-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Шахсни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлаш тақиқланди

Сана: 07 Июнь 2017 Курилди: 439 Изоҳ: 0

Куни кеча "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида Ўзбекистон санъат ва маданият вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маданият вазири ўринбосари Минхожиддин Ҳожиматов, "Ўзбекконцерт" раҳбари вазифасини бажарувчи Азамат Ҳайдаров ҳамда кўплаб санъат ва маданият арбоблари иштирок этишди.

Йиғилишдан мақсад санъат ва маданият аҳлини  Президентнинг маданият соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган янги қарори билан яқиндан таништириш ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашиш, таклифларни эшитиш бўлган. 

Шунингдек йиғилишда баъзи хонандаларнинг шахсга нисбатан, хусусан президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ этиб куйлаган қўшиқлари танқид қилиниб, уларнинг ўрнига ватанпарварлик ва юртга бўлган меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи қўшиқлар куйланиши тавсия қилинган.

Ижтимоий тармоқларда баъзи хонандаларнинг президент фаолиятига тааллуқли видеолардан, шунингдек бадиий нормаларга номувофиқ матнлардан фойдаланилган клиплари тарқалди. Бундай хонандаларга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

"Ўзбекконцерт" вакилининг сўзларига кўра, хонандаларга шахсга нисбатан қўшиқ куйлашдан олдин, у ким бўлишидан қатъи назар, ўша инсоннинг розилигини олиш кераклиги тушунтирилган.

 

Калит сўзлар: шунингдек, шахсга нисбатан, шахсга, хонандаларнинг, хонандаларга, президент, нисбатан, маданият, бўлган, баъзи хонандаларнинг, баъзи, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш