-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Октябрь ойида ўзбекистонликлар қайси смартфонни энг кўп излашган?

13 Ноябрь 2017

"Яндекс" компанияси матбуот хизмати маълумотларга кўра, ўзбекистонликларнинг мобиль телефонлар бўйича сўрови таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, октябрда Ўзбекистон аҳолиси Яндексда кўпроқ янги iPhone X’ни излашган. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.

Оддий сувни исталган ичимликка айлантирувчи стакан яратилди (видео)

08 Ноябрь 2017

Сингапур миллий университети олимлари Vocktail деб номланган стаканни яратди. Стакан унга солинган суюқликнинг таъм ва ҳидини ўзгартира олади ва шу тариқа фойдаланувчининг рецепторларини алдайди. Бунда қурилма суюқликнинг кимёвий таркибини ўзгартирмайди. Бу ҳақда TJournal маълум қилди.

Олимлар ягона, универсал тақвимга ўтишни таклиф қилишмоқда

08 Ноябрь 2017

Олимларнинг таъкидлашларича, ёзги вақтдан қишки вақтга ва аксинча ўтиш чалкашликдан ташқари, оддий одамларнинг саломатлигида жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Бу ҳақда Science Alert хабар бермоқда. Олимларнинг айтишича, бундай вазиятда организмда биологик вақтларнинг бузилиши юз беради. Оддий қилиб айтиладиган бўлса, организм вақтнинг ўзгаришига мосалаша олмайди ва кучли стресс ҳис қилади.

Samsung ўзининг рекламасида iPhone ихлосмандларини "мазах" қилди (видео)

07 Ноябрь 2017

Samsung компанияси маркетологлари “Улғайиш” деб номланган реклама ролигида iPhone смартфонлари ихлосмандларини “мазаҳ қилди”. Роликда нафақат iPhone’нинг илк модели iPhone 2G’дан бошлаб қолган моделларидаги камчиликлар, жумладан кичик ҳажм, чанг ва намликдан ҳимоянинг йўқлиги зарур вақтда панд бериши “мазаҳ қилинган”, балки “lightning” туридаги коннекторга ўтилгани ҳам “эслаб ўтилган”. Шунингдек, яқинда сотувга чиқарилган iPhone X’даги баъзи дизайнерлик ечимларига ҳам танқид кўзи билан қаралган.

Samsung смартфон етказиб бериш бўйича дунё етакчилигини сақлаб қолди

04 Ноябрь 2017

 Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2017 йилнинг учинчи чорагида ҳам жаҳонда смартфон етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолди.

Wi-Fi ҳақидаги 5 тақизиқарли маълумот

01 Ноябрь 2017
Агар сиз кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо ва бизнес марказларига тез-тез ташриф буюрсангиз, ёки университет талабаси бўлсангиз, чексиз Интернетни Wi-Fi орқали соатига 2105 сўмдан 10 Мбит/с гача тезликда синаб кўришингиз мумкин.
 

 

Samsung Galaxy S9`нинг дизайни ўзгариши мумкин

01 Ноябрь 2017

Тайван компанияси фойдаланувчиларнинг асосий даъволаридан бирига диққат қаратди. Эндиликда янги смартфоннинг орқа панели дизайни ўзгариши мумкин.

Microsoft ходими тақдимот чоғида кулгига қолди (видео)

31 Октябрь 2017

2017 йил сентябрь ойи охирида Флорида штатида Microsoft Ignite анжумани бўлиб ўтганда Microsoft’нинг Edge браузери билан ноқулай вазият юзага келди. Гап шундаки, анжумандаги чиқишлардан бирида Microsoft ходими ўз нутқини бўлиб, Google Chrome браузерини ўрнатишига тўғри келган, чунки стандарт Microsoft Edge осилиб ишлаган. Бундан анжуманнинг YouTube-каналида жойлаштирилган видео гувоҳлик беради.

Samsung компанияси Galaxy S9га патент олди

25 Октябрь 2017

Интернет тармоғида Galaxy S9 ва S9 + флагманларига олинган патент гувоҳномасига оид маълумотлар тарқалиб кетгач, Samsung'нинг бу галги "ақлли телефон"ларини Apple ёки Essential'дан илҳомланган ҳолда яратгани барчани ҳайратга солмоқда. Ҳа, кореяликнинг кейинги флагмани экранида ҳам iPhone X каби кесиқ жой бўлади. Бу ерга бармоқ излари сканери жойланади.

Qualcomm Apple компаниясига қарши даъво киритди

15 Октябрь 2017

АҚШнинг Qualcomm компанияси Хитойда iPhone ишлаб чиқаришни тақиқлашни талаб қилди. Компания даъво аризасига кўра, Apple ишлаб чиқариш жараёнида бир қатор патентларни бузмоқда.

Телеком хизматлари учун нархлар ошмайди!

12 Октябрь 2017

 Бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи барча алоқа хизматлари операторлари ва интернет-провайдерлари раҳбарлари иштирокида хизматлар учун нарх тарифи сиёсатини тартибга солиш юзасидан амалга ошириш зарур бирламчи вазифаларга бағишланган муҳокама бўлиб ўтди

Telegram мессенжерининг русча версияси пайдо бўлди

11 Октябрь 2017

Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров мессенжернинг русча версияси пайдо бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у ўзининг "ВКонтакте" саҳифасида хабар берди.

Хитойликлар спиннер-телефон яратишди (фото+видео)

02 Октябрь 2017

Хитойнинг Chilli mobile компанияси спиннер ва телефон гибриди кўринишидаги қурилма яратди.

«Гапирувчи» робот-тракторлар фермерлар ўрнини эгаллаши мумкин!

02 Октябрь 2017

Робот-тракторлар ҳар қандай об-ҳаво ва куннинг ҳар қандай вақтида ишлаган ҳолда қишлоқ аҳолисининг қариши билан боғлиқ муаммоларни ечишга ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Киотода бўлиб ўтган «Жамиятда фан ва технология» анъанавий форумида Япония бош вазири Синдзо Абе маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8 камералари таққосланди (видео)

27 Сентябрь 2017

YouTube'нинг SuperSaf TV видеоблоги муаллифи iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8'ни сифатли суратлар ва роликлар олиш хусусиятларига кўра таққослади. Икки камера ҳам ўзига хос  устунликларга эга бўлиб чиқди.

350 долларлик «ақлли» курткаларни сотувга чиқарилади

26 Сентябрь 2017

 Google Levi’s бренди билан ҳамкорликда ишланган «ақлли» курткаларни сотувга чиқарди. 

 

Товуш тезлигидан ҳам тез учувчи самолёт яратилди

25 Сентябрь 2017
Собиқ иттифоқнинг товуш тезлигидан тез учувчи афсонавий Ту-144 ва Франциянинг "Конкорд" самолётларининг S-512 код номини олган вориси АҚШнинг Spike Aerospace компанияси томондан яратилди. Самолёт ҳозирча технологияларни намойиш қилувчи кичикроқ ўлчамдаги нусхада яратилган, деб хабар бермоқда Aviation Week нашри.

ХЭИнинг бош котиби Чжао Ҳоулин Зҳао Ўзбекистонда

23 Сентябрь 2017
21 сентябр куни Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) бош котиби Ҳоулин Зҳао Тошкентдаги Beeline офисига ташриф буюрди. 
 

Samsung Galaxy A смартфонларига янги процессорлар ўрнатилади

20 Сентябрь 2017
Гапларга қараганда, Samsung компанияси 2018 йилги Galaxy A3, A5 ва A7 смартфонлари версиялари устида қизғин иш олиб бормоқда. Бу қурилмалар 2017 йил охири ёки 2018 йил январида чиқарилиши кутилмоқда. Соҳадаги манбанинг маълум қилишича, компания янги Galaxy A смартфонлар қатори учун Exynos 7885 чипини қўллайди, баъзи ҳудудларда эса смартфонлар Exynos 9610 чипини олади. Иккала чип ҳам энг юқори кўрсаткичларга эга.

Водород ёнилғисида ҳаракатланувчи почтачи дрон яратилди

20 Сентябрь 2017

Американинг FlightWave Aerospace Systems технологик стартапи водородли ёнилғи элементларида ишлайдиган Jupiter-H2 дронининг ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди. У бундай ҳажмдаги бошқа учувчисиз қурилмалардан фарқли ўлароқ, икки соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилиши мумкин, литий аккумуляторларида ишлайдиган дронлар эса тахминан ярим соат фаолият кўрсатади.

Чўнтакда олиб юришга мўлжалланган совутгич яратилди

19 Сентябрь 2017

UCLА (Лос-Анжелес) тадқиқотчилари чўнтакка солиб юриш мумкин бўлган совутгич ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.

Евгений Касперский айбсизлигини исботлашга уринади

15 Сентябрь 2017

«Касперский лабораторияси» раҳбари Евгений Касперский 27 сентябрда ўтказиладиган эшитувларда иштирок этиш учун АҚШ Конгрессига таклиф этилди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси фан, коинот ва технологиялар қўмитаси маълум қилди.

 

Янги iPhone 8 смартфони тақдим этилди (фото)

13 Сентябрь 2017

Apple компанияси 12 сентябрдаги тақдимотида янги iPhone 8 ва 8 Plus смартфонларини намойиш этди. 

Қурилманинг ўзига хос жиҳатларидан бири - унинг орқа қопқоғининг тўлиқ шишадан ишланганида.

Давлат хизматлари энди роботлар томонидан тақдим этилади

11 Сентябрь 2017

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги Emirates Tower биносида қисман сунъий интеллект билан бошқариладиган ва бир жойда 14 та хизматни тақдим этиши мумкин бўлган биринчи давлат маркази очилган эди, деб ёзади UAE Inside.

iPhone 8 ўн йиллик тарихдаги энг қиммати бўлиши мумкин

11 Сентябрь 2017

Apple компаниясининг шартли номи iPhone 8 бўлган янги флагман смартфони бундай қурилмаларнинг бутун ўн йиллик тарихидаги энг қимматбаҳосига айланиши мумкин, деб ёзади «Ведомости». Британиянинг The Telegraph газетасига кўра, у АҚШда 1000 доллар туради.

1,2 миллиард дона "айфон" сотилибди

09 Сентябрь 2017

Apple компанияси илк iPhone’ни сотувга чиқаргандан кейин 10 йил ичида шундай смартфондан 1,2 млрд дона сотган. 

 

Facebook’да Марк Цукерберг ва унинг рафиқасидан бошқа ҳаммани блоклаш мумкин

02 Сентябрь 2017
Facebook фойдаланувчллари хоҳлаган аккаунтини блоклаши ва унинг постларини ўз тасмасида кўрмаслиги мумкин.
 
 

iOS`нинг янгиланган версиясида юз минглаб иловалар ишламайди

29 Августь 2017

Сентябрь ойида тақдим этилиши кутилаётган iOS операцион тизимининг янги, 11-версияси 180 минг иловага тўғри келмайди. Бу Apple компаниясининг 32 битли процессор учун ёзилган софтни қўллаб-қувватлашдан тўлиқ воз кечиши билан боғлиқ. Business Insider шу ҳақида маълум қилди.

Хитойликлар iPhone 8нинг тўлиқ клонини яратишди

29 Августь 2017

Хитойда 18:9 дисплейи, виртуал Home тугмаси ва экран атрофидаги жуда ингичка роми бўлган iPhone 8 клонини ясашди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru» таниқли дизайнер ва инсайдер Бенжамин Гескинга таяниб.

Эгасини зарарли одатлардан чекловчи “ақлли” билагузук яратилди

28 Августь 2017

Олиб юрилувчи қурилмалар бозорига янги “ақлли” билагузук қўшилди. У эгасини зарарли одатлардан электр токи ёрдамида чеклаб туришга қаратилган, деб хабар бермоқда Mashable.

Android`нинг янги - 8-версиясида қандай ўзгаришлар мавжуд??

23 Августь 2017
21 август куни Google корпорацияси Android операцион тизимининг О код номи остидаги саккизинчи версиясини тақдим этди. Қоидага кўра, Android версиялари ширинликлар шарафига номланади - AndroidPolice маълумотларига кўра, янги тизим Android Oreo дея номланган. Business Insider нашри Android'нинг янги версиясида пайдо бўладиган энг асосий янгиланишлар ҳақида маълумот берди.

Тошкентдаги савдо марказида сотилаётган iPhone’ларнинг нархлари

22 Августь 2017

«Terabayt.uz» нашри Тошкентнинг «Малика» савдо марказида сотилаётган iPhone нархлари билан таништирди. Нархлар 20 август ҳолатига кўра келтирилди.

Олимлар кўзи ожизлар учун ноёб қурилма ихтиро қилишди

21 Августь 2017

Олимлар кўзи ожизларга 21 августда содир бўладиган тўлиқ қуёш тутилишини ҳис қилиш имкониятини берадилар. Мутахассислар бу режани амалга ошириш учун ноёб қурилма ихтиро қилдилар.

Ойда яқин орада уяли алоқа пайдо бўлади...ми?

14 Августь 2017

Ернинг йўлдоши Ойда яқин орада уяли алоқа пайдо бўлиши мумкин. Ойда илк мобил алоқа станциясини 2018 йилда қуриш режалаштирилмоқда.

Роботлашган мамлакатда «роботлар солиғи» жорий этилади

12 Августь 2017
Жанубий Корея роботлар учун солиқ жорий қиладиган жаҳоннинг биринчи давлати бўлади. 
 

Чаён заҳрини соғиб оладиган қурилма ихтиро қилишди

10 Августь 2017

Чаённинг заҳрини ажратиб олиш ўта хавфли аммо фойдали юмуш саналади. Инсонни ўлдиришга қодир заҳар таркибида тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин бўлган юзлаб моддалар мавжуд. Бунинг учун заҳар таркибидаги моддаларни молекулалаларга ажратиш керак.

 

Apple янги iPhone учун патент олди

09 Августь 2017
Apple'нинг яқиндагина олган патенти орқа томони force-touch-интерфейсли янги сенсор қурилмага ишора қилади. Патент «iPhone nano» номли қурилмани таърифлайди. Hi-Tech шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Samsung Galaxy Note 8нинг ҳақиқий суратлари пайдо бўлди (фото)

08 Августь 2017

Samsung Galaxy Note 8 тақдим этиладиган сана яқинлашиб боргани сари, маълумотлар янада жадаллик билан тарқалмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Бу сафар тарқалган суратларда бўлғуси флагман ҳар томондан акс этган, шунингдек, уларда S Pen’ни ҳам кўриш мумкин.

Huawei ва iPhone рақобат давом этажак...

30 Июль 2017

Huawei ўзининг Mate 10 флагман смартфонини Apple компанияси янги авлод смартфонлари тақдимотини ўтказган вақтда чиқармоқчи.

 

Samsung 2-чоракда рекорд даромад олди

27 Июль 2017

  Samsung соф даромади 2017 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра 9,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда компания матбуот релизида айтилади.

Телефонни зарядлашнинг янги усули ихтиро қилинди (видео)

26 Июль 2017

Бирор жойга кетишимиздан олдин телефон қуввати тугаётганини кўриб қолдик. Қувват олишини кутишга вақтимиз йўқ, лекин смартфонсиз ҳам кета олмаймиз. Таниш ҳолат, шундай эмасми? Ҳар биримиз деярли ҳар кун шу каби муаммога дуч келамиз.

Эндиликда Kaspersky антивирусидан бепул фойдаланиш мумкин

26 Июль 2017

"Лаборатория Касперского" компанияси бутун дунё бўйлаб Kaspersky Free бепул антивирусини ишга туширишини эълон қилди. Бу ҳақда компания бош директори Евгений Касперский баёнотида айтилган.

iPhone 2017 йилда энг кўп изланаётган смартфон бўлди...

23 Июль 2017

Жорий йилнинг ярми ортда қолди. OLX эълонлар хизмати ўз саҳифасида ярим йил ичида энг кўп изланган нарсаларни ҳисоблаб чиқди. Смартфонлар энг оммабоп сўровлар қаторидан жой олди. 

 

Apple смартфонларида янги функция пайдо бўлади

19 Июль 2017

Apple компанияси тезкор хизматларни бармоқ изларининг маълум бир кетма-кетлиги ёрдамида чақириш усулига патент олди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Таркибида кофеин моддаси бўлмаган қаҳва яратилди

18 Июль 2017

Эрта тонгда бир финжон қаҳва ичишни ким истамайди дейсиз. Аммо кофеин моддаси ҳамманинг ҳам соғлигига тўғри келавермайди.

Олимларимиз янги қурилма ихтиро қилишди

17 Июль 2017
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ходимлари томонидан машиналар деталларининг турли ҳажмий моделларини сифатни назорат қилган ҳолда лазер ёрдамида қиздириб юқори аниқликдаги ўлчамларда бириктириш учун қурилма яратилди.

20 минг долларлик илк ноутбук қандай кўринишда бўлган? (видео)

17 Июль 2017

Блогер жуда кўҳна, бироқ ҳамон ишлайдиган Hewlett Packard J2300 ноутбукини учратиб қолган.

Робот журналистлар яратишга 800 минг доллар сарфланади

13 Июль 2017

Британиянинг Press Association янгилик агентлиги Google корпорациясидан Radar лойиҳаси доирасида 800 минг доллар олди.

 

Android тизимида махфий «ваҳима тугмаси» пайдо бўлмоқда

12 Июль 2017

Фойдаланувчилар Android тизимида махфий «ваҳима тугмаси» (panic button)ни аниқлашди. У хавфли иловадан зудлик билан чиқиб кетади. Бу ҳақда Bleeping Computer ёзмоқда.

Қайси iPhone инвесторларга энг кўп даромад келтирди?

08 Июль 2017

Insider Pro нашри iPhone гаджетларининг қайси бири инвесторларга кўпроқ фойда келтирганини аниқлади.

Танланган мусиқага қараб коктейл тайёрловчи қурилма яратилди

04 Июль 2017

Япон мутахассислари танланган қўшиқларни таҳлил қилиб, ичимликларни аралаштирадиган ва кайфиятга мос коктейл тайёрлайдиган мослама яратишди.

Яқин йиллар ичида интернет бепул бўладими?

04 Июль 2017

Экспертлар бешинчи авлод тармоқларининг тезда тарқалиши ва яқин беш-ўн йил ичида маълумотлар узатиш учун тўлов бекор қилинишини башорат қилишмоқда, деб ёзади ТАСС ўзининг таҳлилий мақоласида.

iPhone`нинг қайси модели энг кўп фойда келтирган?

03 Июль 2017

Insider Pro нашри iPhone гаджетларининг қайси бири инвесторларга кўпроқ фойда келтирганини аниқлади.

Samsung компанияси янги технологияга патент олди

27 Июнь 2017

Samsung компанияси смартфонни симсиз қувватлаш қурилмасига айлантиришга имкон берувчи технологияга патент олди. Бу ҳақда Digital Trends нашри хабар бермоқда.

NASA Ерга ўхшаш 10 та янги сайёрани аниқлади

22 Июнь 2017

  NASA олимлари «Кеплер» орбитал телескопи ёрдамида Ерга ўхшаш 10 та янги самовий объект ва 200 та экзосайёрани аниқлади. Бу ҳақда «Аргументи и факти»хабар бермоқда.

Британиялик ўқувчи фанга номаълум сайёрани кашф қилди

22 Июнь 2017

  Британиянинг Ньюкасл-андер-Лайм шаҳридаги мактаб битирувчиси — 15 ёшли Том Ваг Киль университетидаги амалиётининг учинчи кунида номаълум сайёрани кашф қилди, деб ёзади Янгиликлар федерал агентлиги.

iPhone 8 нинг дизайни ошкор этилди

22 Июнь 2017

 Мобил аксессуарлари ретейлери сайтида iPhone 8 га мўлжалланган ғилофлар пайдо бўлди. Улар Apple’нинг янги смартфони қандай дизайнда бўлишини ошкор этди, деб хабар беради Forbes.

Флагманларнинг янги рақобатчиси намойиш этилди (фото)

21 Июнь 2017
OnePlus компанияси флагманларнинг тўртинчи авлодини "хатлаб ўтди" - OnePlus 3'дан кейин OnePlus 5 намойиш қилинди. Афтидан, бу хитойликларнинг иримлари билан боғлиқ: 4 рақами хитой тилида "ўлмоқ" феъли билан бир хил талаффуз қилинади. Hi-Tech шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Олимларимиз томонидан янги кашфиёт

19 Июнь 2017

Ўзбек олимлари томонидан янги озонатор мосламаси яратилди. Ушбу мосламадан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди.

Microsoft’нинг янги ноутбуги бузилса, таъмирлаб бўлмаслиги аниқланди

19 Июнь 2017

Турли қурилмаларнинг таъмирланишга яроқлигига баҳо берувчи iFixit портали  Microsoft’нинг янги Surface Laptop ноутбугига 10 баллдан 0 балл берди. Мутахассислар ноутбук бузиладиган бўлса, уни корпуси ёки бирор компонентига шикаст етказмасдан таъмирлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги хулосага келишган.

Миср шимолида Александр Македонский даврига оид мақбара топилди

12 Июнь 2017

 Мисрлик археологлар гуруҳи Ўртаер денгизи қирғоғида Александр Македонский ҳаёти ва бошқаруви даври (милоддан аввалги 356—323 йиллар)га оид қадимий мақбарани топди.

Аэропортда паспорт ўрнига смартфон бўлса бас!

10 Июнь 2017

  Дубай халқаро аэропортининг 3-терминалидан парвоз қилувчи амирликлар бундан буён назоратдан ўтаётиб, паспорт ўрнига смартфондан фойдаланиши мумкин.

Коинотдаги энг қайноқ сайёрани аниқлади

08 Июнь 2017

  Астрономлар халқаро жамоаси энг қайноқ экзосайёрани аниқлади. KELT-9b (HD 195689 b) экзосайёрасининг юлдузга қараган томони атмосфераси ҳарорати 4,6 минг кельвинни (Цельсий бўйича 4327 даража) ташкил этади.

Энг қимматбаҳо мобил телефонлар еттилиги

01 Июнь 2017

  Бугунги кунда ҳаётимизни мобил телефонларсиз тасаввур қилиш қийин.

«Малика»да сотилаётган Nokia 3310 (2017) нархи билан танишинг

01 Июнь 2017

  Nokia 3310 телефонининг қайта ишлаб чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзлар кимгадир чин, кимга эса ҳазил бўлиб туйилган эди. 

Янги "ақлли", чўнтакбоп смартфон

31 Май 2017

1 июнь куни Lenovo компаниясининг Moto брендидаги Moto Z Play смартфони ўрнини эгаллаши кутилаётган Moto Z2 Play смартфонининг кўргазмаси бўлиб ўтади. Технология оламини камхаражатлиги ҳамда сифати юқорилиги билан забт этаётган ушбу смартфон ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Чехияликлардан яна бир кашфиёт (видео)

31 Май 2017

Чехиялик олимлар реал вақт режимида чеҳра тузилишини исталган расмга ўхшатиб, жонлантира оладиган алгоритмни яратди, деб ёзади The Verge. Алгоритм сунъий интеллект орқали ҳаракатга келтирилади.

Энг қимматбаҳо мобиль телефонлар билан танишинг!

29 Май 2017

Бугунги кунда ҳаётимизни мобил телефонларсиз тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир инсон ўз эҳтиёжлари ва молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ўзига муносиб қурилмани танлайди. Бироқ шундай телефон аппаратлари борки, уларни ҳамма ҳам қўлга кирита олмайди - улар алоқа воситаси эмас, энг аввало ҳашамат воситасидир. Trendymen дунёнинг энг қимматбаҳо телефонлари ва уларнинг нархига оид маълумотлар билан бўлишди.

iPhone 8 смартфонининг асосий сири нимада?

23 Май 2017

Жорий йилнинг кузида Apple компанияси iPhone 7s, iPhone 7s Plus ва узоқ кутилган iPhone 8 телефонларини тақдим этади. Интернет тармоғида ушбу смартфонлар корпусларининг бир жойда турган расмлари пайдо бўлди. Манбаларга қараганда, бу суратлар телефонлар ишлаб чиқариладиган Foxconn заводида олинган.

Netmarble Games компанияси LG дан қиммат?!

12 Май 2017
Жанубий Кореянинг видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи Netmarble Games компанияси биринчи савдо куни IPO нархига нисбатан 3,2 фоиз қиймат ошириб, унинг капитализацияси 12,2 миллиард долларни ташкил этди. 
 

iPhone 8`нинг қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

10 Май 2017

Янги Apple iPhone 8 смартфонининг шу йил сентябрь ойида тақдимоти бўлиб ўтиши мўлжалланган, сотувга эса октябр ойида чиқади.

Telegramнинг компьютер версиясида ҳам қўнғироқларни амалга ошириш мумкин

10 Май 2017

Telegram мессенжерининг ишлаб чиқарувчилари илованинг компьютер версиясида қўнғироқларни амалга ошириш опциясини синов тариқасида ишга туширдилар.

Facebook яна 3 минг ишчи ёллайди...

04 Май 2017

Facebook ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ва қотилликлар видеолари жойлаштирилиши билан боғлиқ бир нечта можароли воқеалардан кейин фойдаланувчилар контентини кўздан кечириш учун 3 минг нафар янги ишчини ишга олишни режалаштирмоқда.  

 

Telegram’да ҳам тўловлар қилиш мумкин бўлар экан!

28 Апрель 2017

Telegram асосчиси Павел Дуров 26 апрель куни мессенжерда пайдо бўладиган янги функциялар қораламаларини кўрсатди. 

 

Эндиликда “ақлли” бинтлар ҳам яратилади

17 Апрель 2017

Буюк Британиянинг Суонси университети тадқиқотчилари “ақлли” бинтлар устида иш олиб боришни мўлжаллашмоқда. Бинтлар жароҳатнинг қандай битаётганини кузатади ва бу ҳақда врачга зарур маълумотларни жўнатади.

Смартфонлар учун зарар етганда асл ҳолатига қайтувчи шиша яратилди

05 Апрель 2017

АҚШнинг Калифорния университетилик кимёгарлар гуруҳи ўзини ўзи тикловчи ҳамда электр қувватини ўтказувчи материални яратишди. Бу уни смартфонларга дисплей сифатида ишлатиш имконини беради, деб хабар бермоқда Business Insider.

Денгиз сувини ичимлик сувига айлантириш усули яратилди

05 Апрель 2017
Манчестер университети олимлари Нобель мукофоти совриндори Андрей Гейм билан биргаликда денгиз сувини ичимлик сувига айлантириш усулини яратдилар. Мутахассислар денгиз сувини туздан тозаловчи ва уни ичиш учун яроқли сувга айлантирувчи графен ғалвир яратишди. Бу ҳақда Nature Nanotechnology нашри хабар бермоқда.

Telegram’да аудиоқўнғироқларни қандай ишга тушириш мумкин?

31 Марть 2017

 30 март куни Telegram’да овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлди, деб ёзади TJournal. Дастлаб улар фақат Ғарбий Европа фойдаланувчилари учун мўлжаллангани, бошқа мамлакатларда эса ундан бир неча кундан кейин фойдаланиш мумкин бўлиши айтилганди.

Samsung Galaxy S8 ва S8+ тақдим этилди

30 Марть 2017

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг янги смартфонлари Galaxy S8 ва S8+ мобил қурилмаларини расман тақдим этди.

Олимлар Қуёшда сайёра аломатлари борлигини аниқлашди

28 Марть 2017

Америкалик олимлар Қуёшда Россби тўлқини деб аталувчи ҳолатни рўйхатга олишди, у эса фақатгина Ерда кузатилади. Илмий изланиш натижалари Nature Astronomy журналида эълон қилинди.

iPhone ва iPad’ни ноутбукка айлантиришмоқчи...

25 Марть 2017

Apple корпорацияси iPhone ва iPad’ни ноутбукка айлантириш имконини тақдим этадиган икки аксессуар патенти учун ариза берди. Ҳужжат АҚШнинг патентлар ва савдо белгилари бўйича бюроси сайтида эълон қилинган.

 

Uzmobile абонентлари ҳукумат сайтларига бепул киришади

18 Марть 2017

Uzmobile Миллий мобиль оператори “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ўз абонентларига интернет орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси – pm.gov.uz, Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz, 

 

Кўзлар ҳаракати билан матн терувчи дастур яратилди (видео)

14 Марть 2017

Microsoft Research ходимлари Вашингтон университети олимлари билан фалажланган инсонлар учун матн киритишнинг арзон усулини ўйлаб топдилар. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.

LG G6 смартфони 1 суткага музлатгичда қолдирилди. Натижа қандай? (видео)

13 Марть 2017

YouTube-блогер Макс Ли LG компаниясининг IP68 стандартларига жавоб берадиган янги флагмани – G6'ни музлатиб, текшириб кўришга ҳаракат қилди.

Энди «Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати» лойиҳаси амалга оширилади

12 Марть 2017

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида 7 март куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Nokia 1100 телефони 250 млн. донадан ортиқроқ сотилган...

26 Февраль 2017

Уяли телефонлар тарихидаги энг кўп сотилган қурилмалар рейтинги билан танишинг. Уларнинг номлари билан бирга, ушбу моделлардан бутун дунёда жами нечта сотилгани ҳақидаги маълумот ҳам келтирилган.

 

Тошкентлик талабалар электромобиль яратишди

24 Февраль 2017

 Тошкентдаги Турин политехника университетининг бир гуруҳ талабалари электромобил ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Новости Узбекистана».

Таъмирланган Galaxy Note 7 смартфонлари сотувга чиқарилади

22 Февраль 2017

ОАВ Samsung Electronics’нинг таъмирланган Galaxy Note 7 смартфонларини ривожланаётган бозорларда сотиш режаларидан хабар топди, деб ёзади 3DNews. Қайтариб олинган қурилмаларнинг аккумуляторлари алмаштирилади, смартфонларнинг ёниб кетиш ҳолларига айнан улар сабабчи бўлган эди.

Юқори аниқликдаги ўта тезкор камера ишлаб чиқилди

21 Февраль 2017

Сингапурнинг Наньян технология университети (NTU) олимлари юқори аниқликдаги ўта тез камерани ишлаб чиқишди. У ўзиюрар автомобиллар ва дронларнинг ноқулай об-ҳаво ва ёмон йўлларда яхшироқ «кўриши»ни таъминлайди. Одатдаги оптик камералардан фарқли равишда янги ақлли камера объектнинг сезилмас ҳаракатини ҳам реал вақтда ёза олади.

Янги технологиялар инсонга 500 йил умр кўриш имкониятини беради

17 Февраль 2017

  Олимлар янги технологиялар инсониятга 500 йил умр кўриш имкониятини тақдим этишини маълум қилди

Ўзбекистонда iPhone қимматми ёки Galaxy?

15 Февраль 2017

Terabayt.uz сайти "Малика" савдо дўконларида сотилаётган Apple ҳамда Samsung бренди остидаги смартфонлар нархини эълон қилди.

Google Play’дан миллионлаб дастурлар ўчириб ташланади

11 Февраль 2017

 Google фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлиги сиёсатига мос келмайдиган барча дастурларни Google Play’дан ўчиришни режалаштирмоқда

Биринчи марта вақтни соатсиз ўлчашди...

09 Февраль 2017

Лозаннадаги Швейцария Федерал политехника мактаби олимлари Physical Review Letters журналида ўзига хос эксперимент натижалари ҳақида ҳисобот эълон қилди. Улар биринчи марта вақтни соат қўлламаган ҳолда ўлчай олди.

 

Apple компанияси 90 мингга яқин iPhone 6s`ни қайтариб олмоқда

07 Февраль 2017

Apple компанияси Бирлашган Араб Амирликларида 88,7 минг iPhone 6s смартфонларини қайтариб олмоқда. Бу ҳолат қувватлантириш тизимидаги носозлик туфайли юз берди, деб хабар қилган ТАСС.

Ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқарилади!

06 Февраль 2017

Вазирлар Маҳкамасининг 27 январдаги қарори билан ҳукуматнинг 2016 йил 22 сентябрдаги «Ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қўшимчалар киритилди. 

 

Instagram фотосервиси тез орада янги функциясини тақдим этади

02 Февраль 2017

 Instagram фотосервиси тез орада фойдаланувчиларга бир неча суратни бир уринишда жойлаш имконини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақида The Verge нашри хабар берди.

Facebook виртуал технологияларни ўғирлаганми?

02 Февраль 2017

 АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳри федерал суди ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, Oculus компаниясини ZeniMax Media видеоўйинлар ишлаб чиқарувчисининг виртуал реаллик технологияларини ўғирлаган.

Одам терисини ишлаб чиқарувчи принтер... (видео)

30 Январь 2017

Испаниялик олимлар 3D-принтер ёрдамида ишлаб чиқилган терини тақдим этди. Бу тери одам териси билан бир хил. Бу ҳақда Science News Journal’га таяниб, «Hi-Tech Mail.ru» хабар берди.

Samsung Galaxy S8 хусусиятлари ошкор бўлди

28 Январь 2017

 Инсайдер Эван Бласс Samsung Galaxy S8 суратини эълон қилиб, бўлажак Samsung флагманларининг барча хусусиятларини ошкор этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

Galaxy S8 смартфони қачон сотувга чиқиши маълум бўлди

18 Январь 2017

Samsung компанияси ўзининг янги флагман смартфони Galaxy S8’ни 15 апрелда савдога чиқармоқчи. Бу ҳақда Жанубий Корея ОАВга иқтибос келтирган ҳолда International Business Times нашри хабар бермоқда.

Спортчилар учун антиқа пижама яратилди!

10 Январь 2017

Under Armour компанияси CES электроника кўргазмасида спортчиларга уйқу вақтида тикланишга ва толиқтирувчи машқлардан кейин ўзини яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган пижамалар қаторини тақдим қилди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда.

Nokia 6 смартфони расман тақдим этилди

08 Январь 2017

  Nokia компанияси смартфонлар бозорига қайтганидан сўнг биринчи ускунани расман тақдим этди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.

Радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон семинарда қатнашишди...

08 Январь 2017
Швейцариянинг Женева шаҳрида Халқаро электралоқа иттифоқи (ХЭИ) томонидан ташкил этилган радиоалоқа бўйича Бутунжаҳон семинари бўлиб ўтди. 
 

Telegram ҳам энди эскирган Androidларда ишламайди

04 Январь 2017

Whatsapp’дан сўнг Telegram мессенжери ҳам Android’нинг эски версияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Мессенжернинг янги версияси Android 4.0 Ice Cream Sandwich ва ундан юқори версиядаги операцион тизим билан ишлайди.

Муаллақ турувчи товуш динамиги яратилди

28 Декабрь 2016

LG компанияси Levitating Portable Speaker (PJ9) деб аталувчи муаллақ турувчи товуш динамигини намойиш қилди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Инсон ҳаракатини такрорловчи робот намойиш этилди (видео)

28 Декабрь 2016

Жанубий Кореянинг Korea Future Technology компанияси инсонга ўхшаб қадам босадиган робот намойиш этилди. Робот ўзининг ичида ўтирган оператор ҳаракатини такрорлайди.

Ниҳоят Galaxy Note 7 смартфонлари портлаб кетиши сабаби топилди

20 Декабрь 2016

Samsung корпорацияси Galaxy Note 7 смартфонлари портлаб кетиши сабабини қидириш мақсадида ўтказган тадқиқотини якунлади. Samsung мутахассислари чиқарган хулосалар ҳақидаги маълумот мустақил лабораториялар, жумладан Korea Testing Laboratory ва UL Korea’га берилган, деб хабар бермоқда The Investor.

Олимларимиз қоғоз тайёрлашнинг янги усулини топишди...

19 Декабрь 2016

Ўзбекистонлик олимлар қоғоз тайёрлашнинг янги таркибини яратди. Мазкур ихтиро целлюлоза қоғоз саноатида ишлатилади. 

Nokia янги турдаги телефон ишлаб чиқарди (видео)

14 Декабрь 2016

HMD Global компаниясининг маълум қилишича, Nokia компанияси Nokia 150 телефонини иккита турда сотувга чиқаради. Улар бир ва иккита SIM картали бўлади.

2016 йилнинг энг оммабоп смартфони аниқланди

13 Декабрь 2016

Counterpoint Market Technology тадқиқот компанияси вакиллари 2016 йилнинг энг оммабоп смартфонини аниқлаш бўйича таҳлил ўтказди ва рейтинг тузди. Рўйхатни Apple компаниясининг iPhone 7 смартфони бошқармоқда. Бу ҳақда “Korrespondent.net” сайти хабар тарқатди.

200 йиллик тадқиқот ниҳоят натижа берди

10 Декабрь 2016

  Барчага маълумки, сув электр токини жуда яхши ўтказади. Шу боис электрик жиҳозларни сув манбалари яқинида қўллаш ва момақалдироқ пайтида сувда сузиш тавсия қилинмайди.

Ўтмишнинг энг ноодатий ва ғалати кашфиётлари (фото)

06 Декабрь 2016

19 асрнинг охирларида бошланган технологик янгиланиш ҳамда 20 асрда бундай жараённинг ривожи бир қатор ноодатий ва ғалати ихтироларга ҳам сабаб бўлди. Қуйида шундай буюмлар рўйхатини келтирамиз.

Бизни яқин келажакда қандай кашфиётлар кутмоқда?

05 Декабрь 2016

Global Agenda Council Бутунжаҳон иқтисодиёт форуми юқори технологиялар соҳасидаги 800 мутахассислар орасида сўровнома ўтказди ва 2030 йилга қадар саноатда содир бўлиши мумкин ўзгаришларни башорат қилди. Бу ҳақда Business Indsider хабар беради.

2018 йил — 90 фоиз одам маълумотларни чекланмаган миқдорда сақлашга муваффақ бўлади

Янги Samsung Galaxy S8 edge билан танишинг!

28 Ноябрь 2016

Samsung компанияси Galaxy Note 7 билан юзага келган можародан сўнг янги флагман смартфонини ишлаб чиқариш борасидаги режаларини қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин. Бироқ инсайдерларнинг таъкидлашича, компания янги Samsung Galaxy S8 edge смартфонини Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress 2016 кўргазмаси арафасида барибир намойиш қилади. Смартфоннинг биринчи рендери Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлди.

Рекорд даражадаги ўта тезкор камера тақдим этилди (видео)

28 Ноябрь 2016
Канаданинг Kron Technologies стартапи Chronos 1.4 камерасини намойиш қилди. Бу камера сониясига рекорд сондаги – 21,6 мингта сурат олади. Лойиҳани ишлаб чиқариш учун Kickstarter сайтида 5 соат давомида зарур маблағ йиғиб олинди.

2016 йилнинг энг яхши кашфиётлари (фото)

28 Ноябрь 2016

Time журнали эътирофига кўра, Барби қўғирчоқларидан Хитой космик лабораторияси, ширин картошкадан лего-протезларигача бўлган жорий йилнинг энг яхши ихтироларини эътиборингизга тақдим этамиз. Энг ёқимлиси шундаки, бу келажак маҳсулоталарини шу кунларда харид қилиш мумкин!

Apple эгилувчан экранли iPhone ишлаб чиқаради

23 Ноябрь 2016
Apple компанияси яна бир букланувчи iPhone’га патент олди, деб хабар бермоқда Apple Insider. Патентга мувофиқ, бу смартфоннинг экрани эгилувчандир.

Ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган ғаройиб учар беланчак яратилди (видео)

22 Ноябрь 2016

Нидерландияда одам билан бирга ҳавода ҳаракатлана оладиган учар беланчак (гамак) ихтиро қилинди. Беланчак ҳавога иккита дрон ёрдамида кўтарилади. Бу гамакнинг одам билан бирга парвоз қилаётгани видеосини YouTube’да Нидерландиянинг Centraal Beheer суғурта компанияси жойлаштирди. Бу суғурта компанияси мижозларига айнан шундай ҳордиқни таклиф қилмоқда.

Қайси смартфонлар энг муаммоли эканлиги аниқланди

21 Ноябрь 2016

Blannco Technology Group таҳлилий компанияси смартфон ва планшетларда қанчалик тез-тез носозликлар юзага келишини аниқлашга бағишланган тадқиқоти натижаларини эълон қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Мутахассислар iPhone’ларда муаммолар Android-гаджетларга қараганда кўпроқ кузатилишини маълум қилди ва антирейтинг етакчиларини ошкор этди.

Samsung компанияси голографик телевизорлар ишлаб чиқаради

15 Ноябрь 2016

АҚШнинг патент ва савдо маркалари бўйича USPTO бошқармаси Samsung'нинг "Тасвир сифатини яхшилашни таъминлаш учун голографик дисплей ускуна ва воситалари"га олган патент буюртмасини сир тутган. Бу ҳақида 3-D News нашри хабар берди.

Ақлий салоҳиятга эга Galaxy S8 флагмани қачон тақдим этилади?

08 Ноябрь 2016

Samsung компанияси ўзининг навбатдаги флагманини одатдагидан кечроқ тақдим этади, ақлий салоҳиятга эга овозли ёрдамчиси эса унинг асосий янги функциясига айланади. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар берди.

"Абадий" ручка сотувга чиқарилди

07 Ноябрь 2016

Pininfarina дизайнерлари (Италия) сиёҳсиз ёзадиган ручканинг янгиланган версиясини намойиш қилишди. Бу ҳақида Luxurylaunches нашри хабар берди.

Samsung`дан 1500 долларлик буклама смартфон! (фото)

02 Ноябрь 2016

Samsung кодли номи Veyron (SM-W2017) бўлган смартфонни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У буклама корпус, иккита дисплей ва флагман хусусиятларига эга бўлади.

Samsung смартфонлари эгалари янги муаммога дуч келишди

01 Ноябрь 2016

Samsung компаниясининг Galaxy S7 ва S7 Edge ҳамда Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари эгаларида муаммо чиқди. 

Android Central нашрининг форумидаги кўплаб шикоятларга ишонилса, охирги бир неча кун давомида смартфондаги стандарт почта дастурида мактубларни ёзиш жуда қийинлашган. Баъзи фойдаланувчилар почта дастурида клавиатура нобарқарор ишлаётганини пайқашган.

Инсон учун энг эҳтимолий ўлим вариантларини ҳисоблаб берувчи дастур

31 Октябрь 2016

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Калифорния университети фанлар доктори Нэйтан Яу одамнинг жинси, ирқи ва ёшига асосланган ҳолда унинг энг эҳтимолий ўлимини ҳисоблаб берадиган дастурни яратди, деб ёзади TJournal.

iPhone 8 нинг барча моделлари шиша корпусли бўлади

29 Октябрь 2016

  Янги смартфонларнинг орқа томони Biel Crystal Manufactory and Lens Technology томонидан ишлаб чиқарилган шиша билан қопланиши, каркас эса металлигича қолиши айтилмоқда.

Австралияда айфон автомобилни портлатиб юборди

22 Октябрь 2016

  Сёрфинг бўйича Австралиялик Мэт Жонс автомобилда янги сотиб олган iPhone 7 телефонини ёддан чиқариб қолдирди. Эркак ишда бўлган вақтда янги смартфон портлаб кетди. Машғулотлардан қайтгач, австралияликнинг автомобиль салонининг ярми ёниб кетганини кўрган.

Galaxy Note 7 ўтга чидамли костюмда синовдан ўтказилди (видео)

19 Октябрь 2016

Wylsacom видеоблогери роликни тасвирга олиш учун махсус ўтга чидамли костюм, пирометр ва термал камера топди, деб ёзади TJournal.

Жонли одамдан фарқламайдиган компьютер қиз яратилди (видео)

19 Октябрь 2016

Япониялик дизайнерлар Теруюки ва Юка Ишикава CGI-анимациялар ёрдамида Сайя исмли компьютер қаҳрамонини яратди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».

Пойтахтдаги савдо марказида сотилаётган телефонлар нархлари

19 Октябрь 2016

«Terabayt.uz» Тошкентнинг «Малика» савдо марказида сотилаётган телефонларнинг 15 октябрь ҳолатига кўра нархларини эълон қилди.

Энг ингичка ноутбук сотувга чиқарилди (фото)

18 Октябрь 2016

Дунёдаги энг ингичка ноутбук — Acer Swift 7 сотувга чиқарилди, деб хабар беради «Корреспондент.net». Acer’нинг янги маҳсулоти 13 миллиметр қалинликка эга бўлиб, бу борада MacBook Air’дан ўзиб кетди.

Одатий аккумуляторлардан 100 марта тез заряд олувчи аккумулятор яратилди

12 Октябрь 2016

Жанубий Кореяда бир гуруҳ олимлар ноёб хусусиятларга эга аккумуляторлар ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru» Yonhap агентлигига таяниб.

Энди "ақлли" турник ҳам яратилди (фото)

11 Октябрь 2016

Майамида жойлашган Forza стартапи дунёда биринчи бўлиб "ақлли" турник (тортилгич) – Smart Fitness Bar’ни тақдим қилди.

iPhone 7 эгаси видео олаётган вақтида ёниб кетди

11 Октябрь 2016

iPhone 7 унинг эгаси видео олаётган чоғи ёниб кетди, деб хабар қилади Gizmochina.com.

Смартфоннинг ёниб кетиши оқибатида ойнанинг бўлаклари фойдаланувчининг юзи ва бармоқларини жароҳатлади.

iPhone 7 камераси профессионал камера билан солиштирилди (фото)

10 Октябрь 2016

Япониялик фотосуратчи Шин Ногучи iPhone 7 смартфони ва Leica M9-P фотоаппаратида туширилган суратларни солиштириб кўришга қарор қилди, деб ёзади «iHoops.uz».

Facebook мессенжерида янги функцияси ишга тушди

05 Октябрь 2016

Facebook ўзининг мессенжерига махфий ёзишмалар функциясини қўшди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ ахборот маркази сайтида маълум қилинди.

Японлар фарзандсиз оилалар учун махсус гўдак-робот яратишди

05 Октябрь 2016

Toyota Motor компанияси Японияда бефарзанд оилалар учун махсус робот-гўдак яратди. РИА Новостининг хабар беришича, сўнгги йилларда Японияда туғилиш кўрсаткичи рекорд даражада тушиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар ичида аҳолининг кексайиш кўрсаткичи жиҳатидан етакчи ҳисобланган Японияда Toyota Motor компанияси томонидан тақдим этилган робот-гўдак “Kirobo Mini” деб номланди.

Telegram’да ўйин ўйнаш имкони яратилди (фото)

04 Октябрь 2016
Telegram мессенжерида HTML5 базасидаги ўйинлар учун платформа пайдо бўлди. Бу ҳақда сервис блогида хабар берилди.

Ўйинлар бот ёрдамида яратилади. Ўйин ботга мурожаат қилиш ёки исталган чат орқали ишга туширилади.

Beeline MobiCon 2016 нинг бош ҳамкори

03 Октябрь 2016
Маълум бўлишича, Beeline 2 ноябр куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бир неча мамлакатдан ташриф буюрган маърузачиларни бирлаштирадиган ҳалқаро MobiCon 2016 mobile-конференциясининг бош ҳамкори бўлди.
 

Panasonic эгилувчан ўта юпқа батарея ишлаб чиқарди

03 Октябрь 2016

Panasonic компанияси "ақлли" гаджетлар ва интернет буюмлари қурилмаларини (IoT) ишлаб чиқариш учун жуда юпқа литий-ион батареяларини намойиш қилди. Батареянинг ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги хабар компаниянинг расмий сайтида чоп этилди.

Galaxy S7 ва iPhone 7 Plus камералари солиштирилди (фото)

03 Октябрь 2016

Тадқиқотчилар iPhone 7 Plus ва Samsung Galaxy S7 флагман смартфонларидан қайси бири  учта оммавий сюжетни олишни яхшироқ уддалай олишини текшириб кўрдилар.

Янги партиядаги Galaxy Note 7 смартфонлари ҳам портламоқда

28 Сентябрь 2016

Хай Рэндзи исмли хитойлик Samsung Galaxy Note 7 смартфонини харид қилгач, бир кундан сўнг портлаб кетганини маълум қилди, деб ёзмоқда Bloomberg.

Тармоқларга видео жойлаштирувчи кўзойнак яратилди (видео)

27 Сентябрь 2016

Snapchat мессенжери асосчилари яшин тезлигида 10 сонияли видеороликлар олиб, уларни ижтимоий дастурнинг Memories бўлимига жойлаштирувчи замонавий гаджетни ишлаб чиқишди. Бу янги ихтиро рангли ёки қора ойнали ва рангли дастали Spectacles кўзойнагидир.

Beeline стенди энг инновацион деб тан олинди

24 Сентябрь 2016

Энг йирик алоқа оператори Beeline ICTExpo 2016 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси натижалари ҳақида хабар беради. АКТ соҳасида йилнинг асосий воқеаси натижаларига кўра ташкилотчилар томонидан компания “Энг инновацион стенд учун” нуфузли номинатсиясида мукофотни қўлга киритди ва бу бренднинг инноватсионлиги ва мижозларга бўлган мойиллигини тўлиқ акс эттиради.

 

Янги Nokia телефони билан танишинг!

21 Сентябрь 2016

Microsoft компанияси Nokia’даги телефон бизнесини Хитойнинг Foxconn компаниясига сотаётгани анча илгари маълум бўлган эди. Лекин, шунга қарамай, у кетишдан олдин яна битта мобил телефон чиқаришга қарор қилди, деб хабар беради «Лайфхакер».

Юртимизда виртуал саёҳат уюштиришга мўлжалланган лойиҳа ишга тушди

21 Сентябрь 2016

Ўзбекистонда янги Uzbekneftegaz360 лойиҳаси ишга туширилди. У 360 даражали панорамали фото ва видеоматериаллар ёрдамида мамлакат бўйлаб виртуал саёҳат уюштириш имкониятини беради, деб хабар қилади UzDaily.

Заряди 139 кунга етадиган телефон!

20 Сентябрь 2016

Бозорда батареяларининг сиғимдорлиги билан мақтана оладиган телефон ва смартфонлар жуда кўп, бироқ улар қувватни ўзида узоқ сақлай олмайди. Philips бундай телефонлар ўрнига 139 кун қувватлашсиз ишлай оладиган одмигина Xenium E570 телефонини тақдим қилди.

Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириш йўлга қўйилди

19 Сентябрь 2016

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 19 сентябрь, душанба куни Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштиришни бошлади. Бу ҳақида Рёнхап агентлиги маълум қилди.

Кадрлар бўлимлари ўрнини босувчи дастур ишлаб чиқилди

14 Сентябрь 2016

Япониянинг NEC корпорацияси ходимларни танлаб олиш тизимини яратди, у келажакда муассасалардаги кадрлар бўлимлари ўрнини қарийб тўлиқ босиши мумкин, деб ёзади «ТАСС».

АҚШда 70дан ошиқ Galaxy Note 7 смартфонлари ёниб кетди...

14 Сентябрь 2016

Galaxy Note 7 сотувга чиқарилган кундан бошлаб АҚШда смартфоннинг 70дан ортиғида ёниб кетиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Samsung ва Канада ҳукуматининг қўшма баёноти хабар қилади.

Galaxy Note 7 эгаларидан смартфонини ўчириб қўйиш сўралмоқда

13 Сентябрь 2016

Samsung компанияси Galaxy Note 7 фойдаланувчиларидан ўз смартфонларини ўчириш ва қисқа вақт ичида уни алмаштиришни сўради. Бунга компаниянинг мамлакат биржа бозоридаги акциялари кескин тушиб кетгани сабаб бўлган, деб ёзмоқда Reuters.

iPhone 7 тақдимоти ўтказилди ва уларнинг нархлари маълум

08 Сентябрь 2016

Apple компанияси чоршанба куни Сан-Францискода iOS 10 платформасидаги янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини тақдим этди.

 

Қўнғироқларга жавоб бериш учун бармоқни қулоққа қўйиш кифоя! (видео)

07 Сентябрь 2016

Sgnl — бу ақлли соат тасмаси бўлиб, у бармоқни қулоққа қўйган ҳолда қўнғироқларга жавоб беришга имкон беради. Бу чўнтагидан ёки сумкасидан телефонни чиқаришга эринувчи ёки имкони йўқ инсонларга жуда яхши қулайлик яратади. Гаджетда қўлланилган технология янги эмас, у айрим смартфонларда, жумладан, рамкасиз Sharpда қўлланилади. Овозли тебранишларни узатиш қулоққа тегилган вақт товушни кучайтирувчи қўл кафти орқали амалга ошади. Шунингдек атрофдагилар телефондаги суҳбатни эшита олмайди. Билагузукда шовқинни камайтириш тизими мавжуд. Уни sim-карта билан жиҳозланган смарт-соатлар билан, оддий соатлар билан биргаликда ҳамда ОС Android 4.4 ёки iOS 8 бошқарувидаги смартфонлар учун Bluetooth-браслет сифатида ҳам ишлатса бўлади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини таний олиш хусусиятига эга совитгич

06 Сентябрь 2016

Microsoft ходимлари Liebharr компанияси билан ҳамкорликда SmartDeviceBox совитгичини ишлаб чиқди, у маҳсулотларни аниқлай олади ва дўкондан нимадир сотиб олиш зарурияти ҳақида эслатади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru» лойиҳа иштирокчиси Тимоти Хейзеннинг блогига таяниб.

Galaxy Note 7 смартфонларини юзга яқинлаштирманг!

06 Сентябрь 2016

Виртуал реаллик кўзойнаклари ишлаб чиқарувчи Oculus компанияси, мижозларнинг соғлиғига қайғургани боис, Gear VR мосламаларини қўлламасликни тавсия қилмоқда.

Samsung Galaxy Note 7 6 миллион сўмдан сотилмоқда

30 Августь 2016

Samsung Galaxy Note 7 халқаро миқёсда сотуви бошланганидан кўп ўтмай Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келди. Ташқи кўринишидан янгилик Galaxy Note 5 смартфонига жуда ўхшаб кетади. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» хабар бермоқда.

Instagram иловаси миллиард мартадан ортиқ юклаб олинди

23 Августь 2016

Машҳур ижтимоий тармоқ Instagram бундай муваффақиятга эришган ўн тўққизинчи илова бўлди.

Ўзини қайта тикловчи кийим ишлаб чиқарилди

15 Августь 2016

АҚШнинг Пенсильвания штати университети тадқиқотчилари ачитқи ва бактериялардан хавфли муҳитларда ишлаш учун мўлжалланган ва қандайдир сабабга кўра, зарар етган кийимларни тузатишга қодир бўлган аралашмани ишлаб чиқди. Тадқиқот  натижалари ACS Applied Materials & Interfaces журналида чоп этилди.

Google Android’дан кўра мукаммалроқ тизим яратмоқчи

15 Августь 2016
Google компанияси келажакда Android ва Chrome OS операцион тизимларининг ўрнини эгаллайдиган мукаммалроқ операцион тизимни яратишни бошлади. Бу ҳақда The Next Web маълум қилди.

Уйқучилар учун ажойиб каравот яратилди (фото+видео)

10 Августь 2016

Бу муҳандис Колин Фурзнинг ғайриоддий ихтироси: эрта тонгда уйқудан туриш керак бўлганда, юқори босимли "каравот-катапульта" эринчоқ кишиларнинг  «яна беш дақиқа» мизғиб олишига йўл қўймайди ва уларни тўшакдан бир зумда автомобиль гудоклари товуши остида улоқтириб юборади!

iPhone 7’га қўш камера ўрнатилиши маълум бўлди

09 Августь 2016

Phone 6s ва iPhone 6s Plus ўрнига келадиган янги смартфонлар ташқи кўринишидан ўзидан олдинги Apple телефонларига ўхшаш бўлиши, наушник уланадиган анъанавий тешикча (разъём)дан холи бўлиши ва яхшиланган фотокамерага эга бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Интерфакс».

Тошкентда янги деҳқон бозори қурилиши бошланди

04 Августь 2016

  Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ТТЗ-2 мавзесида катта деҳқон бозори қурилиш ишлари бошланди, деб хабар берди “Рodrobno.uz” нашри. Бу ҳақда нашр мухбирига туман ҳокими Шомансур Аҳмедов маълумот берган.

Samsung янги Galaxy Note 7 смартфонини намойиш этди

03 Августь 2016
Samsung Unpacked 2016 махсус тадбиридаги тақдимотда Samsung компанияси вакиллари кўз пардаси сканерига эга янги Galaxy Note 7 смартфонини тақдим қилдилар. Тақдимот YouTube’да жонли эфирда узатилди.

Японияда теледастурлар 8K ўлчамда эфирга узатила бошланди

03 Августь 2016
Япониянинг NHK телекомпанияси 1-августдан сунъий йўлдош теледастурларини 8K (7680га 4320 пиксел) ўлчамда эфирга узатишни бошлади. Ҳозирча синов тариқасида иш бошлаган канал “Super Hi-Vision” деб номланади.

Инсон томирига нанороботлар жойлаштирилади

02 Августь 2016

Дрексель университети тадқиқотчилари қандай қилиб электромагнит майдон ёрдамида митти роботларни суюқ муҳитда катта тезликни ривожлантиришга мажбурлаш мумкинлигини намойиш қилишди. Олимлар бу қурилмалардан келажакда дори воситаларини қон томирларига етказиб беришда фойдаланишни режалаштиришмоқда. Кашфиёт тасвирланган мақола Scientific Reports журналида чоп этилган.

Эндиликда iPhone ҳам Android тизимида ишлайди! (видео)

26 Июль 2016

Бу икки энг машҳур мобиль тизимлар орасида рақобат асоссиз, сабаби уларнинг ҳар бири ўз камчилик ва афзалликларига эга. Энг яхши вариант эса бу бир қурилмада икки тизимдан фойдаланишнинг имкони бўлишидир. Айнан шундай имкониятни Haimawan компаниясининг янги ишланмаси яратиб беради.

Telegram’да жўнатилган хабарларни илиб олиш мумкинми?

20 Июль 2016
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров фойдаланувчининг хабарлари илиб олиниши мумкинлиги тўғрисидаги янгиликка изоҳ берди.

Тошкентда яна бир янги масжид қурилиши бошланди

14 Июль 2016

  Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжидининг янги биноси 2016 йил 1 февралдаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан “Авайхон” кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш ишлари бошланди.

Электр энергияси эндиликда Океан тўлқинларидан ҳам олинмоқда

13 Июль 2016

Еврокомиссия ва Европа Инвестиция банки (ЕИБ) Португалияда океан тўлқинларидан электр энергияси олиш мақсадлари йўлида 10 миллион евро ажратадиган бўлди. Бу борада Еврокомиссия расман баёнот тарқатган.

Энг кучли процессорга эга биринчи смартфон билан танишинг!

13 Июль 2016

ASUS компанияси чипмейкерлар қаторида энг қудратли ҳисобланган Qualcomm Snapdragon 821 процессорли смартфонини намойиш қилган биринчи ишлаб чиқарувчи бўлди.

Нигоҳ билан бошқаришга мўлжалланган дастурий таъминот яратилди

05 Июль 2016
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи кўз ҳаракатлари орқали смартфонларни бошқаришга имкон берувчи дастур таъминот устида иш олиб бормоқда, деб хабар берилади MIT сайтида.

Android тизимидаги қайси смартфонлар энг хавфсиз?

05 Июль 2016

Android операцион тизимида ишлайдиган ускуналар ҳимояси заифлигининг асосий сабаби кўпчилик смартфон ишлаб чиқарувчиларининг хакерлар томонидан аниқланиб, фойдаланиб келинаётган нуқсонларни тезкор равишда тузатиш хоҳиши йўқлигидир. Мутахассисларнинг бу хулосаси Android Authority порталида келтирилди.

Пойтахтдаги савдо марказида сотилаётган ноутбук нархлари

04 Июль 2016
«Terabayt.uz» Тошкентдаги «Малика» савдо марказида сотилаётган планшетларнинг 2 июль ҳолатига кўра нархлари билан таништирди.

iPhone 7 иккита SIM-картали бўлиши мумкин

21 Июнь 2016

Янги iPhone 7 SIM-карта учун иккинчи слотга эга бўлиши мумкин, деб ёзади «Газета.ru» Engadget’га таяниб.

Шанхайда “Диснейленд” очилди

16 Июнь 2016

Бир неча ўнлаб музокаралар, беш йиллик қурилиш ишлари ва ҳафталаб ўтказилган синовлардан сўнг Хитойнинг Шанхай шаҳрида “Диснейленд” очилди.

Apple думалоқ дисплейли гаджетлар ишлаб чиқаради

15 Июнь 2016
Apple айлана шаклидаги дисплейга эга қурилма учун патент олди. Бу ҳақида АҚШнинг патентлар ва товар белгилари бўйича бошқарув сайти хабар беради.

Смартфон эгалари ишонадиган "чўпчаклар"

15 Июнь 2016

Сиз ҳануз гаджетларингизни тўлиқ қувватсизлантириб, кейин зарядлашга қўясизми? Бу нафақат бефойда, балки зарарлидир. Агарда сиз очилган дастурларни смартфон янада тезроқ ишлаб қолади, деган мақсадда ёпиб чиқсангиз, ёдда тутинг: сиз фақат зиён иш қиласиз.

iPhone эгалари учун янги имконият "эшиклари"...

13 Июнь 2016

Apple iPhone’дан фойдаланиш имкониятларини бироз чегараласа-да, хитойлик ҳунармандлар смартфоннинг янги қобилиятларини очишга имкон берувчи чинакам мўъжизалар яратишмоқда. Нi-news нашрининг GearBest билан ҳамкорликда тайёрлаган мақоласида қимматбаҳо ва ҳашамдор гаджетдан яна қандай завқ олиш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилинади. Мураккаб «айфон»дан чарчаб, Android смартфонларга ўтишни режалаштирганлар бу мақолани ўқиб яна бир бор ўйлаб кўришлиги тавсия қилинади.

Энг самарадор смартфонлар рейтинги билан танишинг!

08 Июнь 2016
Энг машҳур «Antutu» бенчмарки сайтида 2016 йилнинг май ойига кўра энг самарадор смартфонлар рўйхати ҳавола этилди.

Инсон ҳаракатларини бошқарувчи шлем яратилди (видео)

08 Июнь 2016

АҚШлик муҳандис ва видеоблогер Аллен Пэн инсон ҳаракатларини радиобошқарилувчи машина пульти ёрдамида бошқарувчи шлем яратди. Ушбу ҳолат видеоси Пэннинг YouTube каналида чоп этилди.

Симсиз қувват олувчи электро автобус синовдан ўтказилмоқда

06 Июнь 2016

Toshiba компанияси янги авлод электр автобусларини яратиш устида ишламоқда. Улар учун тезкор симсиз қувватдан иборат махсус тизим ишлаб чиқилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

3D-принтердан чиқарилган самолёт намойиш этилди

06 Июнь 2016
Гап янги технологиялар, айниқса, уч ўлчамли босмалар ҳақида кетса, машҳур ва йирик компанияларнинг барчаси ҳам ундан фойдаланишни ўзига раво кўрмайди. Аммо Airbus компанияси бу ишга қўл уриб кўришга аҳд қилди. Аэрокосмик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 2014 йилдан буён ўзининг A350 авиалайнерини уч ўлчамли босмадан чиқаришга ҳаракат қилиб келади. Айни дамда Air Transnat авиакомпанияси унинг 3D-принтеридан чиқарилган самолёт учун зарур буюмлардан фойдаланмоқда.

Дубайда 2020 йилга қадар робот-полициячилар иш бошлайди

01 Июнь 2016

Дубай полицияси роботларни такомиллаштириш ва сунъий идрокдан фойдаланишни айрим соҳаларда тарғиб этиш устида иш олиб бормоқда. “Роботлар маълум вазиятларда полициячиларнинг ўрнини босиши мумкин. Биз махсус лойиҳа ишлаб чиқмоқдамиз ва у 2020 йилгача тайёр бўлади”, - деди Дубай полицияси Идрок бўлими бош директори Холид Разуқий.

Олимларимиздан навбатдаги янги кашфиёт

31 Май 2016

Ўзбекистон геномика ва биоинформатика маркази олимлари ўсимликларнинг совуқбардошлигини ошириш бўйича олиб борган тадқиқотлар натижасида «эскимос» генлар кашф қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Сафарбоп ихчам микротўлқинли печь яратилди (фото)

25 Май 2016

Газ плитаси ва микротўлқинли печдан узоқда таом тайёрлаш осон вазифа эмас. Wayv компаниясининг термос шаклида тайёрланган Adventurer ихчам микротўлқинли печи айнан шундай вазиятларда ёрдамга келади. Қурилма ўзига 0.5 килограммгача бўлган озиқ-овқат ёки суюқликни сиғдира олади. Унинг ўлчамлари 305х128 мм, оғирлиги эса 1.2 килограммни ташкил этади. Одатий микротўлқинли печларда ишлатиладиган вакуумли найчалардан фарқли ўлароқ, Adventurer уяли алоқа минораларида радиотўлқин кучайтиргичлари учун тайёрланган 250 Вт кучланишни берувчи диффузия юзасига эга бўлган металл-оксидли ярим ўтказгичлар (LDMOS) технологиясидан фойдаланади.

3D-принтер ёрдамида яратилган дунёдаги биринчи офис биноси

25 Май 2016

Дубайда 3D-принтер ёрдамида яратилган дунёдаги биринчи офис биноси очилди, дея хабар бермоқда «РБК» Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати сайтига таяниб.

Galaxy S7 Edge смартфонининг Европадаги энг катта рекламаси (видео)

24 Май 2016

Москва метросининг "Сокол" станцияси ҳудудида Samsung Galaxy S7 Edge смартфони кўринишида улкан интерактив баннер ўрнатилди. У Samsung’нинг Европадаги энг катта реклама формати бўлди, деб айтилмоқда компания сайтида.

iPhone 7 ноодатий ранг ва илғор аудиотизимга эга бўлади

24 Май 2016
Куни кеча тармоқларда iPhone 7нинг металл корпуси тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Агар ушбу суратлар сохта бўлмаса, Apple’нинг навбатдаги флагмани янги ранг ва илғор аудиотизимга эга бўлади.

Land Rover компанияси эндиликда смартфонлар ишлаб чиқаради

18 Май 2016
Land Rover автомобилсозлик компанияси Британиянинг маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчи Bullitt Group компанияси билан бирга ўзининг смартфони ва Land Rover йўлтанламас машиналари эгалари учун мобиль аксессуарлар қаторини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда автомобилсозлик компанияси матбуот банёнотида айтилди.

Инсон ички аъзоларида ишловчи робот яратилди (видео)

16 Май 2016

АҚШнинг Массачусетс технологик институти олимлари Шеффилд университети ва Токио технологик институти олимлари билан биргаликда одамнинг ички аъзоларида ишловчи робот яратишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қурилма одамнинг ичидан ютиб юборилган турли ёт жисмларни чиқаришда ёрдам беради.

Samsung экрандаги ҳолатга қараб бурилувчи телевизор ишлаб чиқаради

11 Май 2016
Американинг савдо маркалари ва патентларни рўйхатдан ўтказиш бюроси Samsung компаниясининг патент учун аризасини чоп этди. Аризада ўйин жараёнларини кўпроқ қамраб олишга мўлжалланган телевизорни ишлаб чиқариш қайд этилган. Ҳужжатда телевизор экрандаги тезлик ва объект ҳаракатининг йўналишини бошқаришга қодирлиги қўрсатиб ўтилган.

iPhone’нинг барча моделлари синовдан ўтказилди (видео)

11 Май 2016

2017 йилнинг 9 январида биринчи  iPhone смартфони ишлаб чиқарилганининг 10 йиллик юбилейи  нишонланади.

Шунча вақт ичида Apple компаниясида жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. EverythingApplePro видеоблоги эса йиллар оралиғида қурилмаларнинг ишлаш тезлиги ва iPhone’нинг янги моделлари қай даражада ўзгарганини кўрсатиб беришга қарор қилди.

Кишини навқиронлик йилларига қайтарувчи уй қурилди (фото)

11 Май 2016

Ёшингиз 30дан ошгани сайин ўйин-кулги ўрнига кўпроқ ўриндиқ устида ҳордиқ олишни афзал кўра бошлайсиз.  

Лекин шундай уйлар ҳам борки, улар қарилик нималигини билмай, ҳамиша навқирон яшаш учун имкон беради.

iPhone 7 аккумулятори хусусияти борасида маълумотлар тарқалди

04 Май 2016
Янги iPhone 7 аввалги модель - iPhone 6s’га нисбатан  кучлироқ аккумуляторга эга бўлиши даргумон. Бу ҳақида UberGizmo хабар беради.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун планшет кашф этилди

03 Май 2016

Уяли алоқа телефонлари, планшет, смартфонлар  ва бошқа электрон мосламалар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Эндиликда бу мосламалардан кўзи ожиз кишилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Мичиган университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган технологик янгилик айнан кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган.

Андижонлик талабалар электромобиль яратишди

03 Май 2016

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида Андижон шаҳрида ҳаракатланаётган қўлбола электромобилнинг суратлари тарқалди.

Смарфтон орқали ишловчи 99 долларлик ноутбук! (фото)

27 Апрель 2016

Инсон мияси билан бошқариладиган дронлар пойгаси... (видео)

26 Апрель 2016

Флорида университетида тўғридан-тўғри мия билан бошқариладиган дронлар пойгаси бўлиб ўтди, деб хабар беради TechCrunch нашри.

Асқотиши мумкин бўлган 8та махфий мобиль кодлар

25 Апрель 2016

Махфий агентлар, айғоқчилар, разведка хизматлари ҳақидаги фильмлар бугунги замон кинематографининг муҳим қисмини ташкил этади. Ақл бовар қилмас асбоб-ускуналар ва айғоқчилик гаджетлари бир қарашда шунчаки киночиларнинг фантазиясига ўхшайди, аммо бундай хулоса қилишга шошилмаган маъқул. Ҳатто қўлингиздаги телефон ҳам ўйлаганингиздан кўра кўпроқ нарсага қодир.

Денгизда ишлашга мўлжалланган робот-илонлар яратилди (видео)

20 Апрель 2016

Маълум бўлишича, тез орада денгиз ва океанларнинг сув юзасида робот-илонлар пайдо бўла бошлайди ва инсонлар унинг чинакам тирик мавжудот ёки илонсифат сунъий меҳнат маҳсули эканлигини ажратолмай қолишади. Норвегиянинг Statoil ва Kongsberg Maritime компаниялари Норвегия университетининг табиий ва техник фанлар қошидаги Eelume фирмаси билан ҳамкорликда яратган янгиликлари ҳақида эълон қилишди. Улар биргаликда илон-роботлар эксплуатациясини ишга туширишни режалаштиришди. Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, робот-илонлар мунтазам давом этувчи оддий ишларни бажаришга мўлжалланган.

Posh Mobile Micro X S240 - дунёдаги энг кичик смартфон! (видео)

20 Апрель 2016

Posh Mobile Micro X S240 дунёдаги энг кичик смартфон номига даъвогарлик қила олади.

Мазкур янги қурилма нархи яқинда Amazon сайтида чегирма билан 52 ярим долларга баҳоланди. Гаджет ўлчами бор-йўғи 89х47х11.6 мм.ни ташкил этади. Унинг ҳажмини банк картаси билан қиёслаш мумкин. Оғирлиги – 52 грамм. Қурилманинг олд қисми камтарона кўринишда бўлиб, ўзининг дизайни билан мақтана олмайди. Бироқ замонавий фойдаланувчилар учун зарур бўлган барча параметрларга эга.

Android-вирусларнинг умумий сони 40 фоиздан ошди

19 Апрель 2016

Android мобиль ОТ учун вирусларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 40 фоиздан ошди. Бу ҳақида Semantec компанияси тармоғининг таҳдидлар бўйича йиллик ҳисоботида хабар берилди.

Гагарин ва Высоцкий шарафига титан iPhone 6s

13 Апрель 2016

Бир ўриндиқли шахсий вертолёт яратилди (фото)

12 Апрель 2016

Ажабтовур ташқи рекламалар билан танишинг! (фото)

11 Апрель 2016

Реклама жамият ҳаётини шу қадар қамраб олганки, тобора унга эътибор бермай қўйишмоқда. Лекин реклама дизайнерлари ҳам анойилардан эмас, улар ҳар куни аудиторияни жалб этишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишади.

Дунёдаги энг ингичка ноутбук билан танишинг! (видео)

06 Апрель 2016

HP компанияси анчадан буён барчанинг эътиборини торта оладиган ноутбук яратишга уринар эди. Энди у ўзини шу мақсадига эришган, деб ҳисоблайди.

Ҳаводан сув йиғувчи конструкция яратилди

04 Апрель 2016

LG G5 смартфони сотувга чиқарилди ва...

04 Апрель 2016

АҚШнинг Ideal Conceal компанияси қурол-смартфон яратди

31 Марть 2016

  Американинг Миннесота штатидаги Ideal Conceal техник қурилмаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси қурол-смартфон яратди. 380 калибрли ушбу қуролга “Мукаммал яширилган” номи берилди.

Samsung компанияси ўта мустаҳкам ҳимояга эга смартфон чиқаради

30 Марть 2016

Samsung компанияси Galaxy S7 линейкасини яна бир смартфон билан тўлдиришини расман тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Ҳимояланган Galaxy S7 Active ҳақидаги маълумотлар Google Play дўконидаги Samsung Level дастурида пайдо бўлди.

Иқлимни автоматик тарзда назорат қилувчи «ақлли» камзул (видео)

30 Марть 2016

Энди ҳар хил об-ҳавога мўлжалланган камзулларга маблағ сарфлашнинг ҳожати йўқ. Фақатгина ақлли камзулни сотиб олиш кифоя қилади.

Гаджетлар экранидаги тирналган юзаларни асл ҳолига келтириш усуллари

28 Марть 2016

Янги харид қилинган смартфон ва планшетлар тозалиги, жило сочиши билан ажралиб туради. Бироқ бир неча ҳафта ўтиб-ўтмай, уларнинг олдинги кўриниши йўқолиб, аста-секин тимдаланган ҳолатга кела бошлайди. Устахонага бормай ёки экранини алмаштирмай бунга барҳам бериш усуллари ҳақида Lifehacker ҳикоя қилади.

Arovia компанияси йиғилувчи монитор ишлаб чиқарди (фото)

23 Марть 2016

Oombrella - синоптик соябон! (видео)

22 Марть 2016

Oombrella соябони бежизга синоптик, деган номни олмади. Унинг тутқичига намлик, ҳарорат, босим ва ёритиш даражасини ўлчаш учун махсус модул ўрнатилгани сабабли аксессуар ўз эгасини қачон ёмғир ёғишидан хабардор қилиб туради.

Ҳаётдаги илгари ва бугунги фарқлар суратларда...

21 Марть 2016

«Ҳаракат бу ҳаёт», деган ибора бор.

Дарҳақиқат, ҳаёт бир жойда турмайди, биз ҳам вақт ҳам доимо ҳаракатда бўламиз. Баъзида ўзгаришлар шунчалик тез юз берадики, уларга мослашгунимизча яна янги ўзгаришлар содир бўлади.

Энди “ақлли” чиқинди челаклари ҳам пайдо бўлди

15 Марть 2016

Samsung ва Philips телевизорлари энди 3D технологиясисиз чиқарилади

08 Марть 2016

Samsung ва Philips корпорациялари ўз телевизорларида 3D технологиясини қўллашдан воз кечишларини маълум қилди. Бу ҳақда Forbes’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.

“Мажнун” фильмининг премьерасидан сўнг... (фото)

07 Марть 2016

Galaxy S7 ва iPhone 6s устида жиддий синов ўтказилди (видео)

07 Марть 2016

Янги флагман смартфонларининг пайдо бўлиши билан ҳар доим улар устида ҳар хил қаттиқ синовлар ўтказилади. Уларни эса компания ходимларининг ўзи эмас, балки мустақил экспертлар томонидан амалга оширилади. Бу сафар блогерлар февраль ойида тақдим этилган Galaxy S7 смартфонининг IP-68 сувга чидамлилик стандартини текшириб кўрдилар. Солиштириб кўриш учун, унинг ҳамроҳликка iPhone 6s смартфонини мисол қилиб олишди. Apple компанияси расмий тарзда iPhone 6s смартфонила сувга чидамлилик стандарти борлигини эълон қилмаган бўлсада, қурилманинг асосий портлари силикон қўйилмалари билан ҳимояланган.

Энди ноутбук учун ҳам селфи-таёғи ишлаб чиқилди

29 Февраль 2016

Америкалик ихтирочилар Том Гэлл, Жон Юй ва Мойсес MacBook орқали селфи олиш мосламасини ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge сув остида тажрибадан ўтказилди (видео)

24 Февраль 2016

Samsung компанияси Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge смартфонларига, фойдаланувчилар қайтаришни қаттиқ сўрашган сув ва чангдан ҳимоя қўйилганини маълум қилганди.

Телефонни лимон ёрдамида қувватлаш мумкин...ми? (видео)

24 Февраль 2016

Агарда мобиль телефонингиз қуввати тугаб қолса-ю, ёнингизда розетка топа олмасангиз, нима қилиш керак? Хавотирга ўрин йўқ, энди лимонни розетка ўрнида ишлатиш мумкин. Телефонингизни лимон ёрдамида қувватлашнинг осон ва оддий усулини томоша қилинг.

15 дақиқада қувватланувчи смартфон батареяси яратилди

24 Февраль 2016

HP ноутбук ва компьютер имконини берувчи смартфон яратди (видео)

23 Февраль 2016

Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонлари намойиш этилди (фото+видео)

22 Февраль 2016

Samsung компанияси Galaxy S7 ва S7 Edge смартфонларининг тақдимотини ўтказди. 5,1 дюймли Galaxy S7 смартфони дизайни аввалги моделдан унча фарқланмайди: фақатгина бармоқлар излари датчиги орқа камера бўртиғи каби япасқироқ ишланган. Galaxy S7 Edge смартфони iPhone 6s Plus каби 5,5 дюймли экран олган ҳамда орқа қопқоқ бурчаклари думалоқланган. The Verge нашри муаллифларининг айтишича, смартфонни қўлда ушлаш қулайроқ бўлган.

Смартфондаги маълумотларни қандай ҳимоя қилиш мумкин?

19 Февраль 2016

 Мeduza.io сайти ўз ўқувчиларига смартфонларни ҳимоя қилишни эслатиб, бунинг учун сабаблар ва бу борадаги тавсия ҳамда маслаҳатларини келтирди.

Ҳинд компанияси 7 долларлик смартфон ишлаб чиқаради

17 Февраль 2016

LG ҳали сотувга чиқарилмаган смартфони учун ғилофни намойиш этди

13 Февраль 2016

  LG компанияси ўзининг янги авлод смартфони G5 учун мўлжалланган ғилофни тақдим этди.  Янги Quick Cover ғилофининг ўзига хос жиҳати шундаки, у кулранг тусдаги ярим шаффоф  қатламга эга. Унинг ёрдамида смартфоннинг айрим функцияларини бошқариш мумкин.

Уругвайда айланма кўприк фойдаланишга топширилди (фото)

06 Февраль 2016

 2015 йил охирида Уругвайнинг жанубий соҳилида, Роча ва Мальдонадо шаҳарлари ўртасидаги Гарсон қўлтиғида айланма кўприк қурилиши якунланди.

Facebook cмартфонни тез ва кўп ишлашига халал беради...ми?

03 Февраль 2016

Узоқ вақтлардан буён фойдаланувчилар Facebook’нинг Android дастури қурилманинг автоном ишлаш вақтини анча қисқартириши юзасидан шикоят қилиб келади. Энди эса улар бу борада турли синовлар ўтказиб, уларнинг натижаларини келтирмоқда, деб ёзади 3DNews.

Beeline: Фойдали USSD-кодлар ва...

02 Февраль 2016
Beeline абонентлари учун маҳсус фойдали телефонлар ҳақида эслатиб ўтади, ушбу телефонларга қўнғироқ қилиб ёки сўров юборган ҳолда зарур бўлган маълумотларни оператив тарзда олиш мумкин. 
 

WhatsApp`нинг янги версиясига 50та янги функция қўшилади

01 Февраль 2016

WhatsApp менссенжерининг янги дастурида 50 та янги функция пайдо бўлади. Мессенжердаги янги функциялар аста-секин киритиб борилади, аммо уларнинг катта қисми энг охирги версияда мавжуд бўлади, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».

LG дисплейи бутун корпусни ўраб олган смартфон ишлаб чиқаради

26 Январь 2016

Рубик кубигини робот 1,047 сонияда йиғишга эришди (видео)

25 Январь 2016

Ташаббускорлар томонидан яратилган робот Рубик кубигини бир сониядан ортиқроқ вақт ичида йиғишга муваффақ бўлди. Motherboard нашрининг маълум қилишича, ушбу натижа дунё рекордига талабгорлик қилмоқда, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».

Роботлар сабабли 5 миллион киши ишидан ажралади...

20 Январь 2016

Philips компаниясининг замонавий аёлларга ғамхўрлиги

19 Январь 2016

Samsung смартфонларга ажойиб аксессуар яратди

19 Январь 2016

“Ақлли гултувак” ҳақида эшитганмисиз? (видео)

06 Январь 2016

Лас-Вегасда ўтаётган CES-2016 кўргазмаси чоғида дронлари билан машҳур Parrot компанияси Pot номли “ақлли гултувак” тақдимотини ўтказди.

Parrot Pot’нинг вазифаси хонаки гулларни парваришлашдир. Бунинг учун гаджетга кислота, ҳарорат, ёруғлик ва намлик датчиклари ўрнатилган бўлиб, шу орқали у гулларнинг аҳволини кузатиб туради. Бундан ташқари, махсус пуркагичлар орқали у гулларга 2.2 л гача сув сепа олади.

Мисдан ясалган “ақлли ручка” билан танишинг!

06 Январь 2016

Лас-Вегасдаги CES-2016 кўргазмасида соф мисдан тайёрланган Oree Stylograph “ақлли ручка”си намойиш этилади.

 Қурилма Bluetooth ёрдамида Android ёки iOS орқали бошқариладиган смартфон билан “мулоқот”га киришиб, фойдаланувчи махсус қоғозга ёзаётган маълумотларни мобиль иловага етказиб беради.

Live Photos функцияси энди Android қурилмаларда ҳам ишлайди

06 Январь 2016

Apple компанияси сўнгги iPhone смартфонлари учун Live Photos функциясини ишлаб чиқди. У камера функцияси бўлиб, сурат олинаётган пайтдан 1,5 сония аввал ва кейин қисқа видео ҳам тасвирга олинади, деб хабар беради Like It.

iPhone 6 ва iPhone 6s ишлаб чиқариш 30 фоизга камаяди

06 Январь 2016

2016 йилнинг биринчи чорагида Apple iPhone 6 ва iPhone 6s смартфонларини ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиради. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asian Review нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.

Samsung CES-2016 кўргазмасига ажойиб янги технологияларини тақдим этди

05 Январь 2016

Facebook асосчиси уйи учун сунъий онг яратади

04 Январь 2016

Мамлакатимизда яна лифт ишлаб чиқарилади

04 Январь 2016

Samsung эндиликда “ақлли” ҳалқалар ишлаб чиқаради

30 Декабрь 2015

Samsung бренди ишқибозлари компанияда смартфонни “ақлли” ҳалқа ёрдамида бошқаришга патенти борлигини аниқлашди, деб хабар бермоқда Patently Mobile сайти.

iPhone 8 тасвирланган видео кўпчиликни ҳайратлантирмоқда (видео)

29 Декабрь 2015

Интернетга Apple компаниясининг янги флагман смартфони концепциясининг илк видеоси чиқиб кетди. “Келажак телефони” деб аталаётган бу смартфон созламаларни бошқариш учун ён экран билан таъминланади. Гаджет тахминларча 2017 йилдан бозорга чиқарилади.

Табиат билан уйғунлашган меъморчилик маҳсуллари (фото)

29 Декабрь 2015

Табиатга қарши ёки курашиш керак ёки у билан ҳамнафас ҳаракат қилмоқ лозим. Қаҳрамонларимиз ҳисобланмиш архитекторлар эса иккинчи йўлни танлашди. Дарахтлар кесилмаган, аксинча бинолар уларнинг табиий ҳолатига кўра, шакллантирилган.

Microsoft компанияси Windows 7 ва 8 фойдаланувчиларини мажбур қиляпти

16 Декабрь 2015

Samsung Appleга 548 млн доллар товон тўлайди!

05 Декабрь 2015

Samsung ва Apple компаниялари 2011 йилдан Жанубий кореаликларни iPhone дизайнини кўчирирганлик борасида судлашиб келади.

 

Шотландияда динозаврларнинг юзлаб излари топилди

03 Декабрь 2015

 Машҳур палеонтолог Стивен Брюсатт томонидан Скай ороли соҳиллари яқинидаги сув тубида топилган юзлаб оёқ излари ― Шотландия ҳудудида бир вақтлар саёз сув сатҳида сайр қилиб юрган йирик динозаврлар яшаганлигини тасдиқлайди.

Ёнига киши яқинлашиши билан “гуллайдиган” чироқлар (фото+видео)

25 Ноябрь 2015

Кўчалар ва жамоат жойлари дизайнерлик ғояларини амалга ошириш учун қулай майдонга айланган. Иерусалим аҳолисида ҳам янги ўзига хос дизайнерлик ишидан завқ олиш имкони пайдо бўлди. 9 метрли гул кўринишидаги кўча фонуслари унинг ёнига киши яқинлашиши ёки транспорт ўтиб қолиши биланоқ очила бошлайди.

Эски iPhone`га янги HTC смартфони бепул алмаштирилади!

23 Ноябрь 2015

Тайваннинг HTC компанияси глобал олди-сотди доирасида 26 ноябрдан 2 декабргача ўзининг янги қурилмаси — HTC One A9 ни 2014- ва 2015 йилда ишлаб чиқарилган iPhone смартфонларига қўшимча тўловсиз алмаштиради. Шунингдек, бошқа компанияларнинг машҳур моделларини  ўз гаджетига алиштиришда ҳам яхшигина иқтисод қилишни таклиф этади, дея хабар беради «Mail.ru».

Pepsi янги смартфонини тақдим этди

20 Ноябрь 2015

 Pepsi компанияси ўз логотипи билан ишлаб чиқарилган гаджетини тақдим этди.Pepsi Phone 5,5 дюймли, 1920 х 1080 пикселли 2,5D дисплейга эга бўлди

Galaxy S7 флагманининг премиум версияси ҳақида тафсилотлар

16 Ноябрь 2015

Samsung компанияси навбатдаги флагмани — Galaxy S7 устида ишламоқда. Компания янги қурилма ҳақидаги тафсилотларни сир сақлашга ҳарчанд уринса-да, баъзи маълумотлар интернетда тарқалиб улгурди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

5 дақиқада 50% зарядланадиган смартфон аккумулятори (видео)

16 Ноябрь 2015

Хитойнинг Huawei компанияси ниҳоятда тез қувват оладиган янги аккумуляторларни намойиш этди: 600 мАч сиғимли батареяга 50% қувват олиш учун 2, 3000 мАч сиғимли (смартфоннинг одатий аккумулятори) батареяга эса 48% қувват олиш учун атиги 5 дақиқа кифоя. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.

Чилида дунёдаги энг катта телескоп қурилиши бошланди

14 Ноябрь 2015

 Коинотни кузатиш учун жуда қулай манзил ҳисобланадиган Чилидаги Атакама саҳросида дунёдаги энг катта Улкан Магеллан телескопи (GMT) қурилиши бошланди. 11 ноябрь, чоршанба куни мамлакат президенти Мишель Бачелет унга биринчи тош қўйиш маросимида иштирок этди.

Энг оммалашган смартфонларнинг пойтахтдаги ўртача нархлари

10 Ноябрь 2015

«Mobinfo.uz» нашри 8 ноябрь ҳолатига кўра, Тошкентдаги энг оммабоп смартфонларнинг ўртача нархларини эълон қилди.

Apple компанияси iPad Pro нархларини эълон қилди

05 Ноябрь 2015

 iPad Pro планшетларини жорий йилнинг 11 ноябридан бошлаб харид қилиш мумкин бўлади. Унинг баҳоси Apple’нинг расмий сайтида ҳам эълон қилинди.

Google кўчаларда “ақлли” рекламаларни ишга туширмоқда

03 Ноябрь 2015

“Шум бола” фильми актёрлари текинга суратга тушишган...

03 Ноябрь 2015

Ўтган чоракда 4,5 миллионта Apple Watch соати сотилибди-я...

02 Ноябрь 2015

Apple компанияси Apple Watch соати қандай миқдорда сотилгани ҳақидаги маълумотларни ошкор этишни истамаяпти, бироқ бу таҳлилчиларга қурилма савдосини анча аниқ баҳолашда халал бермайди, деб ёзади 3DNews.

Энди смартфонни ҳаво орқали ҳам зарядлаш мумкин (фото+видео)

02 Ноябрь 2015

Ҳозирда симсиз қувватлантириш ускуналари билан ҳеч кимни ажаблантира олмайсиз. Лекин смартфонни чўнтагингиздан олмасдан ҳам қувватлантиришга нима дейсиз? TechNovator компанияси қувват манбаидан бир неча метр наридан смартфонни қувватлантира оладиган “XE” деб номланувчи қурилмани ишлаб чиқди. Бу қурилмани атрофдаги гаджетларга электр энергияси тарқатувчи “қувват роутери” деб аташ мумкин.

15 долларга ҳам янги телефон-смартфон беришади!

29 Октябрь 2015

Канаданинг DataWind компанияси Ҳиндистоннинг RCom телекоммуникациявий компанияси билан биргаликда дунёдаги энг арзон смартфонни ишлаб чиқаришини маълум қилди. 

 

iPhone’нинг барча авлодлари устида навбатдаги синов (видео)

28 Октябрь 2015

Видеоблогер Зак Стрели iPhone’нинг барча авлодларини iPhone 2G’дан бошлаб iPhone 6S’гача сув ўтказмаслик жиҳатидан текшириб кўрди. Тажриба натижалари ҳақида «Газета.ru» хабар беради.

Йил охиригача Samsung улкан Galaxy View планшетини тақдим этиши мумкин

27 Октябрь 2015

Samsung компанияси йил охирига қадар  улкан Galaxy View планшетини тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

Қочқин ва муҳожирларга смартфон орқали ёрдам берилади

27 Октябрь 2015

iPhone фойдаланувчилари Apple`ни судга беришди

26 Октябрь 2015

Уильям Скотт ва Сьюзанн Шмидт Филлипс Apple компаниясини судга берди. Фойдаланувчилар даъво аризасида iPhone’лари операцион тизимини iOS 9 гача янгилагандан сўнг, трафик харажатлари сезиларли даражада ошганлигидан шикоят қилмоқда, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.ru».

Сунъий гўшт ва пишлоқ ишлаб чиқариш учун 108 млн доллар ажратишди

26 Октябрь 2015

Ўта кучли мушакларга эга мутант-итлар етиштирилди

22 Октябрь 2015

iPhone эгалари Facebook иловасидан шикоят қилишди

20 Октябрь 2015

Samsung Galaxy S7 смартфони 2016 йилнинг январида тақдим этилади

20 Октябрь 2015

Эндиликда Pepsi ўз бренди остида смартфон ҳам ишлаб чиқаради

14 Октябрь 2015

Pepsi’нинг ўз бренди остида шахсий смартфонларини ишлаб чиқариши кутилмоқда, деб хабар беради «Mobinfo.uz».

Қозоғистонда 2016 йилдан бошлаб «мобил қуллик» бекор қилинади

10 Октябрь 2015

 Қозоғистонда телефон рақамини сақлаган ҳолда бошқа уяли алоқа операторига ўтиш хизмати (MNP ёки «мобил қуллик»ни бекор қилиш) 2016 йилнинг 1 январидан ишга тушади. Бу ҳақда мамлакат алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот қўмитасининг матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «Nur.kz» хабар бермоқда.

Путиннинг туғилган кунига Caviarдан кутилмаган совға

09 Октябрь 2015

Италиянинг Caviar заргарлик бренди Россия президенти Владимир Путиннинг таваллуд кунига бағишланган қимматбаҳо iPhone 6s смартфонларини сотувга чиқарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Японияда робот смартфон яратилди

07 Октябрь 2015

Дунё ишлаб чиқарувчилари ўз смартфонлари ҳажмини кичрайтиришга интилаётган бир пайтда Япониядаги компаниялардан бири мутлақо бошқача йўлдан бориб, RoboHon смартфон роботини яратди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Microsoft ўзининг биринчи ноутбугини намойиш қилди

07 Октябрь 2015

Google энди Ўзбекистонда!

06 Октябрь 2015

iPhone 6s сувда қайнатиб кўрилди (видео)

29 Сентябрь 2015

Сотувга чиққан iPhone 6s ва 6s Plus гаджетлари билан турли синовлар ўтказиб кўрилди. Кейинги босқич уни сувда қайнатиб кўриш бўлди, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».

Энг антиқа китоб жавонлари

28 Сентябрь 2015

Электрон китоблар даври келганига қарамай, аксарият кишилар ҳали ҳам босма китобларни қадрлайдилар. Қуйидаги китоб жавонлари ана шундай китобни қадрловчиларнинг ижодидир.

АҚШ Android туфайли Google’га қарши тергов бошлади

26 Сентябрь 2015

 Google компанияси АҚШ монополияга қарши органлари эътиборига тушди: технологик корпорацияни рақобатчиларини ўзига тегишли Android операцион тизимидан чеклаб қўйганликда гумон қилишмоқда, деб ёзади «РБК».

iPhone 6s’ни қайириб, тирнаб, ёндириб, синдириб синаб кўришди (видео)

26 Сентябрь 2015

 25 сентябрь куни iPhone 6s ва iPhone 6s Plus Австралия, Буюк Британия, Хитой, Франция, Япония, АҚШ каби ўнта мамлакат ҳудудида сотувга чиқди, дея хабар бермоқда TJournal.

Vertuдан сапфир ойнали ўта мустаҳкам смартфон

26 Сентябрь 2015

Vertu компанияси шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланганлиги билан ажралиб турувчи Signature Touch смартфонини ишлаб чиқарди, деб хабар беради«Корреспондент.net». 

Уй иситишнинг энг арзон ва антиқа усули (видео)

23 Сентябрь 2015

Бу усул узоқ бўлмаган муддатга ҳар қандай хонани иситиш имконини беради.

Тошкентда янги йўл қурилмоқда

17 Сентябрь 2015

 Тошкентдаги Тараққиёт кўчаси Тошкент автомобиль ҳалқа йўли (ТАҲЙ)га қадар узайтирилади ва унда трамвайлар қатнови йўлгақўйилади. Бу ҳақда Afisha.uz хабар бермоқда.

Тез орада 10 ядроли процессорда ишлайдиган смартфонлар чиқарилади

16 Сентябрь 2015

Жорий йилнинг охирига қадар бир вақтнинг ўзида бир неча ишлаб чиқарувчи 10 та ҳисоблаш ядросига эга илк мобил процессор — MediaTek Helio X20 билан таъминланган смартфон ва фаблетларни бозорга чиқаради. Бу ҳақда «3dnews.ru» хабар бермоқда.

Олимларимиз металл қувур ички сиртига ишлов бериш усулини кашф қилишди

15 Сентябрь 2015

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-Плазма ва Лазер Технологиялари Институти олимлари металл қувурнинг ички сиртига ишлов бериш усулини ихтиро қилишди.

Тошкентда Galaxy S6 Edge+ смартфони 3,9 миллион сўмдан сотувга чиқди

14 Сентябрь 2015

Август бошида тақдим этилган Samsung Galaxy S6 Edge+ Ўзбекистонда сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар

11 Сентябрь 2015

Apple компаниясининг сентябрь ойидаги кўргазмаси янгиликларга бой бўлди, десак хато бўлмайди. Унда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларидан ташқари катта 12,9 дюймли экранга эга бўлган iPad Pro планшети, Siri овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайдиган Apple TV ҳамда пушти-тилларанг корпусдаги Apple Watch Sport тақдим этилди.

IFA-2015 кўргазмасида икки қаватли кир ювиш машинаси намойиш этилди

09 Сентябрь 2015

IFA-2015 кўргазмасига Haier компанияси томонидан намойиш этилган икки бакли кир ювиш машинаси кир ювиш соҳасидаги техник инновациялар учун мукофотланди. Бу ҳақда Haier томонидан чиқарилган пресс-релизда маълумот берилган.

Сўнгги 5 йил мобайнида энг оммалашган мобиль дастурлар

08 Сентябрь 2015

Candy Crush Saga ўйини iPhone ва iPad учун энг оммавий мобиль ўйин, Clash of Clans энг катта фойда келтирган мобиль ўйин ва Pandora Radio дастури эса энг катта даромад келтирган дастур бўлди. Бу ҳақда App Annie статистик компанияси маълум қилмоқда.

Apple’нинг собиқ ходими мебель компаниясига асос солди (видео)

07 Сентябрь 2015

Apple компаниясининг собиқ ходими, iPod ва iPhone ишланмаларида қатнашган Брэда Сьюэлла мебель танлаш ва сотиб олишдаги анъанага айланган амалиётни ўзгартириш вақти келди, деб ҳисоблади. Бу ҳақда «Лайфхакер» хабар бермоқда.

Энди iPhone`да тутунни аниқлаш тизими ҳам мавжуд

02 Сентябрь 2015

Apple iOS бошқарувидаги мобил қурилмалар, жумладан, iPhone учун мўлжалланган тутунни аниқлаш тизимини патентлади, дея хабар бермоқда Appleinsider. Уни, шунингдек, Wi-Fi роутер, ноутбук, стационар компьютер ва Apple ТV учун қўллаш мумкин.

Автомобиль компанияларининг антиқа транспорт воситалари (фото)

02 Сентябрь 2015

Бир ғилдиракли Honda UNI-CUB офис сегвейи 2012 йилда намойиш этилган. У битта ғилдиракда юради. Иккинчи ғилдирак эса мувозанатни сақлаб туриш учун керак бўлади.

Пульсни ўлчайдиган футболка яратилди

01 Сентябрь 2015

Япониянинг Toyobo компанияси инсон пульсини ўлчай оладиган, шунингдек, бошқа физиологик кўрсаткичларни оладиган махсус материални ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Россияда SIM-карта сотишга мўлжалланган автомат яратилди

31 Августь 2015

«Moneta-Vending» компанияси (DI-Group Томск холдинги) нафақат Россияда, балки жаҳонда ўхшаши йўқ SIM-карта сотиш учун мўлжалланган автомат ишлаб чиқди. «Infocom.uz»нинг ёзишича, автоматлаштирилган сотувлар нуқтаси офис ва савдо марказларида, вокзал, аэропорт ва бошқа жамоат жойларида мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.

Бир ҳафта заряд олмай ишлайдиган водородли батареяга эга iPhone 6

26 Августь 2015

Буюк Британиянинг Intelligent Energy компанияси iPhone 6 стандарт корпусида смартфон бир ҳафта тўйинмай ишлашига имкон берувчи водородли озиқлантириш элементини жойлаштиришга эришди. Бундай элементда водороднинг ҳаво кислороди билан қўшилиши реакцияси ҳисобига энергия ҳосил бўлади. Бу ҳақда компания вакилларига таяниб, The Telegraph маълум қилди, дея хабар бермоқда hitech.vesti.ru.

Ўзбекистонлик олим қудуқларни мустаҳкамлаш усулини кашф этди

25 Августь 2015

Ўзбек олими Екшибаров Владимир Сергеевич қудуқларни мустаҳкамлаш усулини ихтиро қилди. Ушбу ихтиро нефть ва газ қудуқларини бурғулашда фойдаланиш учун мўлжалланган.

256 ГБ доимий хотирага эга смартфон!

25 Августь 2015

ASUS компанияси ZenFone 2 смартфонининг 256 Гб доимий хотирага эга янги версиясини тақдим этди. Шу билан бирга қурилма, 128 Гб’гача бўлган microSD флеш-карталарини ҳам қўллаб қувватлайди. Умумий ҳисобда смартфон 384 Гб бўш хотирага ҳажмига эга бўлади. Янги қурилма анчагина узун – ASUS ZenFone 2 Deluxe Special Edition номига ега бўлди.

Буюк Британияда электромобиллар йўллардан қувват олади

22 Августь 2015

 Буюк Британия ҳукумати электромобиллар бевосита ҳаракат давомида энергия билан тўйинишига имкон берувчи янги йўл технологияларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда CNN манбаларига таяниб, «Nur.kz» хабар бермоқда.

 

Apple 158 миллиард доллар йўқотди

22 Августь 2015

 Биржадаги ларзалар сабаб Apple компанияси 158 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

 

flash’дан минг карра тез ишлайдиган хотира яратилади

19 Августь 2015

Intel корпорацияси Optane бренди остида янги хотира турини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Сан-Францискода ўтган IDF 2015 конференциясида маълум қилинди.

iPhone 6S ва iPhone 6S Plus`нинг савдога чиқиш санаси маълум бўлди

19 Августь 2015

Forbes журнали янги iPhone 6S ва iPhone 6S Plus смартфонлари сотилишининг савдога чиқиши санасидан дарак топди – смартфонлар бир нечта давлатларда 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Android`нинг янги 6.0 версияси Marshmallow деб номланади

18 Августь 2015

Android операцион тизимининг кейинги версияси Marshmallow (Зефир) номини олади. Бу ҳақда Android Developers’нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Йиғилувчи iPhone 6 лойиҳаси тақдим этилди

14 Августь 2015

 Голландиялик дизайнер Мартин Хайек ўз сайтида йиғилувчи iPhone 6 лойиҳасини эълонқилди.

НТС ўз харажатларини қисқартирди

14 Августь 2015

 Тайваннинг смартфон ишлаб чиқарувчи HTC компанияси персонла миқдорини 15 фоизга қисқартириш режасини ошкор қилди. Бу билан харажатлар 30 фоизга қисқариши айтилмоқда

Rewalk экзоскелетлари: қоматга мослаштирилди ва тезлиги ошди

13 Августь 2015

 Фалажга чалинган кишилар юришига имкон берувчи экзоскелетлар камёб нарса саналмайдиган бўлиб қолди.

PowerPoint’га рақобатчи дастур яратилди

12 Августь 2015

Microsoft компанияси Sway дастурининг тақдимотини ўтказди. Ушбу дастур тақдимотлар, ҳисоботлар ва рақамли лавҳалар тайёрлашга мўлжалланган. Айтилишича, у машҳур PowerPoint дастурини ушбу бозордан сиқиб чиқариши мумкин.

Фотограф кадридан қочишга имкон берувчи кўзойнак яратилди

11 Августь 2015

Япониянинг Миллий информатика институти олимлари махсус кўзойнак яратишди. Маҳаллий ОАВда таъкидланишича, у туфайли фотокамера объективи автоматик тарзда инсон юзида фокус жамлай олмайди.

Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагманлари бирданига арзонлашди

06 Августь 2015

 Samsung Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge флагманларини бугунги кунга келиб, тарихдаги энг тез арзонлашиб кетган смартфонлар деб бемалол айтишимиз мумкин.

Twitter танловларида автоматик тарзда қатнашувчи бот яратишди

05 Августь 2015

Америкалик муҳандис Хантер Скотт Twitter’да турли мукофотлар ўйналадиган танловларда автоматик равишда қатнашадиган бот ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Meduza.

Apple ва Google фойдаланувчилар учун ажойиб технология яратмоқда

04 Августь 2015

Apple ва Google корпорациялари фойдаланувчиларга ўзлари истаган маълумотларни улар бу ҳақда сўрашга улгурмасдан туриб етказиб бериш имкониятига эга технология устида иш олиб бормоқда, дея хабар берди «РБК».

Сув чивини шаклида робот яратилди

04 Августь 2015

Гарварднинг Wyss Institute for Biologically Inspired Engineering институти ходимлари Сеул давлат университети ва Жон Полсон номли Гарвард муҳандислик ва амалий фанлар мактаби ходимлари билан ҳамкорликда сув чивини шаклидаги митти робот яратишди. Ҳашарот шаклларини айнан такрорлаш учун олимлар унинг хатти-ҳаракатларини видеоёзувлар орқали ўрганиб чиқишди.

Бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган илк смартфон

03 Августь 2015

Хитойнинг унчалик машҳур бўлмаган Blackview компанияси бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган илк смартфонни яратмоқда. Қурилма MediaTek компаниясининг 10 ядрога эга процессори, 4 ГБ тезкор хотира, 2К тиниқликдаги тасвирларни кўрсатиш имконини берувчи дисплей ҳамда 20 мегапиксел асосий камера билан жиҳозланади. Смартфон 2 турда, яъни : 16 ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлган вариантда сотувга чиқарилади.

Юртимизда музламага қарши янги восита яратилди

03 Августь 2015

“Ўзавтойўл” ДАК автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтида экологик хавфсиз аксиляхвонлик реагенти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ноутбукка улаш учун қўшимча экранлар тизими чиқарилди

30 Июль 2015

 Янги Sliden’Joy компакт тизими портатив шахсий компьютернинг асосий экранига битта ёки иккита қўшимча дисплей қўшиш имконини беради, дея хабар бермоқда «Lifehacker.ru».

Google компанияси Gmail`да таймерли янги хизмат жорий қилди

28 Июль 2015

Google июнь ойида Gmail’да хато топилган тақдирда 30 сония мобайнида хатни жўнатишни бекор қилиш хизматини йўлга қўйгач, Dmail деб ном олган ва ўзини-ўзи йўқ қиладиган таймерга эга Chrome’нинг яна бир хизматини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Verge нашрига асосланиб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Яна IPhone 6 энг кўп сотилибдия!

25 Июль 2015

Counterpoint Technology Market Research тадқиқотчилик компанияси 2015 йил июнь ойи якунларига кўра, дунёда энг харидоргир смартфонлар ўнталигини тақдим этди.

Оддий ва ғайриоддий кашфиётлар

23 Июль 2015
Ҳам сувда, ҳам ҳавода фойдали анжом, муштлашувни боксга айлантирган маркиз, велосипедчиларни шлем кийишга мажбурлаган нохушлик... Демак, спорт тарихи зарварақларидан муносиб ўрин эгаллаган шунга ўхшаш воқеалар диққатингиз марказида.
 

Бир қатор компаниялар Samsung’ни Apple’га қарши курашда қўлламоқда

22 Июль 2015

Кремний водийсининг бир қатор гигант-компаниялари, хусусан, Google, HP ва Facebook Apple’нинг даъволарига қарши чиқди ва Samsung’ни қўллаб-қувватлади — iPhone ишлаб чиқарувчи компания Жанубий Корея ширкатини патент ҳуқуқларини бузишда айблаб келаётган эди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар бермоқда.

Дунёдаги энг ингичка планшет - Galaxy Tab S2 тақдим этилди

20 Июль 2015

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Galaxy Tab S2 — дунёдаги энг ингичка планшетларини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».

Nokia мобиль телефонлар бозорига қайтади

15 Июль 2015

Финляндиянинг Nokia компанияси 2016 йилда ўз бренди остида янги мобиль телефонлар яратиши мумкинлигини тасдиқлади.

Тез кунда Fujitsuдан улкан ҳажмга эга - 15 миллион Гбли сақлагич!

14 Июль 2015

Fujitsu компаниясининг янги Eternus DX8900 S3 маълумотлар сақловчи қурилмаси 13,8 Пб хотира билан жиҳозланади, деб хабар бермоқда TechTarget портали.

Смартфонлар бозоридаги фойданинг 92 фоизи Apple`ники...

14 Июль 2015

Ўта рақобатбардош бўлган смартфонлар бозори кейинги йилларда сезиларли ўзгаришларга дуч келмоқда: Sony ва HТC аста-секин мавқеини бой беряпти, Хитой компаниялари эса тобора куч йиғиб, машҳур номларни халқаро бозордан сиқиб чиқаряпти. Аммо тармоқдаги даромад олиш билан боғлиқ вазият деярли ўзгаришсиз қолмоқда —Apple компанияси смартфонлар бозорининг 92% фойдасини кўришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.

Пойтахтимиз бозоридаги смартфонлар нархлари

13 Июль 2015

Тимофей Шелягин блогида Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган телефонлар нархлари эълон қилинди. Нархлар 12 июль ҳолатига келтирилган.

Голланд олимлари гуруч далаларидан электр токини олишни ўйлаб топишди

10 Июль 2015

 Голланд олимлари бутун кун давомида ишловчи ҳамда қуёш нури ва кучли шамолга боғлиқ бўлмаган яна бир муқобил энергия манбаини ўйлаб топишди.

Қачон сув ичиш кераклигини эслатиб турувчи идиш

10 Июль 2015

 Соғлом ҳаёт тарзи кейинги йилларда нафақат урфга кирди, балки заруратга айланди, десак муболаға бўлмас. Чунки технологияларнинг шиддатли ривожи бизни камҳаракат қилиб қўйди ва саломатлигимиз ёмонлашишига олиб келди. Мутахассислар кайфиятни қандай яхшилаш ва соғломроқ бўлиш тўғрисидаги турли-туман маслаҳатларни қалаштириб ташлашди.

2017 йил охиригача тўлиқ рақамли телевидениега ўтилади

09 Июль 2015

2017 йил охирига қадар Ўзбекистон тўлиқ рақамли телевидениега ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда Infocom.uz нашри ёзмоқда.

iPad Pro дисплейларини Sharp ҳамда Samsung компаниялари ишлаб чиқаради

08 Июль 2015

Apple компаниясининг ҳали эълон қилинмаган iPad Pro планшети учун дисплейлар ишлаб чиқариш билан Sharp ва Samsung компаниялари шуғулланадиган бўлди. Бу ҳақда TechNews портали маълум қилмоқда.

Casio "ақлли соатлар" ишлаб чиқаради

04 Июль 2015

 Япониянинг соат ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Casio номли компанияси 2016 йилнинг мартидан смарт-соатлар ишлаб чиқара бошлайди.

 

Ўзбекистонлик олимлар қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгич ускунасини яратишди

03 Июль 2015

 Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва анорганик кимё институти олимлари томонидан қобиқ-қувурли иссиқлик алмашгич ускунаси ихтиро қилинди, деб хабар қилади Интелектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати. 

Қаҳва кўпигида тасвир босувчи принтер

30 Июнь 2015

Исроилнинг SteamCC компанияси қаҳва кўпигида тасвир босувчи Ripples принтерини тақдим қилди, деб хабар бермоқда N+1 нашри.

Тўлиқ рангли эгилувчан дисплей яратилди

26 Июнь 2015

Профессор Дебашис Чанда бошчилигидаги Марказий Флорида университети олимлари жамоаси дунёдаги илк эгилувчан юпқа плёнкали дисплей концепциясини яратишди.

66 фоиз сўровнома иштирокчиси Путинни кейинги муддатга ҳам сайлашларини билдиришди

25 Июнь 2015

 Агар Россияда президентлик сайловлари келаётган якшанба куни ўтказилганида 66 фоиз россияликлар амалдаги президент Владимир Путин учун овоз берган бўлишарди.

Бухорода исиқлик олишнинг арзон усули яратилди

24 Июнь 2015

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида корхона цехларидаги технологик жараёнларни иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган қозонхонада табиий газ сарфлаш ўрнига машъала хўжалигида ёқиб юборилаётган ёнилғи газини қўллаш схемаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Телеграф.уз" хабар берган.

UZMOBILE HD Voice технологиясини ишга туширди

24 Июнь 2015

“Ўзбектелеком” АЖнинг UZMOBILE мобиль алоқа оператори нутқни узатишнинг жуда сифатли технологияси – HD Voice`ни амалиётга татбиқ қилди.

Замонавий болалар дуч келмаган “қийинчиликлар”

23 Июнь 2015

Замонавий болалар ўз ота-оналари ўйнаб катта бўлган “гаджет”лар ҳақида эшитишганда жуда ҳайрон қолишади. Улар итернетдан битта фильмни юклаб олиш учун соатлаб кутишни ёки севимли мусиқаларини топиш учун ҳафталаб дўкон айланишни тасаввур эта олишмайди.

Махфий маълумотларни сақлаш учун энг яхши 10 та қурилма

19 Июнь 2015

 Ҳозирги кунда махфий маълумотларнинг хавфсизликда сақлаш – кўпчилик одамларни ўйлантириб қўйган асосий масалалардан бирига айланган. Албатта, жуда кўп ҳимоя тизимлари, пароллар, пин-кодлар мавжуд, аммо улар ҳам бенуқсон эмас. Қуйида ўз эгасининг ошкор қилиниши мумкин бўлмаган маҳфий маълумотларининг хавфсизлигини сақловчи 10 та қурилма хақида маълумот бериб ўтамиз.

Amazon смартфонни қулоқ билан блокдан чиқариш функциясини ишлаб чиқмоқда

18 Июнь 2015

 Amazon компанияси смартфонни фойдаланувчининг қулоқ шаклини сканер қилиш ёрдамида блокдан чиқаришнинг янги усулига патент олиш учун ариза топширди.

Ёғочдан ишланган эргономик клавиатура намойиш қилинди

17 Июнь 2015

Keyboardio компанияси Kickstarter сайти ёрдамида заранг дарахти ёғочидан ишланган эргономик клавиатурани оммавий тарзда ишлаб чиқариш учун маблағ йиғишни бошлади. Бу ҳақда engadget.com портали маълум қилди.

Энг совуқ молекулалар яратилди

16 Июнь 2015

АҚШлик олимлар натрий калийдаги (NaK) газни 500 нанокельвингача совитиб, энг совуқ молекулаларни яратишди. Бу ҳақда Physical Review Letters журналида маълум қилинди.

«Темир одам» услубидаги Galaxy S6 Edge смартфони $91 мингга сотилди

15 Июнь 2015

Хитойда «Темир одам» услубида безакланган Samsung Galaxy S6 Edge смартфони рекорд даражадаги нархга баҳоланди. Чекланган миқдорда чиқарилган смартфон нусхаси 12 июнь куни бўлиб ўтган кимошди савдода 569 минг юань (тахминан 91 минг доллар)га сотилди, дея хабар бермоқда Android Headlines.

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни «Шахсий кабинет» орқали тўлаш мумкин

15 Июнь 2015

Тез кунларда, солиқ тўловчи юридик шахслар интернетдаги «Шахсий кабинет»лари орқали солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн шаклда тўлаш имкониятига эга бўлади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

iPhone 7 смартфони қачон сотувга чиқарилади?

12 Июнь 2015

 Apple’нинг iPhone смартфони янги авлоди 27 сентябрдан савдога чиқарилади. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар бермоқда.

App Storeдаги илавалар 100 миллиарддан ортиқроқ юклаб олинган

12 Июнь 2015

  Apple корпорацияси Moscone Cener саҳнасидан App Storeнинг ажойиб статистикаси билан мақтаниб қўйди: контентнинг виртуал дўконидан 100 млрд дан кўпроқ маротаба юкланиш амалга оширилган – бу ҳар сония 850 та дастур ўрнатилмоқда деганини англатади.

LG компанияси FreeSync`ни қўлловчи 4К-мониторини тақдим этди

10 Июнь 2015

LG Electronics компанияси ўйинлар учун мўлжалланган ультраюқори кўрсатиш қобилиятига эга 27MU67 мониторини расман намойиш қилди.

Аввалроқ янги монитор диагонали бўйича 27 дюймга ва 3840×2160 нуқтали Ultra HD/4К кўрсатиш қобилиятига эгалиги, монитор sRGB ранг фазосининг 99 фоиз қамраб олинишини таъминлаши маълум қилинганди.

Apple’нинг Music номли янги стриминг мусиқа хизмати тақдим этилди

09 Июнь 2015

8 июнь куни Сан-Франциско шаҳрида ўтказилган WWDC конференциясида Music номли Apple’нинг янги стриминг мусиқа хизмати тақдим қилинди. Бу хизмат ижрочилар учун ижтимоий тармоқни ҳам ўз ичига олади.

CHIP микрокомпьютери лойиҳаси учун $2 миллион ёрдам пули йиғилди

09 Июнь 2015

9 долларлик CHIP микрокомпьютери лойиҳаси муаллифлари Kickstarter сайти орқали 2 млн доллар миқдоридаги ёрдам маблағларини тўплашди.

"Бир ой давомида бизни қўллаб-қувватлаб, ушбу лойиҳа учун ёрдам берганларга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз", деб ёзади лойиҳа муаллифларидан бири.

Апрель ойида энг кўп сотилган смартфон - iPhone 6

03 Июнь 2015

Counterpoint агентлиги эълон қилган ойлик ҳисоботда айтилишича, бозорга икки ой аввал чиқарилган Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари дунёда сотилиш ҳажми бўйича iPhone 6 ва 6 Plus’дан ортда қолди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.

Егуликнинг суратидан калорияларни ҳисоблаш устида иш олиб борилмоқда

03 Июнь 2015

Google компанияси муҳандиси Кевин Мерфи Бостонда бўлиб ўтган Rework Depp Learning анжуманида компания бирор егулик фотосуратини таҳлил қилиб, ундаги мавжуд калорияларни ҳисобловчи технология устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Popular Science журнали хабар бермоқда.

Хитойликлар дунёдаги биринчи биометрик банкомат яратишди

02 Июнь 2015

Хитойнинг Tzekwan технологик компанияси Цинхуа университети билан ҳамкорликда дунёдаги биринчи биометрик банкомат ишлаб чиқди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Фарғонада рақамли телевидениенинг янги стандарти ишга тушди

01 Июнь 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрель кунги «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеузатувга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури» тўғрисидаги Қарорига мувофиқ Фарғона вилоятида рақамли телеузатувга ўтиш амалга оширилди, дея хабар бермоқда «Infocom.uz».

Lenovo компанияси шоколад босиб чиқарувчи принтер яратади

29 Май 2015

 Дунё даражасида рейтингни ушлаб туриш учун Хитойнинг электроника ишлаб чиқарувчи компанияси Lenovo ўз бизнесини ривожлантиришни ноодатий қурилмаларни ишлаб чиқаришга йўналтиришга қарор қилди.

Lenovo яширин дисплейга эга “ақлли” соат концептини намойиш қилди

29 Май 2015

 Lenovo компанияси тасвирни фақатгина соат эгаси кўриши мумкин бўлган қўшимча экранга эга Magic View “ақлли” соатларини тақдим қилди.

Смартфонлар бозорида samsung яна етакчи

27 Май 2015

 Жорий йилнинг 1-чораги бўйича турли компания смартфонларининг сотилиши бўйича статистика маълум қилинди.

Юлдуз кемаси кўринишида офис қурдиришга $100 миллион сарфлади!

27 Май 2015

 Онлайн-ўйинларни ишлаб чиқишга ихтисослашган NetDragon Websoft компанияси асосчиси Лю Деян «Стар Трек» фантастик сериалидаги «Энтерпрайз» юлдуз кемаси кўринишидаги офисни қурдирди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.

Тошкентдаги Инха университетида виртуал реаллик клуби пайдо бўлди

23 Май 2015

 Виртул реаллик клуби тадқиқотлар олиб боради ва талабалар яратган маҳсулотларни тарғиб қилиш билан шуғулланади.

"Мерседес" Lufthansa самолётлари учун интерьер яратди

21 Май 2015

 Mercedes-Benz дизайн-бюроси Lufthansa компанияси бизнес-самолётлари учун янги интерьерни тақдим этди.

Куйган лампочкани ёндириш усули намойиш қилинди

20 Май 2015

9 май куни Тошкентда очилган VIII Инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар республика ярмаркасида куйган лампочкани ёндириш усули намойиш этилди, деб ёзади «MyTashkent.uz».

Дубайда энг катта Apple Store дўкони очилади

20 Май 2015

Энг йирик Apple Store’ни қуриш жараёни бормоқда, деб ёзади «3dnews.ru». У 2015 йил августида Дубайда очилади.

Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари янги рангларда

19 Май 2015

Samsung Electronics компанияси Galaxy S6 ва S6 Edge флагман смартфонларини янги рангларда таклиф қилмоқда, қурилмалар яқин орада сотувга чиқарилади.

Artel ва Intel биргаликда смартфон ва планшетлар ишлаб чиқариши мумкин

19 Май 2015

Artel компанияси Intel корпорациясининг процессорлари ва технологик платформалари базасида Ўзбекистонда смартфонлар ва планшетлар ишлаб чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда.

Веломобиль: арзон, чидамли ва тежамкор

16 Май 2015

 Катта шаҳарда яшовчи одамлар тежамкор, арзон, чидамли, бутун оилага хизмат қилувчи, осон жойлашадиган ва тиқилинчларда қолиб кетмайдиган машиналари бўлишни орзу қилишади.

Telegram мессенжери равнақ топмоқда!

14 Май 2015

Telegram мессенжеридан бир ойда 62 миллион фойдаланувчи фаол фойдаланмоқда. Бу ҳақда, Siliconrus.com’нинг хабар беришича, лойиҳа асосчиси Павел Дуров TechCrunch нашрига маълум қилган.

 

Ўзбекистонлик олимлардан яна бир ихтиро

11 Май 2015

Гулистон давлат университети ходимлари томонидан узум меваларини шохчаларидан ажратиш қурилмаси ихтиро қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида call-марказ ишга тушди

07 Май 2015

  Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида call-марказ иш бошлади. Review.uz’нинг хабар беришича, марказ билан 200-06-00 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

UZMOBILE GSM тариф режалари сонини оширади

07 Май 2015

  Абонентлар учун хизматлардан қулай фойдаланиш шароитларини яратиш мақсадида 7 майдан бошлаб UZMOBILE GSM хизматларига қўшимчалар ва тарифларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Бепул хостинглардаги сайтлар WWW.uz каталогидан чиқариб юборилади

07 Май 2015

  WWW.uz модераторлари бепул сайт конструкторларида жойлашган веб-сайтларни миллий сайтлар каталогидан чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқишмоқда.

Қирғизистон алоқа оператори ўзбек тилида хизмат кўрсатишда давом этади

07 Май 2015

  Қирғизистоннинг MegaCom алоқа оператори мижозларга ўзбек тилида техник хизмат кўрсатишдан воз кечмайди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлигига компания матбуот хизмати ходимлари маълум қилди.

Haier Nebula кондиционери 2015 йил янгилиги

07 Май 2015

 Гўзаллик, куч-қудрат ва тежамкорлик – буларнинг бари Haier кондиционерларида мужассам

Opera Mini Google Play’дан энг кўп кўчириб олинган илова бўлди

07 Май 2015

 Opera Software компаниясининг хабар беришича, Opera Mini Google Play онлайн дўконидан энг кўп кўчириб олинган илова бўлди.

Юртимизнинг тарихий объектларида Wi-Fi тармоғи ташкил қилинади

06 Май 2015

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси тарихий ва маданий мероси ҳудудларида, шунингдек, жамоат учун мўлжалланган ҳамда фаол туристик объектларида симсиз абонент радиоуланиш тармоғини ташкил этиш бўйича лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Infocom.uz хабар берди.

Ўзбекистонда электрон кўринишдаги ўқувчилар кундаликлари яратилди

30 Апрель 2015

 “LISTIMEI” МЧЖ дастурчилари Uchenik.uz электрон кундалигини яратишди. Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида хабар берилишича, электрон кундалик – бу оддий кундалик кўринишида бўлиб, уни мобиль телефон, интернет ёки смс орқали кўриш мумкин бўлади.

Apple Watch соатида нуқсон борлиги аниқланди

30 Апрель 2015

 Apple компанияси яқинда сотувга чиқарилган “ақлли” соатларнинг нуқсони борлигини аниқлади.

Secret мобил иловаси фаолияти тўхтатилади

30 Апрель 2015

  Аноним мишмишлар тарқатишга мўлжалланган мобил Secret иловаси ишлашдан тўхтайди.

2018 йилгача 1 млрд қурилмага Windows 10 ўрнатилади

30 Апрель 2015

  2018 молия йилига келиб Windows 10 дастурий таъминоти ўрнатилган қурилмалар сони 1 млрд донадан ошиб кетади. Бу ҳақда Build 2015 конференцияси очилишида Microsoft корпорацияси президентининг операцион дастурлар бўйича ўринбосари Терри Майерсон баёнот берди.

LG G4 смартфони расман тақдим этилди

29 Апрель 2015
LG компанияси G4 смартфонининг расмий тақдимотини ўтказди. Тақдимот CNet сайти томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Galaxy S флагманларининг 6та авлодида дроп-тест ўтказилди (видео)

29 Апрель 2015

YouTube’даги TechRax канали Samsung Galaxy S флагманларининг олтита авлодини дроп-тест ёрдамида синаб кўрди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». 

Маст ҳайдовчини тер орқали аниқлайдиган тизим яратилди

27 Апрель 2015

 Мексика технология институти тадқиқотчилари маст ҳайдовчини тер бўйича аниқлаш усулини ўйлаб топди, дея хабар бермоқда «3dnews.ru».

Samsung Galaxy S6 тақдимоти ўтказилди...

27 Апрель 2015

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 25 апрель куни Тошкентдаги «Туркистон» саройининг ёзги саҳнасида Samsung Galaxy S6 ва Samsung Galaxy S6 Edge смартфонларининг Ўзбекистондаги тақдимотини ўтказди.

 

Samsung смартфонлар бозорида етакчилик қилмоқда

21 Апрель 2015

Баъзи таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, Apple 2014 йилнинг тўртинчи чорагида энг йирик смартфон сотувчиси бўлган эди. Бироқ бир чоракдан сўнг Samsung сўзсиз етакчига айлана олди, деб ёзади «3dnews.ru».

Windows 10 операцион тизими июль охирида чиқарилади

21 Апрель 2015

Microsoft компаниясининг Windows 10 янги операцион тизими июль охирида чиқарилади. Бу ҳақда AMD процессорлари ишлаб чиқарувчи компания раҳбари Лиза Суга иқтибос келтирган ҳолда The Verge хабар бермоқда.

Такси буюртма қлишнинг энг қулай усули яратилди

20 Апрель 2015

Такси чақиришнинг инкор этиб бўлмайдиган ўзига хос муаммолари доимо бўлади. Эътиборсиз оператор, масъулиятсиз ёки шунчаки ёқимсиз ҳайдовчи ва бошқа қийинчиликлар. Бироқ энди таксини оператор билан боғланиш заруратисиз, манзил ва мўлжални узоқ ва зерикарли тушунтириш ҳожатисиз буюртма қилиш имконияти бор.

Дунёдаги биринчи робот-ошпаз яратилди

15 Апрель 2015

Россиялик робот-техник Марк Олейник асос солган Лондоннинг Moley фирмаси дунёдаги биринчи робот-ошпазни яратди. Роботнинг тақдимоти Ганноверда ўтказилган робот техникаси ярмаркасида бўлиб ўтди. Бу қурилма ҳақида Wired интернет-нашри ўзининг репортажида хабар бермоқда.

Nokia мижозларни бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи билан таништирди

14 Апрель 2015

 Финляндиянинг мижозларни Nokia компанияси муҳандислари 1.25 Гб/с тезликда ахборот узатишга қодир бешинчи авлод мобил алоқа тармоғи лойиҳаси устида ишламоқда.

Қашқадарёлик талабалар янгича иситиш қурилмасини яратишди

11 Апрель 2015

 Қарши шаҳрида бўлиб ўтган VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркасида Қарши муҳандислик ва иқтисодиёт институти талабалари ва ўқитувчилари “Иситиш қурилмасининг энергия ва ресурс тежашини кўпайтириш технологияси” лойиҳасини тақдим этдилар.

Michigan Micro Mote (М³) — дунёдаги энг митти компьютер!

08 Апрель 2015

Michigan Micro Mote (М³) — дунёдаги энг митти автоном компьютер. Унинг ҳажми атиги бир куб миллиметрга тенг, деб ёзади «Mail.ru».

Йилига 1 миллиондан "смартфон"лар ишлаб чиқарилади!

07 Апрель 2015

Жорий йилда Ўзбекистонда 550 минг мобил телефон ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Президент Ислом Каримовнинг «2015−2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармонига биноан, 2020 йилгача бу кўрсаткич йилига 1,05 млн. донани ташкил қилади.

 

Фарғоналиклар қуёшли ҳаво иситгич технологиясини яратишди

07 Апрель 2015

Фарғонада VIII Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.

Beeline ва CLICK дан навбатдаги инновацион хизмат!

03 Апрель 2015

 Beeline CLICK билан биргаликда «Билайн Автотўлови» инновацион хизматининг ишга киритилиши хақида хабардор қилмоқда.

 

Samsung ва LG келишув сулҳини тузишди

03 Апрель 2015

 Жанубий Кореянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Samsung Electronics ва LG Electronics компаниялари юридик характердаги барча келишмовчиликларни ҳал қилишга келишиб олди. Бу келишув Samsung маҳсулотига рақиб компания топ-менежерлари томонидан атайлаб шикаст етказилгани билан боғлиқ можарога ҳам тааллуқли бўлади. 

Қоронғида кўриш имконини берувчи кўзга томизиладиган восита яратилди

01 Апрель 2015

Американинг Science for Masses мустақил тадқиқотчилар гуруҳи тўлиқ қоронғиликда 50 метргача бўлган масофадаги объектларни ажратиш имконини берувчи кўз томчилари ишлаб чиққанини маълум қилди, деб ёзади «Mail.ru». Тадқиқотчилардан бири уни ўзида синаб ҳам кўрди.

Мобиль интернет тезлигини 10 марта оширадиган куртка яратилди

31 Марть 2015

 Мадриднинг Карлос III номидаги университети мобил интернет тезлигини 10 мартагача оширишга қодир бўлган куртка ишланмаси учун патент олди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».

Энг кучли ҳарбий самолётлар

30 Марть 2015

Бир асрлик тарихи давомида авиалоийҳачилар турли хил авиасамолётлар ихтиро қилишди. Самолётларни ҳарбий ишларда ишлатиш ғояси Биринчи жаҳон урушида пайдо бўлганди ва жанг қилаётган давлатлар улардан уч мақсадда фойдаланишди. Биринчиси бомбардимон қилиш, иккинчиси разведка, учинчиси эса душман самолётларини уриб тушириш мақсадида. Тўхтовсиз бўлаётган жанглар сабаб сифатсиз ва кучсиз самолётлар йўқ бўлиб, уларнинг ўрнига янада яхшилари ишлаб чиқарилаверди. Оқибатда ҳозир сиз гувоҳи бўладиган қирувчи самолётлар пайдо бўлди.

Apple капитализацияси прогнози $1 триллиондан ошди

25 Марть 2015

Нью-Йоркнинг Cantor Fitzgerald брокер фирмаси Apple акциялари нархи бўйича прогнозини 160 доллардан 180 долларгача оширди, бу муомаладаги акцияларнинг жорий сонини ҳисобга олганда компанияга 1,05 триллион доллар миқдорида бозор капитализациясини беради. 

Choco Lounge bar Beeline нинг янги ҳамкорига айланди

24 Марть 2015

2015 йил 24 март, Тошкент. Алоқа оператори Beeline Choco Lounge bar Beeline Club‘нинг ҳамкорлик тармоғига қўшилгани ҳақида хабар беради. Gold ва Platinum имтиёз карталари мижозларга 10% ва 20% мос равишда чегирмаларни кафолатлайди.

“SAMSUNG GALAXY S6” ва “APPLE IPHONE 6” смартфонлари солиштирилди (+видео)

21 Марть 2015

 Барселонада бўлиб ўтган “MWC” кўргазмасида барча орзиқиб кутган “Samsung GALAXY S6” намойиш этилди.

“SAMSUNG GALAXY S6” ва “APPLE IPHONE 6” смартфонлари солиштирилди

20 Марть 2015

Барселонада бўлиб ўтган “MWC” кўргазмасида барча орзиқиб кутган “Samsung GALAXY S6” намойиш этилди. Корея компаниясининг янги смартфони кўргазмада энг кўп муҳокама қилинган қурилма бўлди. Бу смартфон “Apple iPhone 6”нинг энг ашаддий рақобатчиси сифатида эътироф этилмоқда.

Artel Sentinel X смартфонининг янги версияси 810 минг сўмдан сотилмоқда

20 Марть 2015

 Artel Sentinel X смартфонининг 16 Гб ички хотирали ва хотира картаси учун слотга эга бўлмаган янги версиясини чиқарди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». 

LG’нинг G линейкаси смартфонлари ўртача нархлари билан танишинг

20 Марть 2015

 «Mobinfo.uz» нашри LG компаниясининг G линейкасидаги смартфонлари ўртача нархларини тақдим этди.

ТАТУ магистранти контролер ёрдамида ҳаракатланувчи роботни яратди

20 Марть 2015

 Тошкент ахборот технологиялари университети, Телекоммуникация технологиялари факультети магистранти Икром Пармонов контролер ёрдамида ҳаракатланувчи роботни яратди, деб хабар берди telegraf.uz.

Японияда буклама телефонлар урф бўлмоқда

20 Марть 2015

 Кейинги пайтда буклама телефонлар (раскладушка) кенг оммалашиб бормоқда.

Artel Sentinel X смартфонининг нархи 810 минг сўм!

19 Марть 2015

Artel Sentinel X смартфонининг 16 Гб ички хотирали ва хотира картаси учун слотга эга бўлмаган янги версиясини чиқарди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Смартфоннинг биринчи версиясида 8 Гб ички хотира ва microSD карта учун слот бор эди.

 

Энди ақлли кроссовкалар ҳам чиқади

19 Марть 2015

 Асосан, смартфон ишлаб чиқарувчи сифатида танилган “Xiaomi” компанияси айни пайтда фитнес-трекерлар, қулоқчинлар, экшен-камералар ва ҳатто ҳаво тозаловчи ускуналар ҳам ишлаб чиқармоқда.

Beeline роумингдаги интернет тезлигини оширди

19 Марть 2015

 2015 йилнинг 19 мартида Beeline алоқа оператори роуминг-ҳамкорлар билан IP-уланишнинг ўтказув қобилияти беш баробарга ошгани натижасида роумингдаги интернет тезлиги оширилгани ҳақида хабар беради.

5G технологияси қачон ишга тушади?

18 Марть 2015

Яна бир неча йилдан сўнг биз “FullHD” кўринишидаги фильмларни бир неча сония ичида кўчириб олишимиз мумкин, видеочатлар эса худди жонли мулоқотдек ҳаққоний кўринишда бўлади. Ҳарҳолда, 5G уяли тармоқлари технологиясини ривожлантириш борасида иш олиб бораётган “Nokia”, “Huawei” ва “Ericsson” компаниялари бизга шуни ваъда қилишмоқда.

«Йилнинг энг интиқиб кутилган смартфони»

17 Марть 2015

Хитойнинг мамлакатдан ташқарида кўп ҳам таниқли бўлмаган Elephone компанияси янги P7000 (Pioneer) смартфонини чиқарди ва уни ўз реклама ролигида «йилнинг энг интиқиб кутилган смартфони» деб атади, дея хабар бермоқда «Российская газета».

Янги “Apple MacBook” ҳақида нималарни биламиз?

15 Марть 2015

 Куни кеча Калифорнияниг Купертино шаҳрида намойиш этилган “MacBook 2015” “Apple”нинг илгариги ноутбуклари билан фақат номи ўхшаш холос.

Philips компанияси IPS матрицадаги иккита панелли мониторни тақдим этди

15 Марть 2015

 Philips компанияси янги Two-In-One IPS Monitor мониторини тақдим этди.

Apple’нинг маҳсулот сотиш борасидаги сири

15 Марть 2015

 “Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди.

Chevrolet компаниясидан яна бир "SPARK"

13 Марть 2015

 Chevrolet компанияси янги авлод Spark хэтчбекининг илк тизерини чоп этди.

Samsung бозордаги улушини сақлаб қолиш учун нисбатан арзон смартфонларга ўз эътиборини қаратади

13 Марть 2015

 Интернетдаги маълумотларга кўра, Samsung компанияси арзон нархдаги смартфонларни фаол илгари суришни режалаштирмоқда.

Galaxy S6 iPhone 6 дан ўтиб кета оладими?

11 Марть 2015

Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун жуда катта миқдорда буюртма олган Samsung Electronics компанияси ушбу смартфонларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қарор қилди.

 

Samsungнинг янги смартфонларига рекорд даражадаги буюртма

10 Марть 2015

Samsung компанияси томонидан MWC 2015 кўргазмасида намойиш қилинган янги Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун берилаётган буюртмалар сони рекорд даражаларни қайд қилмоқда.

Қуёш батареясига мўлжалланган самолёт, дунё бўйлаб парвоз қилади

10 Марть 2015

Хабар беришларича, «Қуёшли импулс 2»(Solar Impulse 2) номли қуёш батареясига мўлжалланган самолет, ўзининг дунё бўйлаб саёҳатини, 9 март куни Абу-Даби шаҳридан бошлади. Самолёт 5 йил давомида 35 минг километр масофани учиб ўтиши кутилмоқда.
Рекорд даражадаги учиш пайтида, штурвалда Боршберг туради. Унга иккинчи учувчи швецариялик Бертран Пикар ёрдам беради.

Apple’нинг янги олтин ақлли соати 10 минг доллардан кам бўлмайди

09 Марть 2015

Apple компанияси Apple Watch соатининг premium версияси тақдимотини ўтказиб, ўзининг олтин ақлли соати якуний нархини эълон қилади. Financial Times маълумотига кўра, Apple Watch Edition нархи 10 минг доллардан кам бўлмайди.

Сувни тежайдиган ажойиб жўмрак

08 Марть 2015

 Лондон дизайн колледжи талабаси инқилобий жўмрак яратишга муваффақ бўлди.

CoeLux: қуёш панели энди уй ичида

07 Марть 2015

 Сиз қуёш нури тушмайдиган жойда яшайсизми? Энди бу етишмовчиликнинг ҳам техника асрида ўрни тўлдириладиган бўлиб қолди.

MWC 2015: Техно янгиликлар

06 Марть 2015

 "Барселона"да ўтаётган "Mobile World Congress 2015" кўргазмасида дунёнинг етакчи компаниялари ажойиб гаджетларни намойиш қилмоқда. Қуйида Kun.uz сайти янгиликлари асосида .Zakovat.uz сайти томонидан тайёрланган MWC 2015 кўргазмасидаги қизиқарли гаджетлар билан танишасиз.

Дунёдаги энг катта скейтбордни яратишди (Видео)

06 Марть 2015

Оддий скейтборддан 12 баравар катта бўлган бу скейтборд дунёдаги энг катта скейтбоард сифатида гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Инсон қўли яратган улкан “маҳлуқ”

04 Марть 2015

Сайёранинг энг улкан самолёти

- Калифорниянинг Мохав аэрофазовий портида тарихдаги энг улкан — қаноти 117 метрли самолёт қуриш ишлари давом этяпти. Бу учиш мосламаси стратосфера қатламидан ракета учиришга мўлжалланган. Унинг умумий оғирлиги 540 минг килограммни ташкил этади.
Бу лойиҳанинг муаллифи “Microsoft” ҳаммуассисларидан бири, “Allen Telescope Array” институтининг кўплаб ажойиб стартаплар ва лойиҳалар инвестори, машҳур миллиардер Пол Гарднер Аллен ҳисобланади. Ана шундай лойиҳалардан бири, “SETI” ва “SpaceShipOne” деб номланган биринчи хусусий суборбиталь учиш учун мўлжалланган кема бўлган.

 

“Gizmodo” портали осмонда учувчи бу гигантнинг ясалиш жараёнидан айрим суратлар олишга муваффақ бўлди. Лекин, аввало, ушбу самолётдан ракета учириш қандай бўлишини кўрсатиб берувчи мана бу видео билан танишишингизни маслаҳат берамиз.

MWC-2015: Эътиборга лойиқ гаджетлар

04 Марть 2015

Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress 2015  кўргазмасида бир нечта ажойиб гаджетлар намойиш этилди. Қуйида уларнинг эътиборга лойиқлари билан танишасиз.

Mouse-Box — ҳам компютер, ҳам сичқонча!

04 Марть 2015

Одатда сичқонча компютерга уланади ва барча ишлар ана шу кичик техник мослама ёрдамида амалга оширилади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган бу сичқонча компьютер ўрнини ўзи боса олади, десак муболаға бўлмайди. Польшалик олимлар томонидан яратилган Mouse-Box компютер сичқончасини мини-компютер дейиш мумкин.

Ит кўринишидаги янги робот (Видео)

04 Марть 2015

Google га тегишли бўлган “Boston Dynamics” компанияси янги роботни намойиш этди. Роботнинг кўриниши катта бир итни эслатади. Шу боис унга итнинг номи ҳам қўйилган – Spot (инглизчадан “ола” деган маънони англатади).

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнини смартфон босиши мумкин?!

04 Марть 2015

АҚШнинг Айова штати транспорт вазирлигида автомобиль эгаларига ҳавдовчилик гувоҳномасининг электрон вариантидан фойдаланиш учун смартфонда сақланадиган янги тизим тестдан ўтказилмоқда.

Google ўзининг мобил тармоғини ишга туширмоқчи

03 Марть 2015

Google компанияси вакиллари Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress’да яқин ойлар ичида ўзининг мобил хизматини ишга тушириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади, деб хабар бермоқда The Verge.

Бемор ва кексаларга кўмаклашувчи робот яратилди

02 Марть 2015

Япониядаги Rikia илмий-тадқиқот институти Robear номли бемор ва ёши катта инсонларга қаровчи робот яратди.

Ташқи кўриниши айиқни ёдга солувчи Robear ўрнидан турмоқчи бўлган беморларга ёрдам бериш, уларга турли хил жисмоний ҳаракатлар бажаришда кўмаклашиш ва ҳаттоки беморни бошқа палата олиб ўтиш каби вазифаларни бажара олади.

Samsung Galaxy S6 тақдим этилди

02 Марть 2015

Samsung компанияси Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган WMC кўргазмасида ўзининг Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «20minutes.fr».

“Ro-Bow” – скрипкачи робот

28 Февраль 2015

Скрипка чалиш нафақат робот, балки инсон учун ҳам мураккаб машғулот.

Ўзбек олимларидан янги кашфиёт

27 Февраль 2015

Олимлар З.Гаппаров ва О.Перевалов спортчиларнинг психологик ташхисини ўтказиш учун мўлжалланган 10 та психологик тестдан иборат “PSI -10” EVM дастурини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти маълумот бермоқда.

Yaponiyada ayiq ko‘rinishidagi robot-hamshira ishlab chiqildi

27 Февраль 2015

Yaponiya fizika-kimyo tadqiqotlari instituti olimlari va Sumitomo kompaniyasi xodimlari yangi hamshira-robotni taqdim etdi, deb xabar bermoqda“Korrespondont.net”.

Боғбонларимиз учун «Мева» мобил дастури яратилди

25 Февраль 2015

 АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) томонидан лойиҳалаштирилган ва Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган «Қишлоқ хўжалигидаги алоқалар» (AgLinks Plus) лойиҳасининг ёпилиш маросимида «Мева» мобил дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

Смартфонлар учун 1 дақиқада заряд олувчи аккумулятор яратилди

25 Февраль 2015

Исроилнинг StoreDot компанияси янги технология яратиб, унинг смартфон ва планшет аккумуляторини бир бир дақиқа ичида зарядлашини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Энг ишончсиз операцион тизимлар рўйхати

23 Февраль 2015

Носозликлар бўйича миллий маълумотлар базаси (NVD) ахборотига кўра, 2014 йилда дастурий таъминотларнинг кунига 19 та носозликлари қайд этилган, деб ёзади «Mail.ru». NVD хатоликларнинг тўлиқ рўйхатини тузиб, дунёдаги энг ишончсиз тизимларни эълон қилди.

Олимларимиз янги маккажўхорини йиғиш машинасини яратишди-я!

21 Февраль 2015

Маккажўхори ўта фойдали, тўйимли ўсимликлардан бири саналади. Қадимдан маълумки, майя ва ацтеки қабилалари уни маданийлаштиришган. Ушбу ўсимлик уларнинг муҳим озиқ-овқат рационидан жой олган. 

 

Тасвирни яқин ва узоқлаштирадиган илк контакт линзалар яратилди

18 Февраль 2015

Лозаннадаги Швейцария политехника университети муҳандислари тасвирни яқинлаштириб ва узоқлаштириб кўрсата оладиган илк контакт линзаларни ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда Meduza.

Жорий йилда Apple 2та янги смартфонни тақдим этиши кутилмоқда

18 Февраль 2015

Apple компанияси 2015 йилда бирданига икки янги смартфон моделини тақдим этиши мумкин. Улар iPhone 6s ва iPhone 7 номига эга бўлади. Бу ҳақда ITProPortal хабар бермоқда.

Хайр бензин! Испан аккумуляаторларида 1000 км йўлни бемалол босиб ўтишингиз мумкин

16 Февраль 2015

 Испан инженерлари янги авлод батареяларини яратишди.

Ҳаётимизни осонлаштирувчи ғаройиб кашфиётлар!

16 Февраль 2015

Баъзан кундалик ҳаётимизда ҳатто кичкина бир нарсанинг ўзгариши ҳам унинг янада мукаммаллашувига олиб келади. Оддийгина қопқоқ очқични сотиб оламиз ва шу билан ҳаётимизнинг қайсидир жабҳасини осонлаштирамиз. Шундай ихтиролар борки, улар бир қарашда ғайритабиий туюлса-да, аслида уларнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёс!

Galaxy S6 iPhone 6 га ўхшаб кетар эканми?

12 Февраль 2015

Samsung компанияси ўзининг навбатдаги Galaxy S6 флагманини тақдим қилишга тайёргарлик кўраётган вақтда флагманнинг турли хил суратлари тармоқларга тарқалмоқда.

Хитойнинг Gionee компанияси яна дунёдаги энг ингичка смартфонни чиқармоқчи

12 Февраль 2015

Хитойнинг Gionee компанияси ўтган ҳафтада Mobile World Congress анжуманида янги қурилмасини тақдим этиб, энг ингичка смартфон бўйича етакчиликни яна ўзига қайтариб олмоқчилигини маълум қилди.

Google компаниясидан 2гб қўшимча совға

12 Февраль 2015

Google хизмати фойдаланувчилари агар хавфсизлик параметрларининг ишончлилигини текширишга ёрдам берсалар, булутли хизматдан икки гигабайт қўшимча хотира оладилар.

Олтин ёки платина корпусли iPhone 6 нархи 3,5 миллион долларгача...

11 Февраль 2015

Goldgenie компанияси Diamond Ecstasy Collection коллекциясидан ўрин олган корпуси 24 каратли сариқ, зангори олтиндан ёки платинадан ясалган iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».

Карманада сув етказувчи насослар қуёш батареяларида ишламоқда

11 Февраль 2015

БМТ Тараққиёт дастурининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни тежашга қаратилган лойиҳаси доирасида Кармана туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ўт-ўланлардан электр токи олиш усули ўйлаб топилди!

10 Февраль 2015

Голландиядаги “Plant-e” компанияси ўсимликлардан электр токи олиш усулини ўйлаб топди. 

Яқинда Амстердамда ушбу компания “Юлдузли осмон” (Starry Sky) лойиҳасини ишга туширди. Ушбу лойиҳага кўра йўл бўйидаги уч юзта чироқ ўт-ўлан экилган қутилар ёрдамида ёнади.

Россияда 34 кунгача қувват олмасдан ишлайдиган смартфон савдога чиқди

10 Февраль 2015

Россия дўконларида 34 кунгача қувват олмасдан ишлайдиган Lenovo P70 смартфони сотила бошлади, дея хабар берди «Mail.ru». Шунга қарамай, смартфон ўлчамлари қолган қурилмалардан кўп фарқ қилмайди.

Қўлда сотиладиган энг қиммат смартфонлар рейтинги

10 Февраль 2015

Британиянинг CompareMyMobile  компанияси Буюк Британия ҳудудида қўлда сотиладиган энг қиммат смартфонлар рўйхатини тузди, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

Windows 10 операцион тизими энг арзон смартфонларда ҳам ишлайди...ми?

09 Февраль 2015

Windows 10 тизимини яратиш устида ҳали-ҳамон иш кетаётган бўлсада, унга таллуқли гап-сўзлар кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Уларнинг аксарияти янги тизим ҳақида. Аммо биз биламизки Windows томонидан тақдим этиладиган янги операцион тизим смартфонларда ҳам, планшетларда ҳам ишлайверади. Қизиқ томони шундаки, компьютержа кам самара берган ушбу портатив тизим янги қурилмаларда қандай ишлайди?

Энг оммабоп смартфонлар ўртача нархлари билан танишинг

06 Февраль 2015

«Mobinfo.uz» нашри 2014 йилда Ўзбекистонда энг яхши деб эътироф этилган смартфонларнинг ўртача нархларини келтириб ўтди. Рўйхатга ушбу номга даъвогарлик қилган смартфонлар киритилди. Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистонда ҳам сотилади, бироқ баъзи моделлар бозоримизга етказиб берилмайди. Бундай ҳолларда қурилмаларнинг интернет-дўконлардаги ўртача нархлари келтирилди.

"Келажак Wi-Fi роутери" тақдим этилди

06 Февраль 2015

Eero стартап компанияси замонавий Wi-Fi роутерлардаги барча камчиликлардан холи бўлган янги гаджетни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». У уйда «ўлик» сигналли зоналар вужудга келишига йўл қўймайди, шунингдек тармоқ хавфсизлигини оширади.

Apple Android илова чиқаради

05 Февраль 2015

Apple компанияси ўзининг илк Android иловасини чиқармоқчи. Илова онлайн мусиқа сервиси вазифасини бажаради ва у Spotify иловаси билан рақобатчи сифатида тақдим этилади. Бу ҳақда 9to5Mac нашри хабар бермоқда.

Galaxy S6нинг кўриниши IPhone 6га ўхшайди?!

05 Февраль 2015

Интернетда Samsung Galaxy S6 смартфони ҳақида янги маълумотлар тарқалди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». Суратларда янги қурилманинг металлдан ишланган корпуси акс этган.

Диққат Androidda вирус

05 Февраль 2015

Google Play дўконидаги камида учта оммабоп дастур реклама вируси тарқатувчиси бўлиб чиқди, деб ёзади  «Российская газета».

Эндиликда Wi-Fiдан уяли алоқа воситаси сифатида фойдаланиш мумкин бўлади

04 Февраль 2015

Март ойида Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress кўргазмасида Исроилнинг CALLUP компанияси янги Wi-Fi Calling операторлик технологиясини тақдим этади, деб ёзади «Mail.ru». У хоналарда уяли алоқа сигналини яхшилашнинг тез ва арзон усулидир.

Samsung Galaxy Note 4 - Ўзбекистонда «йил смартфони»

04 Февраль 2015

Mobinfo.uz» сайти 2014 йилда эълон қилинган смартфонларнинг 17 та энг оммабопи ўртасида ўтказилган сўровнома якунларини эълон қилди. Жами 970 киши қатнашган ушбу сўровнома сайт версияси бўйича йилнинг энг яхши смартфонларини аниқлаб берди.

Adidas компаниясидан яна бир янгилик

04 Февраль 2015

Adidas компанияси фазогирлар усулидаги кийимларни ёқтирадиганлар учун янги крассовка моделини яратди.Response Trail Robot  ҳамда Ozweego Robot дизайнидаги янги кроссовкалар NASA астронавтларининг скафандрлари эслатиб юборувчи кўринишга эга.

 

Дунёдаги илк тугмачасиз смартфон сотувга чиқарилди

03 Февраль 2015

Хитойнинг унчалик таниқли бўлмаган Manta компанияси Manta 7X деб номланган биронта ҳам тугмачага эга бўлмаган смартфонни чиқарди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Тадқиқотчиларимз болалар таянч-ҳаракат тизими касалликларини текшириш учун дастур ишлаб чиқишди

02 Февраль 2015

Ўзбекистонлик бир гуруҳ тиббиёт ходимлари болаларда таянч-ҳаракат тизими касалликларини текшириш учун дастур ишлаб чиқишди.

Юртимизда компьютер дастурлари экспорти портал орқали рўйхатга олинади

02 Февраль 2015

Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси ва Марказий Банк бошқармасининг Адлия вазирлигида 2015 йилнинг 28 январида 2549-1-рақами билан рўйхатга олинган қўшма қарорига мувофиқ, Дастурий таъминот воситалари экспорти ва импорти тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Iphone 6га ўхшаш смартфон яратилди

30 Январь 2015

Россиянинг «Алкотел» компанияси teXet iX-maxi смартфонини чиқарди, у дизайни бўйича Apple iPhone 6’ни эслатади. Янги модель ҳақида маълумот компания сайтига жойланган.

iPhone 6 ғилофини 8300 долларга сотиб олди-я!

28 Январь 2015

«Уран Саха» заргарлик компанияси якутиялик юқори мансабли амалдор буюртмаси билан iPhone 6 смартфони учун олмос қопланган олтин ғилофни тайёрлади, деб хабар бермоқда «Vse42.ru».

Apple гаджетлар бўйича Nokia’дан ўзиб кетди

27 Январь 2015

Nokia бренди бозордаги ҳиссаси бўйича Apple’дан ортда қолиб кетди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».

Uzcard тизими ўз сайтини янгилади

26 Январь 2015

Uzcard банклараро тўлов тизими ўзининг www.uzcard.uz сайтини янгилади, деб хабар бермоқда «Infocom.uz».

Ақлли электроскутер ҳам яратилди

26 Январь 2015

Электрлаштирилган ёки гибрид тизимга эга автомобилларнинг ишлаб чиқарилаётганига қарамай йирик шаҳарларда истиқомат қилувчи аҳолининг маълум бир қисми учун скутерлар қулай транспорт воситаси бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда 10 млн.га яқин инсон скутерлар хизматидан фойдаланади. Бу тўғри танлов, албатта.

Microsoft Office янги версиясининг суратлари пайдо бўлди

24 Январь 2015

Microsoft Office яратувчилари дастур янги версиясининг суратларини намойиш этишди.

Москва метроси энди ҳайдовчиларсиз

24 Январь 2015

Автоматик бошқарув тизимига эга поезд 2015 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади. Бу ҳақда regnum.ru хабар бермоқда.

“Ўзбектелеком” интернет хизматлари нархини туширади

24 Январь 2015

Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2015 йил 22 январидан ўзбекистонлик провайдерлари учун интернет хизматлари нархи туширилишини эълон қилди.

Galaxy S6 смартфони 2 март куни тақдим этилади

23 Январь 2015

Кореянинг Chosun нашриёти берган хабарга кўра, Samsung компанияси ўзининг Galaxy S6 флагманини 2 март куни тақдим этади. Айнан шу куни Барселонада халқаро MWC 2015 кўргазмаси бошланади. Маълум бўлишича, тақдимот Samsung Unpacked деб номланган махсус тадбир доираси бўлиб ўтади.

Дунёдаги илк смартфон

22 Январь 2015

Кўпчилик смартфорлар яқиндагина пайдо бўлган деб ҳисоблайди. Аслида дастлабки смартфон – IBM Simon 1994 йилда ишлаб чиқарилган.

Юрак шаклидаги телефон яратилди

22 Январь 2015

Япониянинг Ymobile компанияси юрак кўринишига кира оладиган Heart 401AB смартфонини тақдим этди.

2014 йилда энг кўп сотилган смартфон - iPhone 6

21 Январь 2015

Швециянинг мобил қурилмалар учун ғилоф ишлаб чиқарувчи машҳур Krussel компанияси 2014 йил якунлари бўйича энг кўп сотилган смартфонлар анъанавий рейтингини эълон қилди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Рейтинг компанияга турли моделлар учун аксессуарларга берилган буюртмалар сонига қараб тузилади.

Келажак офиси - стол-стулларсиз!

19 Январь 2015

“RAAAF”дан замонавий офис.

Бугунги кунда сир эмаски, замонавий офисларда ўтириб ишлаш, саломатлик учун ўта зарарли ва ҳатто ҳаёт учун хавфли ҳам. Голландия дизайн-студияларидан бири бу муаммони кутилмаганда ҳал қилиш йўлини топди. У стол-стулсиз офис вариантини тақдим этди.

Тошкентда смарт-карталар тизими кейинги йилдан бошлаб ишлайди

17 Январь 2015

Пойтахт жамоат транспортида йўл кира ҳаққини тўлашда ягона транспорт карталари (контактсиз смарт-картлар)дан фойдаланишни жорий қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилади.

Googleда камера орқали таржима қилиш имкони яратилди

16 Январь 2015

Google Translate’да икки янги функция – камера керакли сўзга қаратилганда таржима қилиниши ҳамда синхрон овоз таржима қилиш яратилди. Бу ҳақида компания блоги хабар бермоқда.

Microsoftдан энг арзон Windows Phone смартфонлари тақдим этилди

16 Январь 2015

Microsoft компанияси янги бюджет сериясидаги Lumia 435 смартфонини тақдим этди. У бугунги кундаги энг арзон Windows Phone смартфони ҳисобланади. Шунингдек, компания яна бир арзон смартфонлар қаторига кирувчи Lumia 532 смартфонини ҳам омма эътиборига ҳавола этди.

2017 йилда аҳолимизнинг 90 фоизи рақамли телевидениедан фойдаланади

14 Январь 2015

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган. Яқин йилларда бу кўрсаткични 90 фоизлик кўринишга ошириш режалаштирилмоқда. Бу режа ҳақида аввалроқ ҳам хабар берган эдик.

Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган

14 Январь 2015

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган.

Математик амалларни камера орқали илғаб, ечиб берадиган мобиль калькулятор

14 Январь 2015

«Mobinfo.uz» нашри Android-қурилмалар учун AutoMath Photo Calculator дастури ҳақида тақриз ёзди. Қайд этилишича, у мобил қурилма камераси ёрдамида математик масалаларни таниб олади ва шу заҳоти ечимини чиқариб беради.

Аёллар учун махсус Artel Anor смартфони тақдим этилди

13 Январь 2015

“Artel” компанияси Artel P1 mini смартфонининг аёллар учун мўлжалланган версиясини тақдим этди. Artel Anor номини олган смартфон қизил корпусда бўлиб, у махсус ўрамга эга.

Samsung компанияси Galaxy A7 смартфонини расман тақдим этди

13 Январь 2015

Samsung компанияси аввалроқ Малайзияда Galaxy A3 ва Galaxy A5 моделлари тақдимотида намойиш этилган Galaxy A7 смартфонини расман тақдим этди. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар берди.

Ўтган йилнинг энг яхши кашфиётлари

12 Январь 2015

Инсоният ҳар доим янги кашфиёт ва ихтироларга интилади. Ўтган йил ҳам қатор ихтиро ва кашфиётларга бой бўлди. Бу янгиликлар ҳаётимизни енгиллаштириш йўлида яна бир олға қадам бўлиши мумкин.

Ўғирликка қарши қурилмали велосипедлар

12 Январь 2015

Ҳар куни технология оламида янги бир ихтиро пайдо бўлаяпти. Айниқса, шу кунларда бу жараён айни авж палласига чиққан. Худди шундай, велисопед ўғирликларига қарши қурилмалар ўйлаб топиш ҳам ўз жойида тўхтаб тургани йўқ. Энди занжир ва қулф ўрнига янада мукаммал ҳимоя воситаларидан фойдаланса бўлади. Булар телефон орқали масофадан бошқариладиган, мослашувчан рамага эга ҳамда ўғирликларга қарши шлемли велосипедлардир. Бу соҳада яна бир қатор ихтиролар қилинганки, улар ҳақида қуйида танишишингиз мумкин!

Microsoft Ўзбекситонда тадбирлар ўтказади

11 Январь 2015

 Microsoft компаниясининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонда бизнесни ривожлантириш бўйича бош директори Алексей Трубинов компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги режаларини маълум қилди, дебхабар бермоқда ICTNEWS.

 

Samsungдан янги авлод робот-чангютгичини намойиши бўлди

11 Январь 2015
 Samsung Electronics компанияси СЕS 2015 кўргазмасида куз фаслида эълон қилинган POWERbot VR9000 робот-чангютгичини намойиш этди.

 

WhatsApp’да видеоқўнғироқ функцияси пайдо бўлиши кутилмоқда

11 Январь 2015

 WhatsApp мессенжерида узоқ кутилаётган овозли қўнғироқ функцияси билан бирга, видеоқўнғироқ функцияси ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда MakTechBlog нашри эълон қилган скриншотга таяниб, Day.az хабар берди.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари аниқланди

09 Январь 2015

 Таниқли  Consumer Reports журнали  2014 йилнинг энг яхши смартфонлари ҳақидаги мақолани чоп этди.  Фойдаланувчилар фикрига кўра, Apple, LG, Motorola, Sony ва Samsung компанияларининг моделлари энг яхши  аппаратлар деб тан олинган.

"Apple" OLED экранларидан фойдаланиши мумкин

09 Январь 2015

  Ўтган йилнинг ноябрь ойида “Foxconn” компанияси “Apple Watch” қурилмаси учун экранлар ишлаб чиқарувчи фабрика қуришни режалаштираётгани ҳақида ахборот берилган эди. “MacX” нашрининг хабар беришича, бу фабрикада смартфонлар учун ҳам экранлар ишлаб чиқарилади.

iPad савдолари пайсайди, аммо...

25 Апрель 2014

Apple’нинг соф фойдаси 2014 йилги молиявий йилнинг 29 март куни якунига етган иккинчи чорак якунларига кўра 10,22 миллиард долларни ташкил этди. Apple сайтидаги ахборотга кўра, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 7 фоизга кўп.

 

LG Electronics LIII смартфонлар сериясини сотувга чиқард

25 Апрель 2014

 LG Electronics компанияси Knock Code функциясига эга бўлган LIII (L40, L70, L90) смартфонлар сериясини сотувга чиқарди. Бу смартфонларда ихчам ва классик дизайн, аниқ тасвирга эга IPS дисплей, иккита SIM-карта жойлаш имкони, кучли процессор ва аккумулятор билан бир қаторда, энг муҳими, ахборотнинг ишончли ҳимояси мужассамлашган. Бу ҳақда LG матбуот хизмати хабар берди.

Samsung Galaxy S5’нинг премиум версиясини пинҳона тайёрламоқда

24 Апрель 2014

 Гарчи Samsung компанияси Galaxy S5 аппаратининг премиум турини ишлаб чиқариш тўғрисида тарқалган миш-мишларни инкор этган бўлса-да, ОАВда мазкур қурилма ҳақидаги турли маълумотларнинг ёритилиши давом этмоқда. Яқинда Ҳиндистоннинг Zauba порталида ишчи номи Galaxy S5 Prime деб аталаётган смартфон тўғрисида хабар берилган, деб ёзади Mobinfo.uz.

Lytro постфокуслик "жиддий" камерасини тақдим етди

24 Апрель 2014

 Lytro - биринчи постфокуслик тижорат фотокамераси яратувчилари унинг “жиддий” версиясини тақдим етишди. Қурилма болалар ўйинчоғига эмас, балки футуристик “кўзгу” кўринишига эга. “Lytro Illyum” қурилмаси 1 599 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Хусусан, “Lytro Illum”нинг ишлаш принсипи унинг “ўйинчоқ” ўтмишдошига ўхшайди. 

Android учун Оpеrа Мах иловаси энди Ўзбекистонда

22 Апрель 2014

 Opera Software берган эълонга кўра, эндиликда Opera Max иловаси Ўзбекистон ҳамда МДҲ давлатлари фойдаланувчиларига тақдим қилинади. Оpera Мах – бепул мобил илова бўлиб, мобил қурилмага келиб тушувчи интернет-трафик, жумладан видео, матн ва тасвирни зичлаш имконини беради.

Nokia Microsoft Mobile номини олади

22 Апрель 2014

Microsoft ўзига тегишли бўлган Nokia мобил бўлинмасининг номини ўзгартиришга қарор қилди. Унинг янги номи энди корпорация номи билан янада яқинроқ – Microsoft Mobile бўлади. Microsoft бу хусусда ҳозирча расмий эълон берганича йўқ, бироқ компания ўз ҳамкорларини номнинг қисқа фурсатларда ўзгариши ҳақида огоҳлантирган.

Facebook тиламчилик ва долзарб бўлмаган мавзулар перепости учун жазо қўллайди

22 Апрель 2014

 Facebook ижтимоий тармоғи ахборотли ва турли сўз “ахлати”дан холи ёзувларга ташриф буюришни рағбатлантирмоқчи. Масалан, энди “лайк” босиш ҳамда долзарб бўлмаган мавзулар перепости сўралган ёзувлап янгиликлар лентасида камроқ акс эттирилади.

Samsung Galaxy S5′нинг нархи 14 фоизга арзонлашди

22 Апрель 2014

Samsung Galaxy S5 смартфонининг нархи 12 апрель — Ўзбекистонда сотувга чиққан кундан бери деярли 14 фоизга арзонлашди. Мобил техника сотувчиларининг таъкидлашича, ушбу янги гаджетнинг нархи яна тушади, деб хабар бермоқда Mobinfo.uz.

Японияда сувда юрувчи машина синовдан ўтказилди

19 Апрель 2014

 Кунчиқар мамлакатда сувда юрадиган ҳамда сув тошқинларига чидамли электромобил кашф этилди. 

Билайн халқаро интернет-канал сиғимини оширди

16 Апрель 2014

Beeline алоқа оператори халқаро интернет-канал сиғими сониясига 2,2 Гигабитгача оширилганлиги ҳақида хабар берди.

Samsung Galaxy S5’нинг таннархи атиги $256 экани аниқланди

16 Апрель 2014

HIS компанияси таҳлилчилари Samsung’нинг янги Galaxy S5 смартфони таннархини ҳисоблаб чиқишди. Маълум бўлишича, қурилманинг барча таркибий қисмлари (йиғиш билан қўшиб ҳисоблаганда) нархи 256 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда mail.ru хабар берди.

"Тwitter"да рўйхатдан ўтган қарйиб 1 млн. киши ушбу тармоқдан фойдаланмайди

15 Апрель 2014

 “Twopcharts” томонидан тайёрланган ҳисоботларга кўра, “Тwittеr”да рўйхатдан ўтган 40 фоиз, яъни 974 млн. фойдаланувчи ушбу ижтимоий тармоқ орқали бирор марта ҳам твит жўнатмаган, дея маълум қилади “Wall Street Journal”. 

Хитойда ойда ўзи ҳаракатланувчи янги аппарат кашф этилди

15 Апрель 2014

 Тўрт ғилдиракли мазкур транспорт воситаси икки кишилик экипаж, яъни космонавтларни ойга олиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу аппарат илк маротаба Хитойнинг Чунсин шаҳрида бўлиб ўтган юқори технологиялар кўргазмасида намойиш етилди. 

Кореялик олимлар одам танасидаги иссиқликдан энергия ишлаб чиқарувчи эгилувчан генератор ўйлаб топишди

15 Апрель 2014

 Кореянинг етакчи илмий-техника институти (KAIST) бир гуруҳ олимлари одам танасидаги иссиқликдан энергия ишлаб чиқарадиган эгилувчан генераторни ўйлаб топишди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Хитойлик талаба қадни тик тутишга ёрдам берувчи гаджет ишлаб чиқди

14 Апрель 2014

 Хитойлик ишлаб чиқарувчилар компьютер қаршисида букчайишга йўл қўймайдиган тақилувчи гаджетни тақдим қилишди, дея хабар беради Venture Beat.

Статистикадан маълумки, одам уйғоқликдаги асосий вақтини ўтирган ҳолда ўтказади, лекин кўпчилик ўтирганда қаддини тўғри тутмайди, оқибатда бўйни ва елкасида оғриқ туради. Бу ҳолатни тўғрилаш вазифаси ҳажми унчалик катта бўлмаган (диаметри 2,6 сантиметр, эни 9 миллиметр) Giraffe Friend қурилмасига топширилди.
   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш