-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Яқин келажакда нефтдан ҳам муҳимроқ нарса нима бўлади?

18 Октябрь 2017

30 йилдан кейин интернет нефтдан муҳимроқ бўлади. Рақамли технологиялар кўплаб муаммоларга ечим бўлади ва улар одамларни бахтлироқ қилган ҳолда барқарор ривожланишга кўмак беради, глобаллашув эса текислашади. Бундай фикрни Alibaba Group асосчиси, хитойлик тадбиркор Жек Ма "Сколково"даги "Очиқ инновациялар" форумида айтиб ўтди.

Қуёшда суперчақнаш рўй бериши мумкин

17 Октябрь 2017

Яқин 100 йил мобайнида бутун дунё бўйлаб энергия тизимлари ишдан чиқиши, сунъий йўлдошлар шикастланиши ва интернет узилишига олиб келадиган кучли қуёш чақнаши рўй беради. Техноген авариялар инсонлар ўртасида қурбонларга ҳам олиб келиши мумкин, дея хабар беради New Scientist.

Ердаги ҳаёт қандай пайдо бўлганини билдирувчи манба топилди

09 Октябрь 2017

Марсдаги гидротермал манбаларнинг топилиши «Ерда» ҳаёт пайдо бўлганини тушунтириш учун «калит» бўлиб хизмат қилиши мумкин. Америка космик идорасидагилар шундай дейишмоқда.

Вадим Абрамов мухлислардан кечирим сўради

03 Октябрь 2017
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси барбод бўлгани учун мухлислардан узр сўради.

Гаджетларнинг йўқолиб кетиши даври келмоқда...ми?

30 Августь 2017

ҚШнинг Делавэр штати университетида олиб борилган тадқиқотлар кўрсатишича, тез орада техникага талаб таклифдан ўзиб кетади, ва ҳатто хом ашёни такрорий қайта ишлаш ҳам юқори технологик қурилмаларни ишлаб чиқариш учун материалларнинг етарли миқдорини таъминлай олмайди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Бунда гап мис, шунингдек, неодим, тербий ёки иридий каби янада ноёб металлар ҳақида бормоқда.

Владимир Путиннинг эҳтимолий ворислари рейтинги тузиб чиқилди

21 Августь 2017

Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва Москва мэри Сергей Собянин Россия президенти Владимир Путиннинг эҳтимолий ворислари рейтингига бошчилик қилмоқдалар. "Коммерсант" нашрининг ёзишича, рейтинг “Петербургская политика” жамғармаси томондан тузилган.

Инсоният олдида турган энг катта хавф нима?

07 Августь 2017

Ёлғизлик ва ижтимоий изоляция инсониятга семизликдан-да катта хавф солмоқда. Бригам Янг Университети (АҚШ) психологларининг фикрича, ушбу омилларнинг аҳолига таъсири тобора ошиб бормоқда ва умумбашарий муаммога айланмоқда. Бу ҳақида олимлар Америка психологлар ассоциациясининг 125-конвенциясида маълум қилишди. EurekAlert! сайтида шу ҳақида хабар берилди.

Жиззах ширинликлари хорижга экспорт қилинмоқда

20 Июль 2017

  Жиззах шаҳридаги “Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Deya” бренди остида ишлаб чиқарилаётган 50 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотлари Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинмоқда. 

Инсоният учун энг катта таҳдид нима?

17 Июль 2017

SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск, губернаторлар миллий ассоциациясида чиқиш қилар экан, "сунъий идрок инсоният цивилизация сифатида тўқнаш келадиган энг асосий таҳдид бўлиши" ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Fortune журнали.

«Очиқ» конвертация шароитида Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

07 Июнь 2017

Ўзбекистонда валюта сиёсатининг эркинлаштирилиши ҳақидаги гап-сўзлар ўтган йилнинг ноябрь ойида пайдо бўлган эди. Президентнинг бу ҳақидаги қарорининг лойиҳаси муҳокама учун давлат интерактив хизматлари ягона порталига ҳам жойлаштирилди. Кўпчилик қарор 2017 йилнинг бошида қабул қилинади, деб ўйлаётган эди, бироқ орадан мана ярим йил ўтдики, эркин конвертация йўлида ҳозирча МБнинг расмий курси ҳафтасига 20–30 сўмдан ошиб бораётганидан бошқа ҳеч қандай қадам ташланганини кўраётганимиз йўқ.

Террорчи қаҳрамонми?

23 Май 2017

Манчестер шаҳридаги стадионда портлаш содир этиш орқали террорчилар яна бир бор ўзларининг манфур қиёфаларини намоён қилишди. Охирги маълумотларга кўра 22 киши ҳалок бўлди, 59 киши шифохонага ётқизилган.

Путин бухоролик уруш қатнашчисини тақдирлади

02 Май 2017

  Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Гамик Закиев учун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафаси қувончли воқеаларга бой бўлди.

Пластик карточкадан нақд пул ечиш...

25 Апрель 2017
Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг барча жабҳасида ислоҳотлар ўтказилмоқда. Булар ижтимоий-сиёсий, жамият бошқаруви, молия-иқтисод, маданий-гуманитар соҳаларнинг барчасини бирдек қамраб олмоқда.
 

Кутилаётган совуқ об-ҳаво мева-сабзавот ҳосилига таъсир кўрсатадими?

27 Марть 2017

Ўзгидрометерология марказининг хабар беришича, 1–4 апрель кунлари республикамизда ҳавонинг кескин ўзгариши, қорга айланувчи ёмғир ёғиши, шамолнинг тезлиги секундига 17–22 метрга етиши кутилмоқда.

Аҳолиси энг бахтли бўлган давлатлар рўйхатида нечанчи ўриндамиз?

20 Марть 2017
Норвегия дунёнинг аҳолиси энг бахтли бўлган давлати деб тан олинди. Бу ҳақда БМТ буюртмасига кўра Sustainable Development Solutions Network ташкилоти томонидан Халқаро бахт куни – 20 мартга атаб тайёрланган бахт бўйича Жаҳон ҳисоботида айтилади.

Samsung Galaxy S8 унчалик харидоргир бўлмаслиги тахмин қилинмоқда

14 Марть 2017

“KGI Securities” таҳлилчиси Мин-Чи Куо Samsung Galaxy S8 савдосида пасайиш кутилаётганини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб, iPhone томонидан ишлаб чиқилаётган янги модел кўрсатиб ўтилган.

“Бермуд учбурчаги”нинг сири очилди...ми?

13 Марть 2017

“Бермуд учбурчаги” ҳудуди Атлантика океанининг энг мудҳиш ва ноқулай қисми саналади. Даставвал, бу ерда фақат кемалар ҳалокати кузатилган бўлса, вақт ўтиб самолётлар ҳам мазкур ҳудуд “қурбони” бўла бошлади.

“My5”, “Milliy TV”, “Zo’r TV”: Кимда қандай савия-ю, телеаудитория?

02 Марть 2017

Ўзбекистонда кун сайин ривожланиб бораётган уч телеканал ўз аудиториясини қайси йўл билан топмоқда. Бачканалик телеканалларнинг бош мавзусига айланиб қолмадими?

 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари куни узайтирилади

26 Февраль 2017

2017 йил 22 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича  2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди.

 

Яна сунъий маҳсулотлар ҳақида...

18 Февраль 2017

Антиоксидантлар қаришга олиб келувчи молекулаларни осон нейтралловчи ўзига хос моддалардир. Антиоксидантлар организмнинг ўзида (гормонлар, ферментлар) синтезланади ва озиқ-овқат маҳсулотлари (витаминлар, микроэлементлар, флаваноидлар) орқали келиб тушади. 

 

Саккизоёқлар ўзга сайёраданми?

14 Февраль 2017

Чикаго университети олимлари саккизоёқлар бошқа сайёра вакили деган фикрга келишди. Олимлар саккизоёқларнинг ДНКсини таҳлил қилиб, бу жонзотлар Ерда пайдо бўла олмаганлиги ҳақидаги хулосага келишган.

Соукаина Исмоилова: «Ўзбекистон – иккинчи ватаним»

10 Февраль 2017
Бир қарашда, футболчининг аёли бўлиш - ҳавасга арзигудек: катта маош, тўкин-сочин ҳаёт, кетма-кет саёҳатлар... Аммо инсон феъли шундайки, биз ўзимиз яхши танимайдиган одамлар ҳаётига фақат бир томонлама қараймиз, холос. Аслида профессионал футболчи билан оила қурган аёлларга осон тутмаслик керак.
 

“Титаник” кемасининг ҳалокати борасида янги тахмин пайдо бўлди

03 Январь 2017

Британиялик журналист Шенан Молони 30 йил давомида “Титаник” тарихини ўрганди ва лайнернинг ҳалокати билан боғлиқ ўз тахминини билдирди. 1500 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган ҳодиса ёнилғи сақланадиган жойда ўт чиқиши сабаб содир бўлган бўлиши мумкин. Молонининг фикрича, бир неча ҳафта давом этган ёнғин натижасида кема қопламаси қизиб кетган – айнан шунинг учун айсберг билан тўқнашув фожиали якунланган. Шенан Молонининг тадқиқотига бағишланган фильм Британия телевидениеси томонидан янги йил кечаси эфирга узатилди. “Титаник”нинг ҳалокати борасидаги янги тахмин ҳақида The Independent сўз юритди.

Одил Аҳмедовнинг ўзи Хитойда ўйнашни истади...

01 Январь 2017

«Матч ТВ» шарҳловчиси Нобель Арустамян Одил Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ»га ўтиш борасида айрим тафсилотларга ойдинлик киритди. 

 

Миллионер бўлишда севги-муҳаббатнинг ўрни беқиёсми?

27 Декабрь 2016

Деярли бир аср илгари журналист Напалеон Ҳилл Американинг энг бадавлат ва омадли ишбилармонлари томонидан қўлланувчи стратегияларини кашф қилиш миссиясига отланди.

Бизнесда омадга эришишнинг 7 йўли...

17 Декабрь 2016

Ёшлик даврида ўзи ишини йўлга қўйиш ва ҳаттоки кимнингдир стартапида иштирок этиш ҳақидаги фикр кўпчиликда қўрқув уйғотади.

 

Суҳбатдошингиз рост гапиряптими?

08 Декабрь 2016

 Биз катталар фарзандларимизга ҳамиша: «Ёлғон гапирма, бўйнингга қилич келса ҳам рост гапир...», деймиз, аммо ўзимиз бунга амал қиламизми..?

Тинч ва осойишта мамлакатда тараққиёт бўлади

04 Декабрь 2016

Лесли Вигери, АҚШ элчихонаси миссияси раҳбарининг ўринбосари: 

Миллионерлар ҳаёти ўрганилиб, улар ҳақида қизиқарли хулосага келинди

30 Ноябрь 2016

80 йил аввал журналист Наполеон Хилл АҚШдаги бадавлат ва муваффақиятли эркакларнинг тақдирини тадқиқ қилиб, уларни бир-бири билан таққослаган. У ўзининг тадқиқоти натижасини "Ўйла ва бой бўл" деб номланган китобида баён қилган. У бу китобида бойроқ бўлишга ёрдам берувчи 13 принцип ҳақида сўзлаган.

РУСЛАН ЧАГАЕВ: ТЕЗ ОРАДА ЎЗБЕКИСТОНИМГА ҚАЙТАМАН

18 Ноябрь 2016

  Руслан Чагаев... Бу боксчи ҳақида ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Чунки унинг ҳаваскор ва профи-боксда эришган натижаларидан барча бокс ихлосмандлари хабардор.

2016 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши тахмин қилинмоқда

15 Ноябрь 2016

Жаҳон метеорология ташкилоти (БМТнинг метеорология соҳасидаги ихтисослаштирилган ҳукуматлараро муассаса) 2016 йил эҳтимол об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш умрни узайтирадими?

02 Ноябрь 2016
12 миллион интернет фойдаланувчисининг ҳаётини кузатиш жараёни шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда фаол кишилар ўртача узоқ умр кўришар экан. Олимларнинг сўзларига кўра, бу ижтимоий фаоллик ва "ташқи дунё" билан алоқаларни қўллаб-қувватлашига боғлиқдир. PNAS журналида шу ҳақида маълумот берилди.

Энг жонкуяр аҳоли қайси мамлакатда яшаши аниқланди

18 Октябрь 2016
Психологлар дунё мамлакатлари аҳолиси менталитетини таҳлил қилиб, энг жонкуяр ва ҳиссиётга берилувчан кишиларнинг қаерда яшашини аниқлашди. Изланиш натижаларига кўра, Саудия Арабистони, Перу ва Данияда энг жонкуяр инсонлар яшар экан, энг қўрс ва бағритош кишилар эса - Польша, Литва, Эстония ҳамда Болгарияда. Бу ҳақида Journal of Cross-Cultural Psychology журналида чоп этилган мақолада маълум қилинди.

iOS ва Android фойдаланувчилари ўртасидаги фарқ нимада?

05 Сентябрь 2016

Линкольн университети психологлари смартфоннинг у ёки бу маркасини афзал кўриш унинг эгаси ҳақида кўп нарса айтиб бера олишини аниқлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Тадқиқот 1 сентябрь куни Кардиффдаги Британия психология ҳамжамияти анъанавий анжуманида тақдим этилди.

Олтин авлоднинг олтин медаллари

21 Августь 2016
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз спортчилари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиш билан бир қаторда, оламшумул натижаларни қайд этяпти.
 

Келажакда барча ёзги Олимпиадалар бекор қилинадими?

16 Августь 2016
Америкалик олимлар 2084 йилга келиб глобал исиш дунёнинг кўплаб шаҳарларида ёзги Олимпиадаларни ўтказишни иложсиз қилишини таъкидламоқдалар.

Бангладешнинг деярли бутун аҳолиси нобуд бўлиши прогноз қилинмоқда

13 Июль 2016
Геофизиклар Бангладешнинг деярли бутун аҳолиси – 140 млн киши қурбон бўладиган мегазилзила муқаррар юз беришини прогноз қилмоқдалар. Бунга бағишланган тадқиқот Nature Geoscience журналида чоп этилди, у ҳақда АҚШнинг Колумбия университети маълум қилди.

Энг бахтли мамлакат номи маълум бўлди

22 Июнь 2016

“Bloomberg” рейтинги бўйича дунёдаги энг бахтли давлат сифатида Сингапур тан олинди. Мазкур рейтинг инфляция ва ишсизлик даражасига қараб тузиб чиқилди, дея “RNS” хабар бермоқда.

Паролларни тез-тез алмаштириб туриш зарарли...ми?

16 Май 2016

Паролни тез-тез алмаштириб туриш ахборотни ҳимоялашнинг энг самарали усулларидан деб айтилади. Бироқ бу таъкидланганидек ҳар доим ҳам фойда бермайди. Бунинг сабабини қуйидан билиб оласиз.

Раҳбарлар йўл қўйиши мумкин бўлган асосий хатолар

10 Май 2016

Иш берувчилар орасида энг яхши ходимларининг бирин-кетин иш жойини тарк этиб кетаётганидан нолийдиган раҳбарлар жуда кўп. Бу эса жуда ёмон белги ва айтиш лозимки, агар сизда ҳам шундай ҳолат кузатилаётган бўлса, зудлик билан бунга қарши чора кўришингиз лозим. Чунки бизнесда энг яхши ходимларни йўқотиш бу иш унумининг пасайиши демакдир. Бизнес сўзини тилга олаётганимиздан ҳайратланманг. Аслида ҳар қандай компания тузиш, шартнома имзолаш каби ҳаракатни амалга оширишдан асосий мақсад пул топишдир.

Озодбек Назарбеков Гулбаҳор Эрқулова томонидан танқид остига олинди

02 Май 2016

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт дастурлари кўпгина санъаткорлар, мутахассислар томонидан таҳлил қилиб келинади. Ҳар йили концертга тушган таниқли санъаткорлар ва журналистлар ўзи фикр ва мулоҳазаларини ижтимоий тармоқлар орқали баён этишади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова дилидагини тилига чиқарадиган санъаткорлардан бири. Сўнгги вақтларда ОАВ унинг айтган гапларини тинимсиз чоп этмоқда. Интернет саҳифаларида эса Гулбаҳор Эрқулованинг номи тез-тез учрайдиган бўлди. Хонанда ўтган сафарги танқидларида хонандалар Райҳон Ғаниева, Шаҳзода, Лола Йўлдошева ва Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани тилга олиб, уларнинг ижодини ҳамин қадар деб баҳолаган эди. Санъаткорнинг галдаги аччиқ фикрлари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековга аталди. У ҳамкасбининг суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштириб, Озодбекнинг концерти ҳақидаги мулоҳазаларини ёзиб қолдирди. Доим жонли ижрода куйлашни илгари сурадиган Эрқулова Назарбековнинг жонли ижродаги концерт дастурини қоралади.

Диего Марадона «Реал» ва «Барселона» клубларини ирқчиликда айблади

26 Апрель 2016

Йил бошидан буён тадбиркорларга 3,6 триллион сўм кредитлари берилди

17 Апрель 2016

  2016 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра Ўзбекистонда 8,4 мингта ёки 2015 йилнинг шу давридагига қараганда 5,5 фоиз кўп янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрель, жума куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди.

Интернетда эркаклардан кўра аёллар кўпроқ ҳимоялангани маълум бўлди

13 Апрель 2016

Никоҳ ракка қарши восита эканлиги маълум бўлди

12 Апрель 2016

Антиқа психологик тестга шошилмай жавоб беринг!

05 Апрель 2016

Қуйида сизга ажойиб психологик тестни ҳавола этмоқдамиз. Бунинг натижалари текширув жараёнида 80-90 фоиз тўғри чиқиши исботлаб кўрилган. Фақат сиздан талаб этиладиган қоида шундан иборатки, ҳамма шартларни бирданига ўқиб чиқмайсиз. Қаторма-қатор ўқийсиз ва сўнггида натижалар билан танишасиз.

Дунёнинг энг бой мамлакатлари. ТОП-25

04 Апрель 2016

Россиядаги энг хавфсиз шаҳар қайси?

22 Марть 2016

Олиб борилган сўров натижасида Грозний шаҳри Россиядаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди.
Тадқиқотларни Domofond.ru портали Avito билан ҳамкорликда чиқарган. Сайт фойдаланувчилари ўзлари яшаётган шаҳарнинг хавфсизлигини эътироф этишган. Сўровда 310 минг киши қатнашган.

Истиқомат қилиш учун энг яхши шаҳарлар рейтинги тузилди

15 Марть 2016

Economist Intelligence Unit (EIU) экспертлари Global Liveability Ranking 2015 рейтингини эълон қилишди. Ушбу рейтингда дунёнинг қайси шаҳрида яшаш учун энг яхши шароит мавжудлиги баҳоланди.

Рейтингни тузишда экспертлар бешта тоифа: барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият/атроф-муҳит, таълим ва инфратузилма йўналишлари бўйича 30та кўрсаткичдан фойдаландилар. Натижада таҳлилчилар ҳар бир кўрсаткич бўйича рейтингда иштирок этган 140та шаҳарга 1дан 100 балгача баҳо бериб чиқдилар.

Нефть нархининг бундан буёғига қимматлашиши кутилмоқда

09 Марть 2016

2016 йилнинг энг бадавлат кишилари рўйхати эълон қилинди

02 Марть 2016

Қайси мамлакатлар яшаш учун энг арзон?

22 Февраль 2016

Ситора Фармонова: Гўзал оққушга айланган “иркит ўрдакча”

05 Февраль 2016
"Қувноқлар ва зукколар"нинг машҳур «Азия MIX» жамоаси таркиби ўзгарди. Хушчақчақ ва зукко бишкекликлар сафига бухоролик хонанда ва актриса – Ситора Фармонова келиб қўшилди. 

Сайёҳлар орасида энг оммалашган шаҳар

03 Февраль 2016

Дохадаги дийдор ёки Сардор Рашидов хонадонига ташриф

30 Январь 2016

  Қатарга отланар эканмиз, кўзлаган мақсадларимиз кўп эди. Энг аввало, олимпия терма жамоамизнинг муваффақиятини ўз кўзимиз билан кўриш ва тарихий лаҳзаларга гувоҳ бўлишни ўйлагандик.

Олимпиячиларимизга Диёр Имомхўжаев нима дейди?

24 Январь 2016

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг саргузаштларга бой эртаги якунига етди. Одатда эртаклар яхшилик билан тугарди. Лекин олимпиячиларимизнинг эртаги бундай бўлмади. 

 

Мария Шарапова:«Келишилган ўйинларда иштирок этмаганман»

22 Январь 2016
Россия теннисининг энг ёрқин юлдузи Мария Шарапова узоқ муддатли жароҳатдан сўнг яна катта спортга қайтди. Эътиборлиси, у янги мавсумнинг илк расмий ўйинини Australian Open турнирида ўтказиб, дунёнинг 56-ракеткаси бўлмиш 21 ёшли Нао Хибинони ортиқча қийинчиликларсиз 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 

Саёҳат қилишга арзигулик жойлар (фото)

13 Январь 2016

Сайёрамизда шундай жойлар борки, бу жойларни ҳар бир киши кўриши лозим. Қуйидаги рўйхатда ана шундай жойлар келтирилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномамиз Жанубий Кореяда ҳам кучга кирди

24 Декабрь 2015

24 декабр куни 2015 йилнинг 28 май куни Сеул шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алмаштириш тўғрисидаги Битим кучга киради,

Келгуси йилда қайси компания қандай имкониятга эга бўлади?

09 Декабрь 2015

2016 йил кўплаб компаниялар учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин. “Bloomberg Intelligence” мутахассислари келаси йили қайси компаниялар қандай имкониятларга эга эканлигини таҳлил қилиб чиқишди.

1. “Apple”

Дунёнинг энг кекса аёли Ўзбекистондан екан

03 Декабрь 2015

 Хоразм вилояти Янгибозор тумани Қаландардўрмон қишлоғи «Манғит» маҳалласида истиқомат қилаётган Моможон Романова «Даракчи» газетаси томонидан нафақат Ўзбекистоннинг, балки жаҳоннинг энг кекса аёли деб эълон қилинди. Газета маълумотларига кўра, онахон 119 ёшда.

Туркия-Россия. Томонлар санкциялардан нима йўқотишади?

30 Ноябрь 2015

Финляндияда мусулмонлар сони кўпайиб кетмоқда

14 Ноябрь 2015

 Қочоқлар оқимининг кўпайиши билан Финляндияда қисқа вақт ичида мусулмонлар сони православлар сонидан ошиб кетди.

Discovery Channel билан ҳамкорлик

06 Ноябрь 2015

 UzReport TV телеканали Discovery Channel телеканали билан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолаганини маълум қилди.

Линкольн ёзган мактуб 2,2 млн долларга сотилди

05 Ноябрь 2015

 АҚШ президенти Авраам Линкольн қўли билан ёзилган мактуб Нью-Йоркдаги кимошди савдосида 2,2 миллион долларга сотилди.

Тунда сайр қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар ўнлиги эълон қилинди

29 Октябрь 2015

 Тожикистон ва Арманистон куннинг кечки пайтида сайр қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлардан деб топилди.

Ердаги ҳаёт қачон пайдо бўлган?

21 Октябрь 2015

Ердаги ҳаёт, замонавий илм-фан тан олган санадан 300 миллион йил аввалроқ пайдо бўлган. Лос-Анжелесдаги Калифорния университетининг профессори Марк Ҳаррисон бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар шундай хулосага келишди. Бу ҳақда, NBC телеканали келтирган маълумотларга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Мамлакатимиз сайёҳлар учун ҳамёнбоп экан

06 Октябрь 2015

Миллиардерларнинг бойликлари бўлинса ночорларга қанчадан тўғри келади?

23 Сентябрь 2015

Дунёнинг 750 миллион аҳолиси саводсиз экан...

09 Сентябрь 2015

БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг таъкидлашича, сайёрада 750 млн саводсиз инсон бор. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Кундузги уйқу юрак хуружидан асрайди

31 Августь 2015

Кам миқдордаги кундузги уйқу «ҳаётни қутқариши» мумкин, унинг шарофати билан одамларда юрак хуружи хавфи камаяди. Бу ҳақда, Грециядаги Asklepieion Voula госпитали мутахассислари тадқиқотига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Ҳаёт бир марта берилиши ва уни муносиб яшаш кераклигини англатувчи 13 омил

06 Августь 2015

 Барчамизда ҳам оғир дамлар бўлган. Ва биз буларнинг баридан ўтганмиз. Бир тоифа инмонлар борки, ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни бошқаларга қараганда осон ҳал этишади. Хўш, уларнинг сири нимада? Профессор Кэрол Морганнинг фикрича, барчаси воқеа-ҳодисаларга қандай кўз билан боқишимизда.

Путиннинг фикрича Йозеф Блаттер Нобель мукофотига муносиб

28 Июль 2015

Россия президенти Владимир Путин ФИФА президенти Йозеф Блаттер Нобель мукофотига лойиқ деган фикрни билдирди.

АҚШда энг обрўли компания - Samsung!

08 Июль 2015

Тадқиқотлар, аудит ва обрўни бошқаришни ўтказишга ихтисослашган Reputation Institute халқаро консалтинг фирмаси АҚШдаги энг бообрў технологик компаниялар рейтингини тузди. Бу рўйхатда 1-ўринни Samsung Electronics компанияси эгаллади.

Бугун Қуёшда энг олий синфдаги чақнаш содир бўлиши эҳтимоли мавжуд

22 Июнь 2015

20 июнда Қуёшда М1 синфидаги чақнаш қайд этилган эди, яқин кунларда энг юқори Х синфидаги чақнашлар содир бўлиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Академик Федоров номидаги амалий геофизика институти берган хабарда айтилмоқда.

Самарқанд энг яхши 10 саёҳат йўналишидан бири деб топилди

29 Апрель 2015

National Geographic Traveler журнали ҳордиқ чиқариш учун собиқ СССР ҳудудидаги энг яхши саёҳат йўналишларни танлади. 12news.uz’нинг хабар беришича, бу ҳақда журналнинг 2015 йил апрель май сонларида маълумот берилган. 

Алишер Узоқов талабаларга дарс бермоқчи...

27 Апрель 2015

Ижодкор Алишер Узоқов бугунги кун актёрлик мактаби ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Ҳар кунимиз Наврўздек завқли бўлсин

21 Марть 2015

 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди...

 

Миллиардераларни ақидаларига риоя қилинг!

14 Февраль 2015

Бугун дунёда кўпгина миллиардерлар бор. Улар қандай қилиб бундай молиявий муваффақиятга эришганлар? Улардан ҳаммаси ҳам пулни ўнг-чапга қарамасдан совиришга одатланмаган. 

 

Офисда иш унумдорлигини ошириш бўйича маслаҳатлар

04 Февраль 2015

1.  Тўғри пайтни танланг

Ҳар бир кишида ишлаш самарадорлиги даражаси, яъни энг фаол бўладиган ва сустлашиб қоладиган вақтлар ҳар хил. Шунга қараб энг масъулиятли вазифаларни куннинг фаоллигингиз юқори бўлган қисмига режалаштириш мақсадга мувофиқдир.

Cайёрамизга “иссиқ келажак” ваъда қилинмоқда...

03 Февраль 2015

Ўтган 2014 йил иқлимни кузатиш тарихида энг иссиқ йил бўлди ва глобал исиш жараёни давом этмоқда, деб ахборот бериб ўтди БМТнинг Халқаро метеорологик ташкилоти (ХМТ). ХМТ бош котиби сайёрамизга “иссиқ келажакни” ваъда қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон - энг истиқболли сайёҳлик йўналишлари қаторида!

20 Январь 2015

The Huffington Post нашри 2015 йилда энг истиқболли саёҳат йўналишлари бўлиши кутилаётган 20 мамлакат рўйхатини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш