-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Тошкент шаҳрида 836 нафар пиёдага жарима солинди

24 Марть 2017

  Тошкент шаҳри фуқароларининг Йўл ҳаракати қоидаларига мутлақ риоя қилишларини таъминлаш мақсадида турли таъсир чоралари қўлланилмоқда. 

Айланма йўллар - қора курсига етаклар...

21 Марть 2017

Халқимизда «Қиз бола палахмон тоши», деган гап бор. Бунинг маъноси, қиз боланинг пешонасига нима ёзилгани ёлғизгина Оллоҳга аён, шундай экан, у вояга етиб, ким билан, қаерда турмуш қурмасин, тиниб-тинчиб, ўзидан кўпайиб юрганига нима етсин...

Сўраган эдингиз...

20 Марть 2017

Савол: Кредит олувчи (қарздор)нинг кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга гаров таъминоти етмаган тақдирда, кредит олувчининг қарзи қайси мол-мулк ҳисобидан ундирилади?

Валютафурушларга нисбатан тадбир ўтказилди ва...

17 Марть 2017
Тошкент шаҳрида хорижий валютани ноқонуний харид қилиш ва сотиш амалиёти билан шуғулланувчиларга қарши ўтказилган махсус амалиёт тўғрисидаги хабарларга бирмунча ойдинлик киритувчи маълумотлар пайдо бўлди.

1000 ва 5000 сўмлик сохта пуллар чиқаришди ва...

15 Марть 2017

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи Достон Абдусаломов ва Фаррух Мамажонов Ўзбекистон миллий валютасини қалбакилаштиришда айбланиб маҳкамага тортилди 

 

Ҳалол топилмаган пуллар татимади...

13 Марть 2017

2015 йилнинг 21 февраль куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйи-ча туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланган Х.Жумаев, Э.Ёдгоров ва Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбланган Х.Ганиев (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят ишлари кўриб чиқилди.

800 млн сўмлик божхона тўловларидан бўйин товлашмоқчи эдилар...

11 Марть 2017

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари «Сергели» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида олиб кирилган товар-моддий бойликлар учун давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида содир этилган навбатдаги найрангни фош этди. 

 

Қонунбузарлар жазога тортилди

27 Февраль 2017

Дунёда «Меҳнат миграцияси» деган атама бор ва у бир мамлакатдан бошқасига ўтиб ишлаш маъносини англатади. Мамлакатимизда ҳам юртимиздан хорижга чиқиб ишлаш ихтиёрида бўлган ва республикамизда меҳнат қилиш хоҳишида бўлганлар фаолиятини қонунийлигини йўлга қўйиш мақсадида қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилган, ижроси назоратда. Кўпгина давлатлар билан ўзаро келишувга асосан эса ҳар йили минглаб юртдошларимиз хорижга ишлаш учун йўл олишяпти.

ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл ва... (видео)

25 Февраль 2017

ЎзМТРКнинг «Тошкент» телеканалида эфирга узатиладиган «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида намойиш этилган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда...

 
 

"Дамас" олиш учун 1400 доллар пора бериш керакми?

23 Февраль 2017

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бош бошқармаси тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан биргаликда Хоразм вилоятида GM Uzbekistan компанияси ходимларини жиноят устида қўлга олдилар.

 

Қонунни бузган дорихона ва уларнинг ходимлари рўйхатга киритилади

20 Февраль 2017

Лицензияловчи орган қонун ҳужжатларини бузиши, шу жумладан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихона муассасаларининг манзиллар реестри ва ходимлар реестрини шакллантиради. Манзиллар реестри ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил ўтганидан сўнг чиқариб ташланади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

10 минг доллар пора олаётган судья қўлга тушди

19 Февраль 2017

Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг жиноий ишлар бўйича судининг раиси Мурод Алимухамедовни ишчи хонасида 10 минг доллар пора олаётганда қўлга туширдилар. У бу пулларга ўғрилик учун судланган шахснинг жазосини юмшатиб беришга ваъда берган.

 

1 мартдан терминалсиз савдо қилиш ва пулли хизмат кўрсатиш тақиқланади!

16 Февраль 2017

Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилган.

 

Хорижда сигарета қиммат ва...

11 Февраль 2017

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт. 

 

2 минг доллар сўраган ИИБ ходимлари қўлга олинди

10 Февраль 2017

Самарқанд вилояти миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган операция чоғида товламачилик билан шуғулланиб келган ИИБ ходимлари қўлга олинди...

 

Ёшлар гиёҳвандликка қарши

09 Февраль 2017

Дунёнинг барча минтақаларида наркобизнес ва у билан боғлиқ жиноятчилик кўпайиб бораётгани жаҳон ҳамжамияти олдига қатъий ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни амалга ошириш, гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликни ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини янада кучайтириш вазифасини қўймоқда. 

 

Жабрланувчилар ва гувоҳлар давлат ҳимоясида

06 Февраль 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни 2017−2018 йилларда Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади. Ҳужжат матни Lex.uz сайтида эълон қилинди.

 

Маъмурий қамоқ қандай ўталади?

03 Февраль 2017

Жорий йил 9 январида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонуни маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ тамойиллари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб беришни ўзида акс эттирди. 

 

16 минг долларга икки нафар талаба-ми?

29 Январь 2017

Юртимизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, олий ўқув юртларига ўқишга кириш ва замон талаблари даражасида билим олиш учун яратилган имкониятлар ҳар қандай кишини қувонтиради. 

 

5400 аёл ва 410 нафар чет эллик фуқаролар амнистия қилинди

26 Январь 2017

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Президент Шавкат Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йил 12 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарор ижроси якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Нақд ва пластик ҳисоб-китоблар ўртасидаги фарқлар бартараф этилади...

24 Январь 2017
Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталига “Халқ билан мулоқот йили ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури лойиҳаси жойланди. У нақд ва нақдсиз пул айланмаси ўртасидаги фарқларни бартараф этиш чораларини назарда тутади. 
 

Мукаррам нега судланди?

11 Январь 2017

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча давлатлар билан тенгма-тенг шериклик асосида алоқани ривожлантиришга алоҳида эътибор бера бошлади. Натижада мамлакатимизда хорижликлар билан ҳамкорликда бунёд этилган кўплаб қўшма корхоналар қад кўтарди, юртимиз кўркига кўрк қўшилди, республикамизга бўлган эътибор ошди. Буни йил сайин оқими ортиб бораётган сайёҳлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Шавкат Мирзиёев: Прокуратура органларининг эшиги аҳоли учун очиқ бўлганида эди...

08 Январь 2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди. Унда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, прокуратура органлари масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди. 
 

Қора курсига етаклаган хом хаёл

04 Январь 2017

Қамчиқ довони водий вилоятларини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи муҳим магистрал йўл ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳар йил довонни янада кенгайтириш, йўлларда ҳаракатланишни янада яхшилашга республикамиз раҳбарияти томонидан катта маблағ ажратилади. Шу билан бирга ушбу йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлашга ҳам эътибор катта. Айтмоқчимизки, сиз ким бўлсангиз, қандай вазифада ишлашингиздан қатъий назар, Қамчиқ довони орқали кетаётганингизда, аввало, йўл ҳаракати хавфсизлигига аҳамият беришингиз, тинчлик посбонларининг шу мақсадга қаратилган фаолиятларини сўзсиз бажаришингиз ва ёнингизда албатта, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.

Сохта “Coca-cola” ва “Fanta”лар фош қилинди

30 Декабрь 2016

  Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сохта тадбиркорлар фош қилинди. 

Фирибгарлик учун жазо чоралари кучайтирилди

28 Декабрь 2016

Ўзбекистонда фирибгарлик билан шуғулланган жиноятчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрда «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. У “Народное слово” газетасида эълон қилинган ва 27 декабрдан кучга кирган.

Мансабдор шахснинг қонунбузарлиги уни суд залига етаклади

26 Декабрь 2016

Мансабдор шахс бирор-бир амал курсисига ўтирар экан, аввало, уни боқиб, тарбиялаб, шу даражага етказган эл-юртига хизмат қилиши лозимлигини барча виждонли шахслар жуда яхши билишади, англашади. Аммо ҳали орамизда шундай кимсалар ҳам учраб турибдики, улар амал эл-юртга хизмат қилиш учун бир восита эканини тушунишни истамаган ҳолда берилган ваколатдан аввало, ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни мақсад қилишган. Ҳаром барибир тешиб чиқишини суднинг қора курсисига ўтиргач, тушуниб етишганда эса энди ҳаммаси кеч бўлади.

Тили бошқа-ю, дили бошқа...

25 Декабрь 2016

Наманган вилоятида туғилган Аброр Дадамирзаев, Даврон Дўсматов, Исманходжа Касимов, Маъмур Исмоилов ва Содиқ Расулов умрларининг айни навқирон дамларини хазонга айлантиришди.

 

101 ёшли қария 13 йилга қамалди

20 Декабрь 2016

Британия суди душанба куни 1915 йилда туғилган Ральф Кларкни вояга етмаган шахслар устидан жинсий зўравонлик қилганликда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.

Бола учун ота-она ҳам жавобгар...

19 Декабрь 2016

Жорий йил сентябрдан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент поездига мактаб ўқувчилари томонидан тош отиш ҳолатлари қайд этилмоқда...

 

МФЙ раиси нега судланди?

12 Декабрь 2016

2015 йилнинг 27 августида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан айбланган Р.Аъзамов ва Ш.Турсунова (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят ишлари кўриб чиқилди.

Байрутлик аёллар қонунга антиқа тарзда норозилик билдиришди (фото)

07 Декабрь 2016
6 декабрда Ливан пойтахти Байрутда аёллар номусга тегиш ҳақидаги қонунга норозилик билдиришди. Бу қонунга кўра зўравон агар қурбонига уйланса, жазодан қутулиб қолиши мумкин. Қонундан норози аёллар никоҳ либослари ва кўзларига қон доғлари бўлган латталарни боғлаганча норозилик билдирдилар, деб хабар бермоқда CTV News.

«Тадбиркор» дорифуруш беш йилга қамалди…

06 Декабрь 2016

2015 йил 10 апрель куни бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судида С.Амиров (исм-шарифлар шартли)нинг жиноий кирдикорларига муносиб баҳо берилди.

Россиялик сенатор сайловларда қоида бузилишлари қайд этилмаганини маълум қилди

04 Декабрь 2016

Россия федерациясидан бўлган сенатор, мамлакат мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловда кузатувчи сифатида иштирок этаётган Мухарбек Дидигов Ўзбекистонда сайловолди кампаниясида ҳеч қандай қоиа бузилишлари маълум бўлмагани ҳақида гапирди.

 

Иш дегани анқонинг уруғи эмас-ку!

29 Ноябрь 2016

Жиноят ишлари бўйича туман судининг навбатдаги мажлисида кўрилган иш кўпчиликка мактаб бўлиши даркор. Зеро, қонун барчага баробар ва уни четлаб ўтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Миси чиққан «тадбиркорлик»

22 Ноябрь 2016

Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида одамларнинг турмуш тарзи фаровонлашиб, юртимиз иқтисодий салоҳияти юксалмоқда. Хусусан, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунлар моҳиятини фуқароларга етказиш, ҳуқуқий тарғиботни янада кучайтириш мақсадида изчил фаолият олиб борилмоқда. Бунинг натижасида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва савияси тобора ортмоқда, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эришилмоқда.

Қилмишига яраша жазосини олди

15 Ноябрь 2016

Марказий Осиё республикалари ўз мустақилликларига эришганига чорак асрдан ошиқроқ фурсат ўтди. Бу давр мобайнида минтақадаги давлатлар ўртасида чегарага оид кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди, ижроси назоратга олинди. Чегарага яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг қўшни давлатда қариндош-уруғчилик ришталари анча мустаҳкамлигини эътиборга олиш ҳам юқоридаги ҳужжатларда инобатга олинди, албатта. Аммо...

Қонун барчага баробар!

07 Ноябрь 2016

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган А.Киргизбаева (исм-шарифлар шартли) 1970 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган бўлсада, мамлакатимиз фуқаросига турмушга чиққан, 4 нафар фарзанднинг онасига айланиб, тинч-осойишта ҳаёт кечирарди. Аммо…

Тавбасига таяндимикин?

31 Октябрь 2016

Жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукмига кўра, С.Ҳакимбаева Жиноят кодекси 223-моддаси, 2-қисми “в” банди билан айбдор, деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдоридаги жарима жазосига тортилди. Хўш, салкам 50 ёшга кирган, невара-чеваралик бўлган бу аёлни қайси қилмиши жиноятчининг қора курсисига олиб келди?

Бразилиялик эркак 20 йил давомида ўғлини ертўлада сақлади

27 Октябрь 2016

  Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги уйлардан бирининг ертўласида 36 ёшли Армандо ди Андради исмли шахс топилди. Дастлабки маълумотларга қараганда, у 20 йил давомида ота-онаси томонидан ертўлада, тўшакка кишанбанд этилган ҳолда сақланган.

5 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган аёл қўлга олинди

22 Октябрь 2016

  Кеча, 21 октябрь куни Москвада 5 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирганликда айбаланаётган 40 ёшли аёл қўлга олинди.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди

21 Октябрь 2016
20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
 

Ёш умри хазон бўлди…

18 Октябрь 2016

Жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисмининг «б,в» бандлари билан судланган Комил Собиржонов (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Фирибгарлик қилганларга жазо кучайтирилади ва...

14 Октябрь 2016

Молиявий пирамида бу ишонувчан фуқароларни шилишга асосланган фирибгарликдир...

 

Қимматга тушган зиёрат

11 Октябрь 2016

Мана, чорак асрдирки, Марказий Осиё давлатлари ўзлари танлаган ривожланиш йўлидан боришмоқда. Ушбу республикаларни ажратиб турган чегараларга оид қонун ҳужжатлари эса бу мамлакатларда яшовчи аҳолининг ўзаро борди-келдисини тартибга солиш учун хизмат қилаётир.

ИИВ ходимлари бир-бирини жаримага тортишди

11 Октябрь 2016

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси (ЙҲХДИ) ходими маҳаллий участка назорати ходимларига жарима белгилаганидан сўнг, бир неча дақиқа ўтиб участка назорати ходими ҳам ЙҲХДИ ходимига жарима солди. Бу воқеа Татаристоннинг Лаишево шаҳрида содир бўлди, дея хабар беради “Tatpressa.ru”.

Яна чегара ва чегарабузар ҳақида…

04 Октябрь 2016

Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш жиноят эканлигини кўпчилик, айниқса чегара ҳудудларда истиқомат қилаётган кишилар яхши билишсада, ачинарлиси бунга айримлари амал қилмаслигидир.

Фирибгарнинг фириби иш бермади

27 Сентябрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига  мувофиқ фирибгарлик, алдаш деганда, айбдор томонидан била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулк эгаси ёки бошқа шахсга маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд мулк эгаси ёки бошқа шахсни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади. Фирибгарликда ёлғон маълумотларга Фуқаровий даъвогарларнинг янглиштиришга олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар, жумладан, юридик факт ва воқеалар, мулкнинг сифати ва нархи, айбдорнинг шахси, унинг ваколати, нияти тааллуқли бўлиши мумкин» деб, 5-бандида эса «Фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдор томонидан мулк эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган бошқа шахслар билан бўлган ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши» тушунилади.

Ашаддий рецидивист 10 йилга озодликдан маҳрум

20 Сентябрь 2016

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўтган 25 йилдан ошиқ даврда республикамизда амалга оширилган барча ишлар аввало инсон учун, унинг бахт-саодати учун олиб борилди. Ҳатто билиб-билмай ёки эҳтиётсизлик оқибатида жиноятга қўл урганларга тузалиш учун имкон берилди. Оқибатда, амнистия акти туфайли озодликка чиқарилган кўплаб юртдошларимиз бугунга келиб, ўзларининг хатоларини тўла англаб етган ҳолда тузалиш йўлига ўтишди. Жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланишди.

Қора курсига элтган қонунбузарлик

07 Сентябрь 2016

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўтган чорак аср давомида барча давлатлар билан дўстлик-биродарлик борасида самарали фаолият олиб бормоқда. Айниқса, бу жараён қўшни республикалар билан борди-келди қилишда ўта қўл келмоқда. Маълумки, бизнинг вилоятимиз қўшни Тожикистон ва Қирғизистон республикалари билан чегарадош. Шундан келиб чиқиб, бу икки мамлакатлар билан чегара борасида бир талай қонун ҳужжатлари имзоланган ва ижроси таъминланмоқда ҳам. Аммо ҳали ҳам шундай шахслар учраб турибдики, улар чегарага оид қонунларни билишсада, уни бузишда давом этишмоқда.

Руль чамбарагини ўзгартирган ҳайдовчи қўлга олинди

05 Сентябрь 2016
Австралия полицияси машинасининг рул чамбарагини ўзгартириб, шаҳар кўчаларида юрган ҳайдовчини ушлади, деб ёзмоқда «Газета Daily».

Қонун барибир устувор

30 Августь 2016

Чегара ҳудудларида яшаётган фуқароларни мамлакатнинг бошқа ерларида истиқомат қилаётган одамлардан фарқлаб турадиган жиҳатлардан яна бири биринчи тоифадаги инсонлар икки давлат сарҳадига оид қонунларни мукаммалроқ билишади, унга амал қилишга интилишади ҳам. Бу ҳар қандай ҳолатда ҳам мазкур ҳудуддаги фуқаролар учун мажбурийдир, унга амал қилмаслик, жавобгарликка олиб келиши ҳам тайин.

Гиёҳванд моддалар савдоси шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

25 Августь 2016

Бугун гиёҳвандлик қанчалар мудҳиш иллат эканини тушунтириб ўтишга асло ҳожат йўқ. Ҳар биримиз унинг ҳалокатларию, оқибатларини яхши биламиз.

Ношукур банда

23 Августь 2016

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ, контрабанда ашёлари (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддаси) ёхуд товар ёки бошқа қимматликлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси) далилий ашё тариқасида мусодара қилиниши лозим. Шунингдек, хусусий (шахсий) мулк хуқуқи бўйича айбдорга тегишли бўлган ташиш воситалари ва бошқа воситалар ҳам жиноят қуроли тариқасида мусодара қилиниши кўрсатилган.

Ўқувчи ўз мактабидан 6 млн. доллар товон пули ундирди

23 Августь 2016

Ўз ўқитувчиси билан ишқий муносабатларга кирган АҚШнинг Калифорния штатидаги мактаб ўқувчиси мактабидан етказилган маънавий зарар учун суд орқали 6 млн доллар товон пули ундириб олди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.

Дахлдорлик ҳиссисиз яшаш - Ватанга хоинлик демакдир

11 Августь 2016

  Ота-она учун энг катта бахт нима? Бу саволга кимдир фарзанди камолини, жигарпорасининг ҳаётдан ўз ўрнини топишини кўриб юриш, деб жавоб қайтариши мумкин.

Асоссиз 13 йил қамалган аёлга 258 минг доллар товон тўланди

10 Августь 2016
ХХР ҳукумати, қотилликда асоссиз айбланиб, 13 йил қамоқда ўтириб чиққан хитойлик аёлга 1,72 миллион юань (258 минг АҚШ доллари атрофида) товон пули тўлади, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Нафсим менинг балодур...

08 Августь 2016

Чегара ҳудудларида яшайдиган аҳоли икки давлат ўртасида тузилган ва ҳар икки томон учун мажбурий бўлган қонун ҳужжатларидан анчагина хабардорлар. Боиси жойларда ўтказилаётган тадбирларда бу ҳақда кўп гапирилади, тушунча берилади. Шундан келиб чиқиб, Бегали Эргашев (исм-шарифлар шартли) ҳам содир этаётган қонун бузилиши қандай оқибатларга олиб келишини жуда яхши билган, дейишга ҳақлимиз. Аммо у билганидан қолмади.

Колеж директори порахўрлиги учун қамалди

07 Августь 2016

Тошкент вилояти Бекобод тиббиёт коллежининг директори ўқишга қабул қилиш эвазига пора олгани учун маҳкамага тортилди...

 

Кунида синган кўза…

27 Июль 2016

Аёл борки, бахтли оила қуришни, фарзандларини вояга етказиб, тўю томоша қилишни хоҳлайди. Ёшлигиданоқ қизларни турмушга тайёрлаш баробарида уларни турмушнинг аччиқ-чучугини енгиш борасида сабоқ беришни одат қилган халқимиз онг-шуурида ҳам оила бекаларининг бахтли бўлиш орзуси ётганлигига шак-шубҳа йўқ.

Опа-сингил чегарабузарлар

19 Июль 2016

Жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисмининг «б,в» бандлари билан судланаётган опа-сингил Айнур ва Атира Хожимирзаева (исм-шарифлар шартли) нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

ТЕЛЕВИЗОРЛАР ДАРОМАД КЕЛТИРМАДИ, ЧУНКИ...

17 Июль 2016

 Қонун - тарози, деган иборани эшитмаган киши топилмаса керак.

20 минг доллар пора олишмоқчи эди-я!!!

10 Июль 2016
Самарқанд вилояти солиқ хизмати ходимларидан уч нафари тадбиркорлардан 20 минг $ пора олаётган вақтда ҳибсга олинди. Ундан ташқари улар ўнлаб хусусий тадбиркорлардан “бож” олишни одат қилишган экан...
 

Жазо муқаррарлиги таъминланди

04 Июль 2016

Туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисмининг «в» банди билан судланувчи Моҳира Турдиматова (исм-шарифлар шартли)ни айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилди.

Айланма йўллар - қора курсига етаклар

20 Июнь 2016

2015 йил 13 февралда бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Қирғизистон Республикаси фуқароси, 4 нафар фарзанднинг онаси Сарбархон Қосимова (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 1-қисми билан айбдор, деб топилган судланувчи энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдоридаги жарима жазосига ҳукм қилиниб, мамлакатимиз ҳудудидан чиқариб юборилди.

Германияда 94 ёшли отахон беш йилга қамалди

18 Июнь 2016

Освенцим концлагерининг собиқ қўриқчиларидан бири, 94 ёшли Райнхольд Хан 170 минг кишини ўлдиришда айбланмоқда. Унинг устидан ўтказилаётган суд Ҳолокост бўйича сўнгги судлардан бири бўлиши мумкин.

Ўзбекистондан чиқазиб юборилди...

15 Июнь 2016

Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида бир талай ишлар олиб борилмоқда. Аммо ҳали орамизда шундай шахслар ҳам учраб турибдики, улар маълум бир қонун бузилиш ҳолати албатта, эътиборсиз қолмаслиги ва айбдор шубҳасиз жазоланишини била туриб, эгри ишга қўл уришмоқда.

Майкл Жейс хотинини ўлдиргани учун 40 йилга қамалди

11 Июнь 2016

Актер Майкл Жейс 2014 йилда рафиқасини ўлдиргани учун 40 йилга қамалди. Судда актёр рафиқасини қасддан ўлдирмаганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида фирибгарликнинг янги тури фош бўлди

09 Июнь 2016

Бир гуруҳ ёш йигитлар Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг эшигини тақиллатиб, хонадон рақамини сотиб олишга мажбур қилмоқда.

Қалбаки доллар контрабандасига чек қўйилди

08 Июнь 2016
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари мамлакатга қалбаки долларлар олиб кираётган гуруҳни қўлга олди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги ходими РИА “Новости” ахборот агентлигига.

Экканини ўрди

06 Июнь 2016

2015 йил 14 январь куни бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра, судланувчи Б.Касимов (исм-шарифлар шартли) Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Мажбурият эсдан чиқарилганда...

25 Май 2016

2015 йилда бўлиб ўтган суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддаси 2-қисмининг «б,в» бандлари билан судланувчи Асила Эгамқулова ва Кимёхон Зокирова (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Қимматга тушган эчки

11 Май 2016

И.Салимов (исм-шарифлар шартли) тоғаларининг жами 129 бош қўй ва эчкиларини 5-6 йилдан буён боқиб келар, шунинг орқа-сидан рўзғорига барака киритарди.

Жавоҳир 5 йил муддатга қамалди, нега?

03 Май 2016

2015 йил январь ойида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 2-қисми «б,в» бандлари билан айбланган Жавоҳир Нодировнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

ИНСОН ҲАЁТИ ҚОНУНЛАРИМИЗ ҲИМОЯСИДА

30 Апрель 2016

 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли Қарори қабул қилиниши билан амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ҳамда янги таҳрирдаги қоидалар мамлакатимизда жорий йил 1 мартидан амал қила бошлади.

Фарғонада 5000 сўмлик пулларни қалбакилаштириш ҳолати аниқланди

29 Апрель 2016

 Фарғона вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритишга уриниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда

АҚШда ўсмирлар бекатдагиларни отиб ташлади

26 Апрель 2016

Ойжамол нега судланди?

19 Апрель 2016

Инсон ҳаёт кечирар экан, иссиқ ва совуқ кунларни кўради, бу тўй ва бошқа маросимларни яқинлари, дўсту биродарлари билан ҳамкорликда ўтказишни истайди. Суднинг қора курсисида ўтирган Ойжамол Абдуллаева (исм-шарифлар шартли)нинг бошига қора кулфат тушганида ўзини йўқотмай, ақл билан иш тутганида барчаси бошқача бўлармиди? Мазкур жиноят ишига оид суд ҳукмига назар соламиз.

Тобутдаги жасад қўлидан узук ўғирлаган аёл қўлга тушди (видео)

13 Апрель 2016

Техас штатининг Одесса шаҳри полицияси 41 ёшли Кэйлин Ҳомфелдни тобут ичидаги жасад қўлидан узук олганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда KCBD телеканалида хабар қилинган.

«Соғлом она ва бола - мамлакатимиз таянчи»

09 Апрель 2016

 Мамлакатимизда соғлом оила, баркамол фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, Президентимиз Фармонлари, Давлат дастурлари, ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар соғлом жамият барқарорлиги йўлидаги масъулиятни таъминлашни янада мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш  барчамизга масъулият юклайди.

Сохта тадбиркорлар қўлга тушди

06 Апрель 2016

Б.Умаров ва А.Илмурадов (исм-шарифлар шартли) бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида савдо ва воситачилик фаолиятини амалга оширишга суиқасд қилиб, такроран белгиланган тартибни бузганча чет элга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб кириб, қуйидаги ҳолатда жиноят содир этганлар.

Конфет ўғриси 20 йилга қамалиши кутилмода

05 Апрель 2016

Италиялик ҳамшира 13 беморни ўлдиришда айбланмоқда

01 Апрель 2016

 Италия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Пьомбино шаҳрида яшовчи ҳамширани 13 нафар беморни ўлдирганликда гумон қилиб, ҳибсга олди.

Тартиббузарликнинг оқибати

30 Марть 2016

Жиноят ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида Солиева Сожида Қаҳҳоровна (исм-шарифлар шарт-ли)ни айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилди.

Уч яшар қизалоқнинг бошини танасидан жудо қилди

29 Марть 2016

Тайван пойтахти Тайпейдаги метро бекати яқинида кутилмаган ҳужум натижасида уч ёшли қизалоқнинг боши танасидан жудо этилди.  Бу ҳақда “Independent” хабар берди.

Арзоннинг шўрваси татимас

22 Марть 2016

Доно халқимизнинг бу нақли бежиз айтилмаганлигига қуйидаги жиноят иши мисолида ҳам яна бир бора гувоҳ бўлиш мумкин.

Солиқчиларга нақд валюта оборотини чеклаш ҳуқуқи берилди

18 Марть 2016

 Ўзбекистон Солиқ органлари чет эл валютаси оборотнига қарши кураш олиб обриш учун, ушбу соҳада керакли ҳуқуқлар билан таъминланади. “Давлат Солиқ хизмати ҳақида”ги қонунга ўзгаришлар киритиш режалаштирилган. 

Оқланмаган ишонч

14 Марть 2016

Халқимизда қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса ҳам чиқади, деган гап бор. Бу нақлнинг нақадар топиб айтилганига эса қуйидаги жиноят иши яна бир карра мисол бўла олади.

Порахўр миллиардер ўлимга ҳукм қилинди

07 Марть 2016

Танасига 9 мингта хотира картасини жойлаб чегарадан ўтмоқчи бўлди...

01 Марть 2016

Иш ҳақини беришга кечиктирган банклар жиддий жавобгарликка тортилади

27 Февраль 2016

Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар тўлаш учун пул маблағларини бериш асоссиз равишда кечиктирилса, жиноий жавобгарликка тортилади (ЖКнинг 1927–моддаси).

 

Прокуратура устидан назорат қилувчи комиссия тузилди

21 Февраль 2016

Ўзбекистон Сенатида прокуратура органлари устидан назорат қилувчи комиссия тузилди. Комиссия ҳар йили икки марта Сенат Кенгаши олдида ҳисобот бериши керак.

Хизмат ити жиноятчини фош қилди

17 Февраль 2016

Коллежнинг барча ўқитувчиси ишдан бўшатилди (видео)

16 Февраль 2016

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги коллежнинг барча ўқитувчилари ишдан бўшатилди. Бунга математика ўқитувчисининг баҳоларни савдолашгани сабаб бўлган. Бу ҳақида Tengrinews.kz хабар берди.

Бизда ҳам эрини "заказ" берадиганлар бор экан-а!

11 Февраль 2016

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи аёл расман турмуш ўртоғи, бироқ 2003 йилда кўнгил риштасини узган, бирга истиқомат қилмаётган эрини ўлдиришга буюртма бергани аниқланди ва жавобгарликка тортилди.

 

Бир неча жиноятларни содир этган гуруҳ қўлга олинди

10 Февраль 2016

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБга шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро икки нафар йигит уни калтаклаб, ёнидаги пуллари ва телефонини тортиб олгани ҳақида шикоят аризаси ёзди. 

 

Олғир банкир ва солиқ ходимининг кирдикорлари

07 Февраль 2016

Самарқанд вилоятида тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини бузган барча тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилмоқда. 

 

Ургут туманида йирик наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди

02 Февраль 2016

Кечиккан тазаррудан фойда йўқ

26 Январь 2016

2014 йилнинг 26 март куни бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж. Улуғов (исм-шарифлар шартли) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28, 223-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор, деб топилди.

Судхўрликнинг аянчли оқибати

24 Январь 2016

 Қарши шаҳар суди фуқаро Шоҳиста Исмоилова ҳамда ўғли Ҳумоюннинг ўлдириб кетилиши билан боғлиқ жиноий иш юзасидан ҳукм чиқарди. 

 

Ҳиндистонлик миллионер умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

23 Январь 2016

 Ҳиндистон суди миллионер Муҳаммад Хишомни қўриқчисини ўлдиришда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

МФЙ котибаси ҳам анойи эмас!

19 Январь 2016

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида аҳолидан ноқонуний пул йиғиб юрган МФЙ котибаси қўлга олинди.

 

Россия банкидан миллиард рубль ўғирланди

16 Январь 2016

  Жиноят Россиядаги “Промсвязьбанк”да содир бўлган. Россия “Промсвязьбанк” ички қисмига ўрнатилган кузатув камерларида акс этган видео тасма тобора машҳур бўлиб бормоқда. 

Самарқанд вилояти бюджетидан 6,2 млрд сўм ўғирланибди-я!

12 Январь 2016

Прокуратура текширувидан кейин 2015 йилда Самарқанд вилоятида 6,2 млрд сўм бюджет маблағи мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги маълум бўлган...

 

Қимматга тушган «саёҳат»

12 Январь 2016

2014 йил 3 январь куни бўлиб ўтган суд жараёнида 1993 йилда туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз, уйланмаган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Э.Қамбаровнинг жиноят иши кўрилди ва судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, ойлик иш ҳақининг 30 (ўттиз) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 

Фарзандини 2 минг долларга пуллаётган фаорғоналик аёл қўлга олинди

09 Январь 2016

Фарғона вилоятида ўзининг янги туғилган боласини 2200 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Айтилишича, Холида Зарипованинг беш фарзанди бўлган.

 

"Қуён" "ароқхўр 2та машинани ва 2 милициячини жароҳатладия!

07 Январь 2016

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўй берган кўнгилсизликда 3та машинага зарар келтирилди, 2 нафар милиция ходими эса жароҳат олди. Ўтган йилнинг декабрь ойида содир бўлган воқеа тафсилотлари “Огоҳ” нашрида келтирилди.

 

Бир яшар қизчасини 400 долларга сотди-я!

05 Январь 2016

Молиявий жиноятларнинг ҳам "чегараси" бор!

02 Январь 2016

Тошкентда молиявий жиноятларни содир этган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

 

Қонунни билган ютқазмайди

28 Декабрь 2015

Марказий Осиё давлатларида турли миллат ва элатлар вакиллари истиқомат қилишади. Улар орасида ўзаро қуда-анда тутинишгани қанча. Айниқса, бу ҳолат чегара ҳудудларида янада яққолроқ намоён бўлади.

 Х.Ҳайруллаева ва Г.Акбаровалар қирғиз миллатига мансуб, 7 ва 3 нафардан фарзандлари бор. Республикамиз ҳудудида тинч-хотиржам яшаб келишади. Уларнинг қўшни Қирғизистон Республикасида ҳам яқинлари бор бўлиб, ўзаро борди-келди қилиб туришади. Лекин бир воқеа сабаб бу икки аёлнинг қонун олдида жавоб беришига тўғри келди.

Туркиядан Қирғизистонга қалбаки 100 минг доллар олиб ўтилган!

25 Декабрь 2015

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг аксилкоррупцион хизмати томонидан Туркиядан мамлакатга қалбаки АҚШ долларларининг келиши ва тарқатилиши канали аниқланди ва бартараф этилди.

 

Қонунбузарлар депортация қилинди

22 Декабрь 2015

«Cодир қилган жиноятимга тўлиқ иқрорман. Ҳақиқатан ҳам, судланувчи С.Абророва қайнсинглим, ўзим 1996 йилда Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Алабуқа тумани Подак қишлоғига турмушга чиққанман, Ўзбекистон Республикасида яшовчи синглим узоқ муддатдан буён касал бўлиб ётганлиги сабабли, мени телефон орқали чақиртиришди ва 2014 йил 1 январь куни қайнсинглим билан Қирғизис-тон Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистон ҳудудига ўтиб келаётган вақтимиз ҳарбийлар томонидан қўлга олиндик. Қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонлигимни, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, оилавий шароитим оғирлигини, Ўзбекистон Республикасига ёмон ниятда ўтмаганлигимни инобатга олиб, қонуний енгиллик берилишини сўрайман», - дейди биринчи судланувчи Ш.Рамазонова.

Суд-тиббиёт экспертизаси ходими 5 йилга қамалиб кетди?!

17 Декабрь 2015

Қашқадарё вилоятида фаолият юритиб келган тиббиёт ходими Нормуҳаммад Аъзамов 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

 

АҚШда мусулмонларни ўлдириш учун рентген қурилмаси яратишга ҳаракат қилган эркак 8 йилга қамалди

17 Декабрь 2015

АҚШда Эрик Фейт исмли 57 ёшли эркак мусулмонларни ўлдириш учун кўчма рентген қурилмаси яратишда ёрдам бергани учун 8 йиллик қамоқ жазосига тортилди.

"Бункер"чилар қўлга тушишди ва тегишли жазо олишди

12 Декабрь 2015

Наманганда абитуриентларни вилоятдаги олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш учун «бункер» деб номланган махсус жойларни ташкил этган шахслар гуруҳи ҳибсга олиниб, жавобгарликка тортилди.

 

Айбдорлар жазоланади

12 Декабрь 2015

Ўзбекистон Марказий банки Самарқанд вилоят бош бошқармаси раҳбари Ғанишер Маматқулов матбуот анжумани чоғида журналистларнинг пластик карталар ва улар билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Кечиккан пушаймон...

08 Декабрь 2015

Мавжуд жиноят ишларига кўз югуртирар экансиз, уларнинг сабаблари ва содир этган шахсларнинг турли ёш, касб ва жинс эгалари эканликларини кўриб, таажжубда қоласиз.

Олтиной Бекмуродова (исм-шарифлар шартли)нинг судда берган кўрсатмаларига қулоқ солинг-а:

Президентимиз ички ишлар ва прокуратура органлари фаолиятини танқид қилди

06 Декабрь 2015

Мамлакатимиз президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Ўзбекистонда ички ишлар органлари тўғрисида қонун ишлаб чиқилишини таклиф қилди.

Porsche судга берилди

05 Декабрь 2015

 2013 йилдаги автоҳалокатда ҳалок бўлган америкалик актёр Пол Уокернинг отаси автомобиль ишлаб чиқарувчи Porsche компаниясини судга берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар тарқатди.

87 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди!

05 Декабрь 2015

2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. 

 

Бухорода оилавий жуфтликнинг қотили қидирилмоқда

04 Декабрь 2015

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Фошун аҳоли пунктидаги икки карра қотилликка алоқадор жиноятчини қидирмоқда.

 

10 ой да 1,7 млрд сўмлик "тилла" ушлаб қолиндия!

03 Декабрь 2015

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона мажмуаси ходимлари ва бошқа ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари томонидан ҳаво йўналишлари орқали олтин ва заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиб кетишнинг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

 

Қилмиш-қидирмиш

01 Декабрь 2015

Марказий Осиё халқлари қадим қадимдан оға-ини саналишади, зеро, улар бир дарёдан сув ичишади, қиз олиб, қиз берганлари қанча. Ҳозир ҳам шундай. Айниқса, чегара ҳудудларида. Давлатлар ўртасида тузилган чегарага оид ҳужжатлар эса ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи кишиларнинг ўзаро борди-келди қилишларини тартибга солиб туради. Шундай бўлгач, унга амал қилишга нима етсин.

201 400 доллар олиб ўтмоқчи бўлибдия!

27 Ноябрь 2015

Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро шериклари билан олдиндан тил бириктириб, давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузди. 

Валютафурушлар жазоланди

25 Ноябрь 2015

Сохта «тадбиркор»ларнинг миси чиқди

24 Ноябрь 2015

Мамлакатимизда тадбиркорлик қиламан, кичик бизнес вакили сифатида эл-юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаман, меҳнатларим самараси сифатида оиламни ҳалол ризқ-насиба билан боқаман, яшаш шароитини йил сайин яхшилаб бораман, деганлар учун кенг имкониятлар яратилган. Бунинг учун тегишли қонун ҳужжатлари яратилиб, ундан фойдаланаётган юртдошларимиз сони йил сайин ортиб бормоқда. 

2 млрд. сўмлик контрафакт маҳсулотлари мусодара қилинди!

21 Ноябрь 2015

2015 йилнинг 9 ойи мобайнида контрафакт маҳсулотларнинг умумий қиймати 1 841 786 500 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Тошкентда "Муаллифлик ҳуқуқи соҳасида замонавий тенденциялар ҳамда контрафактага қарши кураш" мавзусида бўлиб ўтган халқаро семинарда маълум қилинди.

 

Веронадаги музейдан Рубенс ва Тинторетто асарлари ўғирлаб кетилди

21 Ноябрь 2015

Италиянинг Верона шаҳридаги Кастельвеккио музейидан 15 та картина, шу жумладан, Рубенс, Тинторетто, Пизанелло ва Каротонинг асарлари ўғирлаб кетилди. Ўмарилган расмлар қиймати 10—15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Банк бошқарувчилари порахўрлиги ошкор бўлди!

17 Ноябрь 2015

Андижон вилоят жиноий ишлар суди акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банки” ва давлат тижорат банки “Халқ банки” филиалларининг собиқ раҳбарларига нисбатан порахўрлик айби бўйича узоқ йиллик озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

 

ПорахЎрликнинг олдини олиш чоралари

15 Ноябрь 2015

 Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясида таъкидланганидек, «Мaмлaкaтимизни дeмoкрaтик янгилaшнинг бугунги бoсқичдaги энг муҳим йўнaлишлaридaн бири бу - қoнун устувoрлиги вa қoнунийликни мустaҳкaмлaш, шaxс ҳуқуқи вa мaнфaaтлaрини ишoнчли ҳимoя қилишгa қaрaтилгaн суд-ҳуқуқ тизимини изчил дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштиришдaн ибoрaтдир».

Янги туғилган чақалоқнинг нархи 2 минг доллар экан...

14 Ноябрь 2015

Фарғона вилояти Қувайсой тумани туғруқхонаси мудири бировнинг 2 минг долларга чақалоқ сотаётганида қўлга олинди.

 

Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди

14 Ноябрь 2015

 Парижда юз берган кетма-кет терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун Францияда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Meduzaхабар бермоқда.

Билимсизлик оқибати

09 Ноябрь 2015

Жиноят ишлари бўйича туман судининг навбатдаги очиқ суд мажлисида О.Кучкарова ва И.Пардаева (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят ишлари кўриб чиқилди.

Навбатдаги таъмагирлар қўлга тушишди ва ...

08 Ноябрь 2015

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани суди абитуриентларни ўқишга киритиш ҳақидаги ёлғон ваъда билан фуқароларнинг пулини ўзлаштирган уч кишидан иборат жиноий гуруҳ устидан ҳукм чиқарди. 

 

Туркияда 20 киши ИШИДга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинди

07 Ноябрь 2015

 6 ноябрь, жума куни Туркия полицияси Анталияда ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумон қилиб, 20 кишини қўлга олди.

Путин дунёдаги энг нуфузли одам

05 Ноябрь 2015

 Американинг Forbes журнали кетма-кет учинчи марта Россия президенти Владимир Путинни дунёдаги энг нуфузли одам деб топди.

Жазо муқаррарлиги таъминланди

04 Ноябрь 2015

Мамлакат қонунларига кўра, қонунбузарларга тегишли жазо белгиланган. Шу жумладан, чегарабузарларга ҳам. Зеро, юрт - бедарвоза эмаслиги азалдан маълум. Давлат чегарасини бузиш эса катта жиноятлар сирасига киради. Шу боис қуйидаги мисолдан барча тўғри хулоса чиқармоғи лозим.

Киракашликни ҳам эплаганга чиқарган!

01 Ноябрь 2015

Ўзбекистонда ноқонуний равишда йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида навбатдаги рейд ўтказилди. Охирги 9 ой давомида 3,5 минг текширув ўтказилиб, 21 минг қонун бузилиш ҳолати қайд этилган.

 

Хитой «бир оилага — бир фарзанд» сиёсатидан воз кечди

30 Октябрь 2015

 Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бир оилада фақат бир фарзанд бўлишига рухсат берувчи туғилишни чеклаш бўйича расмий сиёсатдан воз кечишга қарор қилди. Хитойдаги ҳар бир оила энди икки фарзандли бўлишга ҳақли.

860 млн сўмдан ортиқ жарима ундирилдия!

29 Октябрь 2015

2015 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Қонунбузарлик қора курсига олиб келди

28 Октябрь 2015

Кўпчиликка яхши маълум, ҳар қандай қонунбузарликка жазо муқаррар. Бироқ шундай кимсалар борки, баъзида буни унутиб қўйишяпти, чоғи.

Арзоннинг шўрваси татимас...

21 Октябрь 2015

 Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин юртимизда кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилиб, ўзимизда ҳам хорижникидан қолишмайдиган маиший хизмат ускуналари ишлаб чиқарила бошланди. Жумладан, «Артел» фирмаси мамлакатимиз аҳолисига шу турдаги 100 хил маҳсулот етказиб бермоқда. Шунингдек, чет элда ишлаб чиқарилган маиший хизмат ускуналари ҳам мамлакатимизда унчалик қиммат эмас. Шундай бўлса-да, айрим кимсалар бировларнинг гапига кириб, негадир маиший хизмат маҳсулотларини қўшни давлатлардан олиб келишади. Бу қонуний бўлса-ку, яхши, аммо ноқонуний бўлса, ўша кимсалар қилмишига яраша жазоланади. Шунинг учун халқимизда арзоннинг шўрваси татимас, деган мақол бор. Бундан ташқари, эшагидан тушови қиммат, ҳам дейишади.

Қуйидаги воқеа эса бунга мисол бўла олади.
 

Янгасининг гапига кириб, ўз онасини ўлдирган қиз...

19 Октябрь 2015

Зарафшонда қалбаки 5000 сўмлик купюралар, Бўкада эса...

18 Октябрь 2015

 Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан қалбаки 5000 сўмлик купюралар билан савдо қилишга уринган шахс қўлга олинди. 

 

Ноқонуний қурол сақлаш - жиноят

12 Октябрь 2015

Ҳар бир киши мамлакатимиз қонунларини билиб қўйса, фойдадан холи бўлмасди. Зеро, бу кўплаб содир этиладиган жиноятларнинг олдини олади. Бундан ташқари, кейинги пушаймон - ўзингга душман, дейишади. Қонунларни билмаслик эса кўпинча панд беради. Ноқонуний қурол сақлаш ҳам жиноят. Аммо буни кўпчилик билмайди ёки билса ҳам бепарво муносабатда бўлади. Лекин бунинг оқибати вой бўлишини ўйламайди.

Менинг нафсим балодур...

11 Октябрь 2015

Урганч шаҳридаги Region Gaz Qurilish Savdo МЧЖ раҳбари Х. Дурдиев прокуратура томонидан молиявий жиноятларда айбланди. Айтилишича, Х. Дурдиев МЧЖга тегишли ҳар хил турдаги маҳсулотларни 1.2 млрд сўмга нақд пулга сотиб юборган. 

 

Лоренцони 2 миллион доллар гаров пули эвазига озод этилди

10 Октябрь 2015

Нью-Йорк суди даромадларни яшириш ва порахўрлик иши бўйича гумон қилинаётган Доминикан Республикасининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Френсис Лоренцони 2 миллион доллар миқдоридаги гаров пули эвазига озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Порахўр доктор қўлга тушдия!

07 Октябрь 2015

Тошкентда жарроҳлик амалиёти учун беморнинг онасидан 1.3 млн сўм сўраган шифокор қўлга олинди.

 

Кўза кунда эмас, кунида синади

30 Сентябрь 2015

Собиқ иттифоқ даврида дори-дармонлар анча танқис бўлганлиги сабабли, кўпчилик халқ табобатига мурожаат қиларди. Лекин бу иш билан шуғулланадиган табиблар ҳам қувғин қилинарди. Шукрки, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, дори-дармонлар ўз юртимизда ҳам ишлаб чиқарилиб, уларнинг танқислигига барҳам берилди. Айни пайтда ҳаттоки, хорижда ишлаб чиқарилган дориларни ҳам қийналмай топа оласиз. Шунингдек, халқ табобатига ҳам кенг йўл очилди ва шифобахш гиёҳлар билан даволаниш йўлга қўйилди. Афсуски, орамизда бу имкониятларни суиистеъмол қиладиганлар ҳам бор. Ўлкамизда фойдали гиёҳлар, шунингдек, ҳар қандай дори-дармонлар етарлича бўлишига қарамай, айрим кимсалар дори сифатида таркибида гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликлардан фойдаланишмоқда. Ваҳоланки, бундай гиёҳвандлик ўсимликларидан фойдаланиш қонунларимизга зид ва жиноят ҳисобланади. Афсуски, буни кўпчилик англамайди ва билиб-билмай, шундай мудҳиш жиноятга қўл уради.

Ваҳшийларча ўлдирилган 5 ёшли боланинг қотили - 9-синф ўқувчиси...

28 Сентябрь 2015

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Араван туманида истиқомат қилувчи 15 ёшли бола яшайдиган уй томорқасидан 5 ёшли боланинг жасади аниқланган. Унинг ўлимидан гумондор сифатида 9-синф ўқувчиси қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими бош бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаев хабар берган.

Афсус, 10 минг долларга тушиб қолишдия!

26 Сентябрь 2015

Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди. 

 

Қозонга яқин юрсанг...

21 Сентябрь 2015

Халқимизда қозонга яқин юрсанг, қораси юқади, деган нақл бор. Ҳақиқатанам айрим кишиларнинг дўстлари ва ошна-оғайнилари нобоп бўлса, уларнинг ўзларига ҳам зарар етказишади. Бунга қуйидаги воқеа ҳам исбот бўлади.

Бизнес марказда рўй берган ёнғин сабабларини маълум қилинди!

20 Сентябрь 2015

Кеча, 18 сентябрь куни Олой бозори яқинидаги Бизнес марказда рўй берган ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнот берди.

 

Ўзбекистон фуқароси Москвада уч яшар қизни ўлдирган учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

19 Сентябрь 2015

  2015 йилнинг 17 сентябрь куни Москва шаҳар суди 3 яшар қизни ва унинг онасини ўлдирган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умрбек Ибрагимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Москва шаҳар прокуратура матбуот хизмати берган маълумотга кўра, жиноятчи мазкур жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Абитуриент ўрнига имтиҳонга кирган талаба ўқишдан ҳайдалди

15 Сентябрь 2015

Жиззах политехника институтида ўқиб келаётган Илҳом Қурбонов икки йил муқаддам бир абитуриентнинг ўрнидан имтиҳонга кирганлиги ошкор бўлиб, талабаликдан четлаштирилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Хонадонга экилган... кўкнор

07 Сентябрь 2015

Айрим кишилар хасталанишса, халқ табобати усулларини қўллаб ҳам даволанишади. Аммо ҳар кимнинг гапига кўр-кўрона ишониб, даволаниш ҳам яхши наф келтирмайди. Жумладан, баъзи кимсалар кўкнордан дори сифатида фойдаланиб, яқинларига ҳам шуни тавсия этишади. Лекин таркибида гиёҳванд модда мавжуд бўлган мазкур ўсимликни экиш, парваришлаш ва ундан фойдаланиш ноқонунийлигини ҳамма билавермайди ёки билсаям бунга унчалик амал қилмайди. Ўз уйларида кўкнор ўсимлиги ўстириб, парваришлаётган кимсалар айблари фош бўлса, афсус-надомат чекиб, кейин пушаймон бўлишади. Лекин унда жуда кеч бўлади.

Цивилизация бешиги муҳожирлар тобутига айланмоқда…ми?

06 Сентябрь 2015

Жаҳон телеканаллари, ахборот агентликларида Европанинг муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларига бағишланган хабар ва лавҳалар  кенг ёритилмоқда. 

 

Мошинафуруш "олғирлар" қўлга тушишди

30 Августь 2015

Наманган вилоятида фирибгарлар гуруҳининг фаолиятига нуқта қўйилди, улар амалга оширган операциялар ҳажми бир неча миллиард сўмдан ошади.

 

Ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик - аср вабоси

25 Августь 2015

Ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик - аср вабоси. Шундай экан, спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Бунга эса кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Аммо нафс сўзига кирган бандалар ушбу номаъқул ишлардан тийила олишмайди ва жиноятга қўл уришганини ўзлари ҳам сезмай қолишади.

Ўғриликнинг охири вой

17 Августь 2015

Ўғирлик ва бировнинг мол-мулкига тажовуз қилиш оғир жиноят ҳисобланади. Афсуски, орамизда осонгина мўмай даромадга эга бўлишни истаган шахслар ҳам учрайди. Улар гарчи қинғир ишнинг қийиғи чиқишини билишса-да, нафс сўзига кириб, жиноятга қўл уришади.

Фуқароликни йўқотишнинг янги асоси киритилди

12 Августь 2015

2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов имзолаган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун асосида «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга фуқароликни йўқотиш билан боғлиқ янги асос киритилди, деб хабар беради «Xushnudbek.uz».

Қонунга бўйсиниш барчамизнинг бурчимиз

10 Августь 2015

Барчамизга яхши маълумки, замонамизнинг энг таҳликали жиҳатларидан бири инсонларнинг қурол-яроғлардан ёвузлик мақсадида фойдаланаётганликлари. Совуқ қуроллар нафақат беқарор ва нотинч мамлакатлар, балки, тинчлик ҳукм сураётган давлатларда ҳам ёмон оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, айрим мамлакатларда қурол-яроғлар савдода эркин ҳолда сотилмоқда ва ундан эркин равишда фойдаланиш фожиаларни келтириб чиқармоқда. Бунга «ойнаи жаҳон» орқали бериб борилаётган кўрсатувлар ва матбуотда чоп этилган мақолалар орқали гувоҳ бўлмоқдамиз.

Жиноятга жазо муқаррар!!!

09 Августь 2015

Бўкалик Очилбой Шеров исмли шахс 5 нафар қишлоқдошини Россиянинг Екатеринбург шаҳрига олиб бориб, у ерда олдиндан амалга оширилган келишув асосида Михаил исмли шахсга сотиб юборди.

200 минг дона қалбаки акциз маркаси ушлаб қолинди

03 Августь 2015

Тошкентда Хитойдан келтирилган 200 минг сохта акциз маркаси ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Олғир электр назоратчилари қўлга тушишди

02 Августь 2015

Каттақўрғон туманидаги «Қорадарё» электр тармоқлари корхонаси назоратчиси «Равотли» ва «Қорабек» қишлоқларидаги фуқароларнинг электр учун тўлаган пулларини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди.

 
 

Берухсат уйланган шаҳзода Амедео Бельгия қироли бўлиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

01 Августь 2015

 Бельгия шаҳзодаси Амедео бельгияликлар қироли ҳисобланган амакиси Филиппнинг рухсатисиз уйлангани сабаб, қирол тахтини мерос қилиб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Узоқнинг буғдойидан...

28 Июль 2015

Халқимизда узоқнинг буғдойидан яқиннинг сомони яхши, деган мақол бор. Айни пайтда мамлакатимизда барча ҳунармандлар учун кенг шароитлар яратилган. Улар юртимизда хоҳлаганча меҳнат қилиб, яхшигина даромад соҳибига айланишлари мумкин ва бундай кишиларни истаганча мисол келтирсак бўлади. Бундан ташқари, хорижда ишловчилар учун яхши шароитлар яратилган бўлиб, улар қонуний асосда чет элга кетиб, яхшигина маблағ топишяпти. Афсуски, орамизда мўмай даромад топиш илинжида хорижда ноқонуний меҳнат қилувчилар ҳам топилади. Қуйидаги «қаҳрамонларимиз» ҳам шундайлар хилидан.

56,4 млн сўмлик телефонлар мусодара этилди

26 Июль 2015

Наманган вилоят прокуратураси берган маълумотга қараганда, Ўзбекистон фуқароси Одил Темиров ва Қирғизистон фуқароси Олим Нуриддиновлар тил бириктирган ҳолда Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан телефон олиб кириш билан шуғулланган. 

Бюджет маблағларини талон-тарож қилган қурувчилар...

25 Июль 2015

 Бухоро вилоятининг Когон туманида бюджет маблағларини талон-тарож қилган шахслар фош этилди. 

 

Facebook’даги ҳақорати туфайли бадарға қилинадиган бўлди

15 Июль 2015

Австралиялик рассом Жуди Маги Facebook’да «ёмон сўзлар»ни жойлаштиргани учун Абу-Дабида ҳибсга олинди. Энди уни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳозирлик кўрилмоқда Бу ҳақда «Tjournal.ru»  хабар бермоқда.

Арзимаган фойдани деб...

14 Июль 2015
Юртимизда тадбиркор ва ишбилармонлар учун кенг шароитлар яратилган. Бу имкониятдан эса кўпчилик ҳамюртларимиз самарали фойдаланиб, ҳалол йўл билан пул топишмоқда ва бойишмоқда. Жумладан, мустақил ватанимиз жаҳондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи саноқли мамлакатлар қаторига киради ва юртимизда ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай автоуловни қонуний йўл билан харид қилса бўлади. Аммо арзимаган фойда кўраман, деб ноқонуний тарзда автоуловлар савдоси билан шуғулланадиган ҳамюртларимиз ҳам учраб туради.

Банкчилар иштирокида 430 минг долларни нақдлаштиришибди...

08 Июль 2015

Тошкентнинг Яккасарой туманида 430 минг долларни нақдлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 500 нафарга яқин ходими суд қилинди!

06 Июль 2015

Ўзбекистон ҳукумати аксилкоррупция бўйича статистик рақамларни эълон қилди. 

 

Ўйламай қилинган иш...

01 Июль 2015

Халқимизда ўйламай қилинган иш - келтирар ташвиш, деган мақол бор. Зеро, ҳар бир ишнинг жавоби бор. Юртимизда ёшлар учун кенг имкониятлар яратилган. Улар ўқиб, ўрганиб, ўзлари севган соҳада ишлашдан ташқари, хоҳлаган кишилари билан турмуш қуриш ҳуқуқига эгалар. Бу борада ҳеч ким уларга тазйиқ ўтказолмайди. Жумладан, республикамизда севишиб турмуш қурган оилалар кўп ва улар бахтли яшашмоқда. Аммо бу борада ноқонуний йўл тутаётганлар ҳам оз бўлса-да, учраб туради. Абдусаттор Солиев (исм-шарифлар шартли) ҳам шундайлар тоифасидан чиқиб қолди.

Ўғрилик - ёмон иллат

23 Июнь 2015
Кўплаб ҳамюртларимиз ҳалол меҳнат орқали яхшигина даромадга эга бўлиб, чиройли уйлар қуришмоқда, данғиллама тўйлар қилишмоқда, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги автомобилларни харид қилишмоқда, бир сўз билан айтганда, тўкин-сочин яшашмоқда. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби, орамизда баъзан енгил пул топишни хоҳлайдиганлар ҳам ҳам учрайди. Улар муқаддас китобларимизда қораланган, миллатимиз менталитетига ҳам тўғри келмайдиган нопок йўллар, жумладан, ўғирлик ва тиланчилик билан кун кечиришга интилишади. Аммо бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, уларнинг жиноятлари ҳам жазосиз қолмайди.

Жорий йилда 73 минг долларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди

23 Июнь 2015

«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари 5 ой ичида 48 марта нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олдини олди, деб хабар беради «Тошкент-Аэро» ИБК ахборот хизмати.

Россиядаги "Ўзбек диаспораси" судланди

20 Июнь 2015

Россиянинг Волгоград вилоятида фаолият юритган “Ўзбек диаспораси” жамоат ташкилотининг бир нечта аъзоси судланди.

Лицензиясиз киракашларга 65 миллион сўм жарима солиндия!

17 Июнь 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПҚ-303-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 139-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишдаги назорат тадбирларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот хизмати.

Кейинги пушаймон - ўзингга душман

15 Июнь 2015

Бежизга давлатлар ўртасига симтўрлар тортилиб, чегаралар қўйилмаган. Боиси, ҳар бир мамлакат ўз ҳудуди дахлсизлигини сақлаш ҳуқуқига эга. Аммо кўпчилик бир давлат ҳудудидан иккинчига қонуний тарзда ўтиш лозимлигини билмайди ёки билса ҳам бунга амал қилмайди. Лекин ҳеч қайси жиноят жазосиз қолмаган ва ҳар бир ноқонуний ишнинг ўзига яраша жазоси бор. Фақат буни унутилмаса бас. Акс ҳолда, бу пушаймонлик келтиради.

Билмайин босдим тиканни...

10 Июнь 2015

Бежизга ота-боболаримиз: «Билмайин босдим тиканни, тортадурман жабрини», дейишмаган. Зеро, ўйламай қилинган ишнинг бир кун албатта ташвиш келтириши бор гап. Шундай экан, бирор ишга қўл уришдан олдин, етти ўлчаб, бир кесган маъқул.

Қарийб 845 минг АҚШ доллари ушлаб қолиндия!

07 Июнь 2015

Наманган вилоятида яшовчи 4 нафар шахсни меҳнат қилмай осонгина пул топиш мақсади жиноят кўчасида учраштирди.

 

Навоийда чорва молларини ўзлаштирган чўпон жазоланди

05 Июнь 2015

 Навоийнинг Томди туманидаги “Жанга шаруа” ширкат хўжалигида ишлаган чўпон Талғат Ашурбеков катта миқдорда моддий зарар етказишда айбланмоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Москвада беркиниб юрган ўзбекистонлик жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

04 Июнь 2015

 Россия ҳудудида қонундан қочиб юрган Ўзбекистон фуқароси Руслан Нодиров жиноий жавобгарликка тортилиш учун Россия томонидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилди.

Жиноятга жазо муқаррар

01 Июнь 2015

Кўпчилик фуқаролар айрим ишлари ва хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлса-да, бунга унчалик эътибор қаратишмайди. Ахир жиноятнинг катта ва кичиги бўлмайди ва унга албатта жазо муқаррар. Лекин кўпчилик буни унутиб, лоқайдликка йўл қўяди. Аммо жинояти фош бўлса, ўз қилмишидан афсус чекиб, пушаймон бўлади. Бироқ унда кеч бўлади.

Самарқандда ҳайдовчини тунаган йўловчилар қўлга олинди

29 Май 2015

 Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ИИБга Булунғур туманида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, 2015 йилнинг 23 май куни соат 11:00 ларда ўзининг "Газел" русумли автомашинасида Навоий шаҳрида жойлашган бозордан қайтаётганида икки номаълум шахс Пахтачи туманига йўловчи сифатида олиб кетишини илтимос қилганлигини ва манзилга яқин қолган вақтида йўловчилар жабрланувчига очиқдан-очиқ таҳдид қилиб, тан жароҳати этказиб, катта миқдордаги пулларини олиб кетганликларини маълум қилади.

Олтинкўлда ноқонуний мойжувоз фош қилинди

28 Май 2015

 Андижон вилояти Солиқ, валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг Олтинкўл туман бўлими ноқонуний мойжувоз фаолиятига чек қўйди.

Тартиббузар жазоланди

26 Май 2015
Бугунги кунда чегарани ҳатлаб ўтиш каби нохуш ҳолатлар онда-сонда учраб турибди. Тартиббузарлар эса тегишли жазосини олишмоқда. Бироқ бунга бефарқ қараётган кимсалар ҳам бундан яхши хулоса чиқаришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бухорода улфатчилик чоғида ука акасини ўлдириб қўйди

22 Май 2015

 Бухоронинг Қоракўл туманида ака-ука Мурод ва Усмон Туробовлар ўртасида келиб чиққан жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Андижонлик эркак маст ҳолда икки кишини пичоқлаб, тоғасини машинада судради

22 Май 2015

 Андижонлик Умид Ботиров маст ҳолда икки кишини пичоқлаб қўйди, бундан ташқари, уни тўхтатишга ҳаракат қилган тоғасини машинада судради. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Ноқонуний пойга уюштирган хитойликлар қамоқхонага жўнатилди

22 Май 2015

 Хитойда ноқонуний пойга пайтида яшил Lamborghini ва қизил Ferrari’ни пачоқлаган хитойликлар хавфли ҳаракатларни содир этганлари учун қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Туркия газеталаридан бири мамлакат президентини ҳақоратлагани учун жаримага тортилди

22 Май 2015

 Анқара суди Hurriyet газетасидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақоратлагани учун жарима сифатида 8 минг доллар ундириш ҳукмини чиқарди.

Гиёҳвандлик – аср вабоси

19 Май 2015
Гарчи гиёҳвандликнинг аср вабоси ва ёмон иллат эканлиги кўпчиликка маълум бўлса-да, нафс сўзига кириб, наркотик модда таъсирига тушиб қоладиган кишилар кам бўлса-да, учраб туради. Улар гиёҳванд моддани бир-икки марта чекиб кўриб, кейин унга ўрганиб қолишади. Зеро, заҳарнинг ози ҳам заҳар, деб бежиз айтишмаган.

Қонунни менсимаслик оқибати

18 Май 2015

Қонун барчага баробар, уни бузишга эса ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Борди-ю бузган тақдирида, шубҳасиз жазосини олиши тайин. Қуйидаги «қаҳрамонимиз» ҳам бундан мустасно эмас, албатта.

Жиноятга жазо муқаррар

13 Май 2015
Ҳа, жиноятга жазо муқаррарлиги барчага аён. Бироқ айрим кимсалар учун эса бу ақида аҳамиятсиздек, гўё.
2014 йилнинг 3 январида Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 223-моддаси 2-қисмининг «в» банди ҳамда 186-моддаси 1-қисми билан судланувчи Бердиев Нурилло Самадович (исмлар шартли равишда ўзгартирилди)нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Қилмиш-қидирмиш

12 Май 2015

Юрт – бедарвоза эмас, чегарани бузиш эса жиноятдир. Лекин орамизда ҳали-ҳамон буни англаб етмаётган кимсаларнинг борлиги ғоят ачинарлидир.

Нафсим менинг балодир...

11 Май 2015

Бежизга ота-боболаримиз «Нафсим менинг балодир, ўтга чўққа соладир» дейишмаган. Чунки нафснинг сўзига кириш инсонни турли кўйларга солиб, жиноят кўчасига етаклаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бунинг оқибатида эса киши ўз обрўсидан ажралиб, юзи шувут бўлади, боши эгилади.

"Нексия"фуруш қаллоб, валютафурушлар ва сумка ўғриси...

10 Май 2015

Фирибгарлик, машина ўғирлаш ва бошқа бир қатор жиноятлари учун 4 марта судланган самарқандлик фуқаро бу ишлардан тўғри хулоса чиқармади.

 

Қинғир иш - келтирар ташвиш

06 Май 2015

2014 йилнинг 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 205-моддаси 2-қисмининг «в» банди, 270-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 273-моддасининг 5-қисми билан судланувчи Жўраев Комилжон Турсунович (исм-шарифлар шартли)нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Ўйламай босилган қадам

05 Май 2015

Албатта, ҳар бир киши ўйлаб қадам босиши, қилган иши ўзига ташвиш келтирмаслигини истайди. Бироқ айрим кимсалар бунга бепарволик билан қарашади ва қилган ишларининг ноқонуний эканлитгини ўйлаб ҳам кўришмайди.

Фирибгарлик – ёмон иллат

04 Май 2015

Фирибгарлик ва товламачилик – ёмон иллат. Бундай ишни қилиш кишини тубанликка бошлайди, хор қилади, жиноят кўчасига етаклайди.

Косонсой тумани, «Тергачи» ҚФЙ, «Боғ» маҳалласида истиқомат қилувчи 30 ёшли Соҳибжон Суяров (исм-шарифлар шартли) ҳам нафсининг сўзига кириб, фирибгарлик ва товламачиликка қўл уриб, кўплаб фуқароларнинг манфаатларига зарар етказди.

Шаҳар бедарвоза эмас

28 Апрель 2015

 Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг очиқ суд мажлисида яна бир ноқонуний савдо фаолияти билан боғлик жиноий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида 1974 йил Чортоқ туманида туғилган Б. Аҳмадалиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25, 186-1-моддасининг 1-қисми билан айблов қўйилди.

Арзон шўрва татимас

26 Апрель 2015

 Осонгина бойлик орттириш илинжи кимларни йўлдан оздирмаяпти? Бу  йўлга кираётганлар эса охир-окибат афсусланиб, бармоғини тишлаш эса айни ҳақиқат.

Чегарани бузиш жиноят

24 Апрель 2015

             Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг жорий йил 22 февраль куни очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 1-қисми билан айбланган Парпиев Ботиржон Абдиманаповичнинг 1/85-сонли жиноят иши кўрилди.

Беш йилга қамалди

23 Апрель 2015

 Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фош этилган, ўрганилган жиноятларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш оқибатида содир этилгани кўп бор аниқланган.  Шунинг учун ҳам мамлакатимизда наркотик моддаларниўстириш, ташиш, истеъмол қилиш, сақлаш ва сотиш қонунлар билан тақиқланади.

Жазо чораси белгиланди

22 Апрель 2015

Пахта - миллий бойлигимиз, ғурур ва ифтихоримиз. «Оқ олтин» дея таърифланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини талон-тарож қилиш ёки ноқонуний сотишга ҳеч ким ҳақли эмас. 

Гиёҳвандлик – иллати, кечирилмайди

21 Апрель 2015

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 21-сонли қарорининг 6-бандида «Айбдорга қонунга хилоф равишда тайёрланган, олинган, сақланаётган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсади борлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар, бу восита ёки моддалар ҳақиқатдан ҳам ўтказиш учун тайёрланганлигини намоён этувчи далиллар мажмуига асосланмоқлари лозим. 

Хоразмлик аёл ўз онасини пичоқлаб ташлади

20 Апрель 2015

Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи ва алкогол ичимликлар ичишга берилган 50 ёшли аёл ўз онасининг қотилига айланди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Тўғри хулоса керак

19 Апрель 2015

 Мустақиллик йилларида барча соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилди. Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбия жараёнига жиддий эътибор қаратилди. Соҳага уч босқичли таълим жараёни тадбиқ этилди. Янги қуриб битказилган коллежларда барча замонавий шароитлар яратилиши билан бирга жаҳон стандартлари асосида дарсларни ўтиш йўлга қўйилди.  Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида энг маҳоратли устоз-мураббийлар жалб этилди. Бир сўз билан айтганда таълим соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Бироқ, яратилган ушбу шароит ва  имкониятлардан оқилона фойдаланмаётган айрим ёшларнинг ҳам борлиги ташвишланарли ҳол.

Нақд 6000 доллар мусодара этилдия!

18 Апрель 2015

Валютафурушлик қилгани учун 2011 йил жавобгарликка тортилиб, амнистия актига асосан жазодан озод этилган аёл яна эски «ҳунар»ини бошлади.

 

Боридан ҳам «моли»дан ҳам айрилди

17 Апрель 2015

Бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар ва қонунлар ишлаб чиқилди, имтиёзлар яратилди. Бироқ, ана шундай имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланмай аксинча «сохта тадбиркорлик»ни ўзига касб қилиб олаётганлар ҳам бор экан, орамизда. 

«Нафсимбойлар» жазоланди

16 Апрель 2015

 Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг шу йил 13 июль куни бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида беш нафарЎзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан айблов эълон қилинди.

Гиёҳвандлик домида яна қамалди

15 Апрель 2015

 Оғир оқибатли жиноятлардан бири бу – гиёҳвандлик саналади. Сабаби, қайд этилаётган аксарият жиноятлар ана шу заҳри қотил таъсирида амалга оширилгани тажрибалардан аён. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш, ташиш ва сотиш қонун йўли билан тақиқланади.

Жиноятга чек қўйилди

14 Апрель 2015

 Мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилаётган барча тарғибот ва ташвиқот тадбирлардан кўзланган мақсад, турли қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, жиноятчиликка чек қўйиш ва албатта аҳоли тинчлик-фаровонлиги,қонун устуворлигини  таъминлашдан иборат.

Россиядаги Ўзбек шеригининг юзига моторли аррада ҳужум қилди

11 Апрель 2015

 Россиянинг Новгород вилояти Пестовск тумани суди ўзбекистонлик 45 ёшли фуқаро Шуҳрат Хожиматовни инсон саломатлиги учун жиддий зарар келтиргани учун суд қилади.

Самарқандлик қиз сотувчиси қўлга олинди

11 Апрель 2015

 Самарқандда узоқ йиллар Таиландда қиз савдоси билан шуғулланган фуқаро Зарина Амонова қўлга олинди.

Ар-Риёдда полициячиларни ўлдирганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

11 Апрель 2015

 Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида 30 март куни шаҳар полицияси ходимларига ўт очиб, икки нафарини ўлдирган ва иккисини жароҳатлаганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Эгри ишнинг тўқмоғи

10 Апрель 2015

«Йигит кишига бало йўқ, агарки, ўзини унга урмаса» деган гапда жон бор, албатта. Бўлмаса, оила бошлиғи, уч фарзанднинг отаси бўлган С.Шамсиддинов кўра-била туриб шундай қалтис ишга қўл урармиди?

Ўқотар қурол сақламанг, акс ҳолда…

09 Апрель 2015
Туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан шу йил 24 июнь куни «Антитеррор - тозалаш» тадбири ўтказилди. Тадбирда Чортоқ шаҳри «Оромгоҳ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Муртазаевнинг хонадонида ўқотар қурол сақланаётгани маълум бўлди.

Тўппонча билан электр шокерни адаштирган полициячи 1 кишини отиб қўйди

08 Апрель 2015

АҚШда полициячи электр шокерни тўппонча билан адаштириб юбориши натижасида бир кишини отиб қўйди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».

Омонатчилар пулларини ўғирлаган банк ходимлари қўлга олинди

06 Апрель 2015

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Юнусобод тумани филиали бошқарувчиси ўнлаб омонатчилар маблағларини катта миқдорларда ўғирлагани маълум бўлди, дея хабар бермоқда «12news.uz» «Даракчи» газетасига таяниб.

Жиноятга жазо муқаррар

05 Апрель 2015

 Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг жорий йил 12 августдаги суд мажлисида  судланувчи Н. Маҳмудов, М Марифов, А. Азизов ҳамда М. Маҳмудовларнинг содир этган жиноятлари билан боғлик 1/337-сонли иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда қидирилаётган жиноятчи Россияда қўлга олинди

03 Апрель 2015

 Ўзбекистон ИИВ сўровига биноан Россияда қочқинликда юрган жиноятчи қўлга олинди.

Қотил фарзанд умрбод қамоқ жазосига хукм қилинди

01 Апрель 2015

Гонконглик пианиночи Генри Чау Хой-лен ўз ота-онасини ваҳшийларча ўлдириб, сўнг улардан таом тайёрлаб истеъмол қилгани учун умрбод қамоқ жазосига хукм қилинди, дея хабар беради korrespondent.net нашри The Daily Mail нашри маълумотларига асосланиб.

Реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг 54та бузилиши ҳоллари аниқланди

31 Марть 2015

Ўзбекистон Республикаси хусусйлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан 2014 йилнинг биринчи чорагида реклама бозорининг 79 та ўрганилиши амалга оширилди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар беради.

Самарқандлик аёл ўғиллари кўмагида эрини ўлдирди

25 Марть 2015

Самарқанднинг Булунғур туманидаги Пастки Қўштамғали қишлоғида содир бўлган фожиа ҳақида Kun.uz нашри “На посту” газетасидаги мақола асосида хабар беради.

Қонун устувор юртда тинчлик бўлади

24 Марть 2015

 Ҳалқимизда «Қўшнинг тинч, сен тинч» деган мақол бежизга айтилмаган. Кўпчиликка маълум, сўнгги ун йилликда қўшниҚирғизистон Республикасида нотинчлик ҳукмронлик қилмокда. Кўча-куйдаги тартибсизликлар, қонунни менсимаслик, айниқса, миллатчиликнинг юзага келгани боис Қиргизистон фуқаролари ўз уйларини ташлаб, турли мамлакатларга чиқиб кетмокда.

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг шу йил 12 сентябрь кунги  очиқ суд мажлисида З.Рисқулов исмли Қирғизистон фуқароси устидан жиноят иши кўрилди.

Англади етди аммо, кеч бўлганди

19 Марть 2015

 Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданок ўз олдига эркин фукаролик жамияти барпо этишни мақсад килган эди.

Тўғри хулоса керак

19 Марть 2015

 Мустақиллик йилларида барча соҳаларда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзини вазир ўринбосари ёрдамчиси қилиб кўрсатган фирибгар қўлга олинди

16 Марть 2015

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ Коррупция, товламачилик ва рекетга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида Андижон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро ўзини қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси деб таништириб, фермерларга имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдордаги пулни товламачилик йўли билан олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят жазосиз колмайди

13 Марть 2015

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг очиқ суд мажлисида жорий йилнинг  16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисмининг «в» банди, 28, 188-моддаси 3-қисмининг «б» банди ва  223 - моддаси 2-қисмининг «б» банди билан айбланган Т. Шаробитдиновга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг бир неча моддаларини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан ҳамда 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1 миллион долларлик ҳақиқий купюра мусодара қилинди

11 Марть 2015

Туркиянинг Маниса вилоятида 1 млн доллар қийматдаги ҳақиқий купюра мусодара қилинди. Ушбу қоғоз пул қалбаки пул ясовчиларни қўлга олиш операцияси давомида кўлга киритилди. Текширувдан кейин пул ҳақиқий эканлиги аниқланди, деб ёзмоқда “Российская газета” нашри.

Хуфиёна иқтисодиётга ўрин йўқ

07 Марть 2015

 

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлувчи омиллардан бири хуфиёна иқтисодиётдир. 

 

Раҳматилла Мирзаев ўлимида гумондор шахснинг фамилияси ошкор қилинди

04 Марть 2015

Аввал хабар берганимиздек, 2015 йил 2 март куни соат 7:00 атрофида Зангиота туманида яшовчи Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сухандони Раҳматилла Мирзаевнинг мурдаси ўз яшаш уйида қотиллик аломатлари билан топилган.

Диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотили қўлга олинди

03 Марть 2015

2015 йил 2 март куни ўз ҳовлисида ўлдириб кетилган таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотили қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

20 кунлик чақалоқни сотмоқчи бўлган навоийлик аёл қўлга олинди

02 Марть 2015

Навоий вилоятида ўз синглисининг 20 кунлик чақалоғини сотишга ҳаракат қилган хола судга тортилди. Бу ҳақда Навоий вилояти жиноий ишлар суди ҳаками Зафар Бобоновга асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда.

Туркия суди ўз рафиқасига ёмон муомалада бўлган эрни жазолади

01 Марть 2015

Туркия олий апелляция суди ўз рафиқасига кўнгли йўқлигини очиқ-ошкор маълум қилган шахс маънавий зарар етказганлик учун товон пули тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар бермоқда.

Валютафуруш ва фирибгар қўлга олинди...

21 Февраль 2015

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи икки фуқаро ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, хориж валютаси билан олди-сотди қилишни мақсад қилди.

Лоқайдлик ҳам касаллик

20 Февраль 2015

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг жорий йил 15 май кунги хукми билан судланувчи А. Тошжўжаев ҳамда И. Қирғизхўжаевларнинг ҳар бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 223-моддасининг 2-қисми «б» банди, 246-моддасининг 2-қисми, 273-моддасининг 5-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖК 59-моддасига асосан 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Жазавага тушган келинни қайнотаси пичоқлади

16 Февраль 2015

2014 йил 16 июль куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг Қулбурун қишлоғидаги хонадонлардан бирида кўтарилган жанжал фожиа билан якунланди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.

Яширин цех фош бўлди

15 Февраль 2015

Мамлакатимиз иқтисодиётида кичик бизнес ва ҳуқуқий тадбиркорлик етакчи тармоқ қисобланади. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда соҳани ривожига бўлган эътибор ортди.

 

 

ДСИ ходими 6 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди

13 Февраль 2015

Ғиждувон туманида яшовчи Жаҳон Калоновга тегишли дўконга ДСИ ходимлари ташриф буюришганида унинг муддати ўтиб кетган гувоҳномаси билан ҳеч қандай кирим ҳужжатларисиз қурилиш маҳсулотларни сотиб, даромадни кассага урмай ишлаб юргани маълум бўлди...

 

Таъмагирлар муносиб жазоланишди!

05 Февраль 2015

Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти шаҳар ҳудудидаги буюм бозорида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга халал бераётгани юзасидан шикоят тушган.

 

Япониянинг BS-Asahi телеканалида Ўзбекистонга бағишланган кўрсатув намойиш этилди

04 Февраль 2015

Телеканалнинг  “Ima Sekai wa” («Бугунги дунё») дастури доирасида мамлакатимизнинг улкан сайёҳлик салоҳияти, мамлакатимиз бағрида жойлашган тарихий шаҳарлар, ўзбек халқининг бой маданий мероси сингари мавзулар қамраб олинган телекўрсатув  эфирга узатилди.

Инсонпарварлик тамойилига асосланилди

04 Февраль 2015
Хуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилаётган тадбирлардан мақсад аввало қонун устуворлигини таъминлаш, ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш ва жиноятчиликнинг олдини олишдан иборат.
 

Эр-хотин ўз фарзандини “Тойота Камри”га алмаштиришмоқчи бўлишди

03 Февраль 2015

 Янги туғилган боласини “Тойота Камри” автомобилига алмаштирмоқчи бўлган эр-хотин тўғрисидаги маълумот Астана шаҳри уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан келиб тушди. Бу ҳақида департаментнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Жаҳондаги энг ажабтовур тақиқлар

02 Февраль 2015

Ҳар бир мустақил давлатнинг ўзига яраша қонунлари бор. Улар ижтимоий ҳаётни яхшилаш мақсадида қабул қилинади. Аммо айрим давлатларда шундай қонунлар борки, улар кишига бироз ғалатироқдек кўринади.

Туркия суди Facebook’дан Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни ҳақоратловчи саҳифаларга киришни чеклашни талаб қилди

26 Январь 2015

Туркия пойтахти Анқара шаҳрининг Гелбаши тумани прокуратураси Facebook ижтимоий тармоғида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни ҳақоратловчи материаллар чоп этилиши бўйича тергов бошлади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Қонунни менсимаслик- жиноят

25 Январь 2015
Жиноят ишлари бўйича туман судининг жорий йил 15 февраль кунги очиқ суд мажлисида қўшни Қиргизистон Республикаси фуқароси Т.Аҳмедовни айблаш хақидаги 1/76-сонли жиноят иши кўриб чиқилди.
 

Ўзбекистонлик наркофурушлар тўдаси Челябинскда қўлга олинди

24 Январь 2015

Челябинскда Ўрта Осиёлик наркофурушлар тўдаси суд қарорини кутмоқда. Тўда раҳбарининг хонадонида тинтув ўтказилганида, 700 граммдан ортиқ героин моддаси топилган.

Нафс балоси ёки...

15 Январь 2015
Нафс балоси хеч бир инсонни яхшилик сари етакламаган. Аксинча, эл ичра обрў ва эътиборига зарар етказган.
 

Facebook’да қолдирган хабари учун 3 йилга қамалди

12 Январь 2015

Миср суди Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг атеистлиги ҳақида хабар қолдирган талабани уч йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида қарор қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».

Тезроқ тугатиш учун 2000 доллар талаб қилишибдия!

12 Январь 2015

Тошкент шаҳридаги «Наргиз Шаҳзодабону Савдо» компаниясининг баъзи сабабларга кўра иши юришмай, фаолиятини тугатишга тўғри келди. Унинг раҳбари жамиятни тугатиш учун тегишли жойга мурожаат қилди. 

 

Коллежда кашф этилган «хазина» ёки...

23 Апрель 2014
Ташқи қиёфа ҳам инсоннинг кимлиги, қандайлигини белгилаб турувчи олимлардан. Албатта, тоза кийинган, оппоқ кўйлак, галстук, костюм-шим... бежирим пойабзалдаги инсон ҳақида фикрингиз ижобий бўлади-да. Бунинг устига у олий маълумотли бўлса, ўқув даргоҳида устозлик қилса! Отадай улуғ, маънавияти юксак, қалби покиза, барча яхши фазилатлар эгаси бўлмиш устозларга ҳавас қилмаган, ортидан эргашмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак!

Жазо ўзгартирилди

15 Апрель 2014

Олдинроқ Эронда АҚШ фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган америкалик Амир Ҳикматига берилган жазо юмшатилиб, уни 10 йилга озодликдан маҳрум этишга алмаштирилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Бу қарор Эрон Апелляция суди томонидан қабул қилинди. Буни адвокат Ҳикмати Маҳмуд Али-зода Табатабаи ҳам тасдиқлади. Шундай қилиб, Эрон ва АҚШ фуқароси бўлмиш Ҳикматига мамлакат Инқилоб суди томонидан олдинроқ чиқарилган ҳукмни ушбу суд маҳкамаси ҳам тасдиқлади.

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш