-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Бебаҳо бойликни асрайлик

Сана: 12 Июнь 2017 Курилди: 402 Изоҳ: 0

Бугунги кунда атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш жаҳондаги энг долзарб масалалардан бирига айланди. Тоза ичимлик суви таъминоти эса ҳозирги вақтда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган экологик муаммолардан биридир. Ер куррасининг 71 фоизи сув билан қопланган бўлса-да унинг асосий қисми шўр денгиз сувлари ҳисобланади. Чучук сув миқдори эса атиги 2 фоиздир.

Айни пайтда инсониятнинг учдан бир қисми сув ресурсларига муҳтожликни бошдан кечирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда юқумли касалликларнинг 80 фоизи айнан ичимлик суви таъминотида санитар-гигиеник қоидаларнинг қўпол равишда бузилиши оқибатида келиб чиқмоқда.

Сув инсон тириклигининг асосий омилларидан биридир. Уни ифлослантириш ўз-ўзимизга суиқасд қилиш билан баробар. Афсуски, айни пайтда автомашиналарни ювиш ва мой алмаштириш шохобчаларида тўпланиб қолаётган оқава сувлар ичимлик суви тармоқларига ва тўғридан-тўғри ерга оқизилмоқда. Натижада ер ости ва ер усти сувлари ифлосланиши учун катта манба яратилмоқда. Бунда ҳосил бўлган сув таркибидаги нефть, мой ва бошқа кимёвий моддаларни тозалаш учун махсус ҳавзалар қурилиши мақсадга мувофиқ. Агар шу захираларни қайта ишлаб, умумфойдаланиш учун йўналтирилса, яна қанчадан-қанча сув тежалиб, ифлосланишнинг олди олинади. Сув - ҳаёт манбаи. У борлиқни яшнатиб, табиат мувозанатини сақлайди. Шундай экан бу бебаҳо неъматнинг қадрига етайлик. Уни тежаб ва асраб, келажак авлодга безиён тақдим этишимиз кераклигини мудом ёдда тутайлик...

Нодира Абдуғаниева

Калит сўзлар: пайтда, ичимлик

Мавзуга оид янгиликлар:

Москвада Coca-Cola музейи очилди

Москвада Coca-Cola музейи очилди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш