-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Тошкент донини еган чумчуқ ёки кадрлар нега пойтахтга интилади?

14 Ноябрь 2017

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика тиббиёт муассасаларида фаолият юритиб келган ва ҳудудларда раҳбар лавозимида ишлаш «истагини» билдирган мутахассислар «ўз хоҳишига кўра» вилоятларга юборилганини маълум қилди.

"Халқни бир тийинга қиммат ғоялар билан заҳарлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!"

04 Сентябрь 2017

"Икки эшик ораси" кўрсатувида журналист Дилшода Матчонова таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов билан мазмунли суҳбат қурди. Суҳбат давомида режиссёр дилидаги гапларни очиқ-ойдин баён этди. KUN.UZ сайти ушбу қизиқарли кечган суҳбат матни ва видеосини диққатингизга ҳавола қилишга жазм қилди.

Жанубий Корея ўйинида Бабаяндан кечмаса бўлмайди!

02 Сентябрь 2017
Ўзбекистон Хитойга мағлуб бўлди. Гуруҳда тўртинчи ўриндамиз. Жанубий Кореяни енгсак ҳам учинчи ўринда қолиб кетишимиз мумкин. Ҳеч бир мақсади бўлмаган Эрон Сурияни енгишига сиз ишонасизми? Дуранг ўйнасак ёки енгилсак, бешинчиликни ҳам “нақд” қилишимиз тайин. 
 

Хорижлик танқидчи сайёҳ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳақида нималар дейди? (фото)

29 Августь 2017

Эътиборингизга сайёҳ, танқидчи Бен Шалпигнинг Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги тўхтовсиз парвоздан олган таассуротларини тақдим этамиз. Бу билан миллий авиакомпаниянинг айрим камчиликларни бартараф этиб, ютуқларни кенгайтиришга чақирамиз.

Яна тест имтиҳонларида юз берган шубҳали «тасодифлар» ҳақида

29 Августь 2017

Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов олийгоҳнинг Социология йўналиши учун қабул имтиҳонларидан асосан «танланган абитуриентлар» ўта олгани билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди. 

 

Олий лига клубларидаги жиддий ўзгаришлар хусусида

16 Августь 2017
Иккинчи давранинг дастлабки турида деярли барча клублар таркибларида ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўлдик. Тан олиш лозим, жамоаларимиз ҳозирча сифат жиҳатидан анча кучли ўйинчиларни жалб этишга қодир эмаслар. Биздаги трансферлар ижара ҳамда текин футболчиларни таркибга қўшиб олишга асосланган.длаш даркор.

Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?

10 Августь 2017

 Эрталаб уйқудан уйғониш қанчалик мураккаб эканини ҳар бир инсон билади. Будильник (уйғотадиган соат)ни “яна беш дақиқага” ўтказишни кўпчилик амалга оширади.

Тўйлардаги исрофгарчилик ва манманлик каби иллатлардан қачон халос бўламиз?!

09 Августь 2017

«Бизни кемиргувчи иллатлар» деган одатларимиз, шу тўй ва таъзия исминдаги девоналигимиздан иборатдур. Бир дўкончи, бир гулкор, бир фақирҳол, бир косиб учун бу тўй ва таъзиялар ўлумдан қаттиғдурки, мунинг учун бечора ҳар кун ўлур. Ҳар кун ўлғон ила-да қутулмас. Ўзидан сўнгра аҳлу аёлиға бу йўқсуллик ва бу мусибатни мерос қўяр...»

Ахборот урушида ҳам “ҳужумчи”, ҳам “ҳимоячи”

25 Июль 2017
Олдин маълум қилганимиздек, Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги матбуот ва ахборот бош мудирлиги ўтган йили 15 июль куни амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг бир йиллиги муносабати билан кенг қамровли тадбирлар ташкил этди. 
 

Осмонўпар Остона ва...

09 Июль 2017

Бу сафар Қозоғистонга 4-марта келишим. Аввал уч марта Алмати шаҳрида бўлгандим. Бу сафар ҳам Остонага Алмати орқали учдим. Air Astana авиакомпанияси янги бўлса ҳам (2002) хизматни яхши йўлга қўйибди.

 

Гейнрих ва мундиал

29 Июнь 2017

  Александр Гейнрихни жаҳон чемпионатида кўришни орзу қилганимизда у ҳали сочлари ўзига ярашиб турадиган навқирон йигит эди. Орадан 15 йил ўтди. Унинг сочлари тўкилди, кўриниши ҳам бошқача тус олди.

Сўровнома: Путин Трампдан кўра ишончлироқ экан...

27 Июнь 2017

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трампдан кўра кўпроқ кишиларнинг ишончини қозонган. Вашингтоннинг Pew Research Center тадқиқот маркази мавзуга доир сўровнома натижалари билан бўлишди.

Бировнинг ҳақини ейиш - хиёнат

14 Июнь 2017

Ҳаётда  ўзгаларнинг ҳақига тажовуз қиладиган, ўзгалар молини ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга уддабурон кишилар бўлиб кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир.

Бебаҳо бойликни асрайлик

12 Июнь 2017

Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш жаҳондаги энг долзарб масалалардан бирига айланди. Тоза ичимлик суви таъминоти эса ҳозирги вақтда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган экологик муаммолардан биридир. Ер куррасининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да унинг асосий қисми шўр денгиз сувлари ҳисобланади. Чучук сув миқдори эса атиги 2 фоиздир.

ЖТУ профессор-ўқитувчилари Ж.Кореяда...

11 Июнь 2017

9 июнь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчиларидан иборат делегация Жанубий Кореянинг Жежу Миллий университетига ташриф буюришди.

Оилада ўғил тарбияси

29 Май 2017

Халқимиз жуда болапарвар. Оилада фарзанд туғилса - у хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз, барча бирдай қувонади. Умри билан, ризқи билан берган бўлсин, деб дуога қўл очади. Қиз болани келажакда ўқимишли, зукко, муносиб умр йўлдоши бўлиб вояга етказишга интилса, ўғил боланинг тарбияси янада масъулиятлироқ саналади. Зеро, у илмли, билимли бўлиш билан бирга эл-юрт корига ярайдиган, тинчлигимиз, осойишталигимиз посбони, оилапарвар бўлиб ҳам ўсиб-улғайиши керак-да. 

Дональд Трамп Ўзбекистондаги ислоҳотларга баҳо берди

23 Май 2017

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этди.

“Глобал киберҳужум бутун дунё учун хавотирли қўнғироқ”

15 Май 2017

Microsoft президенти ва бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Брэд Смитнинг фикрича, жума куни юз берган глобал киберҳужум бутун дунё учун “хавотирли қўнғироқ” бўлиб хизмат қилиши керак.

Эътиборли бўлайлик

02 Май 2017

2016 йил охири, 2017 йил бошларида Интернет тармоқларида «Кўк кит» ўйи-ни пайдо бўлди ва ўтган қисқа вақт ичида кўплаб ёш йигит-қизларнинг умрларига зомин бўлишга улгурди.

“Ўзавтосаноат” фаолияти ҳақида танқидий кўрсатув (видео)

12 Апрель 2017

Одамлар автосалонларда автомобиль сотиб олишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келишади: айрим жойларда фақат нақд пул ва хорижий валютага савдолар борлиги, ёки “шапка” олиш муаммоси, ёхуд машина харид қилиш навбатга ёзилиш каби ҳолатлардан аҳолининг анча тинкаси қуриганди.

Бухоролик ҳайдовчининг ноодатий ҳаракати мунозараларга сабаб бўлди (фото)

10 Апрель 2017

Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлардан бирида ноодатий фотосурат эълон қилинди. Унда ҳайдовчининг ўзи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан беҳурматсизлиги ёққол намоён бўлди.

Яна Ж.Кореяга ишлаш учун кетадиганлар "аросатда"-ми?

09 Апрель 2017

2017 йил 7 апрель куни “Жамият” газетасида “Мақсад одамларни иш билан таъминлашми ёки устидан кулиш?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. 

 

Автотураргоҳга нима учун ҳақ тўланади?

03 Апрель 2017

Машинаси бор киши бозор-ўчарга борганда, уловини дуч келган жойда қолдиролмайди, чунки жаримага тортилиши ёки бошқа автотранспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бериши мумкин-да. Шу боис аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда машинани вақтинчалик сақлаш жойлари — автотураргоҳлар ташкил этилган.

Миллий терма жамоамиз карикатурачи нигоҳида... (фото)

29 Марть 2017

Ўзимизнинг карикатурачимиз Жавлон Назаров Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашидаги ўйинларини ўз мўйқалами билан тасвирлади. Янаям аниқроғи, у қалами билан футболчиларимиз ва бош мураббийни "савалади". Келинг, бир қур назар солиб, ўзингиз баҳо беринг.

Долзарб муаммо: дунёдаги энг ифлос дарёлар (фото)

28 Марть 2017
Табиатнинг ифлосланиши дунёдаги энг долзарб муаммога айланмоқда. Одамлар шаффоф сув, тоза ҳаво ва фойдали озиқ-овқат ҳақида қайғурмай қўйишди. Айни дамда ягона аҳамиятга эга нарса — пуллар.

Даврон Кабулов терма жамоамизни ЖЧга олиб чиқмоқчи?!

27 Марть 2017

“Миллион” жамоаси бошловчиси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишга тайёрлигини билдирди.

Номсиз мақола ёхуд яна миллий термамиз ҳақида

25 Марть 2017

Журналистикада: “Мақоланинг 50 фоиз кучи сарлавҳада” деган ибора бор. Адади бир неча миллионларни ташкил этувчи “Аргументы и факты” нашрида тайёрланган ҳар бир материалга муштарийлар диққатини тортадиган сарлавҳа топиш учун 30 нафар ходим банд. 

 

Ҳайдовчилар кузатув камералари хатога йўл қўяётганидан шикоят қилишмоқда

22 Марть 2017

Жорий йил 15 мартда Тошкент шаҳридаги чорраҳалар ва кўчаларга ўрнатилган кузатув камералари иш бошлаганидан хабарингиз бор. Бу камералар фаолиятига эндигина 1 ҳафта бўлибоқ, бугун ҳайдовчилар орасида кенг муҳокамалар келиб чиқмоқда. Албатта, бу фикрлар икки томонга ажралган: айрим ҳайдовчилар камералар ишга тушганидан буён йўл қоидасини бузиш ҳолатлари камайганини қайд этишган бўлса, яна бир гуруҳ ҳайдовчилар камераларнинг носоз ишлаётганидан шикоят қилишган.

Ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш мумкинми?

14 Марть 2017

Интернет фойдаланувчилари орасида кўпчилик ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ҳатто, атрофни ва жараённи кузатиб, ижтимоий тармоқлар инсоният умрининг, яъни ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб қолди, деган фикрга келишга ҳам асослар етарли эканига амин бўламиз.

Трапм АҚШга катта хавф солаётган давлат номини ошкор этди

01 Марть 2017

Кеча, 28 февраль куни Вашингтондаги Оқ уйда журналистлар билан учрашган АҚШ президенти Дональд Трамп  Америка мамлакатига биринчи рақамли таҳдид Шимолий Корея Республикаси эканини таъкидлаб ўтди.

Бир ҳафтада 18 871 та йўл ҳаракати қоидалари бузилибди-я!

28 Февраль 2017

16-23 февраль кунлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида 18 871 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати аниқланган.

Сўз Captiva’ли Шоди бобога...

24 Февраль 2017

Шоди бобо Президентнинг совғаси ташрифи ва ҳам, совғаси ҳам кутилмаганлигини, бундан боши кўкка етганини айтади.

 

"Олтин водийни титратган кун": Андижон 2005 (видео)

22 Февраль 2017

2005 йилнинг 12-13 май кунларида Андижон вилояти маркази Андижон шаҳрида рўй берган қонли фожиалар тасвирланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

“Энг катта порахўрлик туғруқхоналарда”

08 Февраль 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳурматли ҳайдовчилар мурувватли бўлайлик!

06 Февраль 2017

Дунё кутилмаган ҳодисаларга тўла сандиққа ўхшайди. Унинг ичига кирсанг, ўзинг кутмаган ҳолатларга дуч келаверасан. Уларнинг айримлари сени хафа қилса, бошқаси хурсанд қилади. Натижада ҳаётий тажрибанг ошиб, бу ишлардан бир ҳикмат қидиришга тушасан.

 

Баракалла, Истомин...

28 Январь 2017
Ҳамюртимиз, мамлакатимизнинг 1-рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида сербиялик ракетка устаси Новак Жоковични енгиб, катта шов-шув кўтарди. 
 

Australian open ва Денис Истомин

24 Январь 2017
Бир неча кундан буён Австралиянинг Мельбурн шаҳрида “Australian open” (“Улкан тож” туркумига кирувчи) мусобақа бўлиб ўтмоқда.
 

Келин-куёвлар қучоқлашиб вальсга тушяпти, афсус...

14 Январь 2017

Тўйхонага оппоқ либосларда шаҳзодаю малика бўлиб келин билан куёв кириб келишди.  Келин салом қилиш мақсадида бир оз эгилар экан, ҳижолатдан катталарнинг нигоҳи ерга қадалди. 

Соғлом авлод келажак пойдевори

14 Январь 2017

 «Ҳеч бир нарса спортчалик мамлакатни тезда дунёга машҳур қила олмайди!» Биринчи Президентимиз томонидан айтилган бу сўзлар нақадар тўғри эканига ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмаса керак.

Дархонда Spark`нинг ғилдираклари ўғирлаб кетилди (фото)

11 Январь 2017

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳида машина ўғрилари ҳақида навбатдаги пост қолдирилди.

Сочларингни сариққа бўяб нима қиласан?

10 Январь 2017

Биз аёллар жуда таъсирчанмиз. Ҳар нарсадан ўзимиз учун бир манфаат топмасак-да, ҳеч бўлмаса одат чиқарамиз.

Светофорларнинг кучли туманда акс эттирилган суратлари (фото)

03 Январь 2017

Сураткаш Лукас Циммерман светофорларнинг кучли туманда акс эттирилган суратлар сериясини яратди. У барча суратларни тун ярмида Германияда, Веймар яқинида муҳрлади. TJ нашри ушбу фотожамланма билан бўлишди.

Даврон Кабулов: «20 йил оилада берилмаган тарбия “Миллион” концертида бузилмайди»

28 Декабрь 2016

“Миллион” жамоасининг жорий йил “Истиқлол” санъат саройида тақдим этган концерт дастури тасвири туширилган дисклар сотувга чиқдию яна тин олган гаплар аланга олди. “Миллион” савиясиз, бу концертни оила даврасида кўриб бўлмайди, “Ўзбекнаво” қаерга қараяпти...” Охири кўринмас ва аниқ таҳлилсиз, юзаки айтилган танқидлардан чарчаган жамоа аъзо Даврон Кабулов Facebook ижтимоий тармоғидаги “Maslahat.uz” гуруҳи аъзоларига юзланиб, бирор кун учрашиш таклифини билдирди, ўринли танқидларни инобатга олишини ёзиб қолдирди.

Тошкентда ҳаёдан йироқ, уятга бегона либослар намойиши ўтказилди-я....

17 Декабрь 2016
Сўнгги йилларда мамлакатимиз маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари қатори мода соҳаси тобора ривожланиб бормоқда. Айниқса, дизайнерлар билан биргаликда ёш дизайнерларга ҳам кенг имкониятлар яратилган. Бундан 10-15 йил аввал либос тикувчиларга оддийгина чевар деб мурожаат қилган бўлсак, бугун бу ном улар яратаёган асарлар олдида бироз соддароқдек.
 

Cайловда иштирок этмаган фуқароларга қарата мурожаат...

04 Декабрь 2016

Айни дамда мамлакатимизда Президент сайлови ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9 минг 383 сайлов участкасида соат 6:00 дан овоз бериш бошланади. 

 

Дунёда шоколад танқислиги кузатилиши кутилмоқда!

14 Ноябрь 2016

Тез орада дунёда шоколад танқислиги кузатилиши мумкин. Олимлар Лотин Америкасидаги какао дарахтларини тадқиқ қилганларидан сўнг, шу тўхтамга келишди. Чунки дарахтлар жиддий касалланган. Бу ҳақда “Belta” хабар бермоқда.

«Билайн»: Тошкентда Acceleration Day бўлиб ўтди

04 Ноябрь 2016
Beeline мобил иловалар ҳалқаро танловининг кўрсатмали тадбирини муваффақиятли ўтказди. 2 ноябр чоршанба куни International меҳмонхонасида Eurasia Mobile Challenge 2016 лойиҳасининг машқ куни – Acceleration Day бўлиб ўтди, у ерда республиканинг турли ҳудудларидан 50 иштирокчи гуруҳларнинг юздан зиёд вакиллари қатнашдилар. 
 

Galaxy Note 7 аккумуляторларида ҳеч қандай муаммо бўлмаган...

19 Октябрь 2016

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг батареяларини ўз лабораторияларида синовдан ўтказди, бу эса телефон ишлаб чиқарувчи компанияларда тарқалган амалиётдан фарқ қилади. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

БААлик бойваччанинг ўзбек қизига уйлангани ҳақидаги хабар ёлғон экан

04 Октябрь 2016
Аввалроқ БААлик миллионер йигит Тошкентда катта тўй қилиб, уйлангани ҳақида хабар берилган эди. Аммо шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, бу ёлғон маълумот бўлиб чиққан.

Қозоғистон президентининг “эгизаги” топилдими?

21 Сентябрь 2016

Кеча, 20 сентябрь куни Қозоғистонда автобусда ўз иш жойи томон йўл олаётган “Назарбоев”нинг сурати 30 дақиқа ичида бутун республикага тарқалиб улгурди. Ярим соат ичида Instagram ижтимоий тармоғида айни суратни қарийб 7 минг киши кўргани маълум бўлди. Бунга суратдаги шахснинг Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевга қуйиб қўйгандек ўхшаши сабаб бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz”  нашри ёзмоқда.

Раъно Ярашева Президент хотирасини абадийлаштириш бўйича таклиф берди

05 Сентябрь 2016

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорда халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиш масаласига алоҳида тўхталинган. Унга кўра, жамоатчилик ҳам ўз таклифларини бериши мумкин.

Туркманистонда майдон ва кўчаларга Ислом Каримов номи берилади

04 Сентябрь 2016
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Қувончли кунлар

31 Августь 2016

Оғир синовлардан кейин истиқлолга эришган халқимиз ватан озодлиги нечоғли бахт эканини англади. Мустақилликка эришгандан сўнг юртга тинчлик-тотувлик ва ҳамжиҳатлик кeлди. Инсонларда кeлажакка бўлган умид ва ишонч уйғонди. Халқимиз қаддини тиклади, ҳар жабҳада туғилган янги имкониятлардан фойдаланиб, ўзлигини кўрсатди. Хусусан, маънавий ва диний йўналишда ҳам кeнг йўллар очиб бeрилди. Маълумки, бизнинг тарихимиз, миллий қадрият ва анъаналаримиз Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Истиқлол туфайли бой маданиятимиз ва қадриятларимизни тиклаш, буюк аждодларимиз қолдирган ноёб асарларни қайта ўрганишга кeнг имкониятлар яратилди. Бутун Ислом оламига хизмат қилган буюк алломаларимиз Муҳаммад ибн Исо ат-Тeрмизий, Баҳоуддин Нақшбандий, Ҳожа Аҳрор Валий, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Бурҳониддин Марғилоний каби алломаларнинг таваллуд топган саналари тантанали тарзда нишонланиб, улар истиқомат қилган ва дафн этилган жойлар обод қилинди. Муҳими, уларнинг асарлари минглаб нусхада қайта чоп этилди.

Microsoft Excel дастури хато ишлашда айбланмоқда

30 Августь 2016

Австралиялик олимлар жадваллар билан ишлаш бўйича оммабоп дастур Microsoft Excel’ни илмий ишларда тизимли хатолар қилишда айблади, деб ёзади «Корреспондент.net».

Ёдгор Саъдиев хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаровдан нега ранжиди?

15 Августь 2016

Аввалроқ, Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан “Qalampir.uz” сайти учун интервью уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур суҳбатда Ёдгор Саъдиев ҳаёти давомидаги топишлар ва йўқотишлар, турмуш ўртоғининг вафоти, у билан ўтказган йиллари, армонлари ҳақида гапирди. Суҳбат чоғида ҳамкасблари ва ёш актёрларнинг фаолиятига тўхталган Ёдгор Саъдиев Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Эркин Комиловнинг хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаровнинг “Дўлана” номли қўшиғига ишланган видеоклипидаги бачкана рақслари ҳақида фикрини билдирди.

“Пахтакор-79” фожеасига 37 йил тўлди

12 Августь 2016

  Бундан роппа роса 37 йил аввал – 1979 йилнинг 11 август кунида Украинанинг Днепродзержинск тумани осмонида авиаҳалокат рўй берган эди. Ўша машъум куни ўзбек футболининг 17 юлдузи – пахтакорчилар кўкларда қолиб кетди.

АҚШлик спортчилар допингнинг янги усулидан фойдаланишмоқда

09 Августь 2016
АҚШлик спортчилар допингнинг янги усули – бош мияни электр стимуляциялашдан фойдаланмоқдалар.

Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги WADA спортчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишнинг бу усулини тақиқламаган.

Актрисалар ўзига эҳтиёткор ва сергак бўлиши шарт!

28 Июль 2016
Шоҳида Узоқова, гарчи санъат оламига ўттиз ёшида кириб келган бўлса-да, ўз иқтидори ва санъатга бўлган муҳаббати туфайли оз фурсат ичида халқ меҳрини қозонди. Тинимсиз меҳнат ва изланишлари натижасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. 
 

Роғун ГЭСи борасида Тожикистон ҳукуматига эътироз мактуби йўлланди

20 Июль 2016
2016 йилнинг 19 июль куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода номига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Ш. Мирзиёев номидан расмий мактуб йўлланди.

Болаларни оталарга ишониб, қолдириб кетилганда... (фото)

18 Июль 2016

Барчага маълумки, ота ва онанинг фарзанд тарбияси масаласида мутлақо турлича қарашлари бор. Агарда аёл ўз фарзанди билан шуғулланишни қалбан ҳис этса, оталар эса болалар билан вақт ўтказиш учун мингдан ортиқ усулларни ўйлашади.

Таниқли санъаткорларимиз ҳам Аҳмадбойга пул беришганмиди?

04 Июль 2016
Тошкент вилояти, Чиноз туманидан чиққан Аҳмадбойнинг кирдикорлари фош этилиб, қўлга олингач, ижтимоий тармоқлар, хусусан, Telegram мессенжерида сармоясини икки баробар қилиб олиш мақсадида унга пул берган таниқли санъаткорлар рўйхати тарқалди. Мазкур  рўйхатда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асомов, Мирзабек Ҳолмедов, Сардор Раҳимхон, Раъно Ярашева, хонандалар Манзура Йўлдошева, Адҳам Солиев ва Муниса Ризаеванинг ҳам номлари зикр этилган. Бу рўйхат қанчалик ҳақиқатга яқин, санъаткорлар ҳақиқатан ҳам Аҳмаджон Турсубоев бошчилик қилган “молиявий пирамида” иштирокчисига айланганми ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Бу гап-сўзларга ойдинлик киритиш учун рўйхатда номлари келтирилган санъаткорлар интернет орқали одамларга юзланишяпти. Хонанда Адҳам Солиев ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошевнинг Instagram’даги саҳифаси орқали мухлисларига видеомурожаат йўллади.

Россиялик қизнинг селфисидан Instagram фойдаланувчилари ғазабда

22 Июнь 2016

Сўнгги вақтларда аҳмоқона селфилар сони тобора ортиб бормоқда. Акуланинг оғзида, баланд бинонинг лабида, арслонлар ёнида, сув тубида, полиция маҳкамасида амалга оширилган селфилар кўплаб интернет тармоғи фойдаланувчиларининг танқидларига сабаб бўлганди. Бироқ, кеча 21 июнь куни россиялик фуқаронинг селфиси аҳмоқоналикда аввалгиларини ортда қолдирди.

«Чўкаётган дунё» фотосуратчи нигоҳида (фото)

08 Июнь 2016

Гидеон Менделнинг «Чўкаётган дунё» фотолойиҳаси иқлим ўзгариши мавжудлигига шубҳа билан қарайдиган кишиларни ўйлантириб қўяди. Айримлар табиатнинг кутилмаган ҳодисалари оқибатида оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Бироқ буни ҳамма ҳам билавермайди.

Муаллифнинг сўзларига кўра, “Чўкаётган дунё” — иқлим ўзгариши кўламини визуаль акс эттиришга ёндашувдир.

Ижтимоий тармоқларда Сардор Раҳимхонни ўлдига чиқаришди

07 Июнь 2016

Ижтимоий тармоқлар, Telegram каби мессенжерлар узоқ-яқиндаги одамларни бир-бирига боғловчи, мулоқот ўрнатувчи, ахборот алмашинувчи асосий воситага айланиб қолган. Минг афсуски, улардан нопок йўлларда фойдаланадиганлар ҳам учраб турибди. Хусусан, Telegram мессенжеридаги каналларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Сардор Раҳимхон ушбу бўҳтонларга Instagram’даги шахсий саҳифаси жавоб қайтарди.

Шаҳзода Муҳаммедованинг очиқ-сочиқ либослари танқид остида (фото)

30 Май 2016

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова шу бугунгача эгнидаги либослари билан мухлисларида ижобий таассурот уйғотиб келаётган эди. Сўнгги вақтларда актрисанинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаштираётган суратлари одамларнинг танқидига сабаб бўлмоқда.

Лола Йўлдошева яна танқид остида...

17 Май 2016

Хонанда Лола Йўлдошева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастурига кийиб чиққан либоси ва очиқ кийимлардаги суратларини деб ўтган йили лицензиясидан маҳрум этилганди. Орадан вақт ўтиб “Ўзбеканаво” уни кечирди ва лицензиясини қайтариб берди.

Стадион марказига вертолётида қўнадиган «Лестер» эгасининг ҳаёти ҳақида

13 Май 2016

  2014 йилнинг май ойига келиб «Лестер Сити» Англия Премьер-лигасига қадам қўйгач, унинг эгаси Вичай Шриваддханапрабха клуб учун 180 миллион фунт ажратишга ваъда берди. Миллиардер режасига кўра, «Лестер» Англиянинг кучли бешта жамоаси орасига 3 йил ичида кириши керак эди.

Ривалдо мухлисларни Олимпиада ўйинларига бормасликка ундамоқда

10 Май 2016
"Барселона" ва "Бунёдкор" футбол клубларида тўп сурган машҳур бразилиялик футболчи Ривалдо Рио-де-Жанейрода 17 ёшли қиз ўлдириб кетилгандан кейин одамларни ушбу шаҳарда ўтадиган 2016 йилги Олимпиадага келмасликка чақирди.

БАА имомлари WI-Fi интернетдан ўғринча фойдаланишни қоралашди

02 Май 2016
Бирлашган Араб Амирликларида мусулмон имомлари бировнинг симсиз интернетга киришидан унинг рухсатисиз фойдаланишни шариатга хилоф деб эълон қилдилар. The National газетасининг маълум қилишича, имомлар дин томондан бундай ҳаракатларни хусусий муллка нисбатан жиноятларга тенглаштиришди.

Тарихий филмьларимиз нега йўқ

09 Апрель 2016

 Сўнгги вақтларда матбуотимизда миллий киноларимиз ҳақида турли фикрлар билдирилган мақолалар эълон қилиниб, уларда «Нима учун бизда тарихий фильмлар яратилмайди?», деган ҳақли савол ўртага ташланмоқда. 

Азиза Ниёзметова танқидчи интернет фойдаланувчиларини “тупой”га чиқарди

06 Апрель 2016

Яқиндагина Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентдаги ресторанлардан бирида тақдим этган концертига жуда очиқ либосда боргани учун мухлислар танқидига учраган эди. Куни кеча худди шунга ўхшаш ҳолат хонанда Азиза Ниёзметовада ҳам такрорланди.

Кишини карахт ҳолга туширувчи Сенегал мактаблари

05 Апрель 2016

Европа нима сабабдан террорчилар нишонига айланди?

30 Марть 2016

Брюсселда бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлди.  Европа Иттифоқининг пойтахтида бўлган бу воқеа қайсидир маьнода, ташкилотга аъзо давлатлар учун  ўзига хос ишора ролини ўйнади. Сўнгги йигирма йилда Кўҳна қитъада террористик ҳаракатлар сони кўпайди. Уларнинг ҳалокат кўлами ҳам жуда кенгдир.Нима учун Европа террористларнинг нишонига айланди? Бу саволга кўплаб нашрлар, таҳлилчилар ўз фикрларини билдирмоқдалар.

10.000 сўмлик купюра муомалага чиқариладими?

29 Марть 2016

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери  орқали ўн минг сўмлик купюраларининг тасвирлари тарқалди. Купюрада Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳайкали ва Оқсарой тасвирланган. Бунга нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли хил фикрлар билдирилди. Масалан,  жорий йилда соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йилллиги муносабати янги купюра чиқариш режалаштирилганлиги  ёки Шанҳай ҳамкорлик  ташкилотининг Тошкентда бўладиган юбилей саммити муносабати билан 10 минг сўмлик купюра чиқарилиши мумкинлиги айтиляпти.

Банандан ОИТС тарқаляптими?!

23 Марть 2016
Бир неча ой аввал ижтимоий тармоқлар орқали банан, апельсин, мандарин, ҳатто, картошка каби мева ва сабзавотлар ичида қандайдир қизил, пушти рангли қон кўринишидаги суюқликнинг борлиги, ушбу суюқлик турли касалликларни, хусусан, ОИТС касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Одатда, бу каби ҳолатлар фотошоп маҳсули бўлиб чиқарди. Бироқ бу борадаги тахминлар, фикр-мулоҳазалар шу қадар авж олмоқдаки, бу ҳақда ёзишга ва маълумотларни таҳлил қилиб, уларни ўзаро солиштиришга қарор қилдик.

Наманганда янги йўл белгиси пайдо бўлди!

16 Марть 2016

Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Намангандаги ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг иш жараёни акс этган фотосурат эълон қилинди.

Facebook’да ошкор қилиш тавсия этилмайдиган 5 тафсилот

09 Марть 2016

Facebook’да фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари жуда қадрланади. Сайт сиз ҳақингизда қанча кўп нарса билса, компанияга сиз мақсадли аудиториясига кирадиган реклама берувчилар шунча кўп пул тўлайди. Лекин айрим тафсилотларни ижтимоий тармоқларда ошкор қилмаган маъқул.

Нилуфар Усмонова кескин танқидга учрамоқда

29 Февраль 2016

Хонанда Шаҳзода ўзининг фейсбукдаги саҳифасига ҳамкасби ва яқин дугонаси бўлмиш Нилуфар Усмонова билан тушган суратини жойлаштирди.

Арманистон минглаб қизчалардан маҳрум бўлмоқда?!

21 Февраль 2016
Ҳозирги кунда, Арманистон ва бошқа мамлакатларда селектив аборт(ота-онани туғилажак фарзанд жинси қониқтирмаганда, амалга ошириладиган аборт) “одат” тусига айланиб бормоқда. Арманистон йилига минглаб қизчалардан маҳрум бўляпти.

Дунё 2025 йилда: 9 йил олдинга қадам

19 Февраль 2016

Авиация муҳандиси, коинот сайёҳлиги бўйича дунёдаги биринчи Space Adventures корхонасининг таъсисчиси, Planetary Resources компанияси асосчиси ва бошқа етакчи технологиялар ҳамда космик ривожланишлар билан боғлиқ лойиҳалар ташкилотчиси Питер Диамандис 2025 йилда инсониятни нималар кутаётганини башорат қилди.

Саудияликлар йилига 75 минг тонна гуручни исроф қилишмоқда

16 Февраль 2016

Чинорларнинг кесилиши танқид остига олинди

10 Февраль 2016

Бир гуруҳ Тошкент фуқаролари 8 февраль, душанба куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига мактуб топширди, унда шаҳар кўчаларидаги дарахтлар кесилаётгани юзасидан хавотир билдирилган, деб ёзади «Газета.uz».

Доллардан «In God We Trust» ибораси олиб ташланадими?

26 Январь 2016

Фомин мухлислардан хафа

19 Январь 2016
Ўзбекистон олимпия термаси ҳимоячиси Максимилиан Фомин Осиё чемпионатидаги омадсизликлардан кейин «Фейсбук»даги шахсий саҳифасида мухлисларга нисбатан ҳақоратомуз мурожаат қолдирди.  
 

Chevrolet Malibu’дан ўз логотипини олиб ташлаб одамлар фикри билан қизиқди

12 Январь 2016

Chevrolet компанияси McCann агентлиги билан ҳамкорликда «Актёрлар эмас, ҳақиқий одамлар» сериясидаги навбатдаги реклама маҳсулотини омма эътиборига ҳавола қилди. Роликда янгиланган Chevrolet Malibu автомобилидан барча брендинг белгилари олиб ташланиб, одамларнинг бу машина ҳақидаги фикрлари сўралган, дея хабар бермоқда «vc.ru».

Россиянинг асосий душмани ким?

29 Декабрь 2015

Хонанда Лола лицензияси тугатилганидан миннатдор?!

13 Декабрь 2015

Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг хонандалик лицензияси билан боғлиқ вазиятдан миннатдор эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у RedPen нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

 

Cоатлаб куттирадиган ёш актёр ва актрисалар кимлар?

07 Декабрь 2015

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов бир қатор ёш актёр ва актрисаларни тасвирга олиш майдончасига айтилган вақтдан кечикиб келишини танқид остига олиб, уларни «маҳоратига эмас, қош-кўзига ишонадиган актёрлар» деб атади. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Ҳозирги "замонавий" саломлашишлар танқид остига олинди

24 Ноябрь 2015

Мухбирга тўлайдиган пулимиз йўқ...

19 Ноябрь 2015

Coca-Cola борасидаги миш-мишлар уйдирма!

16 Ноябрь 2015

Ўзбекистонда Coca-Cola ичимлигининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Бу ҳақда, Coca-Cola Bottlers Uzbekistan компаниясига асосланиб, «Review.uz» хабар бермоқда.

Бензин борасидаги миш-мишлар асоссиз!

10 Ноябрь 2015

Кейинги пайтда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, хусусан, Тошкент шаҳрида бензин тақчиллиги юзага келиб, АЁҚШларда навбат кўпайди. «Ўзнефтмаҳсулот» АК мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди, дея хабар беради компания матбуот хизмати.

Муниса Ризаева концертидаги видеотабриклар сохта экан...

04 Ноябрь 2015

Хонанда Муниса Ризаева шу йилнинг 19—21 октябрь кунлари Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этди, деб ёзади UZ24.

Фарғонада ғолиб боксчиларимиз шарафланишди!

25 Октябрь 2015

Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган бокс бўйича XVIII жаҳон чемпионатида Бектемир Мелиқўзиев кумуш медаль ва 2016 йили Бразилияда ўтказиладиган ХХХI ёзги Олимпиада йўлланмасини, Элшод Расулов эса бронза медалини қўлга киритди.

Мактабдаги мажбурий тўловлар борасида

19 Октябрь 2015

Дабдабали тўйлар бойликни кўз-кўз қилиш учун...ми?

12 Октябрь 2015

“Сенга ошиқман” сериали яна танқид остида!

23 Сентябрь 2015

Равиль Ғайнутдин: Сахалинда Қуръоннинг эсктремистик деб тан олиниши – саводсизлик

19 Сентябрь 2015

  Москвада қайта реконструкция қилинган жоме масжидининг очилиши арафасида Россия Федерацияси мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Равиль Ғайнутдин ТАСС агентлигига интервью берди.

Тухум маҳсулотлари нархларининг ошишига нима сабаб бўлмоқда?

14 Сентябрь 2015

Ўзбекистон аҳолиси дўконлар ва бозорларда тухум маҳсулотлари нархи бирданига ошиб кетгани сабабини била олишмаяпти. Охирги 2 ой ичида бу маҳсулот нархи 400 сўмдан 600 сўмгача кўтарилган.

“Ёшлар кўли”даги мудҳиш воқеага нималар сабаб бўлди?

11 Августь 2015

Ўзбекистонда Урганчда содир бўлган мудҳиш воқеага ўхшаш воқеа камдан-кам учрайди. Бундай ҳолатлар ЙТҲларда, ёнғинларда юз бериши мумкин. Бироқ Урганчдаги “Ёшлар кўли” маданият ва истироҳат боғида содир бўлган воқеа бутун Ўзбекистонни ларзага солди.

Қозоғистон эса қишки Олипмиадани ўтказишдан мосуво

09 Августь 2015

 

Пекин 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Халқаро олимпия қўмитасининг Куала- Лумпур да ўтказилган анжуманида ХОҚ вакиллари иштирокида овоз бериш жараёни ўтказилди. 
 

 

Биринчи бўлиш санъати ёхуд аёл мураббийларни МБАга жалб этаётган Хэммон

05 Августь 2015

«Спёрс»нинг ёзги лигада зафар қучиши миллий баскетбол ассоциациясида фаолият юритаётган аёл мураббий - Бекки Хэммон ҳақида сўз юритишга ундади.

Хонанда Лола етарли хулоса чиқармаган, чоғи...

03 Августь 2015

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси бекор қилинган хонанда Лола бундан етарли хулоса чиқармаганлиги айтилди.

Болалар уйидагиларнинг 95 фоизида ота-онасидан бири ёки иккиси ҳам бор

29 Июль 2015

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ота-оналар васийлигисиз қолган болалар муаммосини ўрганиш бўлими раҳбари Гелена Хрульнова «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари учун ижтимоий хизматлар» тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга изоҳ берди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пойтахтда пиёда юриш қийинлашиб бораётгани танқид қилинди

27 Июль 2015

Тошкент, кўчаларни планлаштириш борасида, пиёдалар эмас, автомобиллар шаҳрига айланиб бормоқда, деб ёзади «Газета.uz». Бундай шаҳарда автотранспорт роли ўсиб боради, машинаси бўлмаган кишиларнинг керакли манзилга етиб бориши эса қийинлашаверади.

Актриса Шаҳзода Муҳамедова туҳматчиликда айбланди

20 Июль 2015

Актриса Шаҳзода Муҳамедова уни «ўйнаш»га чиқарган shok.uz сайтини судга бермоқчи эканлигини маълум қилганди. Аммо сайт таҳририяти «Актрисани ажрашган эрига, банкир билан юрган бошқа актриса ўйнаш бўлиб олди» номи остида чоп қилинган мақола Шаҳзода Муҳамедова ҳақида эмаслигини исботловчи далиллари борлигини баён қилган.

«Фарҳод ва Ширин» достони украин тилига таржима қилинди

17 Июль 2015

 Украинада буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» асарини нашрга тайёрлаш ишлари якунланди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Хонандаларнинг лицензияси бекор қилиниши юзасидан изоҳ берилди

15 Июль 2015

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси июль ойида Лола, Анвар Собиров, Тамила ва Ягонанинг лицензиясини бекор қилди. Мухлисларда уйғонаётган «Айнан нима учун?» деган саволга бирлашманинг лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров изоҳ берди, деб хабар қилади «Sayyod.com».

Хитойлик хоним 100 та итни ўлимдан сақлаб қолди

10 Июль 2015

 Хитойда жониворлар ҳимоячиси ҳамюртлари томонидан итларнинг ўлдирилиши ва тановул этилишининг  олдини олди.

О.Назарбековнинг исрофгарчилик акс этган шов-шувли видеога алоқаси йўқ

06 Июль 2015

Ўтган ҳафта Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан боғлиқ интернетда тарқалган фотосурат ва видео шов-шувларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «1news.uz».

Beeline: Алоқа сифатига каТта эътибор

03 Июль 2015
Beeline тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш каби Ўзбекистон учун ноёб бўлган дастурни ишга туширмоқда. 
 

Mersedes-Benz автобусларининг ёниб кетиши юзасидан изоҳ берилди

30 Июнь 2015

Тошкент шаҳрида “Mersedes-Benz” русумли автобусларнинг ёниб кетишига асосан электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри.

Кореяда ўзбекистонлик ишчиларга талаб катта

24 Июнь 2015

22 июнь куни Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида Корея Республикасининг Ҳисоб палатаси комиссари Чин Енг Гон раҳбарлигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Cелфи-таёқ эгалари ибтидоий одамларга ўхшатилди (видео)

23 Июнь 2015

Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларини реклама қилувчи ролик чиқарди. Унда селфи-таёқ эгалари масхара қилинди, деб хабар беради CNET.

«Футбол шарҳи» Қосимовнинг истеъфога чиқарилишини сўради

23 Июнь 2015

22 июнь куни "Спорт" канали орқали эфирга узатилаётган "Футбол шарҳи" кўрсатувида Ўзбекистон футбол федерациясидан миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг истеъфога чиқарилиши сўралди.

Барби қўғирчоғи айғоқчилик қуролига айланяпти...ми?

22 Июнь 2015

АҚШ ОАВлари мамлакат махсус хизматлари оддий одамларнинг шахсий ҳаётларига “ақлли” маҳсулотлар воситасида тажоввуз қилаётганларидан хавотирланмоқда.

Чимкентда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номларига масжид очилмоқда

22 Май 2015

 Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида янги масжиднинг қурилиш ишлари якунланди.

Тошкент ва Берлин гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади

16 Май 2015

 Ўзбекистон ва Германия гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилишни назарда тутувчи келишувни имзолади.

Райҳон ва Лола танқидга учради

13 Май 2015

 “Эшитдингларми, Райҳон билан Лоланинг янги клипи чиқипти!”

Бошида эътибор қилмадим. Очиғи клиплардан тўкилиб кетганман. Клипга аллергиям бор. Лекин бу гал кўрдим. Чунки, ҳар иккала хонандани мактабдаги ўқувчидан тортиб, цехдаги тўқувчигача ҳамма билади. Ҳатто ҳозирги ёшлар бу иккала хонандани ўз аммасию холасидан кўра яхшироқ танишади. Икки машҳу-ур хонандамиз бирга қўшиқ куйлаб, клиб оладию, мен кўрма қоламанми?

Шайх ҳақидаги асоссиз миш-мишлардан огоҳ бўлишга чақирилди

24 Марть 2015

 «Islom.uz» тармоғининг «Muslimaat.uz» сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафотидан кейин тарқалган турли асоссиз гап-сўзлар ва ортиқча миш-мишлардан огоҳ бўлишга чақирилган мурожаат чоп этилди. Ушбу мурожаатни матни ўзгартирилмаган ҳолда тақдим этамиз.

Смартфон ва гаджетлардан меъёрида фойдаланинг, акс ҳолда...

17 Марть 2015

Маълумотларга кўра гаджетлар инсонни дангаса қилиб, унинг мустақил ақлий фаолиятини чегаралаб қўяди. 

Батерлоо университетининг Канада олимлари текширув ўтказиб, замонавий гаджетлар - инсонни дангаса қилиб, унинг ақлий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади, деган қарорга келишди. Ушбу тадқиқот кўнгилли 600 нафар инсонлар ўртасида ўтказилди.

Қизилиштонни миниб парвоз қилаётган сувсар расми интернетда оммалашди

04 Марть 2015

Британиялик фотосуратчи Мартин Ле-Мэй сувсарнинг қизилиштонни миниб парвоз қилаётганини суратга олди, дея хабар бермоқда TJournal. Расм ижтимоий тармоқларда тез оммалашиб кетди ва ОАВлар эътиборига тушди.

Лоланинг Райҳон концертида кийган кўйлаги танқид остига олинди

25 Февраль 2015

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда айни кунларда хонанда Райҳоннинг концерт дастури бўлиб ўтмоқда. Ундан турли «сюрприз»лар ўрин олди. Улардан бири Райҳоннинг ўз ҳамкасби Лола билан куйлаган дуэти бўлди.

Бугун Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги...

14 Февраль 2015

Бугун 2015 йил 14 февраль куни юртимиз бўйлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги кенг нишонланмоқда. Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.

 

Компьютер ва интернетга боғлиқ 8 сир

06 Февраль 2015

Кўпинча компьютерда каттагина матн териб бўлиб, экранга қараганимизда, клавиатурадаги CapsLock тугмаси босилиб қолган ҳолда, унинг бош ҳарфлар билан ёзилиб турганини кўрамиз. Бундай ҳолларда матнингизни ўчириб, барчасини қайтадан ёзишга шошилманг! Бунинг ва шунга ўхшаш муаммоларнинг ечими бор, деб ёзади «Хитрости жизни» нашри.

"Билайн"да абонентлар билан тўғридан-тўғри алоқа давом этади

06 Февраль 2015

Энг йирик алоқа оператори Beeline 2014 йилнинг май ойида очилган бош директорнинг шахсий электрон қутиси GD@beeline.uz тўхтовсиз равишда абонентларнинг савол ва таклифларини қабул қилишда давом этмоқда. 

 

Ваҳимачи нью-йоркликлар интернет-фойдаланувчиларига кулги бўлишди

28 Январь 2015

АҚШ шимоли-шарқидаги Нью-Йорк ва бошқа шаҳарлар фуқаролари минтақага қор бўрони келганидан нолигани учун интернет-фойдаланувчилар кулгисига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда The Huffington Post.

Тўйхоналар ихчам тўйлар учун буюртма қабул қилмаяпти...

20 Январь 2015

Тошкент шаҳридаги баъзи тўйхоналар 100-125 кишилик тўйлар учун буюртма қабул қилмаяпти. Бу ҳақда, ўзининг тошкентлик ўқувчисига асосланиб, “Даракчи” газетаси хабар бермоқда.

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш