўлганлар сони ўн кишини ташкил этди. Бу ҳақда Грузия Жамоатчилик соғлиғини назорат қилиш миллий маркази берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.

Рак касалидан ўлиш ҳолатлари 13 %га камайди

06 Февраль 2016

Онкологик касалликларни олдини олиш, ҳамда ихтисослашган тиббиёт марказлари тармоғи ишга туши натижасида касалликни 1-2 босқичларида аниқлаш даражаси 30-45 фоизга ошди.

Биринчи марта мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

04 Февраль 2016

 Aндижон Давлат тиббиёт институти қошидаги клиниканинг юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида илк маротаба мураккаб юрак нуқсони билан хасталанган бемор устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Аргентина Зика вируси ҳолати қайд этилди

04 Февраль 2016

 Аргентинада Зика безгагига чалинишнинг иккинчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Кордоба провинциясининг соғлиқни сақлаш вазири Франциско Фортуна маълум қилди.

Танани бошқаришнинг оддий ва самарали усуллари

01 Февраль 2016

Инсон танаси дунёдаги энг ғаройиб механизмлардан биридир. Ҳар қандай механизмни бошқаришнинг ўзига хос сири бўлгани каби уни бошқаришнинг ҳам ўз усуллари бор.

AdMe.ru кундалик ҳаётда асқотадиган, ҳаётингизни енгиллаштирадиган оддий ва самарали усулларни тавсия этади.

Андижонда ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

31 Январь 2016

Aндижон давлат тиббиёт институти қошидаги клиниканинг юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида илк маротаба мураккаб юрак нуқсони билан хасталанган бемор устида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

 

ЗИКА вируси жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хавотирга солмоқда

29 Январь 2016

  Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика вирусининг тарқалиб кетаётганидан хавотирга тушмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 февралида ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси мажлис ўтказади, деб хабар бермоқда “Ewronews” Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Маргарет Чэннинг сўзларига асосланиб.

ОИТСнинг давоси топилдими?

28 Январь 2016

  Филадельфиянинг Темпл университети олимлари тиббиёт соҳасидаги энг оламшумул, ноёб “топилма”лардан бирига муаллифлик қилишмоқда. 

Америкалик эркак ўзини 150 марта илонга чақтирди

23 Январь 2016

  АҚШнинг Висконсин штатида истиқомат қилувчи Тим Фрид илон заҳрига қарши вакцинани кашф қилиш истагида ўзини 150 марта илонлара чақтирди.

Россияда йил бошидан бери гриппдан 27 киши вафот этди

21 Январь 2016

 Россияда грипп асоратларидан йил бошидан бери 27 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Татьяна Яковлева маълум қилди. 

Олимларимиздан навбатдаги ихтиро!

11 Январь 2016

Гўдакнинг юрагини янги кашфиёт билан операция қилишди

10 Январь 2016

Nicklaus Children’s Hospital тиббий даргоҳининг жарроҳ-педиатрлари гўдакнинг юрагини муваффақият билан жарроҳлик амалиётидан ўтказишди. 

 

Ғарбий Африкада Эбола эпидемияси тарқалиши тўхтади

31 Декабрь 2015

Эбола безгагининг Ғарбий Африка мамлакатларида тарқалиши тўхтади. 29 декабрь, сешанба куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақадаги давлатлар орасида ушбу касалликдан қутилган сўнгги мамлакат Гвинея бўлганлигини маълум қилди.


Юртимизда миокард инфарктидан ўлим даражаси пасайди

07 Декабрь 2015

ОИТС ва ОИВга чалинган болалар меҳрибонлик уйларида ҳам бор

03 Декабрь 2015

 “Sen yolg’iz emassan” ҳайрия фонди раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева facebook.com тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали интернетдаги фойдаланувчилар билан мулоқотга киришар экан, 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш кунига эътиборини қаратиб, ОИТС ва ОИВга чалинган болалар ва уларнинг саломатлигини тиклаш, доимий равишда тиббий кўрикда бўлишлари учун яратиб берилган шарт-шароитларга тўхталди.

Халқимиз саломатлиги йўлида

27 Ноябрь 2015

Миллий матбуот марказида эндокринология соҳасида олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Мамлакатимиз тиббиёт соҳасида Германия билан ҳамкорлик қилмоқда

25 Ноябрь 2015

Янги беморларнинг сони йилига 4 мингдан ортмаяпти

25 Ноябрь 2015

Жорий йилда Ўзбекистонда ҳар йили қайд қилинадиган ОИВ (одам иммунодефицити вируси)га учраган янги беморлар камайиши тенденцияси кузатилмоқда. 

 

Саратонни аниқлаш учун қон томчиси кифоя

23 Ноябрь 2015

 Ҳозирда дунё бўйича йилига 10 миллион одам саратонга чалиниб рўйҳатга олиняпти. 2035 йилга бориб бу кўрсаткич йилига 24 миллионни ташкил этиши мумкин.

Ибн Сино мероси: замонавий тиббиёт ва амалиёт

22 Ноябрь 2015

Бухорода “Ибн Сино илмий мероси ва замонавий тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусидахалқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 

 

Либерияда Эбола вируси юқишига қарши янги ҳолат қайд этилди

21 Ноябрь 2015

 Либерияда кейинги бир неча ой мобайнида Эбола вируси билан боғлиқ илк касалланиш ҳолати қайд этилди. «ТАСС» хабарига кўра, жонлантириш марказига 10 ёшли бола олиб келинган.

Миллион долларлик операция - куйиб кетган юзга янги юз кўчириб ўтказилди

17 Ноябрь 2015

Нью-Йоркда юз тўқималарини кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги энг кенг қамровли операция амалга оширилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Ўзбекистонда оналар ўлими 33 фоизга қисқарди

14 Ноябрь 2015

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистонда 1990 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда оналар ўлими 33,3 фоизга қисқарган. 

 

АҚШ олимлари илк бор саратон юқиши ҳодисасини қайд этди

07 Ноябрь 2015

 АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси маркази олимлари илк бор инсонга паразитлардан саратон касали юқишини қайд этди. Бу ҳақда New England Journal  тиббий нашрида чоп этилган мақолада маълум қилинди.

Фарғонада юрак операцияси ўтказилди

06 Ноябрь 2015

Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида илк бор туғма юрак нуқсони билан даволанаётган икки нафар болада мураккаб жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. 

Фарғона вилоятида биринчи маротаба юрак операцияси ўтказилди

04 Ноябрь 2015

Толиқиш ҳолатига қарши восита

31 Октябрь 2015

 Мазкур усул Республикаси Фанлар Академияси академик С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан таклиф этилди. 

Астмага қарши дорилар кексалар миясини фаоллаштираркан...

28 Октябрь 2015

Мамлакатимизда турк шифокорлари жарроҳлик операциялари ўтказишди

27 Октябрь 2015

Малайзия пойтахтида ич терлама касаллиги авж олди

24 Октябрь 2015

 Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ич терлама билан касалланиш ҳолатлари кўпайди.

Coca-Cola тишлар учун зарарлими?

19 Октябрь 2015

Тиббиётчиларимизда яна бир кашфиёт!

18 Октябрь 2015

Ўзбекистонда илк бор уйқу дори таъсирида бўлган беморнинг уйқу артериясида операция ўтказилди. Маълум бўлишича, ушбу жарроҳлик амалиёти академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида ўтказилган.

 
 

Пойтахтимизда онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича халқаро форум

14 Октябрь 2015

2015 йилнинг 14—16 октябрь кунлари пойтахтдаги Халқаро бизнес марказида Марказий Осиёда онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Тежамкор лампалар зарарлими?

12 Октябрь 2015

“Даракчи” газетаси фуқароларни кўпдан буён қизиқтираётган саволга жавоб қидириб мутахассисларга мурожаат қилди.

Сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишга эришилди

01 Октябрь 2015

Гватемалада шифокорлар Сиам эгизакларини муваффақиятли ажратишга эришди. Бу ҳақда мамлакат пойтахтидаги мураккаб операция ўтказилган «Рузвельт» касалхонаси директори Карлос Сото маълум қилди.

 

Пойтахтимизда халқаро тиббиёт кўргазмаси очилди

30 Сентябрь 2015

«Ўзекспомарказ»да саккизинчи халқаро ихтисослашган UzMedExpo—2015 тиббиёт кўргазмаси очилди. Бу ҳақда 29 сентябрь, сешанба куни ЎзА хабар берди.

Тухум пўчоғининг шифобахш хусусиятлари

28 Сентябрь 2015

Тухум пўчоғи асосан кальцийдан, шунингдек, фосфор, темир, калий, магний ва кремний моддаларидан иборат бўлади. “Бу ҳақиқий хазина-ку!” – дейиши мумкин кимдир буни ўқиб. Худди шундай. Лекин бу хазинадан ҳамма ҳам фойдаланавермайди.

Тухум пўчоғи таркибидаги кальций организм томонидан тез ўзлаштирилади.

 

Америкалик жарроҳлар 8 ёшли болага қўл панжаларини кўчириб ўтказдилар

18 Сентябрь 2015

  Америкалик жарроҳлар саккиз ёшли болага қўл панжаларини кўчириб ўтказишга муваффақ бўлдилар. Сешанба куни Филадельфияда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шифокорлар қайд этганидек, Зион Харви АҚШда бу каби жарроҳлик амалиёти ўтказилган энг ёш бемор бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Операция вақтида яна операция қилинди

18 Сентябрь 2015

 Хитойнинг Цзинцзян шаҳрида яшовчи 49 ёшли кардиожарроҳ Ху Фанбинь ўзида аорта ёрилиши юз берганига қарамай, беморининг юрагидаги мураккаб операцияни муваффақиятли якунлашга эришди.

Қандай дори-дармонлар ёлғиз нафақахўрларга бепул берилади?

15 Сентябрь 2015

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан амбулаторияда даволанишда имтиёзли таъминлаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхати белгиланган. Ушбу рўйхат асосида нафақа ёшидаги инсонларга айрим турдаги дори воситалари бепул берилади.

Арманистонда 45 бола хот-догдан заҳарланди

11 Сентябрь 2015

Арманистоннинг Арарат вилоятида мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши содир бўлди. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Пластик операциядан қониқмаган бемор шифокорни отиб ўз жонига қасд қилди

08 Сентябрь 2015

Санкт-Петербургнинг “Россия темир йўллари” компаниясига тегишли Дорожная клиник шифохонасида пластик жарроҳлик ўтказган мижоз отишма уюштирди, деб Санкт-Петербург прокурорининг ОАВлар билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Марина Николаевага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.

Наманганлик шифокорлар илк бора ноёб операция ўтказишди

26 Августь 2015

Наманган вилояти Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан биринчи марта ноёб операция ўтказилди, деб хабар беради «12news.uz».

Олимларимиз болалардаги туғма маймоқликни даволаш усулини таклиф қилишди

19 Августь 2015

Соғлиқни cақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти ходимлари болаларда туғма маймоқликни даволаш усулини таклиф этишди.

Юртимизда Сингапур шифокорлари болаларни кўрикдан ўтказишмоқда

18 Августь 2015

Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўзбекистонлик ва сингапурлик шифокорлар юқори лаб ва қаттиқ танглай, юз-жағида туғма нуқсони бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Кўрик натижаларига кўра, “оғир” деб топилган беморлар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади.

Сентябрдан болалар пневмококк инфекциясига қарши эмланади

10 Августь 2015

2015 йилнинг сентябридан 2-3 ойлик, шунингдек, 1 ёшли болалар пневмококк инфекциясига қарши эмлана бошлайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Канадалик учувчиларнинг танани меъёрида сақлаш борасида 11 дақиқалик дастури

06 Августь 2015

 Канадалик учувчилар ушбу дастур ҳақида ва дастурдан иборат машқлар тўпламини узоқ вақт сир сақлашди.

Олимларимиз қандли диабетга қарши самарали восита яратишди

29 Июль 2015

Ўзбекистон Фанлар академиясининг С. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари қондаги қанд миқдорини самарали равишда камайтирувчи аюлин воситасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «UZ24».

Ачитқидан илон заҳрига ўхшаш тромбларга қарши восита яратилди

22 Июль 2015

Олимлар қора илоннинг генини ачитқига солиб, табиий илон заҳрига ўхшаш тромбларга қарши воситани яратди, деб хабар беради “Nur.kz”.

Юртимизда оналар ва чақалоқлар ўлими 3 бараварга камайди

17 Июль 2015

 15 июль куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон тиббиётининг педиатрия тизими, ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзуидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Сузиш ҳавзаларида ўтказилаётган текширувлар ҳақида маълумот берилди

14 Июль 2015

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сузиш ҳавзаларида санитар-гигиеник шароитларга амал қилиш бўйича текширувлар қандай бораётгани ҳақида маълумот берди.

Иссиқ ҳавода саломатликни сақлаш учун тавсиялар

10 Июль 2015

Йилнинг иссиқ кунлари келиши билан шифокорлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари экстремал ва узоқ давом этиши мумкин бўлган иссиқ ҳавога тайёр турадилар.

Америкаликлар эмлашларга кўпроқ ишонч билдиришмоқда

07 Июль 2015

АҚШлик олимлар ўтган бир йил ичида америкаликлар эмлашларга кўпроқ ишона бошлаганларини аниқладилар.

Инсоннинг сунъий юзини яратиш технологияси яратилди

06 Июль 2015

Япониянинг Real-f Co компанияси сунъий инсон юзини яратиш технологиясини яратди. Бу сунъий юздан келажакада пластик жарроҳликда фойдаланиш мумкин бўлади. Япон ОАВларининг хабар беришича айни пайтда компания мутахассислари силикондан у ёки бу одам юзининг аниқ нусхасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдилар.

MERS коронавируси Абу Дабида ҳам қайд этилди!

19 Июнь 2015

БАА пойтахти Абу-Дабида MERS коронавирусидан хорижлик фуқаро ҳалок бўлди, деб Абу-Даби амирлиги соғлиқни сақлаш бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда Баҳрайннинг “Ал-Васат” нашри хабар бермоқда.

 

Фармацевтика соҳасига 222,52 млн. доллар сарфланади

17 Июнь 2015

Жорий йилда Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида умумий қиймати 222.52 млн долларни ташкил қиладиган жами 48 лойиҳа амалга оширилади. Улардан 23таси шу йилнинг ўзидаёқ якунланади.
Бу ҳақда “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концернининг Тошкентда ўтказилган, фармацевтика соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида айтилди.

MERS вируси қурбонлари сони ортмоқда

12 Июнь 2015

  Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавирусини юқтирганлар сони 108 кишига етди, қурбонлар сони 9 кишини ташкил этмоқда, дея хабар беради Рёнхап агентлиги.

Сайёрамизнинг 4,3 фоиз аҳолисидагина соғлигида муаммолар йўқ...

09 Июнь 2015

Олимларнинг таъкидлашича, 2013 йилда Ер сайёрасининг 4,3 фоиз аҳолисигина мутлоқ саломат бўлишган, 2,2 млрд.га яқин аҳоли бир вақтнинг ўзида 5та касаллик, ярмидан кўпи – 52 фоизи 10та касалликдан азият чеккан. Бу тадқиқот натижалари билан батафсилроқ Lancet журналида танишиш мумкин.

Соғликни мустаҳкамлашнинг 6 усули

25 Май 2015

Баҳорда кунлар исиб, кайфиятга кўтаринкилик бахш этса-да, соғлиқ учун мураккаб даврдир. Узун қиш ва витаминсизликдан чарчаган организмимиз узайиб бораётган кунларга мослашиши қийин бўлади. Баҳор зарарли одатлардан қутулиш ва саломатлик учун қайғурадиган фаслдир. Бунинг учун эса қуйидаги маслаҳатлар асқотади.

Инсон буйракларидан тарвуз ўлчамидаги тошлар олиб ташланди

22 Май 2015

 Ҳиндистонлик шифокорлар Нью-Деҳлида яшовчи 66 ёшли Кэйплшвар Лал Даснинг буйракларидан рекорд ўлчамдаги тошларни олиб ташлашди.

Тошкентда гематология масалалари бўйича халқаро конгресс бўлиб ўтади

21 Май 2015

 21-22 май кунлари Туркия бош вазири девонхонаси қошидаги ҳамкорлик ва тараққиёт идораси (TIKA) ташаббуси билан Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида “Замонавий шарт-шароитларда гематология ва трансфузиологияни такомиллаштириш” мавзуидаги халқаро конгресс бўлиб ўтади.

Кўзи хаста беморларни корейс шифокорлари кўрикдан ўтказишади

18 Май 2015

Жорий йилнинг 17-22 май кунлари Корея Республикасининг “Vision Care Servise” халқаро ташкилоти шифокорлари (10 нафар ташкилот ходимлари, офтальмологлар, тиббиёт ҳамширалари, волонтер) томонидан Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 19-21 май кунлари (соат 08:00 дан 19:00 гача) Бухоро ва Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи беморларни катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш борасида умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади.

Пойтахтимизда спорт тиббиёти маркази иш бошлади

12 Май 2015

Миллий Олимпия қўмитаси қошида Республика илмий-амалий спорт тиббиёти маркази ўз фаолиятини бошлади, дея хабар бермоқда «12news.uz».

Олимларимиз қандли диабетга қарши элеткрпайпоқ яратишди

11 Май 2015

Олимлар К. Қаюмов, Р. Сайфутдинова, Ш. Ғуломов, Б. Абдуллажонов ва Х. Қаюмов эндокринология ва физиотерапия соҳасида фойдаланиш учун электрпайпоқ аппаратини таклиф этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юртимизда Диетология ўқув-илмий маркази ташкил қилинади

04 Май 2015

Ўзбекистонда Республика диетология ўқув-илмий маркази ташкил этилади. “Газета.uz”нинг хабар беришича, бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 25 апрелдаги қарорида белгилаб қўйилган.

Тиббиёт муассасалари учун стоматология ускуналари сотиб олинади

01 Май 2015

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида мамлакат тиббиёт муассасалари учун 942та стоматология ускуналарини сотиб олишни режалаштирмоқда.

20—25 апрель кунлари юртимизда иммунизация ҳафталиги ўтказилади

21 Апрель 2015

20—25 апрель кунлари Ўзбекистонда 10-Европа иммунизация ҳафталиги бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

1 ҳафта мобайнида 5 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

15 Апрель 2015

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг вилоятлардаги кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари 1 ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйича жами 5 минг 31 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

Наманганда буйрак тоши операциясиз олиб ташлана бошланди

10 Апрель 2015

 Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига буйрак тошини операциясиз олиб ташлаш учун энг янгича ускуналар олиб келинди.

 

1 дақиқада ухлаш мумкин, аммо...

05 Апрель 2015

Барчаси энг яқин дўстимнинг тўйидан бир ҳафта муқаддам бошланди. Ўшанда мендаги чарчаш ва асабийлашиш юқори чўққига чиққанди. Мен умуман ухлай олмаётгандим. Буларга сабаб тўйда табрик учун чиройли нутқ тайёрлаш ташвишидан эди.Уятчанлигим ва кўпчилик ичида бундай ишни қилиш мен учун даҳшат эди, шу боис оромим йўқ эди.

Ана шундан тунни тонгга улаб ўтказган кунларимдан сўнг ташвишим ҳақида бир танишимдан маслаҳат сўрадим. У менга ёрдам берадиган бир методика ҳақда сўзлаб берди.Мен унинг гапларига ишондим. Чунки у кўпни кўрган, зиёли, аҳлоқ-одобда ҳам бировдан кам жойи йўқ инсон эди. Ростини айтадиган бўлсам, унинг сўзларига кириб кам бўлмадим!
Бу методикани “4-7-8” шаклида эслаб қолса ҳам бўлади.
Қилиниши керак бўлган ишлар:
4 сония давомида бурундан нафас олинг.
7 сония вақт ичида нафасингизни ушлаб туринг.
Шундан сўнг 8 сония вақт мобайнида оғзингиздан нафас олинг.
Хаммаси жуда оддий. Бу нафас машқи юрак урушини меъёрга келтиради ва сизни тинчлантиради. Бу усул ғайритабиий кўрингани билан сизга тез ёрдам беради, фақат уни бир неча маротаба такрорлаш керак холос.
Бу қандай ёрдам беради?
Мен бу усулни амалиётда қўллаб кўришга шошилардим. Эртаси куни ўрнимдан туришдан олдин уш машқни бажардим ва 8 сонияга етмай туриб, ўзимни яхши ҳис эта бошладим.
Бу услубнинг таъсири ҳақида нима билиб олдим? Ўзингизда тушкунлик ва диққатпазликни ҳис этсангиз, қонингиздаги адреналин миқдори ошиб кетади, тўғри нафас олиб-чиқариш эса, тезда ва самарали таъсир кўрсатади. Танишим ўргатган бу усул худди юқори сифатли дори воситасидек менга жудаям яхши таъсир кўрсатди. Нафасни ушлаб туриш ва уни секинлик билан чиқариш, юрак уриши ритмини меъёрлаштиради. Бу — физиология.
Бундан ташқари бу тактика ақлингизни сокинлаштиради. Чунки нафас олиб чиқаришингиз учун (ушбу услубда) уларни сонини санаш учун фикрингизни бир жойга жамлашингиз лозим бўлади. Айнан ўша пайтда бунинг самарасини ҳис этмайсиз, лекин марказий асаб тизимингиз бундан роҳатланади ва сиздаги диққатпазлик ҳолати чекинади. Ишонмасангиз исталган ва ўзингиз ишонган неврологдан ушбу усул ҳақида сўранг. У буни тасдиқлайди.
Бу усуллар натижасида бутун танангиз англаб бўлмас роҳат билан қопланади. Бу роҳатнинг номи — хотиржамлик. Таъсир қилиш тезлиги, худди сизни беҳуш одамга ўхшатиб қўяди.
Бу метод билан Гарвард университетининг тиббиёт фанлари доктори Эндрю Вейлшуғулланган. Унинг айтишича, “4-7-8” усули ҳиндларнинг йога усули сифатида қадимдан маълум. Улар бу усулдан тўлиқ енгилликка эришишда фойдаланишган. Шу боис бу усул мутлақо хавфсиздир.
Бу сиз учун аниқ қандай фойда беради?
Агар сизда мени бир пайтлар қийнаётган муаммолар бўлса, шуни иккиланмай айтишим мумкинки, бу усул, аввало, дарров ва тинч ухлашингизни таъминлайди. Ва буни турли вазиятларда ҳам қўлласа бўлади. Масалан, тунда ухлашдан олдин турли ўй-хаёллар қаърида қолиб кетасиз ва кўзингизга уйқу келмайди. Ёки ҳаётингиздаги қандайдир рақобатми, қийин танлов қаршисидами қолганингизда “4-7-8” методикаси сизга ёрдам беради.
Бу каби маслаҳатлар ҳақида кўп эшитгандирсиз ёки ўқигандирсиз. Аммо тўғрисини ўзингиз учун тасдиқлангчи, улардан қай бирини астойдил қўллаб кўргансиз? Жавобини ўзингиз яхши биласиз. Шу боис хамма гап ўзингизда. Ҳаракатда бўлинг.

Юртимизда гриппга қарши ўта самарали дори яратилди

31 Марть 2015

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академик А. Содиқов номидаги биоорганик кимё институтида самарадорлиги бўйича замонавий тиббиётда гриппга қарши кенг қўлланиладиган воситалардан ўтадиган дори ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар берди.

Илк марта уришдан тўхтаган юрак кўчириб ўтказилди

29 Марть 2015

Британиялик жарроҳлар Европада илк маротаба уришдан тўхтаган юракни кўчириб ўтказиш бўйича операцияни амалга оширди.

Неврологик беморларнинг 6 фоизга яқини тутқаноқ дардига чалинган?!

26 Марть 2015

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тутқаноқ дардига чалинган беморлар минг кишига 1 нафардан 5 нафаргачани ёки барча неврологик беморларнинг 6 фоизга яқинини ташкил қилади.

 

Ногиронларни сооғломлаштиришнинг янги усули...

21 Марть 2015

 Жисмоний терапия – МДҲ давлатлари учун янги мутахассислик ҳисоблансада, бироқ бу усул кўплаб хорижий давлатларда анчадан бери мавжуд.

Ўзбекистонда имплантат тишлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин

20 Марть 2015

 Тошкент давлат стоматология институти олимлари маҳаллий кўчмас бурама тиш имплантати (протези)ни саноат даражасида ишлаб чиқишга тайёрлашмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Today.

Баҳор фаслида зўраядиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш...

10 Марть 2015

Баҳорда кўпгина сурункали касалликларнинг зурайиши кузатилади. Хўш, бунинг сабаби нимада? Мутахассисларнинг айтишича бунга қуйидаги омиллар сабаб бўларкан:

Олимларимиз ярани битказувчи восита яратишди

09 Марть 2015

Академик А. Содиқов номидаги Ўзбекистон Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти мутахассислари гуруҳи ярани битказувчи янги восита ишлаб чиқишди. Бу ҳақда uz24.uz хабар беради.

Кўзлар соғлом бўлиши учун 10 машқ

02 Марть 2015

Мунтазам равишда узоқ вақт давомида компьютер мониторига тикилиб ўтирган киши, албатта,  кўзлари чарчаганини ҳис қилади. Лекин ишларини четга суриб, компьютерни ўчиришни ҳамма ҳам истамайди.

Чиройли ва соғлом қад-қомат учун 9 та машқ

01 Марть 2015

Агар сиз кун бўйи компьютер олдида стулда ўтирсангиз, кечга яқин қаддингизни қандай тўғри кўтаришни унутиб қўясиз.

Италиялик жарроҳ инсон бошини кўчириш бўйича операцияни синамоқчи

27 Февраль 2015

Италиялик нейрохирург Сержо Канаверо инсон бошини кўчириб ўтказиш бўйича илк операцияни 2017 йилда амалга оширишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда New Scientist.

АҚШлик олимлар жигарни даволаш усулига патент олишди

18 Февраль 2015

“ИНТЕРМЮН ИНК” компанияси ходимлари жигарнинг атипик функцияси мавжуд бўлган беморларни пирфенидон билан даволашнинг усулини ишлаб чиқишди.

 

Қаришни истамайсизми? Унда ушбу мақола айнан сиз учун

16 Февраль 2015

 Кун давомида юз ифодамиз 15000 марта ўзгаради, шунинг учун майда ажинчалар пайдо бўлишидан қочиб қутула олмаймиз.

Аcабларингизни асранг!

16 Февраль 2015

 Инсонлар организмида кўплаб учрайдиган касалликларнинг бир қатор турлари асаб системасининг иш фаолиятига боғлиқ. 

Онкология диспансерига 3,26 миллиард сўм сарфланди

14 Февраль 2015

Наманган вилоят онкология диспансерининг капитал реконструкциядан чиқарилган биноси фойдаланишга топширилди...

 

Қорақалпоғистон кўп тармоқли тиббиёт марказида янги бино!

12 Февраль 2015

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Болаларнинг паразитик қуртларига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

03 Февраль 2015

 Ўзбекистон Ҳукумати томонидан болалар гельминтозларининг олдини олиш  ва  даволашга қаратилган 2015-2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Мазкур режа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар учун 9.3  миллиард сўм ва 30 минг АҚШ долларини сарфлаш белгиланган.

Бақириқ оғриқни қолдиради...ми?

03 Февраль 2015

Оғриқдан бақириб юбориш организмга ёқимсиз сезгиларга бардош беришга кўмаклашади, дея хабар бермоқда The Daily Mail сингапурлик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига таяниб. Бунга сабаб — бақириш жараёнида мушаклар тиришиши мияга бораётган оғриқ сигналлари учун тўсиқ ролини ўтайди.

Хитойлик эркак ўзининг дафн маросимида кўз ёш тўкди

02 Февраль 2015

Узоқ йиллар давомида кунига икки қутидан сигарета чеккан 45 ёшли хитойлик Го Лю миядан кучли қон кетиши натижасида касалхонага тушиб қолди.

Пойтахтдаги тиббиёт марказида илк юрак томирлари операцияси ўтказилди

26 Январь 2015

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида янги бўлим очилди, у ерда ангиографик қурилма ёрдамида томир касалликларини даволаш мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар бермоқда.

Эбола тўғрисидаги статистик маълумот эълон қилинди

23 Январь 2015

Айтиш лозимки, ўтган йили ушбу вирус туфайли Серра-Леоне, Гвинея ва Либерия каби мамлакатларда юзлаб одамлар вафот этди. Касалланганлар сони ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Учуқ - организмнинг огоҳлантириш белгиси...ми?

14 Январь 2015

Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги 80-90 фоиз киши герпес вирусининг ташувчиси ҳисобланади. Лабга учуқ тошиши ана шу вируснинг қўзғалиши натижасида юз беради. Бир йилда 1-2 марта герпес, яъни учуқ безовта қилса, у қадар ваҳимали эмас. Аммо бу ҳол сурункали давом этса, тананинг бошқа аъзоларига тарқаса ёхуд тузалиши қийин бўлса, албатта, шифокорга мурожаат этиш лозим. Герпес тошмаси ҳақида яна нималарни билишимиз керак? Бугун шу ҳақда суҳбатлашамиз.

Тиш оқартирадиган воситалар!

11 Январь 2015

 Эрталаб ювиниб, тишингизни тозалайман деган пайтингизда тиш пастаси тугаб қолган бўлса ташвишланманг. Тиш пастасининг ўрнини босадиган воситалар жуда кўп. Масалан...

Кул

Сьерра-Леон Эбола қарши чиқишга қодир

11 Январь 2015

  Сьерра-Леон айни пайтда Эбола эпидемияси тарқалишининг олдини олиш учун зарур барча воситаларга эга деб ёзмоқда Agence France-Presse БМТ касалликлар билан курашиш миссияси бошлиғи Исмоил Улда Шайх Аҳмадга асосланган ҳолда.

Аспирин ҳомиладор бўлишга ёрдам бераркан?!

15 Апрель 2014

АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институтида фаолият кўрсатувчи олимлар микродозадаги аспирин ҳомиладор бўлиш эҳтимолини оширишини аниқлашди. Бунда аспирин бола тушиши хавфининг олдини олмайди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

 
   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш